islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 3, 2020

Day

“Унда осмон эшиклари очилади…”

Рўза араб тилидаги «сиём» сўзидан олинган бўлиб, «бир нарсадан ўзини тиймоқ» деган манони билдиради. Фиқҳий китобларимизда бўлса, «тонг отгандан то қуёш ботгунгача ният билан ейиш, ичиш ва жинсий яқинлик қилишдан ўзини тийиш» га айтилади. Рамазон ойи рўзасини тутиш ҳижрий иккинчи санада фарз бўлган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Эй иймон келтирганлар, сизларга ҳам, худди сиздан олдин ўтганларга фарз қилинганидек, рўза фарз қилинди, шоядки, тақво қилсангиз», деб рамазон рўзасини тутишни барча мусулмонларга фарз қилди. (Бақара сураси, 183-оят). Демак, Аллоҳ таоло бу ояти каримада рамазон рўзасини тутиш бу янгидан кириб келган ибодат эмас, балки барча динларда бор эканлигини уқтирмоқда. Бошқа динлардаги рўза билан Аллоҳ таоло мусулмонларга фарз қилган илоҳий ибодат ўртасида ўзига яраша фарқлари бор. Баъзи динларда чегараланган нарсалардан белгиланган муддат давомида тийиладиган бўлса, муқаддас ислом динида мусулмонларга фарз қилинган рўза – 30 ёки 29 кун давомида ейиш-ичиш ва жинсий яқинликдан тийилишга нисбатан ишлатилади. Бу оятга яна бир назар ташлаган инсон унда ажиб бир ҳикматни кўради. Аллоҳ таоло бутун мусулмон умматига хитоб қилиб: «Шоядки, тақво қилсангиз», деб рамазон ойи бу Ҳақ субҳанаҳу ва таолодан қўрқув ҳисси бўлган тақвони кучайтириш учун яна бир имконият манбайи еканини чуқур ҳис етади. Кимки Рамазон рўзасини тутиб туриб, қалбида заррача Аллоҳ таолога нисбатан қўрқув бўлмаса, у одам ҳақиқий рўза тутмаган бўлади. Ва яна қайси бир инсон иймон ва эътиқод билан рўза тутадиган бўлса, Аллоҳ таоло ўша бандасини «тақво» деб аталадиган икки дунё саодатига элтувчи мукаммал бахтга муяссар қилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари ёпилади. Ўзбошимча шайтонлар кишанланади. У ойда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ, маҳрум бўлибди», деди». Имом Насаий ва Байҳақий ривоят қилганлар Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло мусулмонларга рамазон ойи рўзасини тутишни фарз қилганини зикир қилмоқда. У ойда Аллоҳ таолонинг раҳмати ила лаънатланган шайтонлар кишанланади. Жаннат эшиклари очилиб, жаҳаннам эшиклари ёпилади. Мана шу рамазон ойида минг ойга тенг Қадр кечаси бор бўлиб, уни ҳар бир мусулмон интиқлик билан кутади ва ўша кунда ибодат билан истиғфорлар айтиб, Аллоҳ таолодан билиб-билмай қилган гуноҳларининг кечирилиши сўраб дуо ва илтижолар қилади. Демак, бу муқаддас ойда шунчалик кўп фазилатлар бор екан, ундан ҳар бир мусулмон кейинги йил келадиган рамазон ойигача ўзига зарур бўлган нарсаларни ҳосил қилиб, иймон билан савоб умидида ўтказиши керак екан. Мана юқорида биз рамазон рўзасининг қандай фарз бўлгани ва унга оид ҳадиси шарифларни ўрганиб чиқдик. Энди рамазон ойи рўзасини тутган инсон ўзига қандай фойдаларни касб қилишини келтириб ўтамиз. 1. Аввало, рўза тутган одам биз юқоридаги оятда айтганимиздек, ўзига тақво малакасини ҳосил қилади. Бу гапни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан то бизгача етиб келган барча уламолар айтиб келишган. Ҳаттоки, ҳозирги кундаги инсонларни очлик билан даволайдиган табиблар ҳам инсон оч қолган пайтида Аллоҳдан қўрқиш, Уни доимо ҳис этиб туриш ҳосил бўлишини айтмоқда. Шу инсонларнинг қўлидан даво топган одамларга: «очлик сабабидан нимага эришдингиз?» деб савол берсангиз, «Аллоҳ таолони доимо ҳис қилиб туриш, ибодатда мустаҳкам бўлиш ва енг асосийси тақво деб аталган кўникмани ўзида...

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – САҲОБАИ КИРОМЛАР

Саҳобаларни яхши кўриш ва уларни пайғамбарлардан кейин энг афзал инсонлар, деб эътиқод қилиш ҳар бир мусулмоннинг бурчи ҳисобланади.

Хожа Аҳрор Валий – саховат пешвоси ва меҳнаткашлар ҳомийси

Нақшбандия таълимотининг XV асрдаги буюк намоёндаларидан бири шошлик Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Валий (1404-1490) ўз даврининг маданий-маърифий ва тафаккур ривожида муҳим ўрин тутган. Фахриддин Али Сафийнинг «Рашаҳот айн ал-ҳаёт» («Ҳаёт булоқларидан томчилар») номли асарида ёзилишича, Хожа Убайдулла – Хожа Аҳрор 1404 йил март ойида (906 йил рамазон) Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига қарашли Боғистон қишлоғида таваллуд топган. Хожа Убайдулло – Хожа Аҳрорнинг насабномасида (шажара) у ота томонидан чаҳорёрларнинг биринчиси Абу Бакр Сиддиққа (632-634), она тарафдан чаҳорёрларнинг иккинчиси Умар ибн ал-Ҳаттобга (634-644) бориб туташади дейилган. Хожа Аҳрор Валий мусулмон оламининг улуғ мутасаввиф донишмандлари орасида ўзига хос мўътабар ўрин тутади. Тарихдан маълумки Хожа Аҳрорни бир неча фахрли номлар билан аташган. Зотан, Ҳазрат Алишер Навоий бу зотни «Қутби тариқат» деб, эътироф этган бўлса, Абдураҳмон Жомий «Каъбаи мақсуд» – деб билган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур эса «Ҳазрат Хожа Убайдулло» – деб, ҳурмат билан тилга олган. Бу зотнинг асл исмлари Убайдулло бўлиб, Аҳрор ибораси ҳур, олижаноб маъносида, Валий сўзи кароматлари, валийликларига нисбатан лақабдир. Мусулмон дунёси тарихида ўтган 356 нафар авлиёлардан фақат учтасигина «қутб ул-ақтоб» сифатида эътироф этилган бўлиб, мазкур уч авлиёнинг бири – Хожа Аҳрор Валий бўлган.Хожа Аҳрорнинг буюклиги шундаки, унинг табаррук сиймосида исломий фидоийлик, адолатпешалик, инсофу тавфиқ билан бирга саховат, меҳр-мурувват, ғарибпарварлик, фақирлик ва давлатмандлик мужассам эди. Хожа Аҳрорнинг қалб сирларини ўзи ёзиб қолдирган «Рисолаи волидия» (Ота-оналар рисоласи), «Рисолаи ҳавория» (Ҳурлар рисоласи), «Фақирот ул офарин» (Донолар фақирлиги) каби асарлардан ўқиб олишимиз мумкин.Ўз даврининг улуғ мутафаккир, хассос шоирлари – Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ҳамда забардаст шоҳ, сухандон шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур Хожа Аҳрорни ўзларининг маънавий пири муршидлари сифатида эҳтиром қилганлар. Унга атаб асарлар битганлар, айни вақтда унинг асарларини ўзбек тилига таржима қилиб, тавсифлардилар. Афғонистонлик олим Абдулҳай Ҳабибий ўзининг «Жомий тариқати» номли мақоласида «Саъд Кошғарий ва Хожа Аҳрор ўз асрининг улуғ руҳий пешволари эдилар» – деса, инглиз Шарқшуноси Чарлз Амброуз Стори ўзининг «Форс адабиёти» номли машҳур асарида, уни «Йирик валий Убайдуллоҳ Аҳрор», – дейди. Шунингдек, чех олими Феликс Таузр эса «Хожа Аҳрор номи билан шуҳрат қозонган туркистонлик табаррук авлиё нақшбандий сулукнинг шайхи Насириддин Убайдуллоҳ ибн Маҳмуд Шоший», – деб, эҳтиром билан тилга олади. Хожа Аҳрор нақшбандия тариқатининг йирик арбоби Баҳоуддин Нақшбанд таълимотининг давомчиси сифатида танилиши баробарида, айни вақтда деҳқончилик ва тижорат ишлари билан машғул бўлган, ўз даромадларининг аксар қисмини саховат ва кўмак ишларига йўналтирган. “Рашаҳот” асари муаллифи Фахриддин Алининг келтиришича, Хожа Аҳрор ерлари Тошкент вилоятидан то Амударё соҳилларигача бўлган ҳудудда 1300 дан ортиқ экинзорларни ташкил этган. Эътиборга молик жиҳати, майда мулкчилар солиқлардан қутулмоқ учун ўз ерларини саховатли Хожа Аҳрор ихтиёрига ўтказишган. Хожа Аҳрорнинг саховат ва ҳомийлик бобида нуфузи шу қадар бўлганки, у ушр, мол, закотдан ташқари фавқулодда солиқларни меҳнаткашлар гарданига юклашдан уларни ҳимоя этган. Хожа Аҳрор ерларининг кўпайиб боришига бу омил ҳам бир сабаб бўлган, холос. Деҳқончилик, чорвачилиқдан ташқари Хожа Аҳрорнинг шаҳарларда ҳам ҳунармандчилик расталари, устахоналари бўлган ва булардан келиб турган катта даромад хайрия, молиявий ёрдам учун сарфланган. Савдо-сотиқ масалаларида Хожа Аҳрор нафақат Мовароуннаҳр ҳудудида, балки Хуросон, Ҳиндистонга ҳам молларни юбориб, савдо қилган. Хожа Аҳрорнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий фаолиятига назар ташлар эканмиз, эл орасида унинг саховат ва ҳомийлик бобида нуфузи жуда юқори бўлгани, фуқаролар осойишталиги, ҳунарманд ва...

Коронавирус халқаро таълимга қандай таъсир кўрсатяпти?

Аввало, дунё бўйлаб ҳозир барча университетларда ўқишлар онлайн режимда олиб борилмоқда. Халқаро талабаларнинг бир қисми ўзлари ўқиб турган мамлакатда қолиб, ўқишни шу тарзда давом эттираётган бўлса, баъзилари ватанларига қайтиб кетган ва ўша ердан интернет орқали таҳсил олмоқда. Баъзи давлатларда, хусусан, АҚШда ҳам бу йил охиригача университетлар очилмаслиги ҳақида хабарлар бор. Яъни август-cентябр ойларида бошланадиган янги семестр ҳам йил охиригача онлайн форматда ўтиши мумкин. Ўқишга ҳужжат топширганлар ёки янги қабул қилинган халқаро талабалар нима қилади? Университетларнинг қабул тартибида ўзгаришлар бўлгани йўқ, аммо ўқишга қабул қилинганлар университетлар очилмагунча уйларидан, яъни ўзлари яшаб турган мамлакатдан онлайн таълимга қўшилишлари мумкин. Бундан норози бўлаётганлар кўп. Чунки кўплаб халқаро талабалар, хусусан, маҳаллий талабалар ҳам ўқиш учун катта миқдорда пул тўлайди ва таълим фақат онлайн бўлаётгани, университет ресурсларидан тўлиқ фойдалана олмаётганлари учун улар буни адолатсизлик деб баҳоламоқда. Бунга жавобан ўқиш пулини камайтирган ёки тўловларнинг бир қисмини қайтариб бераётган олий ўқув юртлари ҳам бор. Масалан, Гарвард университети озиқ-овқат ва ётоқхона тўловининг ишлатилмаган қисмини қайтариб берди ва талабалар уйларига етиб олиши учун ҳар бир одамга қўшимча 200 доллар ёрдам пули ажратди. Университетлар баҳолаш мезонларини соддалаштириш йўлидан ҳам боряпти. Кўплаб ўқув юртлари аллақачон ҳарфли баҳолаш тизимини (A, B, C, D) «Ўтди/Ўтмади» (Pass/Fail) деб номланадиган содда баҳолаш турига ўзгартирди, яъни курс бўйича минимум талабларни бажарган барча талабаларга бир хил баҳо қўйилади. Бу нарса «GPA» тизими бўйича энг юқори балл олиш учун қаттиқ ҳаракат қиладиган талабаларни ортиқча машаққатдан сақлаши айтилмоқда. Виза бериш ва грант дастурлари давом этадими? Кўплаб давлатлар элчихоналари, хусусан, Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ҳозир ишламаяти, яъни ҳеч кимга виза бераётгани йўқ. Бу Ўзбекистондаги ва элчихона мансуб давлатдаги коронавирус бўйича қўйилган чекловлар билан боғлиқ. Чековлар бекор қилиниши билан элчихоналар одатдаги ишини бошлайди ва виза бериш яна тикланади. Грант дастурлари ҳам давом этади; одатдаги, ҳар йили ўтказиладиган танловлар ўз вақтида эълон қилиб бориляпти. Фақат уларнинг белгиланган муддатда амалга ошиши коронавирус вазияти қанчалик яхшиланишига боғлиқ. Масалан, АҚШда ҳар йили хорижлик талабалар учун бўладиган “Summer Work & Travel” (Ёзги иш ва саёҳат) дастурининг бу йил бекор қилиниши эҳтимоли юқори. Ўзбекистон 30 июнгача халқаро қатновлар бошланмаслигини эълон қилди. АҚШ ва бошқа кўплаб давлатлар ҳам хорижликлар учун чегараларини ҳали тўла очгани йўқ. Шу боис “Summer Work & Travel” каби қисқа муддатли ва тез орада бўлиши кутилаётган дастурлар бекор қилиниши мумкин. Баъзи узоқ муддатли дастурлар ҳам пандемия тугагунча тўхтатиб турилиши мумкин. Масалан, инглиз тилини ўқитиш ва тадқиқот қилиш бўйича 9 ойгача америкаликларни хориждаги турли мамлакатларга жўнатадиган «Fulbright» дастури бу йил эрта тугатилди. Дастур бўйича хорижий давлатларга кетган америкаликлар март ўрталарида Америкага қайтариб олиб келинди. «Fulbright»нинг хорижлик талабаларни Америкага олиб келиб ўқитадиган дастури тўхтатилгани йўқ. 2021 йил учун қабул айни пайтда давом этяпти. Умид шуки, унгача пандемия тугайди ва йўллар очилади. Хулоса Демак, коронавирус қисқа муддатли виза ва грант дастурларига салбий таъсир кўрсатади. Бу йил ёзда бўладиган дастурлар ўтказилмаслиги мумкин. Узоқ муддатда ва кейинги йил учун барча дастурлар ўз вақтида ўтказилиши, яъни қолдирилмаслиги эҳтимоли юқори. Хорижда ўқиш учун тайёрланаётган бўлсангиз, ҳаракатдан тўхтаманг. Карантин пайтидаги бўш вақтни Худо берган имконият деб ўз устингизда янада қаттиқроқ ишланг. Бегзод Мамадиев, Блогер 268