islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ КЎРДИМ

Бир муҳаддис айтади: “Ҳадис ёзиб ўтирган эдим. Мен ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга фақат саловат айтиб, саломни тарк қилардим. Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот менга: “Китобингда саловатингни тўлиқ қилмайсанми?” дедилар. Шундан сўнг ёзадиган бўлсам, у зотга саловат ва салом айтадиган бўлдим”. *** Сулаймон ибн Нуайм айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим ва: “Эй, Аллоҳнинг Расули, ану у кишилар Сизнинг муборак равзангизни зиёрат қилиб, Сизга салом айтишмоқда. Сиз уларнинг сўзларини тушунасизми?” деб сўрадим. У зот алайҳиссалом: “Ҳа, уларга алик оламан”, деб жавоб бердилар”. *** Шайх Абдулғаний Нобулусий айтади: “Бўёқчи шайх Ризвон тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. Сайдодаги катта “Умарий” масжидида экан. Инсонлар жуда кўп экан. Бир киши шайх Ризвонга қараб: “Эй, Ризвон, ичкарига кир”, дебди. Ўша пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапираётган эканлар. Ризвон у киши билан ичкарига кирибди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибди. У зот алайҳиссалом унга қараб: “Эй Ризвон, чиқиб ҳадисимни айт”, дебдилар. Сўнг ушбу ҳадисни айтибдилар:  “Истаганингча яша. Бир кун келиб вафот этасан. Истаган кишингни яхши кўр. Бир кун келиб ундан ажраласан. Истаган ишингни қил. Бир кун келиб у ила ҳисоб қилинасан”. Шайх Ризвон чиқиб, худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек ҳадисни инсонларга етказибди”. *** Абул Хайр Тайтоний айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак шаҳарларига кирдим. Ейишга ҳеч вақоим йўқ эди. 5 кун ўтди ҳамки, туз тотмадим. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қабрлари олдига келдим. У зотга, Абу Бакр, Умар розияллоҳу анҳумоларга салом бердим ва: “Эй, Аллоҳнинг расули, бу кеча мен сизнинг меҳмонингизман”, дедим-да, бориб, минбарнинг ортида ухладим. Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўнг томонларида, Умар розияллоҳу анҳу эса, чап томонларида, Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу олдиларида эди. Али мени туртиб: “Тур, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар”, деди. Мен туриб, икки кўзлари орасида ўпдим. У зот алайҳиссалом менга битта нон бердилар. Мен унинг ярмини едим. Уйғониб кетдим. Қарасам, қўлимда нонинг иккинчи ярми турган экан”. *** Али розияллоҳу анҳунинг авлодларидан бўлган бир киши оиласи билан Балҳ шаҳрини ватан тутишган эди. Унинг аёли ва қизлари бўлиб, уларга фақирлик етганди. У киши вафот этиб, аёли душманларнинг ичи қоралигидан қўрққани сабаб қизларини олиб Самарқанд томонга йўл олди. Унинг сафари қаттиқ совуқ тушган пайтга тўғри келди. Улар шаҳарга киришгач, аёл фарзандларини масжидга олиб кирди. Ўзи озуқа излаб ташқарига чиқди. Икки тўда олдидан ўтди, уларнинг бири мусулмон тўдаси, иккинчиси мажусий кишилар тўдаси эди. Аёл бир мусулмоннинг олдига келиб, ўзини таништирди – Али розияллоҳу анҳунинг авлодларидан эканини айтди ва: – Бир кечалик егулик излаяпман, – деди. Мусулмон: – Ҳақиқатдан ҳам Али розияллоҳу анҳунинг авлодларидан эканингни исботловчи далил келтир – деб жавоб қилди. Аёл: – Бу шаҳарда мени танийдиган бирор кимса йўқ, – деди. Мусулмон унинг гапини эшитиб, ёрдам беришни истамади. Аёл мажусийнинг олдига бориб, бор гапни айтди ва мусулмон билан ўрталарида бўлган суҳбатни ҳам сўзлади. Мажусий уйдагиларини аёл билан масжидга юборди ва улар болаларни унинг уйига олиб келишди ва ажойиб кийимлар кийдиришди. Тун ярмига борганда бояги мусулмон туш кўрди. Гўё қиёмат қоим бўлган эмиш. Байроқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошлари узра турган экан. Яшил зумраддан бўлган қаср ҳам бор экан. Шунда мусулмон: “Эй, Аллоҳнинг расули, бу қаср ким учун?” деб сўради. У зот алайҳиссалом: “Тавҳид калимасини айтган мусулмон учун”, деб жавоб бердилар. “Ахир мен ҳам мусулмонман-ку!” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай бўлса, менга мусулмон эканлигинг далилини келтир”, дедилар. Мусулмон ҳайратланиб қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Алининг авлоди сендан ёрдам сўраб келганида “Менга далил келтир” дединг. Сен ҳам ҳужжат келтир”, дедилар. Мусулмон йиғлаганича ўзини ўзи уриб уйғонди. Ташқарига чиқиб, шаҳардан аёлни излай кетди ва ахири қаерда эканини билди. Мажусийга одам юборганди,...

Фоторепортаж: Икки илм масканига ташриф

30 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоятига ташрифлари чоғида янги бунёд этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби фаолияти билан яқиндан танишдилар. Қуйидаги ушбу икки илм масканига ташрифдан фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин. 340

Суннат ва ҳадиснинг фарқи

Ҳадис ва суннат сўзлари жуда кўп талаффуз қилинадиган ва уларни қандай маъноларни ифода этишини ҳам кўпчилигимиз биладиган сўзлардир. Бу сўзлар Расулулллоҳ соллаллоҳу алйҳи васалламнинг гапирган гаплари, қилган ишлари ва тақрирларига далолат қилади. Кўп ўринларда бу калималарнинг бири иккинчисининг ўрнида ишлатилади. Яъни маънодош сўзлар каби қўлланилади. Лекин аслида бу иккала сўз бир-биридан фарқ қиладими ёки улар  иккиси ҳам бир маънони ифода қиладими? Келинг бу масалани баён қилиш учун шу борада ёзилган адабиётларга мурожат қилайлик ва унинг ҳақиқатини билишга уриниб кўрайлик. Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг  “Суннат ва ҳадис” китобларига эътибор қиладиган бўлсак, айни биз излаган нарсаларни тўлалигича топамиз. Бу китоб суннат ва ҳадис ўртасидаги фарқли ва муштарак жиҳатлар, суннатнинг ҳамиша ҳужжат эканлиги, ҳадиснинг ҳаммаси ҳам ҳамиша ҳужжат бўла олмаслиги ва шунга ўхшаш муҳим фиқҳий масалалларни ўз ичига олади. Қуйида шу китобдан олинган баъзи иқтибосларни келтириб ўтамиз. “Ҳадис ва суннат бири иккинчисидан буткул фарқли эмас. Яъни икковида қарама қаршилик маънолари йўқ. Балки ҳадис ва суннатнинг бири умумийроқ иккинчиси эса хосроқ маъноларни ифода қилади…..  гоҳида ҳадис бошқа бўлади у суннат бўлмайди. Гоҳида суннат бошқа бўлади у ҳадис бўлмайди. Баъзи ўринларда иккови ҳам жамланади у ҳадис ҳам суннат ҳам бўлади”. Суннат ва ҳадиснинг фарқли жиҳатлари; “Уч нав ривоятлар фақат ҳадисдир улар суннат эмас. 1.Мансух бўлган ҳадислар суннат ҳисобланмайди. Мусулмонлар унга амал қилмайдилар. Уни насх қилгувчи бўлиб келган ҳадисга амал қиладилар. Мисол: “Ўтда пишган нарсани ейдиган бўлсангиз таҳорат олингиз”. Бу аъло даражадаги саҳиҳ ҳадисдир. Лекин кейинчалик бу ҳукмга амал қилиш қолмади. Кейинига севикли пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам, Хулафои рошидинлар ва ҳамма саҳобалар ўтда пишган нарсани ер эдилар ва янгитдан таҳорат қилмай намоз ўқир эдилар. Бу ҳадис Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйдаги ҳадис билан мансух бўлган. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар ва мени ёнларига олиб ансорийлардан бўлмиш бир хотиннинг уйига кирдилар. Хотин у кишига бир қўй сўйди ва У зот қўй гўштидан едилар. Кейин бир идишда янги хурмо келтирди. Ундан ҳам едилар. Кейин пешин учун таҳорат олиб намоз ўқидилар. Намоз ўқиб бўлганларидан сўнг хотин у кишига қолган гўштдан яна келтирди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан едилар. Кейин эса таҳорат олмасдан аср намозини ўқидилар”. Демак ўт теккан нарсани егандан сўнг таҳорат қилиш ҳадис бироқ суннат эмас ва унга амал қилинмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос бўлган ҳадислар. Булар гарчи ҳадис бўлсада лекин суннат эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг никоҳлари тўттага чекланмаган. Бинобарин у зотнинг никоҳларида тўққизта хотин жам бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу феъллари ҳадисдир суннат эмас. Бу феъл у зотнинг ўзларига хос. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муъайян фойдани кўзлаб бир гапни айтишлари ёки бир амални бажаришлари. Бу турдагилар ҳам ҳадис деб аталади суннат эмас. Бунга мисол қилиб тик туриб бавл қилишни айтишимиз мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир маротаба бир қавмнинг ахлатхонасига тик туриб бавл қилганликлари ривоят қилинган. Аммо бу ривоят ҳадисдир, суннат эмас. Яъни Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам доим ўтирган холда бавл қилганлар ва шу амал суннат. Бироқ бу ривоятда келган тик туриб бавл қилишликлари фақатгина шу масалага ойдилик киритиш мақсадида бўлган холос. Инсон гоҳида шундай холатга тушадики ўтириб бавл қила олмайди. Масалан бавл қилиш жойи ахлатхона бўлиб ўтирганда...

Тошкент ислом институтида навбатдаги “Араб тили” ўргатиш ўқув курси ўз ниҳоясига етди

Юртимизда турли соҳаларда бўлгани сингари диний-маърифий соҳада ҳам улкан ўзгаришлар бўлмоқда. Юртимиз мусулмонларининг Қуръони каримни ва уни ўрганиш тили бўлган араб тилидан таҳсил олишга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида Қуръони карим ва тажвид ҳамда Араб тили пуллик ўқув курслар ташкил этилган эди. Жорий йилнинг 30 январь куни Тошкент ислом институтида “Араб тили” ўқув курсларининг навбатдаги давра тингловчилари ўқув курсини тамомладилар. Эслатиб ўтамиз, институтда ташкил этилган ўқув курсларида ўқиш истагида бўлган 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида “Араб тили” ва “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларига ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 09:00 дан 14:00 гача Тошкент ислом институти белгиланган тартибда жорий қилинган рўйхат асосида ҳужжатлар қабул қилинмоқда. 558

Тошкент ислом институти ўқитувчилари Искандария кутубхонасида бўлишди

Ўтган 27 январь куни Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари, Тошкент ислом институти ўқитувчилари Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси вакиллари ҳамрохлигида Искандария шаҳридаги “Искандария” кутубхонаси фаолияти билан яқиндан танишиб, бой тажрибаларни ўзлаштирдилар. Маълум бўлишича, Искандария кутубхонасида 2 млн. 310 мингдан зиёд қўлёзма, тошбосма ва бошқа  асарлар мавжуд. Кутубхона қўлёзмалар маркази мудири Мидҳат Ийса, қўлёзмаларни таъмирлаш бўлими бошлиғи Воил Муҳаммад Иброҳим ва қадимий асарларга кимёвий ишлов бериш бўлими бошлиғи Ҳусом ад-Дийб билан мулоқотлар ўтказилиб, фойдали маълумотларни қўлга киритилди. Учрашувларда мисрлик мутахассислар ўзбекистонлик масъул ходимларга қўлёзма ва тошбосма асарларни сақлаш, кимёвий текширувлар ўтказиш, китобларни таъмирлаш, қўлёзма ва тошбосма асарлардан электрон нусха олиш ҳамда фойдаланиш тартиблари ҳақида батафсил гапириб бердилар. 28 январь куни эса мутахассисларимиз Қоҳира шаҳридаги Миллий кутубхона ва Давлат бош архиви фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ушбу фондда “Усмон Мусҳафи” ҳамда қўлёзма ва тошбосма асарлар сақланар экан. Кутубхона ходимлари ўзбекистонлик мутахассисларга қўлёзма ва тошбосма асарларнинг сақланиши, кимёвий ишловлар бериш, китобларни таъмирлаш босқичлари ва нодир асарлар учун махсус қоғозлар тайёрлаш тартиблари ҳақида атрофлича маълумотлар бердилар. Миср сафари давом этмоқда. 378
1 533 534 535 536 537 688