“Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари: Ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш, адашган оқимларга раддия бериш кўникмалари ва услублари” махсус курси доирасида Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров “Дунёвий ва диний тамойилларнинг ўзаро уйғунлиги. Дунёвийлик – даҳрийлик эмас” мавзусида 2-курс талабалари учун дарс ўтди.
Махсус курс доирасида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Илҳом Бердиёров “Дунё мамлакатларида ислом молиясининг ривожланиш хусусиятлари” мавзусида 2-курс талабалари учун дарс ўтди.
Хабарингиз бор, айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов Миср Aраб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Ташкилотга аъзо 60 дан зиёд давлат вакиллари иштирок этаётган нуфузли анжуманда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов юртимиз делегaцияси раҳбари сифатида қатнашди.
8 декабрь – “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни” муносабати билан Тошкент ислом институтида профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ва талабалар учун “Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз пойдевори” мавзусида тадбир ўтказилди. Байрам тадбирига Тошкент Давлат юридик университети “Конституциявий ҳуқуқ” кафедраси мудири Бекзод Нариманов, кафедра профессори Ихтиёр Беков, “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш” кафедраси мудири Валишер Давлатов таклиф этилди.