Саҳийлик фақат бой бўлганда эмас балки фақирликда ҳам топилади. Саҳийлик инсофли, диёнатли, юмшоқлик ва мулойимликни ўзида жамлаган барча мусулмонда топилиши шарт. Билингки! Берсангиз ўз нафсингизга раҳм қилган бўласиз. Бу тўғрида кўпгина воқеаларни келтирамиз. Ҳазрати Шайх Бишри Ҳофий раҳимаҳуллоҳ алайҳ жуда совуқ бир кунда совқатган, яланғоч бир кишига эгниларидаги аболарини (дарвишлар ва қаландарлар киядиган калта ва қалин чакмон) ларини ечиб бердилар. Сўнг ўзлари совқата бошладилар. Сабабини сўраганларга “Фақирга або олмоққа пулим йўқ эди, шунинг учун ўзимникини бердим”, дедилар. Орадан аллақанча вақт ўтиб, Бишр ҳазратлари таслими руҳ этар эканлар, фақир бир йўқсил келди. Жон ҳолатда бўлсалар ҳам кўйлакларини ечиб, йўқсилга бердилар, або ичида жон бердилар. Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон бошқа бир мусулмонни кийинтирса, Аллоҳ уни жаннат яхшиликлари билан кийинтиради…” Абдуллоҳ ибн Муборак Ҳаж сафарига отланганларини эшитиб, бир қанча одамлар “Биз ҳам сиз билан бирга борайлик”, деб илтимос қилишди. Шайх ҳазратлари уларга: “Майли, лекин ҳаммангиз ҳамёнларингизни менга топширасизлар. Барча харажатларнинг ҳисоб-китобини мен олиб бораман”, дедилар. Улар рози бўлишди. Сандиқ келтирибдилар. Ҳар бир одам ҳамёнига номини ёзиб, жойлади. Йўл харажатлари, отларнинг емидан тортиб, ҳожиларнинг озиқ-овқатигача шайх ҳазратлари тўладилар. Ҳатто олинган совға-саломлар ҳаққини ҳам бердилар. Хуросонга қайтишганда ҳамроҳларига зиёфат бердилар-да, кейин ўртага сандиқни қўйиб, ҳамёнларни бирма-бир олиб, эгаларига қайтардилар. Аслида бу сандиқни шу ерга ташлаб кетган эканлар. Ҳам бой, ҳам олим, ҳам сўфий, ҳам шоир одам ана шундай саховат кўрсатганлар. Мавлоно Жалолиддин Румийнинг сўзларини қўшимча изоҳ сифатида баён қилишни лозим топдик: Бир муслим Ҳаж йўлида пирга дуч келди. – Эй йўловчи, қаерга кетяпсан? Ғурбат борлиғини қаёққа олиб боряпсан? – сўради пир. – Ҳажга кетяпман, икки юз дирҳам пулим бор, – деди муслим. – Эй йўловчи, пулларингнинг бир қисмини Аллоҳ йўлидаги муҳтожларга, ғарибларга, бечораларга бўлиб бер. Уларнинг кўнгилларини ол, руҳларининг уфқи очилсин! Шу йўл билан илк дафъа кўнглингга Ҳаж қилдурган бўлурсан. Шундан кейин тоза кўнгил билан Ҳаж сафарингда давом эт, – деди пир. Яна дедики: – Агар сенинг қалб кўзинг очиқ бўлса, кўнгил Каъбасини тавоф қил. Сен тупроқдан деб ўйлаган Каъбанинг асл маъноси кўнгилдир. Жаноби Ҳақ кўзга кўринадиган сурат Каъбасини тавоф қилишни кўнгил Каъбасини кирлардан тозалаш учун фарз қилгандир. Шуни яхши билки, агар Аллоҳнинг назаргоҳи бўлган бир кўнгилни инжитсанг, кейин Каъбага пиёда борсанг ҳам, ундан олган савобинг ранжида бўлган кўнгил гуноҳини юва олмайди… Аллоҳнинг ҳузурига олтин тўла мингларча коса олиб борсанг ҳам Жаноби Ҳақ: “Бизга бирор нарса келтирмоқчи бўлсанг, рози қилинган кўнгил келтир. Чуки олтин ва кумуш биз учун маъносиз нарсалардир. Агар бизни ва розилигимизни истасанг, буни кўнгилларни ишғол қилиш билан амалга ошишини унутма”, дея марҳамат қилади. Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан бирига қўйнинг калласини ҳадя қилдилар. У саҳобий: “Фалончи биродарим мендан кўра фақирроқ”, деб қўй калласини унга юбортирди. Бу саҳобий ҳам ҳадяни олиб қолмай, бошқа биродарига юбортирди. Оқибат шу бўлдики, ети уй айланиб, Расулуллоҳнинг ҳадялари яна ўша биринчи саҳобийга қайтди. Ўшанда Ҳашр сурасидаги бу оят тушган: “Гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб, ўзгаларни ийсор-ихтиёр қилурлар”. Яна айтилишича, бу оятнинг тушиши ансорлардан бирининг иши билан боғлиқ бўлгандир. Ҳасан ривоят қилади: Пайғамбар (с.а.в.) даврларида бир киши рўза тутди. Шомда ифторлик учун ҳеч нима топа олмади. Кейин сув билан оғзини очди. Сўнг келаси...
Аллоҳга шукроналар бўлсинким мустақиллигимизнинг шарофати ила серқуёш юртимизда диний ва миллий қадриятларимиз қайта тикланди. Исломнинг ўн тўрт асрлик тарихи давомида уламоларимизнинг фидокорона меҳнати туфайли Қуръон ва Суннат атрофида, соф ақийда, ҳақ мазҳаб атрофида халқимиз бирлашиб, ҳақ йўлда ибодат қилиб келишияпди. Юртимизда 130дан ортиқ миллат вакилларининг тинч, фаровон яшаб келишларининг сабабларидан бири бағрикенгликдир. Юртбошимиз олий минбардан туриб жаҳон ҳамжамиятига БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи билан мурожаат қилдилар. Дунёда ортиб бораётган саводсизлик ва жаҳолатга барҳам бериш, барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашда шу ва шунга ўхшаш битимлар, келишувларга эҳтиёж борлигини таъкидладилар. Ҳа, бугунги Ўзбекистон дунё бўйлаб бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймаслик тарафдори. Бу эса юртимиздаги тинчлик, тараққиёт ва фаровонликнинг муҳим омилидир. Альбир Крганов – Россия мусулмонлари диний жамияти раҳбари, Москва шаҳри муфтийси: “Ўзбекистон қадимдан динлараро бағрикенглик ва цивилизациялараро мулоқот ривожланган юрт ҳисобланади. Бухорои шариф эса бизни тарбия қилган маскандир. Ўзбекистон юртида улуғ алломалар хоки бор. Уларнинг илмий меросини ўрганиш орқали бугунги кундаги таҳдидларга, хусусан, экстремизм, терроризмга қарши маърифат билан курашишни ўрганишимиз лозим. Бунга дунё ҳамжамияти катта эҳтиёж сезмоқда. Биз Ўзбекистоннинг диний соҳадаги тажрибасини ўрганишимиз ва кенг жамоатчиликка етказишимиз лозим. Ҳозирги кунда дунёдаги 1,5 миллиарддан зиёд мусулмонлар учун Ўзбекистон – диний-маънавий маркази дея бемалол айта оламан. Инсонлар ўртасидаги бағрикенглик борасида Аллоҳ таолонинг каломи шарифи Қуръони каримнинг бир неча оятларида зикр қилинган. Хусусан «Ҳужурот» сураси, 13-оятида: “Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида энг азиз-у мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва хабардор зотдир”, деб марҳамат қилади. Ушбу ояти каримада барча элат ва миллатларнинг тенглиги ва адолат тарғиб этилиши яна бир бор динимизнинг умуминсоний қадриятларини ифода этади. Бу борада пайғамбар алайҳиссалом ўз суннатлари билан бутун инсониятга ибрат бўлганлар. Жумладан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамма одамларнинг зоҳирларига қараб муомала қилардилар, зоҳирини ташлаб ботинига ўтиб кетмас эдилар. Икки кўзларини зоҳирлардан беркитиш учун ботинларини титкиламас эдилар. Мадинада мунофиқларининг бошлиғи Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул бўлиб унинг ўғли содиқ мусулмонлардан эди. Бир куни Салулнинг ўғли келиб, Расулуллоҳга: “Эй Аллоҳнинг Расули, менга бир хабар келди, сиз айтган гапи учун отамни ўлдирмоқчи экансиз. Агар шундай бўлса, мени ўзимга буюринг, ўзим сизга унинг бошини олиб келай” – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилиб: “Йўқ, модомики у орамизда экан, унга меҳрибонлик кўрсатамиз” – дедилар. Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул вафот этганида ўғли ҳижолат бўлиб Расулуллоҳга одам юборди ва шоядки унга енгиллик бўлсин деб, отасини кафанлаш учун ўзлари кийганида баданларига тегиб турадиган кўйлакларини беришларини илтимос қилди. Расулуллоҳ кийимни ечдилар ва унга бериб юбордилар. Унинг жанозасини олиб келинган пайитда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жаноза ўқиш учун юзландилар. Шунда Умар розияллоҳу анҳу у зотнинг рўпараларида тўхтади ва қулоқларига шивирлаб: “Эй Аллоҳнинг Расули, фалон ишларни қилган, фалон гапларни айтган бўлса ҳам унга жаноза ўқийсизми” – деди. Расулуллоҳ эса унга эътибор ҳам бермадилар. Умар шу гапни кўп такрор айтаверганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умарга қараб: “Эй Умар мендан нарироқ тур....
ЗУҲО СЎЗИ ҚАНДАЙ МАЪНОНИ АНГЛАТАДИ? Зуҳо сўзи – “чошгоҳ вақти” деган маънони англатади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Қасамёд этурман чошгоҳ вақти билан» (Зуҳо сураси, 1-оят). ЗУҲО НАМОЗИ ҚАЧОН ЎҚИЛАДИ? Бу намознинг вақти: қуёш чиққандан таҳминан ярим соат ўтиб, завол (қуёш оғишга келган вақт)га бир соат қолгунча давом этади. ЗУҲО НАМОЗИ НЕЧА РАКАТ? Зуҳо намози икки ракатдан ўн икки ракатгача ўқилади, энг афзали тўрт ракатдан ўқишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпроқ тўрт ракатдан ўқиганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки икки ракаат зуҳо намозини мунтазам ўқиса, гуноҳи денгиз кўпикларича бўлса ҳам, кечирилади”, дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Можа, Имом Аҳмад ривояти). РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ЗУҲО НАМОЗИНИ ҚАНДАЙ АДО ЭТАРДИЛАР? Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам зуҳо намозини (баъзи кунлар) шундай (узлуксиз) ўқир эдиларки, биз ҳатто, энди бу намозни ҳаргиз тарк қилмайдилар, дердик. Баъзан эса шундай ўқимай ташлаб қўяр эдиларки, биз ҳатто, энди бу намозни ҳаргиз ўқимайдилар, дердик” (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти). РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ ЗУҲО НАМОЗИДА ҚАЙСИ СУРАЛАРНИ ТИЛОВАТ ҚИЛГАНЛАР? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зуҳо намозида “Шамс” ва “Зуҳо” сураларини ўқир эдилар. ЗУҲО НАМОЗИНИНГ 5 ФАЗИЛАТИ Зуҳо намози – энг афзал садақа. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бирингиз бўғин ва суяклар устида тонг оттирганингиз учун бир садақа бор. Ҳар бир тасбеҳингиз – садақа. Ҳар бир тамҳид (Алҳамдулиллаҳ) – садақа, ҳар бир таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ) – садақа, ҳар бир такбир – садақа, яхшиликка буюришингиз – садақа, ёмонликдан қайтаришингиз – садақа. Энди буларнинг ҳаммаси учун икки ракат зуҳо намоз ўқишингиз кифоя қилади”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Зуҳо намози – Жаннатдан уй. “Ким икки ракат зуҳо намози ўқиса, ғофиллардан деб ёзилмайди. Ким тўрт ракат зуҳо намози ўқиса, қаноатлилардан деб ёзилади. Ким олти ракат зуҳо намози ўқиса, у ўша кун учун унга кифоя қилади. Ким саккиз ракат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ таоло уни обидлардан деб ёзиб қўяди. Ким ўн икки ракат зуҳо намози ўқиса, у одам учун Аллоҳ жаннатда бир уй барпо қилади”. Зуҳо намози – Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятлари. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Менга Халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам уч нарсани васият қилганлар: ҳар ойда уч кун рўза тутмоқни; икки ракат чошгоҳ–зуҳо намоз ва ухлашимдан олдин витр ўқимоғимни” (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Насоий ривояти). Зуҳо намози – Ҳаж ва умра савобига эга бўлиш. Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажри тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ берилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти). Зуҳо намози – бой бўлишга сабаб. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Наждга қўшин жўнатдилар. Улар Нажддан кўплаб ўлжаларни қўлга киритиб, тез қайтишди. Қўшин билан Наждга бормаган бир киши: “Бундан олдин оз муддат ичида катта ўлжани қўлга киритиб қайтган тўдани кўрмадик”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга оз муддат ичида булардан ҳам кўпроқ бойликни қўлга киритиб қайтган қавмнинг хабарини берайми? Улар бомдод намозини жамоат...
«Яратган Роббингнинг исми ила ўқи!» (Алақ сураси, 1-оят) Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила, Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила. Алишер Навоий Муборак каломининг нузулини «Ўқи!» деб бошлаган, илмга, маърифатга чақирган ва ҳар бир амалда хулуси ният ва илмни шарт қилган Аллоҳ азза ва жаллага ҳамду санолар бўлсин! Умматларига икки дунё саодатининг илмини ўргатган, башариятни жоҳилият зулматидан маърифат зиёсига олиб чиққан сарвари коинот, хотамул анбиё ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломга дуруду салавотлар бўлсин! Дунёга эндигина келган чақалоқ гўёки оппоқ қоғозга, топ-тоза дафтарга ўхшайди. Дунё ҳаёти бошлангач, дафтарга у кўрадиган, эшитадиган, сезадиган барча нарсалар ёзила бошлайди. Демак, инсон ҳаётининг илк лаҳзаларидан бошлаб беихтиёр илм ола бошлайди. Аммо «илм» сўзи луғатда «билиш, англаб, тушунча ҳосил қилиш, бир нарсанинг ҳақиқатини, моҳиятини билиш» каби маъноларни англатади. Шунинг учун Ислом уламолари илмга «ҳақиқатни худди воқеликдагидек идрок қилиш илмдир» деб таъриф беришган. Бунинг маъноси шуки, олинган маълумот бир нарсанинг асл моҳиятини тўғри англатсагина, ундан дунё ва охиратимизга манфаат ҳосил бўлсагина чинакам илм ҳисобланади. Муқаддас Ислом динимизни ҳам илмсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Қуръони каримда илм сўзи ва унинг шаклдошлари 811 жойда зикр қилинган. Бу эса Аллоҳ таолонинг наздида илмнинг нақадар муҳимлигини кўрсатади. Илм – энг фазилатли амал. Чунки у – икки дунё саодатининг калити. Инсон илм ва маърифат билангина чинакам ҳаётдир. Инсоннинг ҳаётини тўғри йўлга солмаган, унинг феъл-атворида, амалида таъсири билинмаган, Аллоҳ ва Унинг Расулининг йўлига етакламаган илмда хайр йўқ. Шунинг учун инсон фойдали илм ўрганиб, унга амал қилса, ўша илм ҳақиқий илм саналади. Ўқиган, билганига амал қилмаган одам илмнинг ҳаммоли бўлади, холос. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам манфаатсиз илмдан паноҳ сўраганлар. Ислом дини инсонга илм ўрганишни, манфаатли билимлар соҳиби бўлишни, жаҳолатни йўқ қилишни буюради. Зеро, инсоннинг яратилиш ғояси Аллоҳни таниш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат бўлиб, динимизнинг кўрсатмаларига амал қилишдир. Мавлоно Румий айтганидек, «Жаҳолат – зулматдир. Қоронғида дарахт дев бўлиб, олма эса тош бўлиб кўринади». Жоҳил одамга оддий нарса қўрқинчли бўлиб, яхши нарса фойдасиз бўлиб кўринади. Бу иллатнинг давоси эса талаби илмдир. Илм ҳақ билан ботилни фарқлашнинг энг муҳим воситаларидан биридир, битмас-туганмас хазинадир. Ислом динида илм Аллоҳ таолонинг розигини олиш ва солиҳ амал қилиш мақсадида ўрганилади. Ихлос билан ўрганилган илм инсонни Аллоҳга яқинлаштиради, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлига эргаштиради, соҳибининг даражотларини юксалтиради. Чунки мусулмон инсон учун энг азиз неъмат иймондир. Иймон учун эса илм зарур, илмсиз иймон-эътиқод бўлмайди. Шунинг учун Қуръони каримда зиёда қилиниши сўралган биргина неъмат илмдир: «Роббим, менинг илмимни зиёда қил!» (Тоҳа сураси, 114-оят) Инсон учун энг буюк даража Аллоҳнинг наздида ҳурмат қозонишдир. Аллоҳ таоло бу даражага эришишнинг йўлини ҳам кўрсатиб, шундай марҳамат қилган: «Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлиларингиз энг тақводорларингиздир» (Ҳужурот сураси, 13-оят) Демак, Раббимизнинг наздида ҳурматга сазовор бўлиш воситаси тақво экан, яъни Аллоҳнинг ғазабидан, Унинг дийдоридан маҳрум бўлиб қолишдан қўрқиш экан. Бундай бахт-саодатга кимлар мушарраф бўлади? Бу саволнинг жавобини ҳам Қуръони каримдан топамиз: «Албатта, Аллоҳдан бандалари ичида фақат олимларгина қўрқарлар». (Фотир сураси, 28-оят) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди», деб марҳамат қилганлар. Шунингдек, инсон вафот этганда савоби узилмай бориб турадиган амалларни қилиб олиш имкони берилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади:...
Китобхонлик – муваффақият ва саодат эшикларини очувчи калитдир. Илм излаш, китоб, газета ва журналларни мутолаа қилиб бориш кишининг дунёқарашини кенгайтиради, ўзига хос лаззат бағишлайди. Ўзгалар олдида соҳибининг илмий, маданий ва ахлоқий савиясини юқорига кўтариб қўяди. Зеро, кўп ўқиган, билимдон инсоннинг умуман ўқимаган ёки кам ўқийдиганлардан ҳар соҳада имконият доираси кенг бўлади. Мисол учун иккита тилни билган одам битта тилни билган одамдан икки баравар кўпроқ имкониятга эга. Учта тилни биладиган одамнинг эса иккита тилни билувчи одамдан имконият доираси каттароқ бўлади ва ҳоказо. Бундай инсон ўзга юртга борганда ҳам қийналмайди. Бу нарса илмга оид ҳамма соҳага тааллуқлидир. Бугунги ёки кечаги олимлар, ёзувчию шоирлар ва зиёли кишилар ўз вақтида кўп ва хўб китоб мутолааа қилгани туфайли шу даражага эришганлар. Ўқимишли инсон агар тижорати ёки бошқа хусусий тирикчилиги тўхтаб қолган тақдирда ҳам осонлик билан ўзига бошқа ризқ эшигини оча олади. У қайсидир ишхонага ходим сифатида жойлашиши, ўқув муассасаларида ишлаши ёхуд ижодий ишлар билан шуғулланиб, китоб ёзиб ўз тирикчилигини юргизиб кетаверади. Демак, билимли инсон билан билимсиз инсоннинг имкониятлари орасида катта фарқ бор экан. Шу боис ҳам Аллоҳ таоло Ўз китобида “هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ” “Биладиганлар билан билмайдиганлар (ҳеч замонда) тенг бўлурми?!”, дея билим нақадар катта аҳамиятга эга эканига ишора қилади (Зумар сураси, 9-оят). Ислом дини илк бошданоқ жаҳолатга қарши маърифат билан курашган диндир. Қуръони каримнинг илк ояти ҳам “Ўқи!” деган сўз билан жаранглади. Динимиз биринчи оятидаёқ ўқишга, ўрганишга чорлаган. “Қуръон” сўзининг бир маъноси ҳам “ўқиш” демакдир. Мана шунинг ўзидан муқаддас динимиз таълимотида ўқишга бўлган эътибор нақадар буюк эканини билиш мумкин. Шу боис динимизни тўғри тушунган, унинг таълимотини қалбига сингдирган бобокалонларимиз ёшлигиданоқ ўқиш-ёзишга, диний ва дунёвий билимларни эгаллашга ҳарис бўлганлар ва оқибатда жаҳон тамаддунига, илм-маърифат ривожига салмоқли ҳисса қўшиб, бебаҳо илмий асарлар яратган. Ўзларидан кейин то қиёматга қадар ўчмайдиган мангу из қолдиришган. «Илм» сўзи Қуръони каримнинг саккиз юз ўн бир жойида турли маънолари билан келган. Қуръон ва суннатда илм инсониятни турли ахлоқсизликлар, ҳаромлар, ёмон йўл ва амаллардан қайтариши зикр этилган. Аллоҳ таоло айтади: … يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ яъни: “… Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. (Мужодала, 11). Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган кўплаб ҳадислар ҳам илмга даъват қилади. Илм биринчи ўринда ўқиш орқали ҳосил бўлиши ҳаммамизга маълум. Жумладан, у зот: “طلب العلم فريضة على كل مسلم” яъни: “Илм ўрганиш ҳар бир мусулмон зиммасида фарздир!”, дея марҳамат қилганлар (Ибн Можа ривояти). Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳ айтадилар: “Илм мол-дунёдан кўра яхшироқдир. Чунки илминг сени асрайди, мол-дунёни эса сен асрашинг керак бўлади. Мол-дунё сарф қилинса камаяди, илм эса ўзгаларга ўргатиш билан яна зиёда бўлаверади”. Зеро, илм талаб қилиш ва унинг йўлида чекилган заҳмат туфайли жузъий саҳв ва хатоларнинг кечирилиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳамма нарсалар, ҳатто дарёдаги балиқлар ҳам толиби илмнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўрайдилар”, деган ҳадисларида ўз ифодасини топгандир. Дарҳақиқат, илмнинг мақому мартабаси юксакдир. Ахир илм аҳли пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Барча динлар ичида илк бор илмнинг ўрнига аҳамият берган ва илмга кенг йўл очган дин – Ислом динидир. Ислом – илм динидир. Инсониятга қиёматгача дастурул амал бўлган Қуръон каримнинг илк...