Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Тошкент ислом институти 3-курс талабалари билан очиқ мулоқот шаклидаги давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев ҳамда Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Ф.Маманосировлар иштирок этди - “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Баҳодир Аъзамов
Тошкент ислом институти талабалари учун “Ёш авлодда ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантириш йўллари” мавзусида давра суҳбати тишкил этилди. Тадбирга Дин ишлари бўйича қўмитанинг Диншунослик экспертизаси бўлими ходими Жамшид Алиев ва Ҳазрати Имом даҳасидаги "Истиқлол" маҳалласи профилактика инспектори Н.Зиядуллаев таклиф этилди.
Ҳадис илми мактабига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Ўткирбек Ҳасанбоев, Масжидлар бўлими мудири Музаффар Камолов ҳамда Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими мудири ўринбосари Акбар Дўсматов мактаб педагог-ўқитувчи ва талабалари билан очиқ мулоқот ўтказиш мақсадида ташриф буюрди.