Ислом Каримов тавалуддининг 80 йиллигига бағишланади Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов маънавиятга қаратилган ҳар қандай таҳдид ўз-ўзидан мамлакат, унинг миллий манфаатларни, соғлом авлод келажагини таъминлаш йўлидаги жиддий хатарлардан бирига айланиши ва охир-оқибатда жамиятни инқирозга олиб келишини алоҳида қайд этади. Яъни “…дунёдаги зўравон ва тажовузкор кучлар қайси бир халқ ёки мамлакатни ўзига тобе қилиб, бўйсиндирмоқчи, унинг бойликларини эгалламоқчи бўлса, авваламбор, уни қуролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги бўлиши миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилишга уринади”[1] деб таъкидлайди. Муаллиф маънавий таҳдидлар ҳақида гапирар экан мафкуравий, ғоявий ва информацион хуруж каби инсон руҳий дунёсини издан чиқариш мақсадини қўйган, тили, дини ва эътиқодидан қатъи назар, ҳар қайси инсоннинг том маънодаги эркин инсон бўлиб яшашга қарши қаратилган хуружлар моҳиятига тўхталади. Ислом Каримов Юксак маънавият – енгилмас куч асарида маънавий тарбия асосини ташкил этувчи муҳим омил ва мезонлар, шахснинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиб, босқичма-босқич ривожлантириб бориш усул ва воситалари атрофлича таҳлил этиб берилган. Ислом Каримов ўз ҳаётий тажриба ва кузатишларига суяниб, ўсиб келаётган ёш авлод тарбияси ҳаёт-мамот масаласи эканлиги, ота-оналар, маҳалла фаоллари ва устоз-мураббийлар фаолиятидаги энг устувор вазифа сифатида қаралиши лозимлигини қайд этади. Шунингдек, мазкур асарда глобаллашув жараёни, унинг мазмун-моҳияти, ижобий ва салбий жиҳатларини ҳар томонлама таҳлил этиш, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя билан курашишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилади. Дарҳақиқат, ҳарбий, иқтисодий, сиёсий тазйиқни сезиш, кўриш, олдини олиш мумкин, аммо мафкуравий тазйиқни, унинг таъсири ва оқибатларини тезда илғаб олиш қийин. Шу маънода, Ислом Каримовнинг бундай хатарларга доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш, лоқайдлик ва бепарволикка барҳам бериш ҳақидаги даъватлари ғоят муҳим аҳамият касб этади. Китобда ҳақли равишда таъкидлаганидек, бундай таҳдидларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосда ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз тарзда олиб бориладиган маънавий тарбия билан жавоб бериш мумкин. Асарда бугунги кунда халқаро майдонда турли сиёсий кучлар ўзининг ғаразли манфаатларига эришиш учун “Эркинлик ва демократияни олға силжитиш” ниқоби остида амалга ошираётган, узоқни кўзлаган сиёсатнинг асл моҳияти ва мақсадларини ўз вақтида сезиш, англаш ғоятда муҳим экани таъкидланади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, халқимизнинг маънавий оламини бундай таҳдидлардан асраш, ҳозирги ўта мураккаб замонда халқаро майдонда содир бўлаётган жараёнларнинг туб моҳиятига етиб бориш, улар ҳақида холисона ва мустақил фикрга эга бўлиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаси сифатида тилга олинади. Ҳозирги пайтда рўй бераётган айрим салбий ҳолатлар, ножўя ҳатти-ҳаракатлар, ёвуз ишлар, аввало, мафкуравий бўшлиқнинг юзага келиши учун йўл қўйилган камчилик ва эътиборсизлик туфайли содир бўлмоқда. Ғоявий бўшлиқни юзага келиши энг аввало чуқур ижтимоий-сиёсий, маънавий-психологик муаммо ва жараёнлар билан боғлиқ эканлигини Ислом Каримовнинг асарларида яққол кўришимиз мумкин. Ислом Каримов маънавиятга қарши турли хуружлар ҳақида гапирар экан, таъкидлаб ўтадики: “Бу ҳақда гапирганда, фақат битта миллат ёки халқ ҳақида фикр юритиш масалани ўта тор тушуниш бўлур эди. Яъни, бу ўринда сўз фақат бизнинг маънавиятимизга қарши қаратилган тажовузлар ҳақида, азалий фазилатларимиз, миллий қадриятларимизни ана шундай ҳужумлардан асраш хусусидагина бораётгани йўқ. Муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган ушбу муаммони кенг миқёсда, дунёнинг барча мамлакатлари ва халқлари ҳаётига дахлдор масала сифатида ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш мақсадга мувофиқдир”. Масалага бундай кенг қамровли ёндошув кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ. Ислом Каримовнинг ўзи ҳам эслаб ўтганидек, бизнинг улуғ...
«Мен 137000 китоб ўқидим. Фаразан, агар Девбанд кутубхонасини кимдир ёқиб, кул қилиб юборса ҳам заррача парво қилмайман. Чунки у ердаги китобларнинг ҳаммасини ёдлаб олганман». Анваршоҳ Кашмирий Буюк аллома Муҳаммад Анваршоҳ Кашмирий 1875 йил 26 ноябрь (1292 ҳижрий йил 27 шаввол) шанба куни эрталаб Ҳиндистонинг Кашмир шаҳридаги Водвон қишлоғида дунёга келди. Отаси Суҳровардия тариқатидаги шайх, катта олимлардан эди. Онаси ҳам ўта ибодатли, солиҳа аёл эди. Аллома 15 ёшларида Қуръон ўқишни бошлаб, тез орада Қуръонни ёд олди. Икки йил ичида оталари қўл остида бир неча форсий тилда ёзилган рисолаларни ўқиб чиқди. Сўнг форс тилида битилган насрий ва назмий китоблар, баён ва ахлоқ – одобга тегишли китобларни ўқиб-ўрганди. Анваршоҳ бошқа болалар ўйин-кулги билан ўтказадиган ёшлик даврини илму маърифатни ҳосил қилишга қаратганлар. У зот жумага ўтар кечадан ташқари ҳеч ҳам тунлари ухламасди, балки тунларини китоб мутолааси билан бедор ўтказарди. Бордию мудроқ босса, ўтирган ҳолда ухларди. Илм талабидаги сафарлари Анваршох ёшлик давриданоқ илму маърифатда етук олим бўлди. Кейинчалик бу зот Ҳиндистоннинг энг гуллаган, ёрқин жойи – «Девбанд дорул улум (университет)»ига борди. Анваршоҳ бу илм масканида шундай шахслар билан суҳбатда бўлдики, улар умумий билимлар соҳиби бўлишдан ташқари ўзларида орифлик, авлиёлик сифатларини жамлаганди. Шунингдек, улар ўткир фикрли, ўта сезгирликларидан ташқари ширинсухан, меҳрибон, виқор, суннат ва тақво, зуҳду парҳезгорлик соҳиби эдилар. Уларга Шайх Муҳаммад Девбандий бошчилик қиларди. Кашмирий бу улуғ устоздан ўзи интиқ бўлган ҳикматларни топди ва унинг зоҳирий ва ботиний илмлари булоғидан қониб-қониб ичди. Девбандда Анваршоҳ яна бир аллома, муҳаддис Муҳаммад Исъҳоқ Маданийга шогирд тутинди. Ушбу икки буюк устозларидан ҳадиси шариф китобларини ўтказиб олди. Алломанинг ҳадис ривоят қилиш илмида ўта чуқур билим эгаси бўлгани ҳамда ақлли одамларни ҳайратга соладиган даражада тезда ёдлаб олиш қобилиятлари бўлгани Аллоҳ таолонинг у зотга берган катта инъоми эди. Агар бирор китоб ўқиса ундаги маълумотлар 25 йилгача хотирасидан чиқмасди. Анваршоҳ кучли ёдлаш қобилияти борлиги билан бир қаторда китобларни мутолаа қилишда ҳам ўта тезкор бўлган. Таълим беришга киришган вақтининг ўзида ҳар куни Мисрда чоп этилган ”Муснаду Аҳмад” китобидан 200 бет мутолаа қилар ва уларни таҳлил қиларди. Мана шундай жидду жаҳдни у зотнинг ҳанафий мазҳабидаги далиллар, ҳадисларни ўрганишида ҳам кўриш мумкин. Умрининг охирида Исонинг ерга тушишлари борасидаги ҳадисларни жамлаш мақсадида яна бир карра ўқиган китобларини қайта ўқиб чиққан[1]. Алломанинг илғор шогирдларидан бири Саййид Муҳаммад Юсуф Баннурий айтади: “Шайхимиз ҳадис китобларига ёзилган шарҳ китобларидан икки юздан ошиғини ўқиб чиққан”. 1896 (Ҳижрий 1313) йили ёш бўлишига қарамай Девбанд университетини битиргач Анваршоҳга «Абдурроб мактаби»да дарс бериш топширилди. Сўнг Деҳли пойтахтида мактаб очди ва унга «Аминийя мактаби»деб ном қўйди. Кейинчалик, 2 ҳарамга муштоқлиги ошиб, 1906 (1323 ҳижрий) йили у ерларга сафар қилиб боради ва Маккада бир неча ойларни тавоф ва қаттиқ маҳзунлик, йиғи билан ўтказади. Кейин Мадинаи мунавварага бориб, бир муддат туриб илмга чанқоғини қондирди. Шунингдек Мадина кутубхоналарида тафсир ва ҳадис фанларига тегишли энг муҳим, энг ноёб асарларни мутолаа қилишга берилиб кетади. Анваршоҳўз юртига қалби илму маърифатга тўлиб тошган ҳолда қайтди. Анваршоҳ сафардан қайтиши билан Девбанддаги устозлари ҳадисдан ўз ўринларига дарсларга киритишди ва Анваршоҳ толиби илмларга «Сунани Термизий», ”Саҳиҳи Бухорий”лардан дарс берди. Кўп ўтмай бу зот Девбандда ҳам, Ҳинд ўлкасида ҳам ҳадис илмининг энг катта устозига айланди. Аллома бу...
Ғийбат қилиш тил офатларининг энг ёмонларидан экан, хўш, у ҳақда Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда нималар дейилган? Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 148-оятида шундай марҳамат қилади: «Аллоҳ ёмон гапни ошкор қилишни хуш кўрмайди. Магар, мазлумдан бўлса, майли. Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир». Қалбида тақвоси, виждонида ҳассослик бўлмаган одам ҳар қандай ёмон сўзни осонгина ошкора қилади, атрофга ёяди. Ёмон гапни ошкор қилиш икки одамнинг бир-бирини сўкишидан, ёмонлашидан ва ғийбат-бўҳтон қилишидан бошланади. Сўнгра, аста-секин катталашиб, жамиятни ҳалокат жари ёқасига олиб келади. Ҳужурот сурасининг 12-оятида: «Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳимлидир».Демак, ғийбат қилиш биродарининг гўштини ейиш билан баробар экан. Ким биродарининг гўштини ейишни истайди, ахир?! Ҳумаза сурасининг аввалги оятида: “Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин. Одамларнинг обрўсини ғийбат йўллари билан кўп тўкувчи одам «ҳумаза» дейилади. Уларнинг айб ва камчиликларини имо-ишора ила масхара қилувчи «лумаза» дейилади.«Вайл» жаҳаннамдаги бир водий ёки «ҳолига вой» , «ҳалок бўлсин» деган маънода. Ушбу икки сифатга эга бўлганларнинг барчаси дўзахга тушади ва уларнинг аҳволига вой бўлади, дейди Аллоҳ таоло. Чунки мўмин кишининг қонини тўкиш қанчалик гуноҳ бўлса,обрўсини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳ. Одам ўлдириб, қон тўкиб гуноҳ қилганлар жаҳаннамга тушганидек, ғийбат қилиб, обрў тўкиб кишиларни хафа қилганлар ҳам жаҳаннамга тушади. Қоф сурасининг 18-оятида: «У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир». Али ибн Абу Толҳа Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки, у киши бу оят ҳақида: «Ҳар бир яхши-ёмон гапи ёзиб борилади», деганлар. Қилган ғийбатлари ҳам, обрў тўкиш учун айтган гаплари ҳам. Сўнгра Қиёмат кунида ҳаммасидан сўроқ-савол қилинади. Исро сурасининг 36-оятида эса: «Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшалар масъулдирлар», деб марҳамат қилинган. Ғийбатнинг катта гуноҳ экани кўплаб ҳадисларда ҳам ворид бўлган. Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан сўрадилар: «Ғийбат нима эканини биласизларми?». Саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқдир», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У ёқтирмайдиган нарса билан биродаринингизни зикр қилишингиз дедилар», дедилар. “Гапирган нарсамиз ўша биродаримизда бор эканини кўрган бўлсак ҳамми?’, дейишди. «Агар гапирган нарсангиз унда бўлса, ғийбат қилибсиз. Агар бўлмаса, туҳмат қилибсиз», дедилар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Меърожга чиққанимда бир қавмнинг олдидан ўтдим.Уларнинг тирноқлари мисдан эди ва у билан юзлари ва кўксиларини тирнар эдилар. «Булар ким ё Жаброил?», деб сўрадим. Жаброил алайҳиссалом: «Улар инсонларнинг обрў-эътиборларини тўкиб, уларга туҳмат қилиб, гўштларини ер эдилар», деди”. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга хиёнат қилмайди, алдамайди, уни ёрдамсиз қолдирмайди. Ҳар бир мусулмонга мусулмон биродарининг шаъни,моли ва қони ҳаромдир. Мана шу тақводир. Мусулмон биродарини таҳқирлаш кишининг ёмон эканига кифоя қилади”. Ҳеч шак-шубҳа йўқки, оламдан ўтган мусулмонни ғийбат қилиш тирик, яшаб юрган мусулмонни ғийбат қилишдан кўра каттароқ ва оғирроқ гуноҳдир. Чунки тирик юрган одам уни ғийбат қилган кишини кечириши мумкин. Аммо вафот этган одам бундай қила олмайди. Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бир...
Оёғингизга ботаётган тикон сиз излаб бораётган гулнинг хабарчисидир”. Мавлоно Румий (қ.с.) Бугун Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлар, янгиланишлар нафақат юртимиз одамларини, балки ён-атрофимиздаги ҳамда узоқлардаги барча дўсту ёрларимизни ҳайратга солмоқда. Бу ҳайрат ичида олиб борилаётган ислоҳотларга хайрихоҳлик, қўллаб-қувватлаш, ҳар доим бирга бўлиш каби эзгу ниятларнинг мужассамлиги шундоқ билиниб турибди. Давлатимиз раҳбарининг сўнги бир йил ичида Республикамиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги, ички ва ташқи сиёсатимиз йўлида бошлаган саъй-ҳаракатлари Марказий Осиё геосиёсий ҳолатини ҳам ўзгартириб юборди. Айниқса, қўшнилар билан иқтисодий, савдо-сотиқ, илмий-маърифий каби барча соҳаларга қаратилган тенг ва очиқ ҳамкорликни йўлга қўйилиши кутилмаган ҳодиса бўлди. Бу ўзгаришлар орасида диний соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни алоҳида таъкидлаш керак. Бу бир йил бир асрга татигулик йил бўлди десак муболаға бўлмайди. Шу бир йил ичида қаранг қанча ўзгаришлар содир бўлди. – Ўзбекистонда ислом цивилизацияси маркази ва 2 та халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди. Вилоятларда калом, ҳадис, фиқҳ, ақида, тасаввуф илмларини ўрганишга ихтисослашган 5 та илмий мактаб иш бошлади. – Исломий таълим муассасалари сони 11 тага етказилди. Бухорода Олий мадраса ташкил этилди. Тошкент ислом институтида 3 йиллик махсус сиртқи бўлим очилди, диний ўқув юртлари қошида ўқув курслари юритилди, Қуръони карим қироати бўйича “Таҳфизул Қуръон” гуруҳлари фаолият бошлади, қабул квоталари 150 фоизга оширилди. – Мамлакатимиз бўйича 15 та масжид қайтадан барпо этилди, 55 та масжид капитал таъмирланди. – Интернет сайтларида диний фанлардан онлайн дарслар ташкил этилди, тўғридан-тўғри саволлар-жавоблар рукни мунтазам ишлаб турибди, сайтлар ва ижтимоий тармоқларда диний-маърифий тарғибот жадал олиб борилмоқда. – Ўтган йил охирида Президентимиз “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекдилар. Унга кўра, академияда “Қуръоншунослик”, “Фиқҳ илми”, “Ҳадисшунослик” ва “Калом илми” мутахассисликлари бўйича магистрлар, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий-педагог кадрлар тайёрланади. – Яна шуни қайд этиш керакки, оммавий ахборот воситаларида диний ходимлар чиқишлари кескин кўпайтирилди. “Ҳидоят сари” ва “Зиё” кўрсатувлари эфир сони икки бараварга оширилди. “Ўзбекистон-24” телеканалида имом-хатиблар иштирокида давра суҳбати қилинмоқда. “Маданият ва маърифат” телеканалида уламолар иштирокида кўрсатувлар эфирга узатилмоқда. Шунингдек, “Зиё чашмаси” номли радио эшиттириш ва 50 га яқин диний маърифий веб-сайтлар иш олиб бормоқда. – Яна бир муҳим масалага эътибор қаратиш зарур. Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан турли диний оқимларга аъзолар рўйхатида бўлган 16 минг нафардан зиёд киши рўйхатдан чиқарилди. – Яна фахр билан айтиш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлиги остида Мисрдаги “Дорус-салом” нашриёти ва Азҳари шариф ҳузуридаги илмий академия билан Қуръони каримни чоп этиш бўйича келишувга эришилиб, ўзимизда Қуръони карим чоп этилмоқда. Шу ўринда қайд этиш керакки, кўзи ожиз мўмин-мусулмонлар учун брайль ёзувидаги Қуръони карим нусхасини чоп этиш бўйича Ўзбекистон дунёдаги учинчи давлат ҳисобланади. – Ҳаж квотаси икки мингтага, умра квотаси 4 мингтага ошди, биринчи марта Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан бир гуруҳи бепул ҳажга юборилди. Шу кунга қадар жами 120 мингдан зиёд фуқаро ҳаж ибодатини, 92 мингдан ортиғи умра амалини адо этди. Бу расмий кўзга ташланган рақамлар ва сонлардир. Энди одамларнинг шоду хуррамлигини, қувончини айтмайсизми. Уларнинг руҳониятида рўй бераётган ўзгаришларни, ҳаяжонларини ифодалашга тил ожиз. Бутун республикамиз бўйлаб давом этаётган қорилар мусобақаси ҳаммасидан ошиб тушмоқда, десак ҳеч қандайига мубоғала қилмаган бўламиз. Чунки бу бир мусобақа дегани билан унинг таровати, файзу баракаси ҳеч бир кишини четлаб ўтмаяпти. Мусобақа ўтаётган ҳар бир вилоят ўзгача қиёфа касб этаётгандек гўё. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Қуръони...
Пайғамбаримиз соллаллаҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ислом беш асос устига бино қилинган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ҳамда Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бериш, Намозни қойим қилиш, Закот бериш, Байтуллоҳни Ҳажж қилиш ва Рамазонда рўза тутиш” ( Муттафақун алайҳ). Намоз – Аллоҳнинг “суҳбати” ва “меҳмондорчилиги”га пешвоз чиқишдир. Инсон ўзи каби бир инсондан ҳадя олса ёки қарз олса унинг учун раҳмат айтишга, қарзини қайтаришга ҳаракат қилади. Шундай экан намоз ҳам Аллоҳнинг бизларга берган неъматларига шукримиз ифодасидир. Унинг “суҳбати”га лаббай дейишимиздир. Энди шу шукрни бажараётганда ҳар тарафга аланглаб, ҳар тарафга қараб, қалбимиз билан бошқа бир муаммоларимиз ҳақида фикр қилиб намоз ўқиш эса юқоридаги улуғ мақомга бепарволикдир. Хушусиз ўқишдан ҳам ёмонроғи эса намозни умуман ўқимасликдир. Бу эса Аллоҳдан қўрқмасликнинг аломати. “Суҳбати”га ошиқмасликнинг белгиси намозга бепарволикдир. Намознинг мақоми, намознинг даражаси, Аллоҳ намозхонлар учун жаннатида алоҳида мақом беришлиги, қабр ва қиёматдаги ҳисобнинг аввалида намоз туриши ҳақида кўплаб оят ва ҳадислар келтирилгандир. Чунки намоз нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш ишларидандир. У диннинг устини, тоатларнинг дури, ибодатнинг асоси, эгасини барча ёмонликлардан қайтаргувчи омилдир. Бу ҳақида Аллоҳ таоло қуйидагича баён қилади: «Сенга китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фахш ва мункардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри улуғдир. Аллоҳ нима қилаётганингизни билур» (Анкабут 45-оят). Ояти каримада намозни тўкис адо этиш ҳақида айтилмоқда, чунки ким намозини тўкис адо этар экан у фахш, ёмонлик ва бошқаларга зулм қилишдан ҳам тийилади. Намоз ўз эгасини шундай мақомга чиқарадики тўкис адо этилиши билан Аллоҳдан қўрқадиган ва бандалар ҳаққи ҳақида доимо риоя этадиган қилиб қўяди. Ва яна Аллоҳ таоло намозни баркамол қилиш ҳақида: «Намозни баркамол ўқингиз, закот берингиз ва рукуъ қилувчилар (намозхонлар) билан бирга рукуъ қилингиз (намоз ўқингиз)!» (Бақара, 43-оят). Аллоҳ таоло намозни нафақат ўқиш балки баркамол ҳолда бепарволик билан вақтини ўтказиб юбормай, кечиктирмай ўз вақтида қоим қилишга буйирмоқда, чунки намоз кимнингдир эмас, Аллоҳнинг амри, чақириғидир. Намоз ёрдам сўраш, Аллоҳнинг муҳаббатини илтижо қилиш фурсатидир. «Эй имон келтирганлар! Сабр ва Намоз билан (Мендан) ёрдам сўрангиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир» (Бақара, 153-оят). Ҳа, намозда банда Аллоҳдан барча қалбидаги эзгу умидларини сўраб олади. Намоз сабр ҳам беради. айниқса холислик ва хушу ва хузу билан ўқилган намоз ҳаловат ҳам беради. Энди бундай “суҳбат”дан бебаҳра қолиш мўмин кишининг бепарволиги, айни дамда Аллоҳдан умид қилмаслиги белгисидир. Намоз покловчи ҳамдир бу ҳақида ҳадисларда гўзал ўхшатмалар келгандир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Айтингларчи, агар бирингизнинг эшиги олдида анҳор бўлса, у ўшанда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими?» дедилар. «Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди», дейишди. «Худди шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз ила хатоларни ювади», дедилар У зот” (Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган). Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: «Ким азонни эшитиб туриб, унга жавоб қилмаса, демак у яхшиликни мурод қилмайди ва яхшилик ҳам унга яқин йўламайди». Яна саҳобалардан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Одамзоднинг қулоғига эритилган қалай қуйилгани азонни эшитиб, унга жавоб қилмаганидан яхшироқдир». Азонга жавоб қилиш мукаммал ва чиройли таҳорат олиб масжид сари шошилмоқ, аёлларнинг эса уйларининг ичида намозхоналарида ибодатга ҳозир бўлмоқларидир. Энди бу вақтларни бепарво ва ҳафсаласиз ўтказиб юбориш оқибатида эса, нафақат...