islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

“Улар” эшонми?

Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган кунини, хоҳлаган нарсасини, хоҳлаган кишисини улуғ қилади. Ақлли бандалар Аллоҳ улуғ деб тайинлаган кимса ва нарсаларини улуғ деб билишлари лозим. Инсонлар ичидан пайғамбарларни улуғ қилди. Шу ўринда нима учун Аллоҳ пайғамбарларни «Саййид»лар, яьни улуғ зотлар қилиб танлаганини ҳам билиб қўйишимиз керак. Аллоҳ таоло лутфи карами билан барча пайғамбарларни гуноҳлардан сақлаган. Одам алайҳиссаломдан бошлаб, охири Муҳаммад алайҳиссаломгача ўтган барча пайғамбарлар Аллоҳнинг динига тўла-тўкис амал килиб, бутун инсониятга намуна ва ўрнак бўлганлари, қалблари мусаффо ғиллу ғишлардан, гина-ю кудуратлардан холи бўлиб, катта-ю кичик, бою-камбағал, яхши-ю ёмон демасдан ҳаммага бир хил муносабатда бўлиб, Аллоҳнинг ҳақ динини инсонларга мукаммал равишда етказганлари сабабидан улуғланганлар. Шу пайғамбарлар ичида янада улуғроғи Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Имом Муслим Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунида одам боласини саййиди менман. Барча инсонлар тириладиган қиёмат кунида биринчи бўлиб қабрдан бош кўтариб чиқувчи, биринчи бўлиб шафоат қилувчи, биринчи бўлиб шафоати қабул қилинувчи ҳам менман. Бу билан фахрланиш йўқдир”, деганлар. Изоҳ: “Фахрланиш йўқ” дейилгани. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизни мартабаларини дунёю охиратда юқори қилишига қарамай, кибрланмасдан ва гердаймасдан ўзларини камтар тутиб фахрланиш йўқ, деганлари барча инсонларга ўрнак ва намунадир. Бу сўзлашув услубида айтиладиган “мақтаниш эмаску…, мақтанмоқчи эмасман…”, деган иборага тўғри келади. Имом Муслим ривоят қилган «Риёзус солиҳийн» китобининг 345-рақамли ҳадисида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй, мусулмонлар! Хонадоним ҳақида Худони ёдларингизга солурман”, дедилар. Зайд ибн Арқамдан: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг хонадонлари ким?” деб сўралганда, “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин садақадан маҳрум этилганлар, яъни садақа ейиши мумкин бўлмаган зотлар”. “Улар кимлар?” дейишганда: “Али, Ақил, Жаъфар ва Аббосни авлодлари” дейилди. Ушбу китобдаги Имом Бухорийдан ривоят қилинган 346-рақамли ҳадисда: Абу Бакр Сиддиқ: “Эй, мусулмонлар! Аҳли байт ҳақида Расулуллоҳни ҳурмат қилинглар”, деганлар. Яъни аҳли байт билан муомала қилишда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам риоясини қилиб, уларни улуғлаб, ҳурматларини жойига қўйинглар. Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони каримнинг Аҳзоб сураси 33-оятида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хонадонлари ҳақида:  إِنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ لِيُذْهِبَ عَنْكُمُ الرِّجْسَ أَهْلَ الْبَيْتِ وَيُطَهِّرَكُمْ تَطْهِيرًا   “Эй, (Пайғамбарнинг) хонадон аҳли! Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни обдон поклашни истайди, холос”, деб марҳамат қилган, яъни Пайғамбар хонадони Аллоҳ таолога ибодат қилиб, Уни кўп зикр қилишлари натижасида гуноҳлардан покланиб, улуғлик даражасига эришганлар. Пайғамбар авлодлари “саййид” дейилади. Саййид – ўзбек тилида хўжа, улуғ, мустақил, ҳукмдор, жаноб маъноларида келади (“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” 3-жуз). Айрим ўзбеклар орасида саййидларни тўралар ҳам дейилади. Саййидларга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари айтганларидек, ўзларига садақани ҳаром қилган Али, Ақил, Жаъфар ва Аббос авлодлари киради. Айрим манбаларда Ҳазрати Али разияллоҳу анҳунинг хотинлари Фотима разияллоҳу анҳодан туғилган фарзандлари “саййид”, бошқа хотинларидан туғилганлари “Хўжа” дейилади, деб ёзилган. Бу тўғри эмас. Ҳазрати Алининг бошқа хотинларидан туғилган фарзандлари ҳам саййидлар дейилади. Саййидлар фақат Ҳазрати Али зурриёдлари эмас, юқорида номлари зикр қилиган Али, Ақил, Жаъфар ва Аббос зурриёдлари ҳам саййидлар ҳисобланади. Ушбу сўз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак оғизларидан чиққан ҳадис билан тасдиқланган. Юқорида зикр қилинган оят ва ҳадислардан Пайғамбаримиз авлодларини яъни “саййид”ларни ҳурмат килишимиз лозим бўлади. Аммо ўзлигини унутиб, Яратганни амрларига бўйсунмасдан “айниган”, “диндан узоқлашган” бўлсачи? Унда уларни асло ҳурмат қилинмайди. Зероки, “саййид”лик даражаси уларга дин туфайли берилгандир. Динини унутиб, ибодат қилмаса, у кунига юз...

Суннатни тутган юртим

Албатта сиз буюк хулқ узрадирсиз дея Ҳабибини мадҳ этиб, оламларни У Зоти муборакнинг руҳлари сабаб яратган, кўрмасакда бизларга ошиқликнинг ҳаловатини бериб, сўрамасакда Уммати Муҳаммад қилган, юртимиздан Аҳли Исломнинг шарафини бўлган устозларини чиқариб азиз қилган Аллоҳга туганмас ва Жалолига мос ҳамду санолар. Буюк хулқларни мукаммал этишга келганларини айтиб, умматларини энг гўзал хулқлар билан зийнатланиб иймон нурида яшашдек шарафли йўл таълимини берган. Икки олам сарвари, ишқимиз тарбиячиси, қалбимиз ва кўзларимиз қувончи Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат ва саломлар бўлсин. Вақт воқеликдан узоқлашгани сари тарихий маълумотлар ўзгаради, бузилишлар, ҳар хил тўқима ривоятлар кириб боради. Аммо ўзгармас бир тарих борки, на асрлар, на инсонлар фикри ўзгартира олади. Бу тарих Аллоҳнинг энг сўнгги Набийси, Икки олам сарвари, бутун инсониятнинг йўлбошчиси, Пайғабмарлар имоми, Саййидул Анбиё, ҳаётлари улкан илм, сўзлари роҳат, ҳикмат булоғидир. Бу ўзгармас тарих Аллоҳнинг севгани, мусулмонларнинг шафоатчиси Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари тарихидир. Аллоҳ таоло бизларни У Зоти муборак соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилишдек шарафни бериш билан бирга, умматнинг устози бўлган саҳобалардан сўнг тобеъинлик мақомида туриб то қиёматгача ўқиладиган китоб таълиф этган суннат севар, Ишқининг исботи ўлароқ яшаган Имом Бухорийдек зотга ҳам юртдош қилди. Бизнинг юрт суннатни илк Ислом нури келган кундан маҳкам тутган юртдир. Биз Имом Бухорийни тарбия қилган юрт инсонларимиз. Бугунги кунда ҳам бунинг давомли этиши учун ҳам олимлар билан танилган юрт вакилларимиз. Юртимизда илмга муносбат азал-азалдан юксак ва эҳтиромли ҳолатда давом этган. Шу сабаб ҳам илм масканлари илк академиялар, астрономик тадқиқот марказлари, мадрасалар ва ибодат масканлари масжидлар ҳам қуришга алоҳида эътибор берилган. Бунга ҳам суннатга эргашиш дея қилишган. Илк масжид қурилиши, Масжидун Набавий, Байт-ул Ҳаром ободлиги ҳам ислом дунёсидаги ибодат масканлари ва илм масканларини қуриш ҳам илм аҳлига хизмат дея савобини Аллоҳдан кутишни ўзларига ўрнак қилиб олишган.бугунги кунга келиб неча йиллик асирлик ва мустабид тузимнинг сиёсатидан қутилиб яна илм масканларига эътибор кучайди. Ислом илмлари ўқитиладиган алоҳида масканлар қурилиши ҳам бунга мисолдир. Энг муҳим янгиланишлардан ва Ислом дунёсига хушхабар ўлароқ қурилиши бошлаб юборилган Ислом Маданияти Маркази ва унинг таркибига кириши режалаштирилган илм масканлари ва кутубхоналар ҳам суннатга эргашиш ва Аллоҳнинг илм аҳли даражаси қанчалик улуғлигига эргашиб шу йўлда юришга интилишнинг исботидир. Мустақиллик йилларидаги қурилган масжидлар ҳам Аллоҳни уйини обод қилишга интилиш ва бу ҳам суннатни ушлаган юрт аҳолисидан Аллоҳга муҳаббатнинг исботидир. Юртимизда азалдан етимлар эъзозланган ва ёши улуғларимиз хизматини суннат ва айни вақтда Аллоҳнинг амри дея ташлаб қўйишмаган. Аммо охирги вақтда юртимизда етимхоналар ва кексалар уйи пайдо бўлганидан юртимиз одамларида суннатни ва Аллоҳни амрига бефарқлик пайдо бўлганини кузатиш мумкин. Бунинг ечими сифатида эса ота-оналар масъулият билан фарзанд тарбия қилсалар ёшлар оилага муносабатлари янада масъулиятли бўлиб етимхоналар пайдо бўлиши олди олинади. Чунки етимларга яхши муносабатда бўлишни Аллоҳ таоло Ўз Каломи шарифида ҳам: “Сендан етимлар ҳақида сўрарлар. Сен «Уларга ислоҳ қилиш яхшидир», деб айт”….Бақар сураси 220 оят. Бу оятни юртимиз мусулмонлари жуда яхши англаб, етимларга доимо яхши муносабатда бўлиб ҳеч бир маҳалла боши ёки қўшнилар ҳам етимларни ташлаб қўйишаган. Ҳозирда ҳам гарчи етимхоналар очилган бўлса ҳам ташлаб қўйилмаган бўлсада етимхоналар очилгани, яна ҳам ачинарлиси қариялар уйлари пайдо бўлгани қалбни ғаш қиладиган ҳолатдир. Чунки ёшларни иззат қилиб, кексаларни эъзозлаш динимизнинг амрларидандир....

Жин ва Шайтондан кафолатли ҳимоя воситаси (Шайтоннинг ўзи ўргатган ҳимоя қуроли)

Жин ва инсонни фақат Ўзига ибодат-қулчилик қилишлари учун яратган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, бугун ер юзининг кўп минтақаларида илм-фаннинг ҳар соҳасида тараққиёт сари жадал  илдамланмоқда ва ҳар жабҳада улкан ютуқларга эришилмоқда. Бу тараққий этаётган соҳалар қаторида “Шоли курмаксиз бўлмайди” деганларидек, афсуски, сеҳр-жодучи, фолбин-у азайимхон, иссиқ-совуқ қилувчи, деган жамият кушандаларининг сафи ҳам кенгайиб, қариб беш-ўн йил ичида “фалон полчи (фолбин) дугонамга жин киритиб қўйган экан”, “фалон парихон (фолбин) фалончига бунча пари (урғочи жин) киритиб қўйибди”, “фалон бахши (фолбин) ўртоғимдан учта ёки бешта жин чиқарибди”, “ана у жинкаш (жин чиқарувчи) бир марта дам солишига мунча пул оларкан”, “мана бу азайимхон (дуохон): “Сендаги жин боболаримга атаб битта қўй сўйсанг, ёки фолбинлик ё кинначиликни бўйнинга олсанг, кейинг тинч қўяркан, чиқиб кетаркан”, деган гап- сўзлар кўпайгандан кўпайди. Тўғри, халққа чин дилдан холис хизмат қилиб, ҳожатини чиқариб, сеҳр-жоду ва бошқа нарсалар зараридан халос этаман, деган пок ниятли ҳожатбарор, аҳли илмлар ҳам бор, албатта. Улар “Шаръий руқя” яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлар дам солганларидек, Қуръони карим оятларини ўқиб дам соладилар. Шариатга зид ҳеч қандай воситалардан фойланмайдилар. Суннатда келган дуолар билан кифояланадилар. Таассуфки, бу ҳолдан унумли фойдаланиб, мўмай даромад топиш пайига тушган баъзи олғир жинкашлар турли ҳийла-найранглар билан одамларни пулини олиш билан овора. Минг афсус, содда, ишонувчан халқимиз одатда ҳар қандай диний тус берилган  ишни – у тўғрими ё нотўғрими, деб сўраб-суриштириб ўтирмай – қилаверади. Бу эса фирибгарларга айни муддао. Содда мижозларни хоҳлаган куйига солиб, бир марта ўқиш билан тузаладиган беморга ҳам: “Камида уч марта ё етти марта ёки қирқ бир марта келинг. Охиргисида хўроз олиб келасиз. Ҳар бир ўқишимга фалон доллардан берасиз” деб, текинтомоғлик қилмоқдалар. Бордию ҳар қанча ўқишига қарамай “Операция” муваффақиятсиз чиқиб қолиб, бемор даво топмаса: “Мана кўрдингиз, шунча уриндим, бўлмаяпти. Энди фолбинликни бўйнингизга олмасангиз, тузалмайсиз экан. Боболаримга атаб бир қўчқор сўйсангиз, сизга “оқ фотиҳа” олиб бераман” деб, ўзига ҳамтовоқ бўлувчи малъун фолбинлар сонини орттираётганлар ҳам талайгина. Хўп майли. Уни-буни қўяйлик-да. “Ўзи жин нима у? Бор нарсами ёки афсонами? Бор бўлса, у нима учун яратилган ўзи? Ундан ҳимояланиш мумкинми ёки чораси йўқми? Бордию бирорта одамга жин тегса, соғайиб кетадими, давоси борми ёки шу билан ўлиб кетадими?”, деган саволларга жавоб излаб кўрайлик… Жин афсона эмас, бор нарса. У асли оловдан яратилган махлуқдир. У шайтоннинг зурриётидир. Бунинг далиллари қуйидаги ояти карималардир: Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратиб, барча фаришталарни Одамга бироз эгилиб, таъзим саждасини қилишга буюрганида фаришталар сажда қиладилар. Иблис эса сажда қилмайди ва бундай дейди: “(Иблис айтди) Мен лойдан яратганинг башарга сажда қилмасман. Мен ундан яхшироқман, мени оловдан яратгансан ва уни (эса) лойдан яратгансан”. (Аъроф сураси 12 оят). “Каҳф” сураси 50 оятида бундай дейилади: “Эсланг, (Эй, Муҳаммад!) Фаришталарга Одамга сажда қилинг, дейишимиз билан сажда қилдилар. Фақат иблис (сажда қилмади холос). У жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйин сунишдан бош тортди. Энди сизлар (эй, Одам болалари,) Мени қўйиб, уни (иблисни) ва зурриётларини дўст тутасизми?! Улар сизларга душман-ку! У (иблис) золимлар учун (Аллоҳнинг ўрнига) нақадар ёмон “ўринбосардир”!”. Бу ояти каримадаги “У жинлардан эди.” дегани шайтоннинг жинлардан эканини билдиради. “…уни (иблисни) ва зурриётларини дўст тутасизми?!” дегани эса у жинларнинг энг каттаси экани, жинлар унинг зурриёти эканини...

Иблислар яна йиғласин…

Саҳобаларнинг барчаларидан Аллоҳ таоло рози бўлсин, уларнинг замонида иблис ўз аскарларини ҳамма жойга тарқатиб, сочиб юборди. Улар ҳасрат надомат ила иблиснинг хузурига қайтишди. Иблис улардан сўради, нима бўлди сизларга. Бунча ҳасрат ва надоматдасизлар? Шунда иблис лашкарлари,  биз уларга ўхшаган бирор бир кишини ҳеч кўрмаганмиз, улардан бирон насиба ололмаяпмиз ва ҳеч ҳам уларга мусибат етказа олмаяпмиз ва улар бизни жуда ҳам қаттиқ қийнаб юборишди, дедилар. Иблис уларга айтди, сизларнинг уларга кучларинг ва қудратларинг асло етмайди. Чунки улар пайғамбарга ҳамсуҳбат бўлишган ва Қуръонни ўз Роббиларидан тушишига гувоҳ бўлишган. Лекин улардан кейин тезда бир қавм келади, улардан ўз ҳожатларингни топасизлар. Кейин тобеъинлар пайти келганида иблис яна ўз аскарларини барча тарафга тарқатиб юборди. Бас, улар бошлари эгик ҳусрон ва зиён ҳолда қайтиб келишди. Улар иблисга айтишди, ана улардан кўра ажибларини кўрмаганмиз, уларга бир гуноҳдан кейин яна бир гуноҳ қилдирмоқдамизу, куннинг охири келганда эса, улар қилган гуноҳлари учун Аллоҳга ёлвориб истиғфор айтишни бошламоқда. Аллоҳ таоло эса, уларнинг бу гуноҳларига ёлворгани учун ёмонликларини яхшиликка алмаштириб қўймоқда. Иблис ўз аскарларини яна тинчлантириш учун бошқа бир маъноли сўз айтди. Сизлар ҳаргиз улардан бирор бир  насиба ва улушга етаолмайсизлар, агарчи улар мана шу ҳолатда Аллоҳнинг тавҳидида мустаҳкам турсалар ва ўз набийларининг суннатларига эргашишда бардавом бўлсалар. Сизлар улардан бирор бир ўзларинг истаган гуноҳга ета олмаётганингиз сабаби, улар ўз набийларининг суннатларига эргашганлари учун тавҳидлари соғлом. Лекин улардан кейин тезда бир қавм келадики, улар билан сизларнинг кўзларингиз қувончга тўлади ва уларни хоҳлаганларингча ўйнайсизлар ва уларнинг ҳавойи нафсларини тизгин қилиб олиб хоҳлаганларингча бошқарасизлар. Улар истиғфор айтсалар ҳам кечирилмайди. Улар ҳақиқий тавба ҳам қилишмайди. Улар истиғфор ҳам айтмайди ва тавба ҳам қилишмайди. Улар истиғфор айтиб тавба қилганларида эди, Аллоҳ уларнинг ёмонликларини яхшиликка алмаштирган бўларди. Биринчи асрдан кейин бир қавм келди уларнинг ичида иблис ҳавойи нафсни тарқатди. Ва уларга бидъатни зийнатлаб кўрсатди, улар уни ҳалол санашди ва уни дин деб ушлашди. Улар бу ишлари учун истиғфор ҳам айтишмади ва тавба ҳам қилишмади. Аллоҳ уларнинг бу қилмишлари учун уларга душманларини султон қилиб қўйди. Иблис аскарлари уларни ўзлари хоҳлаган тарафга хайдаб кетишди. “Иҳё улуммид дин” китоби асосида “Диний фанлар”кафедраси кабинет мудири Урол Назар Мустофо Термизий тайёрлади   369

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўриш фазилати

Оламларга раҳмат бўлган зотнинг тарихини мукаммал билган инсон табиий холатда у зотни кўришга ошиқади. У зотни танишда энг мукаммал йўл у зотни таниганлардан кайфиятини ўрганишимиз керак бўлади. У зотни бир марта кўрган инсон бутун вужудида ўзгариш пайдо бўлади. Бошқа ёмон иллатли нарсалардан ўзоқ бўлиш ҳаракатида бўлади. Аллоҳ ўз пайғамбарини тушда кўришни насиб айлади бу чексиз нематдан фойдаланиш керак бўлади. Айниқса, мавлуди шариф ойларида у зотни кўришга ҳамма мусулмонлар ошиқса керак деган мақсадда бу маълумотларни беришга ҳаракат қилдик. Аллоҳим у зотни кўрганда у зот сабабларидан бизга буюк бир тухфани насиб айлагин. Ҳаёт йўлимизни у зотнинг қовлий, феълий ва тақририй муборак ҳадислари билан зийнатлагин. Мусулмонларнинг уйқуси ҳам ибодат. Аммо уйқунинг сир-синоатлари бу билан тугамайди Аксинча, маьлум шартларга амал қилиб ухлаган инсон икки олам чироғи бўлган Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни тушида кўриш бахтига муяссар бўлади. Бунинг фазилати ҳақида эса ортиқча гапга ҳожат бўлмаса керак. Қолаверса, уламоларимиз Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадисларига таянган ҳолда тушида бу зотни кўрган одам боқий дунёда ҳам у зотнинг жамолига мушарраф бўлажаги ҳақида хабар беради. Бу эса аввало жаннат башорати, қолаверса, жаннатда ҳам улуғ даражага эга бўлиш деганидир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни тушда кўрмоққа тайёрмизми? Аввало, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни тушда кўришга ҳавасманд бўлишнинг ўзи ҳам инсонга юксак масъулият юклайди. Шу боис бундай улуғ шарафга ҳар ким ҳам ўзини лойиқ ҳисобламайди. Яъни, биз ўз ҳолимизни англаганимиз боис бундай орзуга журъат қила олмаймиз, ўзимизни бунга лойиқ кўришга-да чўчиймиз. Демак, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни туш кўришнинг хосиятлари ҳақида ҳали ҳеч қандай маълумотга эга бўлмасдан турибоқ унинг улуғворлигини қалбан ҳис қиламиз. Бу яхши албатта. Аммо нега энди инсон бўла туриб, яна Аллоҳнинг марҳамати билан мусулмонлик шарафига эришган бахтли банда ўлароқ шу улуғ саодатни орзу қилмаслигимиз керак? Ахир Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг асосий мақсадлари ҳам аслида сизу бизни комил инсон килиб тарбиялаш, Аллоҳни танитиб, икки дунё саодатига эриштириш эмасмиди? Шундай экан, у зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни туш кўришдек имкониятдан нега баҳраманд бўлмайлик? Нега энди ягона шафоатгўйимиз, ёлғиз йўлбошчимиз бўлган шу улуғ зотни соғинмайлик, тушимизда кўришга бўлса-да интилмайлик? Қолаверса, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ўзлари “Кимки мени ота-онасидан, моли ва жонидан ҳам ортиқроқ кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўла олмайди”, демаганмидилар? Расулуллоҳнинг ташқи қиёфалари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни туш кўрмоқ, аниқроғи эса тушда кўрганда таниб олмоқ учун, қолаверса, бу зотни чин маънода муҳаббат билан соғинмоқ учун аввало Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўринишлари ҳақида ёрқин тасаввурга эга бўлмоқ лозим. Бу борада эса бизга омад кулиб боққан. Зеро, бир тола тукини-ю тупугини ҳам ерга туширмасдан Пайғамбарлари атрофида гирдикапалак бўлган саҳобалар бу борада етарлича маълумот қолдирганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни бўйлари ўртачадан сал озгина узунроқ эди. Лекин  ҳар қандай новча одамлар билан бирга юрганларида бошқалар кўзига улардан узунроқ кўринар эди. Ёлғиз юрганларида ўрта бўйлик эканлари билиниб турган. Бошлари катта, икки елка оралари ва кўкрак-кўксилари кенгроқ бўлиб, сочлари ўсганда елкаларига, ўсмаганида қулоқ юмшоқларига тушар еди. Муборак юзлари оқ бўлиб, қизил билан суғорилган эди, пешоналари кенг, қошлари эгилган ингичка, ораси қўшилмаган, бурун  устлари баландроқ эди. Муборак юзлари текис бўлиб, юз суякларида дўмбоқлик йўқ эди. Тишлари инжудек тизилган, ялтироқ, соқоллари сийрак эмас, қалинроқ, кўзлари эса қора ва каттароқ эди. Юзлари кулча юзлик, тегаракроқ эди. Кўкрак...
1 221 222 223 224 225 231