islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

“Ўттиз йил таом ҳозирлаб ундан ўзим ҳеч истеъмол қилмаганман”

Одам фарзандини илм ва амал билан фазилатли қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсин. Энг яхши муаллим бўлиб юборилган саййидимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга беҳисоб салавоту дурудларимиз бўлсин. Илм ўчоғи ва маърифат булоғи бўлган пайғамбаримизнинг оила аъзолари, саҳобаи киромлари ва уларга эргашганлардан Аллоҳ таоло рози бўлсин. Устозлар фазилати ва уларни ҳурмат қилиш ҳақида сўз юритар эканмиз, аввало, суҳбатимизни Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис билан бошлаймиз. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло мени муаллим қилиб юборди”. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифлари билан инсон зоти қўлга киритиши мумкин бўлган касбларнинг энг буюги, шарафлиси, савоби улуғи ҳамда қиёмат кунигача ажри бардавом бориб турадигани муаллимлик эканига ишора қилмоқдалар. Дарҳақиқат, бу соҳа вакиллари жамиятимизга сув ва ҳаводек зарурдир. Бу муҳтарам зотларни бамисоли ўз нурини атрофга сочаётган қуёшга ўхшатсак бўлади. Қуёшнинг нуридан барча мавжудот фойдаланганидек уларнинг маърифат зиёларидан бутун башарият манфаатланади. Оламни қуёшсиз тасаввур қилиб бўлмаганидек жамиятни ҳам бу улуғ зотларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу сўзимизга ҳазрат Абдураҳмон Жомийнинг қуйидаги байтлари яққол мисол бўлади. Устоз, мураббийсиз қолганда замон, Зулумотдан қора бўларди жаҳон. Чунки устозлар, муаллимлар ва мураббийлар жамиятни маънавият, маърифат, илму фан, одобу ахлоқ ва бошқа барча эзгуликлардан хабардор қилиб турадилар. Шунинг учун биз шогирдлар бу улуғ зотларнинг қадрларини билиб, хизматларида доимо камарбаста бўлишимиз лозимдир. Аждодларимиз устозларини  қай даражада ҳурмат ва эҳтиром қилиб,  хизматларида ихлос билан камарбаста  бўлганларини қуйидаги воқеалардан билишимиз мумкин. Имомлар раиси деган унвонга сазовор бўлган, ўз замонаси қозиси Фахриддин Арсабандийдан сиз бу қадар обрў ва эътиборга қандай эришгансиз, деб сўралганда, мен устозим Абу Зайд ад-Дабусийга 30 йил таом ҳозирлаб ундан ўзим ҳеч истеъмол қилмаганман. Сабаби агар тановул қилсам ўзимни ҳам ўйлаб таом тайёрлаган бўлиб қоламан, бунда эса хизмат мукаммал бўлмай қолиши эҳтимоли бор, деб жавоб берганлар. Ҳақиқатан биз толиби илмлар устозларимизга бунданда юксакроқ хизмат қилишни ўз вазифамиз деб билишимиз керак. Халифа Ҳорун ар-Рашид ўғилларини имом Асмаийга илм ва одоб ўргатиш учун шогирд қилиб бердилар. Кунлардан бир куни Ҳорун ар-Рашид ўғилларидан хабар олай деб борсалар имом Асмаий таҳорат қилиб оёғларини ювяптилар, ўғиллари эса оёғларига сув қуйиб турибди. Шунда халифа бир оз маломат қилгандек бўлиб: “Мен ўғлимни шунинг учун юборганмидим,” – дедилар. Имом Асмаий бу сўзни эшитиб ҳайрон бўлиб турганларида, халифа сўзини давом эттириб: “Нимага ўғлимга бир қўлингда сув қуйиб, бошқа қўлингда оёғимни юв демадингиз? Ахир мен сизга илм билан биргаликда одоб ҳам ўргатинг деган эдимку?!” – дедилар. Эътибор берайлик, юқоридаги икки воқеада биз шогирдларга нақадар гўзал ибратлар бор. Баъзи шогирдлар устозларини бир-икки хизматини бажариб, гўё ўзини устозга хизмат қилаётган шогирддек ҳис қилади ва устоздан илм олиш асносида арзимаган хизмати билан устозни ҳаққини адо қилаётгандек ўзини тутади. Баъзилари эса устоз бир ишдан кейин мабодо иккинчи ишни буюрса малолланиб пешонасини буруштиради, гўё устози кўп хизмат буюриб юборятгандек.  Биз бу шогирдларга ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг сўзларини ҳам эслатмоқчимиз: ”Менга илмдан бир ҳарф ўргатган зотнинг қулиман, хоҳласа сотиб юборсин”. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуда устозларга нисбатан шу қадар ихлос ва ҳурмат борлиги учун пайғамбаримиз томонларидан ҳам “илмлар дарвозаси” деган унвонни олдилар ва саҳобаи киромлар ораларида энг кўзга кўринганлардан бўлдилар.  Биз шогирдларчи? Келажакда буюк зотлар, шайхлар, унвон...

РАСУЛУЛЛОҲНИ СЕВГАЙСИЗ

Муҳаббатнинг тури кўпдур, бирингиз моҳни севгайсиз, Бирингиз боғ, гули раъно, азиз даргоҳни севгайсиз, Бирингиз мансабу мавқе, шаҳи дилхоҳни севгайсиз, Ва лекин гар самимийсиз, агар Аллоҳни севгайсиз, Кўнгил боғлаб, ўшал маҳбуб Расулуллоҳни севгайсиз.   Жаҳон шавқи ўтар тезкор, гули раъно сўлиб битгай, Туну кун алмашиб доим, қуёш ҳам ой ботиб кетгай, Ўтар мансаб ила мавқе, йиғилган молу мулк йитгай, Ва лекин гар самимийсиз, агар Аллоҳни севгайсиз, Кўнгил боғлаб, ўшал маҳбуб Расулуллоҳни севгайсиз.   Одамзод умрининг асли оқар дарё қиёсидур, Кишини банд этар ташвиш – жаҳон обу ҳавосидур, Ўтар дунёга дил боғлаш одам ўғли хатосидур, Ва лекин гар самимийсиз, агар Аллоҳни севгайсиз, Кўнгил боғлаб, ўшал маҳбуб Расулуллоҳни севгайсиз.   Асл боқий муҳаббатни кезибон ҳар тараф изланг, Ўтар севгига хор бўлмай, муҳаббатдан шараф изланг, Ики оламга сарвардур, Муҳаммад деб ҳадаф[1] изланг, Ва лекин гар самимийсиз, агар Аллоҳни севгайсиз, Кўнгил боғлаб, ўшал маҳбуб Расулуллоҳни севгайсиз.   Ки Ҳақ севганни ким севса, дари раҳматга имкон бор, Ота-она, зану фарзанд севар – оламда инсон бор, Расулулоҳни ким севмас вале, иймонда нуқсон бор, Ва лекин гар самимийсиз, агар Аллоҳни севгайсиз, Кўнгил боғлаб, ўшал маҳбуб Расулуллоҳни севгайсиз.   Жаҳонда не муҳаббат бор, бўлур охирда ҳижрони, Келур гоҳо севар ёрдан неча жабру жафо кони, Паямбар севгиси боқий, ики оламни қалқони, Шу боис гар самимийсиз, агар Аллоҳни севгайсиз, Кўнгил боғлаб, ўшал маҳбуб Расулуллоҳни севгайсиз.   Асл дўстдур – Ани кўрмай муҳаббат боғлаган уммат, Расулуллоҳ севар бизни, ахир, биз севмасак – кулфат, Ики олам нажотига муҳаббат бўлгуси ҳужжат, Дегай Аҳмад: бу оламда агар Аллоҳни севгайсиз, Кўнгил боғлаб, ўшал маҳбуб Расулуллоҳни севгайсиз.   “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Аҳмаджон Бобомурод 1438 йил, 21-жумодус-соний, душанба кечаси. 2017 йил, 19-март. Якшанба кечқурун. [1] Ҳадаф – нишон, йўналиш нуқтаси, бу ўринда мақсад ва ғоя. 340

БАХТЛИ ИНСОН КИМ?

Кўпинча маросимларда, тадбирларда одамлар йиғилиб қолишганда, кимдир ўзининг бахтсизлигидан нолиса, яна кимдир ўзининг бахтли, омадли инсон эканлигидан мағрурланиб гапирганлиги қулоққа чалиниб қолади. Айрим қизлар турмушга чиқа олмаса, ёки йигитлар уйлана олмаса, домлага бориб, “Бахтимни очиб қўйсангиз”, дейишади. Йигит учун уйланиш, қиз учун турмушга чиқиш, улар учун бахт саналади. Агар оила қуришса‑ю, қўша қариб кетишса, чиндан ҳам бахт, борди‑ю, муросалари келишмасдан ажралиб кетишса, бу бахтсизликдир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Беш нарса инсоннинг дунёдаги бахтидандир: биринчи, ҳовлиси кенг бўлмоғи; иккинчиси, итоат қиладиган солиҳа аёли бўлмоғи; учинчиси, бемалол мина оладиган улови бўлмоғи; тўртинчиси, дилкаш, яхши қўшниси бўлмоғи; бешинчиси, ризқи (касб-кори, иши) ўз шаҳрида бўлмоғи”, деганлар. Дарҳақиқат, чуқур тафаккур қилиб қарасак, шу беш нарсага эга бўлган кимса чиндан ҳам дунёда бахтлиман деса арзийди. Энди дунёда ҳам, охиратда ҳам бахтли бўла оладиган ҳақиқий бахтли инсон ким, дейилган саволга Аллоҳ таъоло Зориёт сурасининг 56 оятида: “Мен жинлар ва инсонларни Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”, деб жавоб берган. Аллоҳ таъоло ушбу оятда яратган махлуқотлари ичида ақл берилган жинлар ва ашрафул махлуқот (яратилганларнинг энг улуғи) бўлган инсонларни Ўзининг ибодати учун танлаганлигини билдирмоқда. Зеро, инсондан бошқа барча махлуқотлар ақлсиз бўлиб, улар ашрафул махлуқот бўлган инсоннинг у ёки бу манфаати учун яратилгандир. Шарҳ: Махлуқот – “махлуқ” сўзининг кўплиги бўлиб, “яратилган” маъносида. Махлуқот дейилганда, махлуқларнинг асли, асосийси ва энг улуғи бўлган одамдан бошлаб, энг паст қурту қумурсқалар, зарралар ҳам киради. Аллоҳ таъоло Ўзининг чексиз қудрат эгаси ҳамда жами мавжудотларнинг яратгувчиси эканлигини билдириш учун ашрафул махлуқот бўлган Одамни яратди ва уни ақл, фаҳм-фаросат, нутқ, зеҳн ато этиб, емишини қўли билан тановул қилиш, тик туриб юриш, кийиниш, ўзини нажосатлардан поклаш ва шунга ўхшаш гўзал фазилатлар билан зийнатлантирди. Демак, Аллоҳ таъоло инсонни барча махлуқотлардан устун қилиб, кўркам шаклда яратди. “Ват-тийн” сурасининг 4-оятида: “Ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим ва хушсурат (шаклда) яратдик” деб таърифлаган. Имом Байҳақий Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Аллоҳ таъоло Одам ва унинг зурриётларини яратгандан кейин фаришталар: “Эй Раббимиз! Одамзотни яратдинг. Улар ейдилар, ичадилар, уйланадилар, уловга минадилар, кийим киядилар, ухлайдилар ва роҳатланадилар. Буларнинг биронтасини ҳам бизларга насиб этмадинг. Шундай экан дунёни уларга бергину, охиратни бизларга насиб этгин”, дейишди.  Шунда Аллоҳ жалла жалолуҳу, яъни буюк ва қудратли Аллоҳ таъоло: “Йўқ! Қудрат қўлим билан яратиб, Ўз руҳимдан дам урган бандамни “кун” яъни “бўлгин” деган сўзим билан пайдо бўлган фаришталарга тенг қилайман” деди. Шунинг учун, Имом Байҳақий Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўъмин киши Аллоҳнинг наздида фаришталардан улуғроқдир”, деганлар. Фаришталар табиатан тоату ибодатли қилиб яратилганлар. Чунки уларда фақат ақл мавжуд бўлиб, нафсониятдан ҳеч нарса берилмаган. Ҳайвонларга эса фақат шаҳват берилиб, ақл берилмаган. Одамга эса ақл ҳам, шаҳват ҳам берилган бўлиб, кимнингки ақли шаҳватидан ғолиб бўлса, у фаришталардан улуғроқдир. Кимнинг шаҳвати ақлидан ғолиб келса, у ҳайвонлардан ҳам пастроқдир. Чунки Аллоҳ таъоло дунёдаги ҳамма нарсаларни инсон учун яратган ва уларни инсонга бўйинсундириб қўйган. Ўзи учун яратилиб қўйилган нарсаларга бўйинсунган инсонлардан ҳам пастроқ нарса бўладими?! Одамни эса кўп ҳикмат асосида бошқа махлуқотлардан устун қилиб яратди. Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло Исро сурасининг 70-оятида: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизда (от-улов ва кемаларга) миндириб...

СИЗСИЗ Ё РАСУЛАЛЛОҲ !

Тинчлик қадрин билмаганлар ғурбат истайди Тинч ҳаётинг кўролмагач фитна қўзғайди Мусулмонни бир-бирига қарши қайрайди Қийналиб қолдик сизсиз ё Расулаллоҳ. Чиқаётган оқимларнинг саноғи йўқдир Даъволари ялтироғу саботи йўқдир, Мўъмин қонин тўкар унинг иймони йўқдир Қийналиб қолдик сизсиз ё Расулаллоҳ. Бир чеккада миссионер ҳам тузоқ қўяди Унга тушган заиф мўъмин динин сотади, Лоқайд бўлсанг ҳолинг  бундан баттар бўлади Қийналиб қолдик сизсиз ё Расулаллоҳ Яна кимдур аламидан бўлади бедор Сурат  чизиб пайғамбарни масхара этар, Қилиғлари ўзи каби ғашимга тегар Қийналиб қолдик сизсиз ё Расулаллоҳ. Иймонида садоқатлик Билолимиз йўқ Хақ йўлида  шижоатлик Умаримиз йўқ Фитналарни даф этмоқга мадоримиз  йўқ Қийналиб колдик сизсиз ё Расулаллоҳ.   Жиззах вилоят Зарбдор туман бош имом хатиби Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти сиртқи бўлим  талабаси Бахтиёр  Қораев    378

Қиш мўминнинг баҳоридир

Бугун, 1 декабр қиш фаслининг илк куни. Фасллар, хусусан қиш мўмин ҳаётида қандай аҳамият касб этади? Ушбу мақолада қиш фасли ва ундаги нафл ибодатлар қилишнинг фойдалари тўғрисида сўз юритилади. Омир ибн Масъуддан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қишдаги рўза салқингина ўлжадир”, дедилар”... - "Ақоид ва фиқҳий фанлар" кафедраси катта ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим
1 222 223 224 225 226 231