Мезбонлик вазифасини ўтаётган Баҳовуддин Валад неча йиллардан буён орзу қилган олий учрашувга тўсатдан эришганлигини Аллоҳнинг катта инояти деб билар, шу боис юрагида тахланиб ётган саволлар қатини бузишга журъат этолмай ҳазратнинг нигоҳи ўзига бурилишини тоқат ила кутарди. Сўнг ҳужрада икки улуғ инсондан бошқа ҳеч ким қолмади. – Мен сизни Хоразмшоҳ саройида хизматда деб эшитгандим. Алҳол, бу хабар янглишлигидан ҳам дарак топиб севиндим. Олим одамнинг подшоҳларга яқин юриши илмнинг заволидир. Эшитганмисиз бу ҳақда Суфёни Саврий ҳазратлари нима деганини? Меҳмоннинг кўзларида нур шуълаланди. Баҳовуддин изза тортиб катта бошини сарак-сарак қилди. – Тақсир, Саврий ҳазратлари ҳақида оз билурман деёлмайман. Аммо сиз айнан қайси каломини назарда тутаётганингизни англамай турибман. – Суфён ҳазратларининг тилида ниш бор. Бу ниш тош юракларни ҳам тешиб юборгай. Ул зот айтибдурки, “Жаҳаннамда бир водий борки, унда фақат подшоҳларни зиёрат қилгувчи қори олимларни кўрурсиз”. (Бу ерда золим, бадхулқ ва адолатсиз шохлар назарда тутилмоқда. Айниқса, бу халқга раҳбар бўладию лекин халқ ғами билан умуман иши бўлмайдиган ўз нафсига қўл бўлган падшохлар назарда тутилмоқда. Агар биз буни нотуғри тушунадиган бўлсак! Энг катта хато қилган бўламиз. Чунки Ҳазрати Абу Бакр, Умар, Усмон, Али розияллоҳу анҳумлар ва бошқа одил падшохларга нисбатан тухмат қилган бўламиз. Бу маълумотлар билан биз ҳозирги одил падшоҳларга тош отмоқчи эмасмиз) – Ё Раб, ўзинг сақлаганинг ҳамиша рост бўлсин, – йўғон овозда хитоб қилди Валад, – шукурки, Муҳаммад Хоразмшоҳнинг бир эмас, бир неча таклифларига рад жавобини бердим. Ҳатто унинг йўлдан оздиргувчи ваъдаларига чап бердим. Баъзан иккиланган пайтларим ҳам бўлди. Эҳтимол, шоҳ саройидаги мавқеим туфайли ёлғиз ўғлим Жалолиддин Румийнинг бахти очилармикан, деган иштибоҳга ҳам бордим. Буни қарангки, ўша шайтон васвасага солган кунлари Пайғамбаримизнинг: (с.а.в.). – Олимларнинг ёмони амирлар ҳузурига борганларидир, амирларнинг яхшилари олимлар ҳузурига келганларидир, – деган ҳадисига кўзим тушди. Буни мен каби ғафлат кўчасига қадам босишдан ҳайиқмаган ғофил кимсаларга набийи акрамнинг буюк насиҳати деб тушундим. – Рост айтадурсиз, шу важдин расулуллоҳ “Насиҳат – диннинг устуни” деганлар. Энди бояги масалага қайтсам, мен сизнинг адашмаганлигингизни исботловчи баъзи ҳикматларни ёдингизга солай, токи қалбингизда заррача пушаймонликка ўрин қолмасин. Ўз замонасида Авзоий деган улуғ зот яшаган. У “Амалдорни зиёрат қилувчи олимдан кўра Аллоҳга ёқимсизроқ ҳеч нарса йўқдир” деган эди. Сайд ибн Мусаййаб (р.а.) эса, “Қачон бир олимнинг амирлар олдида ўралашиб юрганини кўрсангиз, ундан эҳтиёт бўлинг, чунки у ўғридир” деганлар. Баҳовуддин Валад ҳазратнинг гапларини тинглаш асносида кўзларига ёш келди, дили шам каби эриб оқаётгандай туюлди ва шу ҳолатда: “Пирим, давом этинг, ҳар бир сўзингиз малҳам каби вужудимга шифо, қалбимга таскин бағишлаяпти”, дейишдан нари ўтмасди. Устоз эса завқ-шавққа тўлиб-тошиб, ҳаттоки ёнидаги гурунг дошини-да ёдидан чиқаргандай берилиб ҳикоясида давом этарди. – Филҳол Ҳасан Басрий отлиғ зоти шариф алломани билурсиз? – Шундоқ, ҳазрат! – У муҳтарам зот айтадилар: Саъд ибн Абу Ваққос золим падшоҳлар атрофида ўралашиб юрмасди. Фарзандлари унга “Сиздан улуғлар ҳам уларнинг ҳузурига боряпти, сиз ҳам қатордан қолманг” дейишди. Ул зот: “Эй фарзандларим! Қавм бир ўликни ўраб олган бўлса, унга мен ҳам борайми?! Аллоҳга қасамки, кучим етгунича улардан қочаман”, дедилар. Фарзандлари: “Эй отажон! Унда биз очликдан ўлиб кетамиз-ку?” – дейишди. Саъд ибн Абу Ваққос уларга шундай жавоб берди: – Эй болаларим! Семиз мунофиқ ҳолда ўлишдан кўра, оч мўминлигимча рихлатга чекинишим мен...
Сизлардан фазилат ва кенг мол-мулк эгалари қариндошларга, мискинларга ва муҳожирларга Аллоҳ йўлида эҳсон қилмасликка қасам ичмасин, балки уларни афв қилиб, кечирсинлар! Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизми?! Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир (Нур, 22). Мазкур оятда Аллоҳ таоло Мистоҳ ибн Усоса (розияллоҳу анҳу)га абадий нафақа қилмасликка қасам ичган Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)ни одобга чақирмода. Мистоҳ ибн Усоса (розияллоҳу анҳу) у зотнинг холасининг ўғли эди. Мистоҳ етим бўлгани ва фақирлиги сабаб, унга Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ёрдам берарди. Ойша (розияллоҳу анҳо) ҳақидаги “Ифк” воқеасида қариндошининг ҳам иштирок этганига ҳафа бўлган Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) унга нафақа қилмасликка қасам ичди. Шунда мазкур оят нозил бўлган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)га мазкур оятни ўқиб бердилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) оятнинг “Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизми?!” деган қисмига етганларида Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): “Ҳа, Раббим гуноҳларимни кечиришини яхши кўраман. Мен ҳам бўлган барча ишларни кечирдим”, деди. Сўнгра Мистоҳ (розияллоҳу анҳу)га олдингидек ёрдам қилишда давом этди. Аллоҳ таоло гуноҳ ва камчиликларини кечиришини яхшии кўрган одам, яқинлари томонидан қўйилган хато ва азиятларни кечириши лозим. Бу борада Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Раҳим қилмаганга, раҳим қилинмас”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Муфассирлар оятда “фазилат эгаси”, деб таржима қилинган “улул фазл” сўзидан Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ирода қилинишига ижмо қилишган. Ушбу оят Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан кейин одамларнинг энг фазилатли бандаси эканига далил бўлади. Бу ерда дунё ёки дин жиҳатидан фазилатли бўлишини тушуниш мумкин. Дунё жиҳатдан фазилатли деган тушунча нотўғри. Чунки Аллоҳ таоло томонидан дунё билан мадҳ этилиши жоиз эмас. Агар “улул фазл” сўзидан дунё жиҳатидан фазилатли бўлиш ирода қилинганда, ундан кейин келган “кенг мол-мулк”, деб таржима қилинган “саъа” калимаси такрорланган бўлиб қолади. Шунинг учун Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) дин жиҳатдан фазилатли экани аниқ бўлади. Ушбу оят гуноҳи кабиралар солиҳ амалларни бекор қилмаслигига далилдир. Чунки Мистоҳ ибн Усоса (розияллоҳу анҳу)нинг ҳижрат қилиши солиҳ амал эди. Ойша (розияллоҳу анҳо)га зино билан туҳмат қилиши гуноҳи кабира бўлган. Шундан кейин ҳам Аллоҳ таоло уни муҳожир деб зикр қилган. Бу ҳақида Имом Қуртубий бундай деган (раҳматуллоҳи алайҳ): “Аллоҳ таоло “Ифк” воқеасидан кейин Мистоҳ (розияллоҳу анҳу)ни мўмин ва муҳожир деб сифатлаган. Бундан гуноҳи кабира солиҳ амалларни бекор қилмаслиги маълум бўлади. Гуноҳи кабиралардан Аллоҳга ширк келтиришгина барча амалларни бекор қилади. Бу борада Аллоҳ таоло: “…Агар мушрик бўлсанг, албатта, қилган амалинг беҳуда кетур…”, деган” (Зумар, 65). Қариндошларга яхшилик қилиш, уларни ҳолидан хабар олиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннати ва Аллоҳ таолонинг буйруғидир. Аллоҳ таоло қариндошларнинг ҳақларини адо қилишга буюриб бундай дейди: “Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг!” (Исро, 26). Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) Аллоҳ таолонинг буйруқларига таъзим қилиб, ва доим халққа жуда меҳрибон эди. Шунинг учун Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) дин ва мол-мулкда фазилатли деган икки буюк сифат билан зикр этилди. Шунингдек бу икки сифат сиддиқларнинг олий мартабаларидандир. У зотнинг бу сифатга эга бўлишига сахий ва карим экани ва ҳаммага бирдек ёрдам бериши ҳам сабаб бўлган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Инсонларнинг энг яхшиси, одамларга кўп манфаати тегадиганидир”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти)....
Анвар ва Умар саҳрода бир неча кун юришди. Улар сув тугагандан сўнг икки кун йўлда давом этишди. Чанқоқ уларни силласини қурутди. Қуёш оташ каби уларни ёндирарди. Бераҳм саҳронинг қумлари эса оёқларини куйдирарди. Улар ташналикдан қийналиб, қадам-бақадам умидсизланиб боришарди. Иккиси ҳам сувга олиб борадиган энг яқин йўл ҳақида пичирлашарди. Анвар: “Бу энг яқин йўл”, деб қўли билан кўрсатса, Умар қарши томонга ишора қиларди. Фикрлари бир жойдан чиқмаган дўстлар жанжаллашиб қолишди. Бу эса Анвар дўстининг юзига бир тарсаки уруши билан якунланди. Умар унга жавоб қайтармай, қумга: “Бугун дўстим билан тортишиб қолдим. Шу учун, у мени юзимга бир тарсаки урди”, деб ёзиб қўйди. Икки дўст йўлда давом этишди. Узоқда анҳор кўринди. Анвар югура бошлади. Умар ҳам дўстининг ортидан чопиб, ундан ўзиб кетди. Умарни ташналик ва чанқоқ шу қадар азоблагандики, у сузишни билмаслигини унутиб, ўзини анҳорга отди. У сувга тушдию чўка бошлади. Анвар келиб, дўстини қутқарди. Умар чўнтагидан пичоқ олиб, ҳарсанг тошга: “Бугун дўстим менинг ҳаётимни сақлаб қолди”, деб ёзиб қўйди. Унинг бу ишидан дўсти ҳайрон бўлиб: “Юзингга тарсаки урганимда қумга ёздинг. Жонингни сақлаб қолганимда эса, тошга ёзяпсан?”, деди. Умар: “Юзимга урганинг бир ҳодиса эди халос. Шамол келиб, ёзувни ўчириб юборади. Худди шунингдек, тарсаки ҳам ёдимдан ўчирилади. Лекин, ўлимдан асраб қолганинг улуғ иш. Шу боис уни тошга ўйиб ёздим. Бу ёзув тошдан ўчмаганидек, менинг ёдимда ҳам абадий қолади. Зеро, Яхши дўст хатоларни унитиб, гўзал сифатларни ёдда сақлайди”, деди. Марғилон шаҳридаги “Қутайба ибн Муслим” жоме масжиди имом хатиби Турсунбой ҒАНИЕВ (muslim.uz) 615
Активлаштирилган кўмир таблеткалари инсон саломатлигидаги қандай муаммоларни ҳал қилади? Активлаштирилган кўмир — инсон организмини тозалашда дунёдаги энг қадимий ва оммавий услублардан биридир. У минг йиллар давомида шарқ табобатида, хусусан хитой табобатида заҳарланишга қарши восита сифатида қўлланиб келган. Бизнинг давримизда эса, бу восита алкогол ва гиёҳвандлик моддалари билан заҳарланишда биринчи ёрдам воситаси сифатида ишлатилади. Детоксификация — активлаштирилган кўмирнинг ёлғиз шугина бўлмаган, бир қатор хоссаларидан энг асосийсидир. Агар сиз овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилаш, холестерин миқдорини пасайтириш ва ҳатто қартайишни секинлаштириш учун табиий восита излаётган бўлсангиз — активлаштирилган кўмир бу соҳада мислсиз воситадир. Активлаштирилган кўмирнинг саломатлик учун 10 хил фойдали хоссалари: 1. Метеоризм ва қорин дам бўлишидан фойдали восита Қорин дам бўлиши ҳаммада ҳам содир бўлиб туради. Мутахассислар фикрича, ҳар бир киши суткасига 14 марта дамдан фориғ бўлиб туриши меъёрий-табиий ҳолат ҳисобланади. Лекин сизни метеоризм ёки оғриқли қорин дам бўлиши безовта қилаётган бўлса, бунда сизга активлаштирилган кўмир ёрдам беради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, овқат истеъмолидан олдин активлаштирилган кўмир таблеткалари истеъмол қилинганида, ичакларда йиғилган газлар миқдори сезиларли равишда қисқаради. 2. Холестерин миқдорини пасайтириш Холестерин миқдорининг кўпайиши юрак-қон томир касалликлари келиб чиқиш эҳтимолини икки баробарга кўпайтиради. Бир ой мобайнида 8 г миқдордаги активлаштирилган кўмир таблеткасидан уч маҳал ичиб юрган кишиларда LDL-зарарли холестерин миқдори 41% га пасайганини, ва фойдали HDL-холестерин эса, 8 % га кўпайганини тадқиқотлар исботлади. 3. Буйраклар саломатлигини асраш Ҳар куни инсон буйраклари тахминан 115-140 литр қонни тозалаб беради, натижада чиқинди ва ортиқча суюқликлардан иборат 1-2 литр пешоб ажратиб беради. Жигар билан биргаликда буйраклар Яратганнинг табиатдаги энг мукаммал тозалаб берувчи тизимини ташкил этади. Лекин овқатланиш давомида шакар, туз, жониворлар оқсили, ёғлар ва турли консервантларни ҳаддан ташқари суистеъмол қилиш турли касалликлар ва буйрак фаолиятида етишмовчиликлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Активлаштирилган кўмир пешоб, бошқа заҳарли ва зарарли суюқликларни организмдан чиқариб юбориши сабабли, бу фойдали табиий шифобахш восита буйраклар саломатлигини сақлашда беқиёс ёрдам беради. 4. Овқатланишдан содир бўлган заҳарланишни тезда баотараф қилиш Овқатланишдан содир бўлган заҳарланиш ҳолати кишилар ўртасида кенг тарқалган ҳодиса — фақат биргина АҚШда ҳар йили кишилар ўртасида 48 млн заҳарланиш ҳолати қайд этилади. Кўнгил айнишдан, ич кетишидан, қоринда бўладиган оғриқдан, овқатланишдан бўладиган заҳарланишдан сўнг йўқотиладиган кунлардан ҳимояланиш усулларидан бири бу — мазкур нохуш ҳолатлар кузатилганининг дастлабки лаҳзаларидаёқ активлаштирилган кўмир таблеткаларидан истеъмол қилиш. Активлаштирилган кўмир истеъмол қилиш овқатланишдан кузатиладиган заҳарланишда ҳам тавсия этилади, чунки у токсин (заҳарли) моддаларни бартараф қилади. 5. Терининг майин ва юмшоқ бўлиш сири Кир ва ёғ теридаги тешикчаларни бекитиб қўяди. Улар юз терисига салбий таъсир кўрсатиб, инсонни қаримсиқ қилиб кўрсатади, терини тозалаш учун ишлатиладиган замонавий воситалар эса, зарарли кимёвий моддалар билан тўйинтирилган. Активлаштирилган кўмир гўё магнит каби тери тешикчаларидан кир ва ёғларни сўриб олади, терини тоза, мусаффо ва юмшоқ ҳолга келтиради. 6. Ипакдек товланадиган сочлар Инсон терисининг кўркамлиги ва чиройига зарар етказувчи токсинлар, кир ва ёғлар сочларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади, улар кўринишини нохуш ва кўримсиз ҳолатга олиб келади. Активлаштирилган кўмир соч фолликуллари(тухум ҳужайра, соч илдизи тўқималари)ни тозалайди, уни ипакдек майин ва чиройли товланадиган қилади. Экологик зарарли химикатлардан иборат шампунлардан фарқли ўлароқ, активлаштирилган кўмир 100 % экологик тоза, таббий моддалардан ташкил топган воситадир. 7. Тишларни садафдек оқартириш Тиш чўткасига активлаштирилган...
Фараз қилайлик, кўчада бир инсондан «Нонни қаердан оласиз?» деб сўрайлик, у бизга «Анави дўкондан» деб кўрсатади. Дўконга кириб қарасак, бир ёки бир нечта сотувчи ишлаётган бўлади ва улардан биридан: «Нонни қаердан оласизлар?» деб сўрасак, у бизга «Нонвой хонадан» деб жавоб беради. Нонвой хонага борсак, у ерда бир неча нонвойлар ишлаётганини, баъзилар хамр қориётгани, баъзилари эса нон ёпаётганини кўрамиз, ва улардан: «Бу нонни ёпиш учун унни қаердан оласизлар?» деб сўрасак, улар: «Ун заводидан оламиз» деб жавоб беришади. Энди ун заводида эса биз ўнлаб ишчи, муҳандислар шу унни тайёрлаш устида ишлаётганини кўрамиз, ундан ташқари бу заводни ишлаши учун керак бўладиган асбоб-ускуналарни харид қилиб, олиб келган инсонлар ва яна уларни ўрнатганлар, аввало бу заводни қурганларнинг, завод ишга тушишида ва ишлаб туришида ҳар бирини алоҳида ўрни бўлади, албатта, буларнинг барчасини бир кишини ўзи уддалай олмаслиги аниқ. Ун тайёрлайдиган ускунларничи, уларни ихтиро қилиш, ясашда ўнлаб олим ва муҳандислар бош қотириб ихтиро қилишган, у ускуналар тўғри ишлашини таъмирлаганлар. Биз эса йўлимизда давом этиб, улардан: «Бу унни тайёлаш учун буғдойни қаердан оласизлар?» деб сўрасак, улар бизга: «Деҳқонларимиз етиштириб берганлар» деб жавоб беришади. Далага бориб қарасак, ўнлаб, балки юзлаб деҳқонлар, тракторчилар, сув назорат қилувчилар ҳаммаси бир мақсадда – нон ёпиш учун буғдой етиштириш мақсадида бир тану бир жон бўлиб ишлаётганларини кўрамиз. Улардан олдин санаган муҳандис, нонвой, сотувчиларнинг ҳаммаси эса ана ўша нонни халқнинг қўлига етказишда ҳаракат қилишади. Энди тасаввур қилиб кўрайлик, бир дона нон халқни қўлига етиб келгунига қадар неча инсон ўз ҳиссасини қўшмоқда, жуда кўп инсон, лекин мақсади нечта? Мақсадлари эса бир – нонни халққа етказиш. Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримда бизга хитоб қилиб: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг» – дея амр қилади. (Моида сураси 2 – оят). Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло биздан яхшиликни кўпайтиришнни, ёмонликни эса йўқ қилишни хоҳлайди. Модомики биз яхшилик йўлида ҳамкорлик қилар эканмиз, бу ишни бир киши ўзи уддалай олмаслигини юқоридаги қиссадан шундоқ кўриниб турибди. Ҳаммамиз динимиз, юртимиз равнақида ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишимиз зарур, зеро доно халқимиз бекорга «Айрилганни айиқ, бўлингани бўри ер» деб айтмаган. Қолаверса, тарқоқ ҳолда бўладиган бўлса, бу жамиятимиз ҳеч қачон ривожланмайди, юксакка қараб парвоз қилмайди. Агар ҳаммамиз ислоҳотни аввало ўзимиздан бошлаб, сўнг оиламиз, қўни-қўши, маҳаллада давом эттирмаймиз экан, оқибати яхши бўлмайди, буни «сенга тегмаяпманми, мен билан ишинг бўлмасин» қабилида яшаб келаётган жамиятлар мисолида кўришимиз мумкин, қолаверса ота-боболаримиз доим бир-бирларидан хабар олиб, кўмаклашиб турганлар. Яқин тарихимиз, чамаси 20-25 йиллар олдин ҳам маҳалла оқсоқоллари жанжал бўлган хонадонларга кириб, бемалол тинчитиб чиқиб кета олар эди, ҳамма уларни гапларига қулоқ солар эди, улар билан тортишганларга эса маҳалладагилар совуқ муносабатда бўлар эдилар, ҳозирчи? Шу даражага етдики, инсонлар оқсоқолларни гапини умуман олмай қўйдилар, хоҳлаганини қиладилар, ҳатто «Мени ишимга аралашишга нима ҳаққиз бор?!» деб ҳам қўйишади. Демак, биз миллийлигимиздан қанчалик узоқлашдик? Албатта, биз буларни ислоҳ қилишимиз керак, бу ҳақида суюкли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин, мўминнинг ойнасидир» деганлар (Имом Табароний ривояти), бошқа бир ҳадисда эса: «Албатта, сизлардан бирингиз биродарининг ойнасидир, агар унда азиятни кўра, ундан олиб ташласин» дедилар (Имом Термизий ривояти). Юқоридаги гаплар ояти кариманинг биринчи қисми ҳақида айтилди, иккинчи қисми ҳақида эса ҳозирги кунда...