Ғазал мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Мир Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда Ҳиротда туғилган. Замондошлари у ҳақида кўпинча “Низомиддин Мир Алишер” деб ёзадилар. “Низомиддин” – дин, диёнат низоми дегани бўлиб, донишманд мансаб эгаларига бериладиган сифат, “мир” – амир демакдир. Навоийнинг 1492-1498 йилларда тартиб қилинган 4 қисм девондан иборат улкан “Хазойин ул-маоний” шеърий куллиёти шоирнинг туркий тилда ёзилган деярли барча лирик шеърларини ўз ичига қамраб олган. Навоийнинг ёзган ғазалларини ўқир эканмиз, аввало инсон Аллоҳ таоло севиши, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббати, уни севиб, фидоий бўлиб хизмат қилишлиги, Ватанини обод қилишлиги, бева-бечоралар ҳолидан хабар олишлиги, етимларни бошини силашлиги, ота-онага бўлган муҳаббатини англаш мумкин. Инсон ҳаётда яшар экан, шу ҳаёти давомида яхши амаллар, ширин сўзли бўлишлиги ва барчага доимо яхшилик қилиб, ҳеч кимга ёмонлик қилмасдан яшашга инсонларни даъват қилади. Зеро, Абу Мусо (р.а.) ривоят қилиб айтадилар: Ё Расулуллоҳ, мусулмонларнинг қайси бири афзал? Расулуллоҳ (с.а.в.) жавоб бердилар: “Мусулмонлар унинг тилидан ҳам, қўлидан ҳам саломат бўлганидир”. Навоий Ҳазрат “Арбаин ҳадис” китобларида ушбу ҳадиси шарифни ўз мисраларида шундай дейдилар: Ким мусулмонлиғ айласа даъво, Чин эмас гар фидо қилур жонлар. Ул мусулмондурки, солимдур, Тилию илгидин мусулмонлар. Бундан ташқари Навоий муҳтожларга ёрдам, олиму-фозилларга қудрати етганича ҳомийлик, эл-юрт фаровонлиги учун хайрия ишлар қиларди. Ўз даврида шаҳар ва қишлоқларнинг ободончилиги, йўллар, ўнлаб мадрасалар, кутубхоналар, работу кўприклар қурдиришда фаолият кўрсатганлиги барчамизга маълум. Бу ишларни барчаси одамларга, халққа фойда – манфаат келтириш, одамларнинг яхшиси деган номга мушарраф бўлди. Халқ ғаму ташвиши ва фаровонлиги йўлида хизмат қилиш ҳар бир кишининг инсонийлик бурчи бўлишлиги билан бирга имони бақувват ва сийлаи-раҳмни, яъни, қариндош-уруғчиликни маҳкам боғлашликка, ҳақиқий мўмин-мусулмон эканлигига чақиради. Ҳақиқий мўмин киши ҳадисда айтилганидек: “Ўзига раво кўрганни, ўзгага раво кўрадиганидир” – дейилган бўлса, Навоий ўз мисрасида шундай дейди: Мўмин эрмастур улки, имондин, Рўзгорида юз сафо кўргай, Токи қариндошиға раво кўрмас – Ҳар неким ўзига раво кўргай. Навоий умри давомида халқ фаровонлиги, инсон манфаатлари йўлида, ўлмас, боқий асарлар яратдики, биз Ўзбек халқи ҳали-ҳанузгача унинг қолдирган бой илмий-меросидан фойдаланиб келмоқдамиз. Унинг ғазалларида одамзот ер юзини обод қилишлиги, ўзидан яхши излар қолдиришлиги, фарзандларини илмли, ҳунарли, таълим-тарбияли бўлишга тарғиб қилади. Ҳадисда, Ҳазрати Сарвари олам а.с. айтганларидек: “Инсонларнинг яхшиси – инсонларга манфаатлисидир”. Навоий: “Нафъинг агар халққа бешак дурур, Балки, бу нафъ ўзингга кўпрак дурур.” Инсонни ҳалққа манфаати тегиши, Одамларни оғирини енгил қилиши, инсонни халққа қанча фойдаси тегса, бу нарса унинг ҳам ўзига ҳам фойдаси кўпроқ тегишини баён этади. Демак, бундан маълум бўладики Навоий Пайғамбаримиз (с.а.в)дан келтирилган ҳадиси-шарифларини ўзларини мисра, рубоий ва ғазалларида халқимизга етиб борадиган даражада таъриф қилган. Навоий бобомиз ўз умрини элу-юртининг ободлиги, халқнинг фаровонлиги йўлида сарфлаб, барчамизга ўрнак бўлдилар. Президентимиз Ш.Мирзиёев айтганларидек, Ватанга фидоий бўлиб, унинг манфаати йўлида тинимсиз меҳнат қилсак, бундай улуғ зотларнинг ибратли ҳаёт йўлларини келажак авлодимизга ўқитиб, ўргатсак, халқимиз биздан рози бўлади. Миржон Эгамбердиев Бухоро вилояти Шофиркон тумани бош имоми Манба:bukhari.uz 1 024
Ўрта аср деганда, одатда бизнинг хаёлимизда бадбўй ҳидли, қоронғу, нотоза ва турли касалларлик авж олган макон ва замон гавдаланади. Бироқ Х асрда Ислом олами ҳаммомлар ва турли соғломлаштириш масканлари бунёд қилиб, поклик, тозалик ва озодалик ичра яшар эди. “Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар” (Моида сураси, 6-оят). Мусулмон ўз иймонини жасадий ва руҳий поклик асосига бино қилади: таомланишдан олдин ва кейин қўлларини ювади; намозга киришишдан олдин таҳорат қилишга буюрилади; жунуб ҳолатида ғусл қилиши фарз; жума куни намоздан олдин ғусл қилиш эса мустаҳаб ҳисобланади. Жазарий – етук механик ва муҳандис. ХIII аср бошида “ал-Жомеъ байнал илми вал амалин нафеъ фий саноатил ҳийал”[1] (Механика саноатида назарий ва амалий билимлар жамланмаси) номли китоб ёзди. Олимнинг бу китоби ҳандаса (геометрия)га оид кейинги ихтироларнинг муҳим манбаига айланди. Унда илк механикага оид кашфиётлар келтирилган бўлиб, уларнинг орасида Жазарий тамонидан қурилган биринчи механик таҳорат олиш қурилмалари ҳам мавжуд. Бу қурилма товус шаклида бўлиб, меҳмон келганда унинг олдига қўйилган. Товусниг боши босилганда таҳорат олишга етарли даражада саккиз маротаба сув қуйилган. Бу услуб айни пайтда сувни сақлаш билан бирга уни тежаган. “Muslims heritage in our world” китобидан 4-курс талабаси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси [1] Ҳиял илми (علم الحيل)- жисмларнинг мувозанати ва уларнинг ҳаракатланиши ҳақидаги илм. Фанда механика номи билан машҳур. 745
Ўзбекистоннинг ислом оламида тутган ўрни унинг ислом илмлари ривожига қўшган улкан ҳиссаси билан белгиланади. Шонли тарихимиз саҳифаларида ҳадис илмида Имом Бухорий ва Абу Исо Термизий, тафсирда Абул-Баракот Насафий ва Маҳмуд аз-Замахшарий, ақида ва калом илмида Имом Мотуридий ва Абу Муъийн Насафий, фиқҳ – ислом ҳуқуқшунослигида Абу Ҳафс Кабир Бухорий ва Бурҳониддин Марғиноний каби ўз даврининг пешқадам олимларига эргашган ўн минглаб муҳаддис, муфассир, мутакаллим ва фақиҳларнинг номлари зарҳал ҳарфлар билан битилган. Бугун улар қолдирган бебаҳо маънавий мерос дурдоналари Буюк Британия, Япония, Германия, Франция, Россия, Голландия, Ҳиндистон, Туркия, Саудия Арабистони ва Миср каби давлатлардаги дунёга машҳур кутубхоналар ва қўлёзма фондларининг фахрига айланган. Мустақиллик шарофати билан бугунги кунда мамлакатимиздаги 16 конфессияга мансуб 2244 та диний ташкилот қаторидан 2043 та масжид, 9 та ислом ўрта махсус ва иккита ислом олий таълим муассасалари ўрин олган. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳидоят» ойномаси ва «Ислом нури» газетаси ҳар ойда қарийб 150 минг ададда чоп этилаётгани, «Ҳидоят сари» ва «Зиё» медиа маркази теледастурлари, шунингдек, «Одоб хазиналари», «Одоб дурдоналари», «Маърифат гулшани», «Насойимул-муҳаббат» каби кўрсатувларнинг марказий ва маҳаллий телеканаллар орқали эфирга узатилаётгани, Қуръони карим маънолари таржимаси, ҳадиси шарифлар тўпламлари, буюк алломаларимиз асарлари юз минглаб ададда ўзбек тилида нашр этилаётгани, интернет контентида UZ доменида 20 дан ортиқ диний-маърифий сайтлар фаолият юритиб, ислом таълимотига оид барча саволларга етук мутахассислар томонидан илмий асосда жавоб берилаётгани халқимиз маънавий салоҳиятининг юксалиши ва диний саводхонлигининг ошишида муҳим омил вазифасини ўтамоқда. Ўзбекистоннинг ислом оламида тутган ўрнини унга халқаро ташкилотлар томонидан берилган баҳодан ҳам билиб олса бўлади. Мамлакатимиз Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан, таълим ва маданият масалаларига ихтисослашган муассасаси – ISESCO, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби халқаро тузилмалар доирасида мусулмон мамлакатлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. 2007 йилда халқаро ISESCO ташкилоти томонидан Тошкент шаҳрининг ислом маданияти пойтахти деб эътироф этилиши мустақил Ўзбекистоннинг ислом оламида тутган ўрнининг муносиб эътирофи бўлди. Шу муносабат билан Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида халқаро анжуманлар ташкил этилди. 2017 йилда Ўзбекистоннинг ислом оламидаги ўрни янада юксалди, десак, муболаға эмас. Сабаби, 2016 йилда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирларининг 43-сессияси Тошкентда ўтказилиши ва унда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан сўзланган нутқ Ватанимиз тарихида янги босқични бошлаб берди. Президентимиз ўз маърузаларида Ўзбекистон ва ислом олами ҳамкорлигининг янги қирраларини белгилаб бердилар. Жумладан, Президентимиз томонидан Имом Бухорий номли халқаро илмий марказни ҳамда Тошкент ислом университетида – Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO кафедрасини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди. Давлатимиз раҳбарининг ислом маданиятини юксалтириш борасидаги қарорлари нафақат юртимиз, балки хорижда ҳам эътирофга сазовор бўлгани билан фахрлидир. Юртбошимиз томонидан қабул қилинган 2017 йил 23 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 15 декабрда «Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари юртимизнинг мусулмон дунёсидаги нуфузи янада юксалишига хизмат қилади. 2017 йил 26 августда Тошкент ислом университетида Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO кафедрасинининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ISESCO бош котиби Абдулазиз ибн Усмон Тувайжирийнинг иштирок этиши ва ўз маърузасида ўзбек заминидан чиққан алломаларнинг ислом илм-фани ва маданиятига қўшган беқиёс ҳиссаларини эътироф этиши мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрўси нақадар баланд эканини яна бир бор кўрсатди. 2017 йилда Президентимиз ташаббуслари билан Бухорода тасаввуф, Самарқандда калом...