islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 30, 2019

Day

Тиш дориси

Яхши кийинган бир мусофир шаҳар яқинидаги ресторанлардан бирига кирди. Сўнгра ошхона хизматчисига  яхши тайёрланган бифштекс ва салат олиб келишини буюрди. Таомлар келтирилгач,  озгинасини оғзига солдию: “Воооой, яна тишим оғрияпти”,- дея бақириб юборди. Шу вақтда унинг олдига қўлига катта сумка кўтарган киши етиб келди-да сумкасидан бир кичкина шишача чиқарди. Шиша ичидаги суюқликдан пахтани намлаб: “Илтимос мана буни оғриган тишингизга қўйиб олинг” – дея унга узатди. Ҳалиги киши  унинг айтганини қилди. Бир оздан сўнг  қувончдан: “Ажойиб, ажойиб, мен ҳеч қандай оғриқни сезмаябман!”- дея бақирди. Унинг овозини эшитган атрофдаги одамларнинг аксарияти  ул иккисининг атрофини ўраб олишди.  Тез орада катта сумка кўтариб келган кишининг сумкасидаги дориларининг барчаси сотилиб кетди. Бир соатдан кейин тиши оғриган одам ва дори сотувчи  поезд бекатида учрашишди. Поезд келишини кутишаркан у иккиси бу шаҳарда қандай яхши фойда қилишганини айтиб, бир-бирини табриклашар эди. Худди шу вақтда уларни икки полиция ходимлари қўлга олишди. Гап шундаки, булардан сохта дори олиб тиш оғриғидан халос бўла олмаган киши дарҳол полицияга мурожаат қилган эди. Бу қаллоблар маҳкамага келтирилгач полиция комиссари улардан: “Сизлар қайси динга амал қиласизлар?” – дея сўради. У иккиси ердан бошларини кўтара олмасдан: “Алҳамдулиллаҳ, мусулмонмиз”, – дейишди. Полиция комиссари янада ғазабланди ва уларни жазолашга ҳукм чиқарди. Сўнг иккисига қарата сизлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:                                                    (من غش فليس منا) “Ким ёлғон гапирса бизлардан эмас!” деганларини эшитмаганмисизлар?”-деди. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 318

“Суннатларнинг онаси”

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Бир куни Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бирдан устимизда оппоқ кийимли, сочлари қоп-қора одам пайдо бўлди. Унда сафарнинг асари кўринмас эди. Бизларнинг бирортамиз уни танимадик ҳам. У келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  тўғриларига ўтирди.  Икки тиззасини У зотнинг тиззаларига тиради. Икки кафтини сонлари устига қўйди ва “Эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) менга Ислом  ҳақида ҳабар бер”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам; “Ислом – Лаа илаҳа илаллаллоҳу Муҳаммадур  Расулуллоҳ”, деб шаҳодат келтирмоғинг, намозни  тўкис адо этмоғинг, закотни бермоғинг, Рамазон рўзасини тутмоғинг, агар йўлга қодир бўлсанг байтни ҳаж қилмоғинг, дедилар”. “Тўғри айтдинг”, -деди. Биз унинг ишидан ажабландик. Ўзи сўрар ва ўзи тасдиқ қилар эди. “Менга иймон ҳақида ҳабар бер”-деди. “Иймон – Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига иймон келтирмоғинг”, дедилар. “Тўғри айтдинг”, деди. У “Менга эҳсон ҳақида ҳабар бер”, деди. “Эҳсон – Аллоҳга ҳудди уни кўриб турганингдек ибодат қилмоғинг. Агар сен уни кўрмасанг У сени кўриб турибди”, дедилар. “Менга қиёмат ҳақида ҳабар бер”, деди. “Бу борада сўралинаётган киши сўраётган кишидан билгувчи эмас”, дедилар.  “Унда унинг аломатлари ҳақида хабар бер”, деди.  “Чўри ўз хожасини туғмоқлиги, ялангоёқ, яланғоч, камбағал чўпонларни бино қуришда бир-биридан ўзишга уринишларини кўрмоғинг”, дедилар.  Сўнгра у қайтиб кетди. Бир муддат туриб қолдим.  Сўнг У зот менга “Эй, Умар, сўровчи кимлигини билдингми?”, дедилар. “Аллоҳ ва унинг Расули билгувчи”, дедим. “Албатта У Жаброилдир. Сизларнинг динингизни ўргатиш учун келибди”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Ибн Дақийқ ал-Ийд айтади: “Бу ҳадис жуда  муҳим ҳадис бўлиб, у барча зоҳирий ва ботиний амалларни ўзида мужассам этган. Шариат илмларининг барчаси бу ҳадисдан тўйинган. Чунки, бу ҳадис барча суннат илмларини  жамлаган. “Фотиҳа” сураси Қуръоннинг онаси деб номлангани каби бу ҳадис ҳам суннатнинг онасидир”. “Жибрил ҳадиси” номини олган бу ҳадис мутавотир ҳадис ҳисобланади. Зеро, бу ҳадисни Абу Ҳурайра, Умар, Абу Зарр, Анас, Ибн Аббос, Ибн Умар, Абу Омир Ашърий, Жарийр Балхий каби буюк саҳобийлар ривоят қилганлар. Ҳадисдан олинадиган фойдалар; Кийим бош ва кўринишни чиройли тутиш. Масжид ва илм мажлисларига бориш учун покиза кийимларни кийиш ва ҳушбўйликларни суриш мустаҳаб саналади. Шунингдек илм мажлисларида олимлар билан одоб доирасида муомилада бўлиш. Зеро, Жаброил алайҳиссалом инсонларга гаплари ва холатлари билан илм ўргатиш учун ташриф буюрган эдилар. Эҳсон нима? Эҳсон – бирор ишни пухта ва ихлос билан қилишликдир. Яъни, Аллоҳ таолога ибодат шу даражада холис бўлиши керакки, гўёки банда ибодат вақтида Аллоҳни кўриб тургандек бўлиши керак. Агар бунинг уддасидан чиқа олмаса, шуни ёдига тутсинки, Аллоҳ таоло уни кўриб турибди ва ундан содир бўлаётган барча катта ва кичик амаллардан хабардор эканини ҳис қилиб туришидир. Қиёмат ва унинг аломатлари. Қиёмат қачон қоим бўлиши фақатгина Аллоҳ таолонинг ўзигагина маълум бўлган ғайбий ишдир. Бироқ ҳадисда унинг аломатлари зикр қилинмоқда. Илм ҳақида сўрашнинг зарурлиги. Мусулмон инсон ўзининг дунёси ва охирати учун фойдали нарсалар ҳақида сўраб ўрганиши ва бефойда нарсаларни тарк қилиши лозим. Шунингдек, бир илм мажлисига борса ва бу ердагилар бирор масалага мухтож эканликларини кўрса-ю, бироқ бу масала ҳақида ҳеч ким сўрамаётган бўлса, агарчи ўзи бу ҳақда билса ҳам ҳудди билмаган одам сингари бу ҳақда олим  одамга савол бериши керак. Чунки унинг  саволи натижасида шу масаладан бехабар бўлганлар унинг  моҳиятини билиб оладилар. Кимки ўзи билмайдиган нарсалар ҳақида савол берилса унга “билмайман” деб жавоб қайтариши вожиб бўлади. Бу унинг тақвоси ва илмини тўғри йўналтирганининг далилидир....

Банда қалбига келадиган нарсалардан ҳисоб китоб қилинадими?

Баъзида инсон маъсиятларни ҳаёлига келиши билан ҳам синалади. Мана шу шайтон васвасаси ёки нафси ёмонлигидан бўлиши мумкин. Киши қалбига келадиган нарсаларга мукофот ёки жазо оладими? Аҳли сунна вал-жамоъа уламолари: қалбида қасд қилган нарсадангина ҳисоб китоб қилинади. Агар банда зино ёки ўғирлик ва шунга ўхшаш гуноҳларни қасд қилса, мана шу қасди билан ҳисоб-китоб  қилинади. Аллоҳ таоло агар ҳохласа  уни азоблайди, агар ҳохласа фазлига кўра кечиради. Бунга далил: (ولكن يآخكم بما كسبت قلوبكم) “Ва лекин қалбдан қасд қилганингиз учун тутади” (Бақара сураси, 225). Қалбига келган нарсаларни агар қасд қилмайдиган бўлса, ундан ҳисоб китоб қилинмайди. Аслида, қалбда пайдо бўладиган гуноҳ икки қисмга бўлинади. Биринчиси: Ўша гуноҳга мойиллиги бор, лекин қалбан ундан нафратланади. Бу кечирилгандир. Масалан, қалбга келадиган васвасалар каби. (وان  تبدوا ما في أنفسكم او تخفووه يحاسبكم به الله) “Ва агар ичингиздаги нарсаларни ошкор қилсангиз ҳам, яширин қилсангиз ҳам сизларни Аллоҳ ҳисоб китоб қилади” (Бақара сураси, 284). Мана шу ояти карима нозил бўлганда мусулмонларга қийинчилик туғдирди.  Бу оятдан қалбга келадиган барса нарса деб ўйладилар. Ундан кейин қуйидаги оят нозил бўлди. (ربنا ولا تحملنا ما لا  طاقة لنا به) “Эй Роббимиз бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин” (Бақара сураси, 286). Ушбу оятда тоқати етмайдиган нарсаларни баён қилиниши улардан ҳисоб китоб қилинмаслигига далолат қилади. Иккинчи қисми эса қалбда пайдо бўладиган ва унда ўрнашиб қоладиган гуноҳлар. Бунинг ўзи ҳам иккига бўлинади. Биринчиси фақатгина қалбга тегишли бўлган гуноҳлар. Масалан: Аллоҳ таолони бирлигига ширк келтириш, куфр, нифоқ ва бошқа гуноҳлар. Мана шу гуноҳларнинг барчаси билан банда ҳисоб китоб қилинади. Шу сабабдан кофир ёки мунофиққа айнанади. Иккинчи тури, қалбга эмас балки амалларга тегишли гуноҳлар.  Мисол учун зино, ўғирлик, ароқ ичиш, одам ўлдириш каби. Банда мана шу гуноҳларни ҳохлашини сир тутса, ташқарида уни билдирадиган  бирор белги бўлмаса, бундан ҳисоб-китоб қилиниши борасида уламолар икки ҳил фикр билдирганлар. Биринчиси: у билан ҳисоб китоб қилинади. Ибн муборак айтадилар: “Суфёни Саврийдан сўрадим: банда қалбига келган нарса билан ҳисоб китоб қилинадими? Суфёни Саврий: “Агар  қасд қилган бўлса қилинади”, дедилар. Мана шу фақиҳларни, муҳаддасларни, мутакаллимларни энг машҳур фикридир. Уларнинг далиллари: (ولكن يآخكم بما كسبت قلوبكم) “Ва лекин қалбдан қасд қилганингиз учун тутади” (Бақара сураси, 225). Иккинчиси: ёлғиз ниятни ўзи билан ҳисоб китоб қилинмайди. Мана шу нарса шофеийларни далилларига қарата келтирилгандир. Шофеийларнинг далиллари: (ربنا ولا تحملنا ما لا  طاقة لنا به) “Эй Роббимиз бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин” (Бақара сураси, 286). Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бирор кишини қалбига яхшилик келадиган бўлса ва уни қасд қилса,  савоб ёзилади. Агар гуноҳ келадиган бўлса, қасд қилса ундан ҳисоб китоб қилинади,қасд қилмайдиган бўлса, ундан ҳисоб-китоб қилинмайди. Агарда Аллоҳ таолонинг розилиги  учун тарк қилса, унга яхшилик ёзилади. 3-курс талабаси Н. Эркинжонова 328

Байтул Маъмур

Имом Бухорий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан, у зот Молик ибн Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “…Бўшаганимдан сўнг, қарасам, Иброҳим алайҳи салом (ўтирган эканлар). (Жибрил) айтди: “Бу отангиз, унга салом беринг”, мен салом бердим, алик олдилар. Сўнг (Иброҳим алайҳи салом): “Солиҳ ўғил ва солиҳ Набийга марҳабо бўлсин”, – дедилар. Сўнг Сидратул Мунтаҳога кўтарилдим, қарасам унинг барглари филнинг қулоқлари каби (катта) экан. (Жибрил): “Бу Сидратул Мунтаҳо”, – деди. Унда тўртта анҳор бор экан, иккита ботин (ички) анҳор ва иккита зоҳир (ташқи) анҳор. Мен: “Бу иккиси нима эй Жибрил?”, – дедим. У: “Икки ботин (ички) анҳорлар жаннатдаги анҳорлар, зоҳирлари (ташқилари) эса Нил ва Фурот”, – деди. Сўнгра мени Байтул Маъмурга кўтарди…”[1]. Имом Бухорий бошқа бир ўринда шундай ривоят қиладилар: “Ҳудба ибн Холид бизга ривоят қиладилар, Ҳаммом бизга ривоят қиладилар Қатодадан ва менга Халифа: “Бизга Язид ибн Зуройъ ривоят қиладилар, Саъид ва Ҳишом бизга ривоят қиладилар, иккалалари айтдилаки: “Бизга Қотада Анас ибн Молик розияллоҳу анҳумдан у эса Молик ибн Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Ва еттинчи осмонга бордик ва: “Ким у?”, – дейилди. “Жибрил”, – дейилди. “Ёнингиздаги ким?”, – дейилди. “Муҳаммад”, – дейилди. “Унга рисолат юборилдими? Унга марҳабо бўлсин, қандай ҳам яхши келувчи келди”, – дейилди. Ва Иброҳим алайҳи салом олдиларига бордим, унга салом бердим. У менга: “Ўғил ва Набийга марҳабо бўлсин”, – дедилар. Сўнг мени (Жибрил) Байтул Маъмурга кўтарди ва: “Бу Байтул Маъмур, унда ҳар куни етмиш минг фаришта намоз ўқийди. Чиққанларида эса унга қайтмайдилар”, – дедилар…”. Шунингдек, Меърожда Байтул Маъмур ҳақида яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Қатода розияллоҳу анҳу қилган ривоятида: “(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) Байтул Маъмурни кўрдилар унга ҳар куни етмиш минг фаришта киради ва унга қайтмайдилар (навбат етмаганлигидан)”, – деб айтилган. Бу ривоятни Исмоилий раҳимаҳуллоҳ Ҳасан ибн Суфёндан, у зотдан ташқари  Абу Яъло ва Бағавий ва бир қанча уламолар раҳимаҳумуллоҳ ҳам ривоят қилганлар. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Саъид ибн Абу Аруба розияллоҳу анҳудан у зот эса Абу Қатода розияллоҳу анҳумолардан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга айтдилар: “Байтул Маъмур осмонда Қаъбанинг рўпарасидаги масжид. Агар қуласа, Каъбанинг устига қулайди. Ҳар куни етмиш минг фаришта киради, агар чиқишса, қайтмайдилар”[2]. Шунингдек, Имом Исҳоқ ўзларининг “Муснад”ларида, Имом Табарий ва бир қанча уламолар Холиб ибн Аръара раҳимаҳуллоҳ Али розияллоҳу анҳудан қилган ривоятини ривоят қиладилар. Унда: “Али розияллоҳу анҳу Сақфул Марфуъ ҳақида сўралдилар”, ва “Осмон”, дедилар. Ва Байтул Маъмур ҳақида сўралдилар. Айтдиларки: “Байтнинг (Каъбанинг) рўпарасидаги Байтдир. Унинг ҳарамлиги, ердаги бу(яъни Каъба)нинг ҳарамлиги каби. Ҳар куни унга етмиш минг фаришта киради ва унга қайтмайдилар”, – дедилар[3]. Ибн Мирдавайҳ раҳимаҳуллоҳ эса Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан шу каби ҳадисни ривоят қилиб, Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан солиҳ санад билан, Ибн Умар розияллоҳу анҳудан заиф санад билан ривоят қилган зиёдасида: “У Байтул Ҳаромнинг рўпарасида. Агар қуласа, унинг устига қулайди”, – дедилар. Бу ривоят Имом Фокиҳийнинг “Макка китоби” номли китобларида  Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга борган саҳиҳ санад билан ривоят қилганлар, бироқ мавқуф ҳолда. Шунингдек, Ибн Мирдавайҳ раҳимаҳуллоҳ ва Ибн Абу Ҳотим раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда шу каби ривоятни ривоят қилиб, зиёда ҳам қилганлар: “Самода анҳор бор, уни “Тириклик анҳори” дейилади. Ҳар куни унга Жибрил алайҳи салом кириб, шўнғийдилар,...