Ўлкамизга ойларнинг султони, Аллоҳнинг муборак китоби — Қуръони карим нозил бўлган ой моҳи шарифи Рамазон ташриф буюрди. Бу ой Қуръон, тақво, барака, раҳмат, мағфират, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш, жаннатга эришиш ва дўзахдан озод бўлиш ойидир. Шу боис, бутун дунё мусулмонлари бу табаррук ойни солиҳ амаллар ва Аллоҳ розилиги йўлидаги ибодатлар ойига айлантиради...- Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров