islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Кун муаммоси

Бугунги кунимизда бировнинг савдоси устига савдо қилиш, бировнинг совчилиги устига совчилик қўйиш одатлари кўпайиб кетди. Бу ишларга, аслида, ислом динида қандай қаралади? Бунга ҳадис орқали жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзиларингиз баъзиларнинг савдоси устига савдо қилишидан, бировнинг совчилиги устига аввалги совчи уни тарк қилмагунича ёки ўзи совчиликка изн бермагунича совчи қўйишидан қайтардилар”, дедилар. Бу ҳадис-и шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларни ўзаро ораларида муҳаббат ва улфат ҳисларини боғлашга қизиқтирмоқдалар, ҳамда, адоват, ўзаро нафрат ва азият бериш сабабларининг баъзиларидан огоҳлантирмоқдалар. Бунга мана бу сўзлари далолат қилмоқда: “Киши биродарининг савдоси устига савдо қилмайди, биродари совчи қўйган аёлга биродари устидан совчи қўймайди. Фақатгина, аввалги совчи уни тарк қилса ёки иккинчи совчига ўз розилиги билан изн берсагина совчи қўйиши мумкин”. Ҳадисдаги баъзилар деган сўздан ҳар бир киши маъноси тушунилади. Бошқанинг савдоси устига савдо қилишнинг кўриниши қуйидагича: бир киши нарса сотиб олаётган харидорнинг ҳузурига келадида: бу савдони буз, мен сенга мана шу нархга ёки ундан арзонроққа бундан яхшисини бераман, дейди. Ёки бир киши билан савдо қилаётган сотувчининг олдига келиб: бу нарсангни унга эмас менга сот, мен ундан кўпроқ пул бераман, дейди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу муборак ҳадис-и шарифларида мана шундай ишлар ҳаром бўлгани учун инсонларни улардан қайтармоқдалар. Уламолар ҳам бошқанинг савдоси устига савдо қилиш ҳаром эканига бирдек ижмоъ қилганлар. Чунки бу ишда биродарига азият бериш, унинг қалбида нафрат туйғуларини уйғотиш бор. Бизнинг динимизда бировга зарар бериш ҳам, бировдан зарар кўриш ҳам йўқдир. Энди бировнинг совчилиги устига совчи қўйишга келсак, бунда бир киши бир аёлга совчи қўяди, улар ўзаро келиши, розилик билдиришади, фақатгина никоҳ аҳдининг ўзи қолган бўлади. Шу пайт бошқа бир одам ўша аёлга совчи қўяди. Бу иш ҳам худди юқоридаги сингари ҳаром эканига уламолар ижмоъ қилганлар. Бунда ҳам биродарига азият бериш бор. Чунки мусулмонга бошқа бир мусулмоннинг моли, жони, обрўси ва шаъни ҳаромдир. Бу ҳадисдан олинадиган фойдалар: Инсонларга азият берадиган ҳар бир нарсадан сақланиш; Жанжал келтириб чиқарадиган, қалбларни нафратлантирадиган, душманликни юзага келтирадиган нарсаларнинг баридан сақланиш; Бировнинг савдоси устига савдо қилишнинг ҳаром экани; Бировнинг совчилиги устига совчи қўйишнинг ҳаром экани. Охират кунига иймон келтирган ҳар бир оқил мусулмон учун бундай ҳаром амаллардан қайтишида мана шу ҳадиснинг ўзи кифоя қилади. Аллоҳ барчамизни Қуръонга ва суннатга амал қиладиганлардан қилсин. Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Нуриддин Муҳаммаджон 430

Ҳазрат Навоийни эслаб…

Жаҳонки муқаддас нени кўрибди, Барига онасан, эй қодир ҳаёт. Беш юз йил наридан боқиб турибди, Нурли бу юзларга нуроний бир зот. Куни кеча Тошкент ислом институтининг мажлислар залида Ҳазрат А.Навоий таваллудига бағишлаб “Ҳазрат Навоийни эслаб…” номли бадиий маърифий кеча ўтказилди. Унда институтнинг талаба қизлари ва аёл-устоз мураббийлари иштирок этди. Кечага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Умида Абдуазимова ташриф буюрди. Қадрли меҳмонимиз узоқ йиллик ижоди давомида Ҳазрат Навоийни ғойибона устоз тутганлигини ва у зотдан беҳисоб ҳаётий сабоқлар  олганлигини таъкидлади. “Инсон қалбининг қувонч-у қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади. Инсоний ишқ-муҳаббатни, меҳру вафо, иффат, шарм-у ҳаё ва назокатни ёниб, ҳассослик билан куйлаган Навоийнинг гўзал сатрларини ўқиганда буюк ва олижаноб қалб садоларини сезиб турамиз. Бу юрак туғёнлари, мана, орадан беш ярим асрдан зиёд вақт ўтса ҳамки, миллионлаб одамларни ҳаяжонга солиб келмоқда.Навоий оила масаласига жуда жиддий қараган, аёлни оиланинг асосий устунларидан бир деб билган.” дейди У.Абдуазимова. Бугун нафақат юртимизда, балки мутафаккирнинг ашъорлари кириб борган ҳар бир мамлакатда Навоийхонлик, ғазалхонлик тадбирлари ўтказилмоқда. Маънавият, маърифат иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 511

ҒАЗАЛ МУЛКИНИНГ СУЛТОНИ

Жорий йилнинг 7 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими ҳамда “Тиллар кафедраси” ҳамкорлигида Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан “Ғазал мулкининг султони” номли бадиий кеча бўлиб ўтди. Тадбирда ТИИ Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров, Ўзбек тили ва адабиёти университети профессори филология фанлари доктори Узоқ Жўрақулов, Ўзбекистон халқ шоири “Тонг юлдузи” газетаси муҳаррири Ахтамқул Карим, “Тиллар” кафедраси профессори, филология фанлари доктори Нурбой Жабборов ҳамда 1,2-курс талабалари ва мураббийлари иштирок этдилар. Давра суҳбатидан олдин Қуръони карим тиловат қилиниб, савоби улуғ аллома ҳазрат Алишер Навоий руҳониятларига бағишланди. Шундан сўнг, филология фанлари доктори, профессор Узоқ Жўрақулов Мир Алишер Навоий ҳазратларининг илмий мерослари халқимиз маънавиятини юксалтиришдаги ўрни, уни ўрганиш миллатимиз маънавий ҳаёти учун қанчалар долзарб эканини таъкидланди.Ўзбекистон халқ шоири Ахтамқул Карим эса ҳазрат Навоий қаламларига мансуб асарларда комил инсон, маънан етук кишилар қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги ўзи ижод қилган байтлардан ўқиб берди. Шунингдек,талабалар улуғ мутафаккир ҳазрат Навоий ҳаёти ва ижодларига оид ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Меҳмонларга мазмунли суҳбати учун Тошкент ислом институти томонидан ташаккурнома берилди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ 724

Нақшбандия машойихлари(7) Шайх Абу Али Ал Фармадий (Қоддасаллоҳу сирруҳу)

Силсилаи Нақшбандиянинг еттинчи ҳалқасидир. Ҳижрийнинг 433 йили (милодий 1042) да туғилди. Хуросонда яшади. Ҳижрий 478 (милодий 1085) да вафот этди, қабри Тус, яъни Машҳад шаҳридадир. Даврининг олимлари орасида ягона эди. Зоҳирий илмларни Абул Қосим Қушайридан ўрганган эди. Тасаввуфда иккита муаллими бор эди: Абул Қосим Гургоний ва Абул Ҳасан Ҳарқоний ҳазратлари. *** “Ёшлик йилларимда Нишобурда илм талаби билан машғул эдим. Шайх Абу Саид Абул Хайр ҳазратлари келганда мен унинг хизматига кетдим. Унинг нурли жамолига ошиқ бўлдим. Шундан кейин илм билан машғул бўлдим. Бир куни қаламни сиёҳга ботирдим. Қоп-қора сиёҳ оппоқ бўлди. Таажжуб ичида ҳазрати Устознинг ёнига бордим, ҳодисани айтдим. Устоз: – Модомики, қалам сенинг қўлингдан қочибди, сен ҳам уни тарк айла, бошқа иш билан машғул бўл, – деди Устоз ҳазратлари”. *** Абу Али Фармадий ҳазратлари шундай хотирлайди: “Бир куни ғаройиб бир ҳол ичига тушдим. Ҳушимдан кетдим. Бу ҳол ичида гўё йўқ бўлдим, кўзга кўринмас бўлдим. Бу ҳолимни Устозим Абул Қосим Қушайрийга айтдим. – Эй Абу Али, менинг кўнгил қушим бу ердан юқорисини билмайди, –деди. Мен: “Мени бу мақомдан юқори олиб бора оладиган бир муршидга эҳтиёжим бор”, – деб ўйладим. Кунлар ўтди. Кун сайин ўша юқорида эътироф этганим ҳол кучайяр эди. Мен Абул Қосим Гургонийнинг исмини эшитган эдим. Ва Тус шаҳрига қараб йўлга чиқдим. Шаҳарга келиб, у зотни яшайдиган жойини сўрадим. Айтишларича, у талабалари билан бир масжидда ўтирганмиш. Мен ҳам икки ракат намоз ўқиб, қаршисида тиз чўкиб ўтирдим. Шайхнинг боши эгик эди. Бошини кўтариб: – Кел, эй Абу Али!  – деди. Унга яқин бориб, салом бердим ва ўтирдим. Маънавий ҳолларимни айтиб бердим. – Бошланғичинг муборак бўлсин! Ҳозирча бир даражага эришибсан, агар тарбия кўрсанг, юксак даражаларга кўтариласан, – деди Шайх. Абул Қосим Гургоний ҳазратлари мени тасаввуфда етиштирмоқ мақсадида нафсимни тарбия учун турли риёзиётларга бошлади. Ниҳоят, исталган даражага етдим, кейин дўстларимдан Абу Бакр Абдуллоҳ билан мени Абу Саид ҳазратлари ёнига Миҳан тарафга йўллади. Абу Саид ҳазратлари менга бир парча без бериб, деворларнинг чангини артишни буюрди. Биродарим Абу Бакр Абдуллоҳга эса меҳмонларнинг оёқ кийимларини тузатиш вазифасини берди. Уч кун бу хизматни қилдим. Тўртинчи куни мени Абул Қосим ҳазратларининг ёнига қайтариб юборишди. Кейин ҳар иккала муаллимим ҳам вафот этдилар. Уларнинг ўрнига суҳбатларни мен қила бошладим. Талабаларим кўпайди. Исмим ҳар ерга ёйилди. Биродарим Шайх Абу Бакр Абдуллоҳ буюк зот бўлишига қарамасдан, исми ҳеч кимга эшитилмади. У камина ҳақда шундай деган эди: “Шайх Абу Саид Абу Алига без билан деворнинг чанггини артки, сўнгра Аллоҳ таоло қулларининг кўнгил деворларидан гуноҳларни артгайсан”, деган эди. Менга эса дарвешларнинг оёқ кийимларини тузатишни буюрди. Мен бу вазифада қолдим. Ва ҳеч ким мени танимади, исмимни айтмади”. Абу Али Фармадий ҳазратлари ўз замонининг йўлбошчиси эди. У Низом ул-Мулкнинг саройига келганда, буюк вазир эҳтиром билан оёққа турарди, уни ўз мақомига ўтирғизар эди. Аммо бошқаларга буни қилмас эди. Бунинг сабабини сўраганларида: – Абу Али Фармадий ҳазратлари юзимга қараб, қусурларимни сўйлайди, қилган хатоли ишлар, ҳақсизликларни очиқ айтиб, мени огоҳлантиради. Бошқалари эса мени мақтайдилар. Бундан нафсим ғурурланади. Абу Али Фармадийнинг танқиди мен учун хайрли бўлгани сабабли, унга ҳурматим ҳам баланддир,  – дер эди. Шайх Муҳаммад ул Фармадийнинг халифалари Юсуф ул-Ҳамадоний Шайх Абул Ҳасан Бусний ва Ҳужжат ул-Ислом Муҳаммад бин...

Талабаларимиз Азон викторинасида ғолиб бўлдилар

Azon.uz ахборот таҳлилий портали “Қамар” китоблар дўкони билан ҳамкорликда мусулмонларнинг илмий салоҳияти ҳамда динимиз аҳкомларини ўрганишга бўлган иштиёқини ошириш мақсадида ташкил қилган “Azon-Viktorina“ савол-жавоблар мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Унга кўра Тошкент ислом институти 3-курс талабаси Умархўжаев Мурод 1-ўринни ва 3-курс талабаси Аҳмедова Муаттар 2-ўринни қўлга киритдилар. Ғалаба муборак! 360
1 530 531 532 533 534 688