Муқаддас Ислом динимиз инсонларни эзгу ишларга, инсонларга яхшилик қилишга тарғиб этган. Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида “Инсонларнинг яхшилари инсонларга яхшилик қилувчиларидир” деганлар. Бугунги кунда фақат ўзларини мусулмон санаб, Аҳли суннадаги мусулмонларни кофирликда айблаб уларни қонлари ва молларини ҳалол санаётган экстремистлар мўмин-мусулмонлар яшаётган юртларда бузғунчилик ишларини амалга оширишда давом этиб келишмоқда. Уларга Аҳли сунна уламолари томонидан қилаётган ишлари Қуръон ва Суннатга зид эканлиги исботлаб берилиб, раддиялар берилаётган бўлса-да, улар ўз билганларидан қолмай, мусулмонларнинг қонини тўкиш, шаҳар ва қишлоқларини вайрон қилиш, экинзонларини куйдиришдан тўхташмаяпти. Билакс улар янада ўзларининг бузғунчи ғояларини ижтимоий тармоқлар орқали ёйиб, ёшларни ўз тузоқларига илинтиришга зўр бериб интилишмоқда. Террорчи жамоалар мусулмонлар яшаётган бир қатор мамлакатларда, жумладан, Ливия, Сурия, Афғонистон, Сомали, Яман каби давлатларда мусулмонлар бошига мисли кўрилмаган талофатлар етказишди. Уларнинг бузғунчиликларидан шаҳарлар, қишлоқлар, экинзорлар, завод-фабрикалар ва турар жойлар бутунлай вайрон бўлди. Бунинг натижасида одамлар ўртасида очарчилик юзага келиб, юз минглаб ёш болалар очлик қурбони бўлишди. Бу гуноҳларнинг жавобини ким беради? Барчамизга маълумки, Исломда вайронкорлик ва бузғунчилик қораланган. Жумладан, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган: وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِن كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ “Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас”, дедилар” (Қасас сураси, 77-оят). Бошқа бир оятда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: وَإِذَا تَوَلَّى سَعَى فِي الأَرْضِ لِيُفْسِدَ فِيِهَا وَيُهْلِكَ الْحَرْثَ وَالنَّسْلَ وَاللّهُ لاَ يُحِبُّ الفَسَادَ وَإِذَا قِيلَ لَهُ اتَّقِ اللَّهَ أَخَذَتْهُ الْعِزَّةُ بِالْإِثْمِ ۚ فَحَسْبُهُ جَهَنَّمُ ۚ وَلَبِئْسَ الْمِهَادُ “Ва бурилиб кетганда, ер юзида фасод учун ҳамда экин ва насилни ҳалок қилиш учун ҳаракат этади. Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас. Қачон унга: “Аллоҳдан қўрққин”, – дейилса, кибру ҳавоси уни гуноҳга етаклар. Жаҳаннам унга етарлидир. У қандай ҳам ёмон ётоқ!” (Бақара сураси, 205-206-оятлар). Ислом тарихида Пайғамбаримиз ва у зотнинг саҳобалари нафақат мусулмонларга, балки бошқа дин вакилларига ҳам шафқат кўрсатишда бутун инсониятга намуна бўлдилар. Буни бошқа дин вакиллари ҳам эътироф этишган. Жумладан биринчи Халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Шом фатҳига жўнаётган қўшинига шундай насиҳат қилган эдилар: «Болаларни, аёлларни, кексаларни ўлдирманг. Хурмо дарахтларига ўт қўйманг ва буталарни кесманг. Туяларни, бошқа ҳайвонлар подасини ўлдирманг… Сиз ўзга ишлар, охират дунёсига хизмат қилиш билан машғул одамларни учратасиз. Шунда уларни ўз ҳолига қўйинг…» Иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзга динларга нисбатан адолатпарварлиги билан Ислом дунёсидан ташқарида ҳам маълум ва машҳур эди. Ҳазрат Умарнинг Қуддус ва Лудда насронийлари билан имзолаган хавфсизлик шартномасига мувофиқ шаҳардаги черковлар бузиб ташланмаслиги, мусулмонлар насронийларнинг ибодатхоналарини эгаллаб олмаслиги ва уларда ибодат қилмаслиги кафолатланган эди. Бу зот Байтул-Мақдисга фотиҳ сифатида кирганларида «Қуддус ал-Кубро» черковида туришганида аср намозининг вақти кириб қолади. Кейинчалик мусулмонлар буни далил қилиб черковни масжид қилиб олишмасин, дея бу ерда намоз ўқишдан бош тортгандилар. Шаҳар фатҳ этилганидан кейин кўп ўтмай, Несториан патриархи Иешуйаб Иккинчи дўстига ёзган мактубида шундай сўзларни битган эди: «Худо Ўзининг иродасини ато этган… бу араблар бизга ҳеч қандай зарар етказишмади. Ҳақиқатдан улар динимизга, руҳонийларимизга, черков ва узлатгоҳлармизга ҳурмат билан қарашди» (Ҳорун Яҳё, «Ислом террорни...
Маош деганда биз бугун ойлик иш хақини тушунамиз. Маош олдингми, маошинг қанча, деб сўраймиз бир-биримиздан. Аслида бу сўзнинг маъноси тириклик, ҳаёт кечириш, яшамоқдир. Ҳазрат Навоий ҳам “Маош айламак аждаҳо комида”, дея бу сўзни худди шундай маънода айтганлар. Яъни, шоҳ ҳузурида унинг истак-иродаси билан яшамоқ аждаҳо оғзида тириклик қилмоқ билан баробар. Биз англаган маош асли шу маъно ҳосиласи. Қадимдан давлат хизматидаги кишиларга маош тайинланган, яъни тириклиги таъминланган. Бу сўзга ўзакдош бўлган маишатнинг қисмати ажойиб. Яшамоқ маъносидаги бу сўз бугун ўзбеклар орасида айш-ишратни билдирса, урду тилида сўзлашувчи ҳиндлар уни иқтисод маъносида ишлатар эканлар. Биламизки, ҳинд, урду тилларида бизга таниш сўзлар кўп. Бу сеҳрли юрт хонандаларининг қўшиқларида муҳаббат, инсон, олам, осмон сўзларини эшитсак яйраймиз. Халқларимиз ўртасидаги асрий дўстлик ришталарини эслатиб туради бу жаҳонгашта сўзлар. Яна унутмаслигимиз керакки, бизга таниш ҳамма сўзлар ҳам биз тушунган маънони англатмайди. Агар Ҳиндистонга журналист сифатида борган бўлсангиз зинҳор ба зинҳор камина мухбирман, дея кўрманг. Мен ярамас айғоқчиман, деган бўласиз.Чунки камина тубан, пасткаш маъносини англатади. Мухбир эса айғоқчи, жосус демакдир. Яна бир маслаҳат, ҳиндистонлик дўстингизни ватанга таклиф қилмоқчи бўлсангиз, асло, сенга таклиф олиб келдим, ёки таклиф юбораман, деб айтманг. Негаки, таклиф сўзи кулфат келтиришни англатади. У юртларда биров сизга хор-зор одамларни кўрсатиб, уларни ифлос деса ёки ифлосдан қутулиш ҳақида гапирса хаёлингиз бузилмасинки, гап қашшоқлар тўғрисида, қашшоқликни йўқотиш устида бораётган бўлади. Ифлос ва муфлис сўзларини мумтоз адабиётимизда ҳам фақир, йўқсил маъносида кўплаб учратамиз. Келинг, ёмон сўзларни четга суриб, ўзимизнинг ҳар жиҳатдан ёқимли маош сўзимизга қайтайлик. Бу сўзнинг емак ва иш ҳақи маънолари бизга юнон тилидан кириб келган диета сўзининг икки маъносини эслатади. Диетани биз парҳез ўрнида ишлатамиз. Лекин аслида диета таом демакдир. Емакнинг ҳамма хили, қази-қарта ҳам, ёвғон шўрва ҳам диета ҳисобланади. Арслоннинг диетаси кийик, кийикнинг диетаси гиёҳ. Қадимги Юнонистонда энг юқори давлат органи бўлган халқ мажлиси аъзоларига бериладиган иш хақи ҳам диета деб аталган. Юнонча бу сўзнинг ҳаёт кечириш маъноси ҳам, тановул маъноси ҳам, маблағ маъноси ҳам арабча маошга мувофиқ келди. Энди бир савол қолди. Ўзимизнинг ош маошдан келиб чиққан эмасмикин ва ё, аксинча, ош сўзимиз плов сингари жаҳонгашта бўлиб араб юртига саёҳат қилмадимикан? Бу масала ечимини билимдон тилшуносларимизга қолдириб, сўзимни нуқта билан эмас, каттакон савол белгиси билан тугатаман. Эркин ВОҲИДОВ, Ўзбекистон халқ шоири “Сўз латофати” китобидан Манба: Uza.uz 326
21. Имом Абу Исъҳоқ Иброҳим ибн Сиррий Зажжож раҳматуллоҳи алайҳи (311-ҳижрий санада вафот этганлар) «истиво» ояти тафсирида шундай деганлар: معنى كلمة استوى هو استولى Истиво қилди деган сўзнинг маъноси – эгаллади дегани («Маонил-Қуръон ва эъробиҳи», Абу Исъҳоқ Зажжож). 22. Имом Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Салома Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳи (321-ҳижрий санада вафот этганлар) «Ақида» номли рисолаларида шундай ёзганлар: ومن وصف الله بمعنى من معاني البشر فقد كفر Ким Аллоҳни башар маъноларидан бирортаси билан сифатласа, батаҳқиқ кофир бўлибди. Яна: لا تحويه الجهات الست كسائر المبتدعات У зотни олти тараф бошқа махлуқотларни (ўз ичига олгани) сингари ўз ичига ололмайди. 23. Имом Абу Ҳасан Алий ибн Исмоил ибн Исъҳоқ Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳи (324-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзининг «Ал-ибана фий усулид-дияна» номли китобида қуйидагиларни ёзганлар: إن كان قائل: ما تقولون في الاستواء؟ قيل له: نقول إن الله عز وجل يستوي على عرشه استواء يليق به من غير طول الاستقرار Агар, истиво ҳақида нима дейсиз, деб сўрашса, Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг Аршига, Ўзига лоиқ ҳолда, тўла қарор топмасдан истиво қилган деб айтамиз, дея жавоб берилади. 24. Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи (333-ҳижрий санада вафот этганлар) «Тавҳид» номли китобларида «Аллоҳ таолони макон билан васф қилиш жоиз эмаслиги» номли бобда шундай ёзганлар: إذ قد ثبت ان قد كان و لا مكان… أن القول بالمكان ليس من نوع التعظيم و التبجيل Зеро, У зот бўлгани, ва бирор маконнинг бўлмагани собитдир… Албатта (У зотга нисбатан) маконни айтиш улуғлаш ва мақташ навидан эмас. 25. Муҳаддис уламолардан ҳофиз Муҳаммад ибн Ҳиббон раҳматуллоҳи алайҳи (354-ҳижрий санада вафот этганлар) «Саҳиҳу Ибн Ҳиббон» китобида шундай деганлар: كان الله ولا زمان ولا مكان Аллоҳ бўлган, бирор замон ҳам, бирор макон ҳам бўлмаган. 26. Муҳаддислардан ҳофиз Абул Қосим Сулаймон ибн Аҳмад ибн Айюб Тобароний раҳматуллоҳи алайҳи (360-ҳижрий санада вафот этганлар) «Ат-тафсирул-кабийр» китобида айтадилар: والاستواء هو الاستيلاء ولم يزل الله سبحانه مستوليا على الأشياء كلها إلا أن تخصيص العرش تعظيم شئنه Истиво қилиш эгаллаш дегани. Аллоҳ субҳанаҳу барча нарсаларни эгаллаган. Фақат Аршни хослаш Унинг шаънини улуғлашдир. 27. Имом Абу Бакр Аҳмад Розий Жассос Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (370-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Аҳкомул-Қуръон» китобида «истиво» оятини қуйидагича тафсир қилганлар: استوى بلطفه وتدبيره وقيل استولى Ўзининг латифлиги ва тадбири билан истиво қилди. Эгаллади деган маъно ҳам айтилган. 28. Фақиҳ ва муфассир имом Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад Самарқандий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (373-ҳижрий санада вафот этганлар) «Баҳрул-улум» номли тафсир китобида қуйидаги оятни тафсир қилиб айтадилар: ثم استوى إلى السماء… (سورة البقرة – (29 والناس في هذه الآية ثلاثة أوجه قال بعضهم: نقرؤها ونؤمن بها ولا نفسرها وقال بعضهم: نقرؤها وفسرها غلى ما يحتمله ظاهر اللغة وهذا قول المجسمة وقال بعضهم: نقرؤها ونتأولها. وللتأويل وجهان: أحدهما صعد أمره إلى السماء وهو قوله كن فيكون والثاني: أقبل إلى خلق السماء Инсонлар ушбу оят юзасидан учга бўлинган. Баъзилар «уни ўқиймиз ва унга иймон келтирамиз, лекин тафсир қилмаймиз» дейишган. Баъзилар «уни ўқиймиз ва луғатнинг зоҳири кўрсатиб турган маънога кўра тафсир қиламиз» дейишган, улар (Аллоҳ таолони жисм деб биладиган) мужассималардир. Баъзилар эса «уни ўқиймиз ва таъвил қиламиз» дейишган. Таъвилнинг икки йўли мавжуд. Биринчиси У зотнинг амри осмонга...
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни бутун оламларга раҳмат қилиб юборган Аллоҳ таборака ва таолога ҳамду санолар бўлсин! Гўзал ахлоқ, чин инсонийликни умматларига таълим бериб, ўз шахсида намоён этган Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин! Қадрли юртдошлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ўз номимдан Сизларни улуғ айём – Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиул аввал – Мавлид ойи муносабати билан чин қалбдан, самимий муборакбод этамиз. Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, бизни ушбу кунларга етказди. Бу ойда мўмин-мусулмонлар севикли Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада кўпроқ танишга киришадилар, шу мақсадда мавлид маросимларини ўтказадилар, бу борада ёзилган асарларни ихлос билан ўқишни бошлайдилар. Мажлисларда хатми Қуръонлар қилиниб, Мавлид китобларидан байтлар ўқилиб, унинг маънолари халққа тушунтирилади. Сўнгги йилларда Ислом динини равнақ топтириш, диний қадриятларни тарғиб этиш борасида мамлакатимизда жуда кўп ишлар қилинмоқда. Имом Бухорий ва Имом Термизий номларидаги халқаро илмий марказлар, Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси, Ҳадис илми мактаби кабиларнинг ташкил этилгани ва янгидан-янги масжид-мадрасалар очилаётгани шу йўлдаги улкан қадамлар бўлди. Жорий йилда азиз авлиё зот Сузук ота ҳамда марҳум ва мағфур Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид-мажмуалар ҳамда бир қатор янги жомеларнинг қуриб битказилиб, мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилиши халқимиз қалбига катта сурур бағишлади. Бизлар шундай берилган неъматларнинг қадрига етиб, динимиз ривожига кўрсатилаётган шароитларни Аллоҳ таборака ва таолонинг улуғ марҳамати деб қабул қилишимиз, бунинг шукронасини ҳамиша адо этишимиз лозим. Бундай улуғ савобли ишларга бош бўлган муҳтарам Президентимиз ва бу ишларга самимий ёндошган мутасаддиларга мўмин-мусулмон халқимиз номидан чексиз миннатдорлик изҳор қиламиз. Муҳтарам мўмин-мусулмонлар, Мавлид ойида Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот ва саломлар йўллаш лозим. Набий алайҳиссаломга салавот айтишни Аллоҳ таоло Қуръони каримда биз умматларга буюриб, шундай деган: “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!” (“Аҳзоб” сураси 56-оят). “Умматим!” деб яшаган суюкли Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтиш жуда савобли амал ҳисобланиб, унга тарғиботлар бисёрдир. Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта раҳмат йўллайди. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража мартабаси кўтарилади” (Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривоятлари). Яна бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинган: “Ким менга эрталаб ўн марта, кечқурун ўн марта салавот айтса, Қиёмат куни мен уни шафоат қиламан” (Имом Табароний ривоятлари). Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатимизнинг исботи сифатида доимо салавот айтиб юришга одатланишимиз жуда ҳам катта фазилатдир. Ҳар биримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари ва ҳаётларини янада кенгроқ ўрганиб, барча иш ва амалимизда У Зотга эргашиш, хулқларига мувофиқ ҳаёт кечиришимиз керак. Азиз ватандошлар, бу ойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавотлар айтиб, у зотнинг сийратларини мукаммал ўрганишликка Аллоҳ таолонинг Ўзи насиб айласин. Барчангизга Мавлиди шариф ойи муборак бўлсин! Усмонхон АЛИМОВ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Манба: Muslim.uz 274