islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Усулул фиқҳ илмининг пайдо бўлиши

Шариат усуллари 3 тадир: Китоб, суннат, ижмоъ. Тўртинчи асл қиёсдир.[1] Тўртинчи асл, яъни қиёс юқоридаги 3 аслдан истинбот қилиб олинадиган маъносидадир.[2] Усулул фиқҳ илми тавҳид илмидан кейинги шарафли илмлардан биридир. Бу илмнинг қадри баланд, фойдаси кўп, манфаатлидир. Бу фан шаръий далиллар ва уларнинг аслларига назар солиш ила бино топган, носих-мансух, мутлақ-муқайяд, хос-ом ва шу кабиларни ўз ичига олган. Шунингдек, каломларни ҳукмларга нисбатан таркибини, қиёсларга назар солишни, ҳукмга васфни таълиқ қилишни, иллатнинг йўлларини баён қилишни ва шу кабиларни ўрганади.[3] Усулул фиқҳ илми хулафои рошидинлар ва улардан кейинги саҳобалар давридаги ижтиҳод ҳаракати пайтида юзага келди. Саҳобалар бир-бирларидан янги пайдо бўлган масалалар ҳақида фатво сўрардилар. Улардан мужтаҳид бўлганлари ана шу масаланинг шаръий ҳукмини Қуръони карим оятларидан ва ҳадиси шарифлардан излашарди. Кейин улар қиёсга юзланишар ёки мувофиқ равишда ўзлари рай билан ижтиҳод қилишарди. Бу иш тобеинлар ва табаа тобеинлар вақтида ҳам давом этиб келди. Фақат бироз тафовут бор эди. Уларнинг баъзилари қиёсни воқеликда бор ҳукмга таққослашни ушлашарди. Ўхшаши йўқ ҳукмларда тўхтаб қолишарди. Баъзилари эса, кенгроқ йўл тутиб, шариатнинг мақсадларига мувофиқ манфаатлардан фойдаланишарди. Уларнинг барчалари саҳобаларнинг фикрларидан олишарди. Тобеинлар ва табаа тобеинлар давридаги мужтаҳидларнинг кўзга кўринганлари Саъид ибн Мусайяб, Урва ибн Зубайр, Шурайҳ Қозий, Иброҳим Нахаий ва бошқалар мисол бўлади. Сўнг ҳижрий 2 асрда, мўътабар мазҳаблар имомларининг даврида усулул фиқҳ илми шаклланди, бошқа илмлардан ажралиб чиқди. Уламолар орасида “қиёс”, “истиҳсон”, “масолиҳул мурсала”, “саҳобийнинг сўзи”, “биздан олдингиларнинг шариати”, “Мадина аҳлининг амали” ва шу каби номлар айтила бошлади. Ана шу мужтаҳид ва уламолар орасида, асосан, икки йўналиш ажраб, кўзга кўриниб қолди. Уларнинг Ҳижоз минтақаси олимларидан иборат бўлганларини “Мадрасату аҳлил ҳадис” дейиларди. Ироқ олимларидан иборат бўлганларини “Мадрасату аҳлир рай” дейиларди. Олдин ҳам кишилар усулул фиқҳ қоидаларини саҳобаларнинг, тобеинларнинг ва бошқа имомларнинг ижтиҳодларидан олиб ишлатиб юраверишарди. Гоҳида бир-бирига қарама-қарши далилларнинг ораларини мувофиқлашда уларнинг ижтиҳодлари усулий қоида сифатида асос ҳисобланарди. Ислом дини бир қанча диёрлар ва халқлар орасида тарқалиб, араб миллати бошқа миллатлар билан қўшилиб кетгач, ўзгача шароит юзага келди. Пайдо бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун умумий қоидалар ишлаб чиқиш зарурати туғилди. Натижада, “Усулул фиқҳ” илмига асос солинди. Бу иш мазҳаббоши имомлар даврида, ҳижрий 2 асрнинг охирларида юзага чиқди. Ибн Надим “Фиҳрист” номли китобида зикр қилганидек, “Усулул фиқҳ”га оид бўлган барча қоидаларни биринчи бўлиб имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ алоҳида рисолада жамлаган. Лекин афсуски, бу рисола бизларгача етиб келмаган. Усулул фиқҳга бағишланган биринчи китобни имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ таълиф этганлар. Имом Шофеийнинг “Рисола” деб аталган мазкур китоблари бизгача етиб келган. Шунинг учун у киши уламолар ўртасида “Усулул фиқҳ” илмининг асосчиси сифатида машҳурдир.[4] Мазкур “Рисола” китоби ёзилишига Абдурраҳмон ибн Маҳдийдан келган хат туртки бўлган. Хатда ёзилишича, ўша пайтда баъзи одамларнинг Қуръон ва ҳадисларни нотўғри шарҳлаган ҳолда ҳукм чиқаришлари кўп содир бўлиб турган. Имом Шофеийдан ушбу муаммони ҳал қилиш бўйича бирор кўрсатма беришини илтимос қилинади. Натижада, имом Шофеий ушбу хатга жавобан бир мактуб ёзади. Ушбу мактубда манбалар, Қуръон ва ҳадисда ишлатилган сўзларнинг омм ва хос, луғавий қоидалар ва насх, Пайғамбаримизнинг хатти­ҳаракатлари ва уларнинг ҳуқуқий аҳамияти, ижмоъ, хабарлар ва уларнинг турлари ҳамда далил сифатидаги ўрни, қиёс, истеҳсон, ижтиҳод ва бошқа масалаларни атрофлича ёритган. Кейинчалик...

Нақшбандия машойихлари(5) Султон Боязид Бaстомий (Қоддасаллоҳу сирруҳу 6-қисм)

Боязид Бастoмий ҳазратларига “нафсингга берган энг енгил жазо надир?” дея савол беришди. – Бир марта нафсим бир итоатсизлик қилди. Бунга жазо ўлароқ бир йил сув ичмадим,  – деди Боязид Бастoмий ҳазратлари. *** Бир куни Боязид Бастoмий ҳазратларининг қалбига шундай илҳом келди: “Эй Боязид, хазиналарим одамлар тарафидан қилинган ибодатлар ва гўзал амаллар билан тўладир. Сен бизга шундай бир нарса билан келгинки, у бизда бўлмасин”.  – Ё Рoбби, хазинангда бўлмаган нарса нимадир? – деб сўради Боязид Бастoмий ҳазратлари. – Ожизлик, аянчлилик, чорасизлик, зиллат ва муҳтожликдир, – дейилди. *** Боязид Бастoмий ҳазратларидан “бу даражага нима билан юксалдинг”, деб сўрашди.  – Ҳар ерда Аллоҳ таолонинг кўриб турганини, билиб турганини ўйлаб, адабга риоя этиш билан, – деб жавоб берди Боязид Бастoмий ҳазратлари. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари ўз талабаларига шундай дерди: “Сиз ҳавода учган биттасини кўрсангиз, дарров унинг каромат соҳиби экани ҳақда ҳукм чиқарманг. Унинг чиндан ҳам фазилат ва каромат соҳиби эканини билиш учун унинг дин амирларига бўйсунишдаги ҳассосиятига, Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқи билан ахлоқланишига, суннати санияга амал қилишга, дин олимларига боғлиқлигига қаранг. Агар у буларга уйғун ҳаракат қилишда энг кичик заифлик бўлса, у кимсани фазилат ва каромат соҳиби дейиш мумкин бўлмайди. Бир кишининг Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатининг ҳақиқий бўлган бўлмаганининг аломати – унинг денгиз каби сахий, қуёш каби шафқатли, тупроқ каби тавозеъли бўлишида кўринади. Аллоҳ таолонинг неъматлари ҳар он ҳар кимга келмоқдадир. Демак, ҳар он унга шукр этмоқ лозимдир. Бизнинг сўзларимиз китоб ва суннатдандир. Кучини ва маъносини шу икки манбадан олмаган сўзда қиймат йўқдир. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари даимо “Аллоҳ, Аллоҳ” дерди. Ўлим тўшагида экан, шундай дуо этди: – Ё Рoббим, сен учун қилган бутун ибодат, тоат ва зикрларни доим ғафлат ичида қилдим. Мана, энди жон бераяпман. Аллоҳим, менга зикр ва ҳузур ҳолини эҳсон айла! Бу сўзлардан сўнгра зикр ва ҳузур ҳоли ичида руҳини таслим этди. Вафоти ҳижратнинг 231 ёки 232-йилида (мелодий 875) Шаъбон ойида юз берди. У зотнинг қабри Хуросонда, Бастом шаҳридадир. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари вафот этгандан сўнгра буюклардан бири уни тушида кўриб, ундан: “Аллоҳ таоло сенга қандай муомала қилди?” – деб сўради. Бастoмий шундай жавоб берди: “Мени тупроққа қўйганларида бир овоз “Боязид, биз учун нима олиб келдинг?”  – деди. Мен: “Ё Рoбби, сенга лойиқ ҳеч нарса олиб келмадим. Аммо ширк ҳам олиб келмадим”, – дедим”. Мир араб ўрта махус ислом билим юрти талабаси Рустам Эргашев 389

У Ислом дини ҳақида танқидий китоб устида ишлаётган эди, аммо…

Нидерландиянинг “Озодлик партияси” собиқ аъзоси Йорам ван Клаверен Ислом дини ҳақидаги танқидий китоб устида ишлаш жараёнида қарашлари ўзгариб, Исломни қабул қилди. “Агар сиз Ягона Аллоҳга ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Исо Масиҳ каби унинг пайғамбари бўлганига ишонсангиз, у ҳолда сиз мусулмонсиз“, деб ёзилган ван Клаверен асарида. Сиёсатчи илгари антиислом қарашларига асосланган машҳур Герт Вилдерснинг “Озодлик партияси” аъзоси бўлиб, 2014 йилда уни тарк этган. Ван Клаверен ўтмишда Ислом танқидчиларидан бўлиб, бу динни “ёлғон“ деб ҳисоблаган. “Мен Исломнинг салбий имижини яратиш ва унинг сақланиб қолиши учун ҳаракат қилганман. Лекин, нотўғри тушунчалар, уларга ўзинг тўқнаш келмагунингча қандай таъсир этишини билмас экансан”, дейди ван Клаверен. Нашриётнинг таъкидлашича, у Исломни қабул қилган нидерландиялик сиёсатчиларнинг биринчиси эмас. 2011 йилда нидерландиялик яна бир сиёсатчи Арно ван Доорн ҳам “молиявий қоидабузарлик” сабабли “Озодлик партияси” сафидан чиқарилгандан сўнг Исломни қабул қилган. 385

Бу оят ўқилган хонадонга ўттиз кун шайтон кирмайди

Тафсирун насафийда оятул курсийнинг фазилати баёни اللَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لَا تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلَا نَوْمٌ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ مَنْ ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلَّا بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلَا يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِنْ عِلْمِهِ إِلَّا بِمَا شَاءَ وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَلَا يَئُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирикдир ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, холос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. У уларни муҳофаза қилишдан чарчамас. Ва У Алий ва Азим Зотдир. عن علي رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم من قرأ آية الكرسي في دبر كل صلاة مكتوبة لم يمنعه من دخول الجنة إلا الموت ، ولا يواظب عليها إلا صديق أو عابد ، ومن قرأها إذا أخذ مضجعه أمنه الله على نفسه وجاره وجار جاره والأبيات حوله Алий розияллоҳу анҳуан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос. У ишга эса фақатгина сиддиқ ёки обид бардавом бўлади, холос. Ва яна ким уни Кўрпасига кириб ётганида, ўқиса, Аллоҳ таоло унинг ўзига, қўшнисига, қўшнисининг қўшнисига ва унинг уйининг атрофидаги уйларга тинчлик ва омонлик беради» дедилар. قال عليه السلام ” سيد البشر آدم ، وسيد العرب محمد ولا فخر ، وسيد الفرس سلمان ، وسيد الروم صهيب ، وسيد الحبشة بلال ، وسيد الجبال الطور ، وسيد الأيام يوم الجمعة ، وسيد الكلام القرآن ، وسيد القرآن البقرة ، وسيد البقرة آية الكرسي ” وقال ” ما قرئت هذه الآية في دار إلا هجرتها الشياطين ثلاثين يوماً ، ولا يدخلها ساحر ولا ساحرة أربعين ليلة “ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсонларнинг саййиди Одам, Арабларнинг саййиди Муҳаммад. Лекин (менда) фахрланиш йўқ, Форсларнинг саййиди Салмон, Румликларнинг саййиди Суҳайб, Қоратанлиларнинг саййиди Билол, Тоғларнинг саййиди Тур тоғи, кунларнинг саййиди Жума куни, каломларнинг саййиди Қуръон, Қуръоннинг саййиди Бақара (сурасидир), Бақаранинг саййиди Оятул Курсийдир дедилар. Ва яна «Бу оят унда ўқилган хонадонга ўттиз кун шайтон кирмайди ва сеҳргар еркак ва аёл қирқ кеча кирмайди» дедилар. عن أبي هريرة أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : ” لكل شيء سنام وإن سنام القرآن البقرة ، وفيها آية هي سيدة القرآن وهي آية الكرسي “ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсанинг ўркачи (улуғи, саййиди, афзали) бўлади. Албатта Қуръооннинг ўркачи Бақара (сураси)дир. Ва унда бир оят бор бўлиб, у  Қуръоннинг саййидасидир. Ва у Оятул Курсийдир», дедилар. Мир араб ўрта махус ислом билим юрти мударриси Абдуссомад Тожиддинов Манба 526

Имом Паздавий раҳматуллоҳи алайҳ

Имом Паздавий раҳматуллоҳи алайҳ Мавороуннаҳрдаги ҳанафий шайхларидан бири бўлиб, тўлиқ исмлари Абул Ҳасан Алий ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Абдулкарим Паздавийдир. У киши “Фахрул ислом Паздавий” номи билан машҳурдир. Шунингдек, у кишининг ёзган китоблари қийин бўлгани учун “Абул уср” (“Қийинчилик отаси”) деб ном беришган. Акаларига эса, китоблари осон бўлгани учун “Абул юср” (“Осончилик отаси”) деб ном беришган.[1] Самъоний айтади: “Бизга Паздавий ҳақида у кишининг шогирди хатиб Абул Маолий Муҳаммад ибн Насрдан бошқа киши сўлаб бермаган. У айтади: “Паздавий Мовароуннаҳрдаги уламоларнинг имоми эди, у кишининг катта китоблари бор эди”. Паздавий раҳматуллоҳи алайҳ 400 ҳижрий йилда туғилганлар. Самарқандда дарс бериб, 482 ҳижрий йил ражаб ойида Кисс деган жойда вафот этганлар. У киши мазҳабни сақлаб қолишда зарбул масал қилинадиган даражадаги кишилардан бири эди.[2] Имом Паздавийнинг кўпгина китоблари бўлиб, улар қуйидагилар: “Амолий”. “Тафсирул Қуръон”. “Ал-Жомиул кабир фил фуруъ”. “Сийратул мазҳаб фи сифатил адаб”. “Шуруҳу тақвимил адилла фил усул”. “Шарҳул жомиус саҳиҳ лил Бухорий”. “Шарҳул жомиус сағир лиш Шайбоний фил фуруъ”. “Шарҳу зиёдатуз зиёдот лиш Шайбоний”. “Ғиноул фуқаҳо фил фуруъ”. “Кашфул астор фит тафсир” (120 жуз). “Ал-Мабсут фил фуруъ” (11 мужаллад).[3] “Манор”  китобига ёзилган шарҳлар: Имом Ҳусомиддин Ҳусайн Алий Сафноқий Ҳанафий (710 ҳ. йил вафот этган)нинг “Кофий” китоби. Шайх Акмалуддин Муҳаммад ибн Маҳмуд Бобартий Ҳанафий (786 ҳ. йил вафот этган)нинг “Ат-Тақрир” китоби. Шайх Абул Макорим Аҳмад ибн Ҳасан Жорбардий (746 ҳ. йил вафот этган)нинг шарҳи. Шайх Қовамуддин Атрорий Ҳанафий (700 ҳ. йиллар атрофида вафот этган)нинг шарҳи. Абул Бақо Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Зоёул Маккий Ҳанафий (854 ҳ. йил вафот этган)нинг шарҳи. Шайх Умар ибн Абдул Муҳсин Урзанжонийнинг шарҳи. Имом Алоуддин Бухорий (730 ҳ. йил вафот этган)нинг “Кашфул асрор ан усули фахрил ислом Паздавий” китоби.[4] “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси кабинет мудири Абдуллоҳ Қосим [1]Мифтоҳус саода. 2/185. [2]Сияру аъломин нубало. 18/602-603. [3]Ҳадийятул орифин. 1/693. [4]Кашфуз зунун. 112. 692
1 531 532 533 534 535 688