Аҳмад ибн Таймиянинг издошлари бўлмиш “салафий”лар тарафдан аҳли сунна вал-жамоа ақидасида ёзилган машҳур матн ал-Фиқҳ ал-акбар асарини имом Аъзам Абу Ҳанифага тегишли эмас деган иддао илгари сурилади. Салафий имом Албонийга айни шу мавзуда савол беришади. У “имом Абу Ҳанифанинг ақидаги доир ҳеч қандай асари йўқ” деб жавоб берган (“Ҳидоят ва Нур” туркум кўрсатувлари. 52-сон).