islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 26, 2025

Day

“Имом Таҳовий илмий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусида суҳбат ўтказилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Хабибулло Сагдиев иштирокида “Имом Таҳовий илмий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусида илмий  суҳбат бўлиб ўтди. Давра суҳбатида институт ўқитувчилари ва Кундузги таълим шакли талабалари иштирок этди. Суҳбатда Имом Таҳовий илмий меросининг бугунги кундаги аҳамияти, долзарблиги, Таҳовий матнида асосий эътибор берилган жиҳатлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Таҳовий матнига аввалда ёзилган шарҳлар ҳамда ҳозирги кундаги замонавий шарҳлар борасида қимматли маълумотлар берилди. Ҳақиқатдан ҳам, Таҳовий матни ҳар қандай олим тарафидан эътироф этилган матн экани билан алоҳида хусусиятга эга. Бу матнга аҳли сунна вал жамоадаги мотуридий ва ашъарий уламолардан ташқари мўътазила, хавориж ва ҳатто аҳли ҳадис тарафдорлари тарафидан ҳам қизиқиш билдирилган ва шарҳлар ёзилган. Тадбир якунида ташриф буюрган маърузачига институт раҳбариятининг ташаккурномаси берилди. ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Абдулло Ғофуров 93

HAR KECHANI QADR BIL!

Bugun mana shunday ulug’ kunlar ustida turgan ekanimizdan foydalanib, mavzuimizni Qadr kechasi, yanayam to’g’rirog’i, u berkingan Ramazon kechalari xususida so’z yuritamiz. Alloh taolo Qadr kechasini boshqa kechalar ichiga yashirdi. Nega deb o’ylaysiz?! - Toshkent islom instituti talabasi Ziroat OLIMJONOVA
1 2