islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Тавсия этамиз

Бўлимлар

Соҳа раҳбарлари “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюрдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор М.Муҳаммадсиддиқов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Д.Мамадкулов, ЎМИ бўлими мудири И.Зуҳриддинов, Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими мудири С.Шерхонов, ДИҚ Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази ходими Н.Шомирзаев Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюрдилар...- ТИИ Матбуот хизмати

Пайғамбар алайҳиссаломнинг жин саҳобалари

"Жинлар орасида иймон келтирганлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саҳоба бўлганлар борлиги ҳақида ихтилоф йўқ” – “Муҳалло”, 4/9. Аҳқоф сураси 29-оятда марҳамат қилинади: “Эсланг, Биз сизнинг олдингизда бир гуруҳ жинларни Қуръон тингласинлар, деб юборган эдик. Бас, қачонки улар ҳозир бўлишгач: “Жим туринглар”, дедилар. Энди қачонки тиловат тугатилгач, улар ўз қавмлари олдига огоҳлантиргувчи бўлган ҳолларида қайтиб кетдилар”...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Қизил туя (حُمْرُ النَّعَمِ) дан яхшироқ

Қадимда араб халқида қизил туя (حُمُرِالنَّعَمَ) энг қимматли нарсалардан бир ҳисобланган. Улар бир нарсанинг қиймати жуда юқори эканлигини билдириш учун уни қизил туяга қиёс қилганлар. Ўз даврида Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам бир инсон орқали бошқа бир кишини Аллоҳ таоло ҳидоят қилиши у инсон учун қизил туяга эга бўлишдан кўра яхшироқ эканлигини айтганлар...- ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими Р. Акбаров

Qur’on tom ma’noda zikrdir

Alloh taolo aytadi: “Albatta bu zikrni (ya’ni, Qur’onni) Biz O‘zimiz nozil qildik va uni O‘zimiz asraguvchimiz!” (Hijr, 9).  Alloh taolo ushbu oyatda O‘z Rasuliga Qur’onni nozil qilganini, uni odamlar tomonidan kiritiladigan o‘zgarish va qo‘shimcha kiritishdan himoya qilishni O‘zi nazorat qilib turishini ma’lum qilmoqda.  Ushbu oyatda Qur’on “zikr” so‘zi orqali ifodalanmoqda.  Qur’onning sifatlaridan biri “zikrul-hakiym”dir...- Toshkent islom instituti talabasi Tillayev Muhammad Ali

Ғийбатнинг зарарлари

Ғийбат қилиб гуноҳ қиладиган инсондан фаришталар узоқ бўлади чунки у ғийбат қилганда унинг атрофига бадбўй ҳид таралади фаришталар еса буни биладилар  ва уни атрофидан узоқда бўладилар, у ғийбати сабаб қалби ғафлатда Аллоҳ раҳматидан бебаҳра бўлади. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимахуллоҳ «Танбеҳул ғофилин»да шундай ёзади: «Уч кишининг дуоси қабул бўлмайди. Биринчиси – ҳаром мол ейдиган киши, иккинчиси - кўп ғийбат қиладиган киши, учинчиси - мусулмонларга нисбатан қалбида нафрат ва ҳасади бўлган киши»...- Тошкент ислом институти талабаси Ғозиев Камолиддин
1 13 14 15 16 17 60