Абу Даби шаҳрида Инсоний биродарлик бўйича ўтказилаётган анжуман ўз ишини давом эттирмоқда, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Нуфузли тадбирда дунёнинг барча мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, давлат ва дин арбоблари долзарб маърузалар ўқимоқдалар. Ушбу анжуманда нотиқлар халқлар ўртасида ўзаро бирдамлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзаро аҳилликка эришиш, турли ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш кераклиги, ҳар бир ишда одамлар манфаатини назарда тутиш зарурлигига алоҳида урғу қаратмоқдалар. Мазкур анжуман жуда ҳам мураккаб бир даврда, дунёда кескинлик ва қарама-қаршилик авж олган бир паллада ўтказилаётгани унинг амалий аҳамиятини янада оширади. Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари иштирок этмоқда. 421
Боязид Бастoмий ҳазратлари бир кеча талабалари билан бир уйда меҳмон бўлдилар. Уй эгаси қандилни ёқди. – Бу қандилда бир ғалатилик кўряпман, ёнаяпти, аммо нури йўқ, ҳикмати надир, – деб сўради Бастомий ҳазратлари. – Устозим, биз бу қандилни бир кеча учун қўшнимиздан омонат олган эдик. Бу оқшом иккинчи кеча ёқаяпмиз, – дейишди. Буни эшитиб, Бастoмий ҳазратлари қандилни дарҳол ўчирди ва: – Қандилни дарҳол соҳибига қайтаринг. Агар истасангиз, яна бир кеча ёқиш учун изн олингиз, – деди. Уй эгаси қандилни ўчириб, қўшнисига олиб берди ва ундан рухсат олиб, қандилни қайтариб олиб келди. Қандилни ёқдилар, хона ёришди. – Энди нурини кўраяпман, – деди Боязид Бастoмий ҳазратлари. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари қирқ беш марта ҳаж амалини бажарган эди. Бир кун Арофат тепасида ўтирганда, нафси унга: “Боязид, сенга ўхшаган ким бор? қирқ беш марта ҳаж қилдинг, Қуръонни мингларча ҳатм этиш бахтига муяссар бўлдинг!” дея сўзлади. Бастoмий ҳазратлари сапчиб ўрнидан турди ва у ердаги оломонга қараб: – Ким менинг қирқ беш марта адо этган ҳаж амалимни савобини бир нонга алмашади! – дея ҳайқирди. Бир одам бошини кўтариб: – Мен оламан, – деди ва битта нон узатди. Боязид Бастoмий ҳазратлари нонни олди ва у ерда ётган бир итнинг олдига ташлади. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари Рум диёри (Анатолия)га сафарга чиқди. Йўлда бир роҳибга дуч келди. Роҳиб уни уйига чақириб, меҳмон қилди. Уйидан бир хона берди. Бастoмий ҳазратлари ўзига ажратилган хонада ибодат қила бошлади ва қалбини Аллоҳ таолога бурди. Роҳиб ҳар куни унинг емагини олдига келтириб қўярди. Бу ҳол бир ой давом этди. Боязид Бастoмий ҳазратлари ниҳоят: “Эй нафс, сени синдирмоқ истаяпман, аммо сен синмаяпсан!” – деди. Буни эшитиб қолган роҳиб, ичкарига кирди ва: – Исминг нима? – деб сўради. – Боязид. – Не гўзал инсонсан? Кошки, Исо Масиҳнинг қули бўлсайдинг! – дея хитоб қилди. Бу сўзлар Боязид Бастoмий ҳазратларига оғир тегди. Роҳибнинг уйини тарк этмоқ истади. Аммо роҳиб: – Бизнинг уйда 40 кунингни тамомла, сўнгра кетгин. Бизнинг катта байрамимиз бор. Уни кўришингни хохлардим. Байрамга қийматли бир воизимиз ҳам келади. У фақат шу байрамда, йилда бир марта гапиради. Уни тинглаб кўр, – деди роҳиб. Бастoмий ҳазратлари рози бўлди. Қирқ кун ўтгандан сўнг роҳиб Бастoмий ҳазратларининг хонасига кириб, “Марҳамат, ташқарига чиқинг, байрам кунимиз келди”, деди. Лекин сўнгра меҳмонга қараб: – Фақат сиз бу кийимда қандай роҳибларнинг ичига кирасиз? Яхшиси, бу кийимингизни ечиб, устингизга роҳиб кийимини кийинг ва бўйнингизга “Инжил”ни осиб олинг, – деди. Бу таклифдан оғринган бўлсада, Бастoмий ҳазратлари “бунда бир ҳикмат бор”, дея берилган либосни кийиб, роҳиблар орасига қўшилди. Ҳеч кимнинг диққатини чекмади. Бироздан сўнгра роҳибларнинг каттаси, ўша воиз келди. Лекин, негадир, ваъзни бошламади. Сабабини сўрaдилар. – Орангизда бир Муҳаммадий бўлса, мен қандай гапираман? – деди. Оломон ғалаёнга келди, “уни кўрсат, парчалаб ташлайлик!” дея ҳайқирди. – Йўқ, кўрсатолмайман. Фақат унга тегмасликка сўз берсангиз, уни сизга таништиришим мумкин, – деди Бош роҳиб. Оломон Муҳаммадийга тегмасликка сўз берди. – Эй Муҳаммадий, Аллоҳ учун оёққа қалқ ва ўзингни кўрсат! – деди бош роҳиб. Боязид Бастoмий ҳазратлари оёққа қалқди. – Исминг нима? – деб сўради Бош роҳиб. – Боязид. – Таҳсил кўрдингми? – Раббим ўргатгани қадар бир нарсаларни ўргандим, – деди Бастoмий ҳазратлари....
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва яхши амалларни қилувчи мўминларга, албатта, ўшаларга, улуғ ажр борлиги хушхабарини берур” (Исро, 9) Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги илоҳий таълимотларини қамраб олган китоб – Қуръони каримни қиёмат кунигача инсониятни икки дунё саодатига элтиш учун, энг тўғри йўлга ҳидоят қилиш учун нозил этди. “Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур”. Қуръон ҳамма замон ва макондаги инсонларни ҳам бу дунё, ҳам у дунё саодатига ҳидоят қилади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қиламиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас”(Исро, 82). Дарҳақиқат, Қуръони карим шифодир, Қуръони карим раҳматдир. Қуръони карим қалблардаги турли иллатларнинг-ҳиқду ҳасад, бахиллик, манманлик, мутакаббирлик ва бошқа касалликларнинг шифосидир. Қуръони карим турли ахлоқий, ижтимоий, иқтисодий, муомалавий ва бошқа касалликларга шифо бўлади. Шунингдек, Қуръони карим мўминлар учун раҳмат ҳамдир. У ҳар бир нарсада-шахсий, ақидавий, оилавий, ижтимоий, сиҳҳий ва бошқа соҳаларда раҳматдир. Унга амал қилганлар ҳар тарафлама раҳматга сазовор бўладилар. Қуръон тиловати ҳар бир мўминнинг кундалик вазифаси бўлиши афзалдир. Уламоларимиз оддий кишилар учун ҳар куни бир порадан ўқиб туришни тавсия қиладилар. Шунда бир ойда Қуръони карим бир марта ўқиб чиқилади. Ҳар бир мўмин Қуръонни бошидан охиригача ўқишни ўрганиб, ундан бир порани кундалик вазифа қилиб олиши гўзал ишдир. Каломлар ичида улуғи бўлган Аллоҳ таолонинг каломидан кейинги мартабада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари–ҳадиси шарифлар туради. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам Қуръони карим фазли ҳақида зикрлар келган. Ана ўшалар Қуръони каримнинг фазли ҳақида келган маъноларнинг Қуръони каримнинг ўзида келганларидан кейинги ўриндагиси ҳисобланади. Қуйида Расули Акрам алайҳиссаломнинг Қуръони карим фазли ҳақида айтган ҳадиси шарифларидан баъзиларини келтириб ўтамиз. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонга моҳир бўлган киши мукаррам, ўта яхши фаришталар билан бирга бўлади. Ўқиганда қийналадиганга икки ажр бордир”, дедилар”.Тўртовлари ривоят қилишган. Ушбу ҳадиси шарифда Қуръони каримга моҳир бўлиш учун тарғиб қилинмоқда. Қуръони каримга моҳир бўлганлар учун олий мақом ваъда қилинмоқда. Қуръони каримга моҳир бўлганлар Қуръони каримга масъул қилинган Аллоҳ таолонинг ҳузурида мукаррам ва ўта ҳурматли фаришталар билан бирга бўлишлари таъкидланмоқда. Аллоҳ таоло турли бандаларига турли қобилият ва турли имкониятлар берган. Бандалар ичида ўткир қобилиятли ва яхши имкониятли бўлганлари Аллоҳ таолонинг ёрдами ила Қуръони каримга моҳир бўлиб мазкур олий мақомига эришадилар. Аммо баъзи бандалар ўткир қобилиятли бўлмасликлари ва яна бошқалари имкониятли бўлмасликлари мумкин. Уларнинг рағбатлари бўлса ҳам Қуръони каримга моҳир бўла олмайдилар. Унда нима қилиш керак? Ундоқ ҳолда ҳам Қуръони каримни ўрганишга ҳаракат қилавериш керак. Чунки бу ҳадиси шарифда Қуръони каримни ўқишда қийналган кишига қийналмаган кишидан кўра икки баробар кўп ажр берилиши ваъда қилинмоқда. Ушбу маънолардан келиб чиқиб, ҳар бир мусулмон Қуръони каримни кўпроқ ўрганишга уриниши керак бўлади. Шунинг учун ҳам Қуръони каримни иложи борича кўпроқ ўқишга, кўпроқ ёд олишга, кўпроқ ўрганишга ва унга кўпроқ амал қилишга ҳаракат қилмоқ лозим. Абу Довуднинг ривоятида: “Ким Қуръонни ўқиса ва унда бор нарсага амал қилса, унинг отасига қиёмат куни зиёси бу дунёдаги уйларда бўлган қуёшнинг зиёсидан ҳам яхшироқ бўлган тож кийдирилади. Энди бунга амал қилганга нима бўлишини ўзингиз билиб олаверинг”, дейилган. Яъни, Қуръони каримни ўқимаган отага шунчалик хурмат ва иззат бўлса, Қуръони каримни ўқиган ва унга...
Султонул Орифин Боязид Бастoмий ҳазратлари бир куни бомдод намозига тура олмади, ухлаб қолди. Ва намозини қазо этар экан, шу қадар йиғлаб, инградики, унга “Эй Боязид, бу гуноҳингни авф этдик, бу пушаймонлигинг ва кўз ёшинг учун 70 минг намоз савоби эҳсон этдим”, дейилди. Бастoмий ҳазратларини яна бир марта уйқу олди. Шайтон келиб, уни уйқудан уйғотди: “Тур, намозга кечикяпсан!”– деди у. – Эй малъун! Сен ҳеч бундай қилмас эдинг, одамларнинг намози қазога қолишини истардинг, энди нима бўлди-ю, мени намозга уйғотяпсан?– деб сўради Бастoмий ҳазратлари. – Бир неча ой аввал сен бомдод намозига туролмай қолганингда, пушаймонликдан кўп йиғлаб, инграган эдинг ва авф қилинган эдинг, устига-устак 70 минг намоз савоби ҳам олган эдинг. Бугун яна 70 минг намоз савоби эмас, битта намоз савоби олишинг учун сени уйғотдим, – деди шайтони лаъин. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари шундай ҳикоя қилади: – Менинг замонимда мингларча вали бор эди. Ҳаммаси ҳам ибодат, риёзат, кашф ва каромат соҳиби эдилар. Фақат асрнинг қутбларидан бири уммий (ўқимаган) бир темирчи эди. Мен бу ишнинг сир ва ҳикмати олдида ҳайрат ичида эдим. Бола-чақасини боқиш учун кеча-кундуз босқон бошидан кетмаган бу темирчини кўриш учун бир кун дўконига бордим. Салом бердим. Мени кўриб, болаларча севинди. Қучоқлади, қўлларимни ўпди. Ва мендан дуо истади. У ҳали кашф оламига кирмагани учун ўз мақомидан хабарсиз эди. У мендан дуо истаганига жавобан: – Мен сенинг оёқларингни ўпайин, сен менга дуо қил, – дедим. У шундай деди: – Сенга дуо этганим билан ичимдаги дард енгиллашмайдида. Мен ундан: – Дардинг нима?– деб сўрадим. – Қиёмат куни шунча одамнинг аҳволи нима бўларкин, деб бунга ёнишдан бошқа дардим йўқ, – деди темирчи. Ва ҳўнгир-ҳўнгир йиғлади. Мени ҳам йиғлатди. Шу он ичимда бир нидо эшитдим: “Булар нафсим, нафсим” деганлардан эмас, “Умматим, умматим”, деганлардандир”. Буни эшитган заҳоти ичимдаги ҳайрат йўқ бўлди. Қутблик мақомининг бир оддий темирчига нима учун берилганини тушунгандай бўлдим. Англадимки, бу каби инсонлар пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва салламнинг қалби тўғрисидадирлар, унинг ҳақиқатига мазҳардирлар. Темирчидан: – Одамларнинг азоб чекиши билан нима ишинг бор?– деб сўрадим. – Нима ишим бор? Менинг фитратим хамиртуриши шафқат суви билан йўғрилгандир. Унинг ҳузурида соатларча ўтирдим. Суҳбат этдик. У намозда ўқиш учун фарз миқдоридан ортиқ сура ва оятларни билмас эди. Уларни ўргатдим. Ва унинг олдидан 40 йил давомида эриша олмаганим даражаларга юксалдим. Ичим файзи илоҳийга тўлди. Ўшанда англадимки, қутблик сири бошқа нарса экан. У фазилат билан, илм билан, ибодат билан қўлга киритиладиган нарса эмас, балки Аллоҳнинг бергани экан. (4-қисм тугади. Давоми бор) Мир араб ўрта махус ислом билим юрти талабаси Тўлқинбек Холмирзаев 505
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Мусулмон донишмандлар кенгаши раиси, доктор Султон Румайсий жанобларининг таклифига биноан Бирлашган Араб Амирлигининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда иштирок этмоқда, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Жорий йилнинг 3 февраль куни Абу Даби шаҳрида Инсоний биродарлик бўйича анжуман ўз ишини бошлади. Анжуман бош ҳомийси БАА амири Шайх Муҳаммад бин Зоид ал-Наҳён ҳисобланади. Унда дунёнинг барча мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда турли конфессия етакчилари иштирок этмоқда. Йиғинга бутун жаҳондан мингдан ортиқ меҳмонлар келган. Дунё халқлари турли муаммоларга дуч келаётган ҳозирги мураккаб шароитда дин пешволари бир жойга жамланиб, ягона мақсад – йўлида ҳамкорлик қилишлари ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Мазкур анжуманда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан бир неча юзлаб делегация вакиллари бир мажлисда жам бўлиб, муҳим масалаларни машварат қилишлари, албатта, ўзининг ижобий натижаларини беради, инша Аллоҳ. Ушбу нуфузли анжуманда сўзга чиққан нотиқлар турли халқлар ўртасида ўзаро бирдамлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзаро аҳилликка эришиш, турли ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш кераклиги борасида сўз қиладилар. 381