Тошкент ислом институти Ижтимоий фанлар кафедраси томонидан “Ислом молияси ва банк иши” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбатга Саудия Арабистони Жидда шаҳрида жойлашган “Ислом тараққиёт банки” қошидаги Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясининг (ХТРИК) бош офиси етакчи мутахассиси, МДҲ давлатлари бўйича лойиҳа менежери Музаффар Низомиддинов ташриф буюрди...- ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Т.Азимов
Робиъул аввал ойи муносабати билан Тошкент ислом институти "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси томонидан Набий алайҳиссаломнинг ҳаётларини яхшироқ ўрганиш мақсадида @oliymahad телеграм каналида фойдаланувчилар ўртасида "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат" номли викторина-танлов эълон қилинган эди... ТИИ Матбуот хизмати
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда умра тўлови билан боғлиқ айрим фуқароларнинг фирибгарликлари акс этган чиқишлар турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Маълумки, умра сафари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида амалга оширилади...-muslim.uz
Тошкент ислом институти талаба ёшларининг жисмонан соғлом, руҳан етук бўлишлари учун “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди...-ТИИ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими Ш.Бадиев
Ижтимоий тармоқларда таниқли шахслар, машҳур брендлар ёки “ҳалол” ёрлиғидан фойдаланган ҳолда пул мукофоти бериш ё ютуқли ўйин ўтказиш кабиларни ниқоб қилиб, фирибгарлик қилувчи веб-сайтлар ҳаволаси кўпайиб бормоқда. Мазкур маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга мутлақо мос келмайди. Фуқаролардан бу каби сохта ҳаволаларга кирмасликни сўраб, уларни виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз...- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати