islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Маккий ва Маданий сураларни биласизми?

Қуръон илмлари мавзулари орасида маккий ва маданий суралар баҳси катта ва муҳим мавзулардан бўлиб, ҳатто баъзи уламолар улар ҳақида алоҳида китоблар ҳам битишган. Абулқосим Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Ҳабиб ан-Найсобурий (ваф. 406/1016 й.) “Ат-Танбеҳ аъла фазл улум ал-Қуръон” (Қуръон илмлари фазилати борасида эслатма) китобида: “Қуръон илмларининг катта мавзулари сирасига нозил бўлиш ва унинг сабаблари илми, Макка ва Мадинада нозил бўлган суралар тартиби, Маккада нозил бўлиб, ҳукми маданий бўлган оятлар, Мадинада нозил бўлиб, ҳукми маккий бўлган оятлар, Маккада Мадина аҳли учун, Мадинада Макка аҳли учун нозил бўлган оятлар, маккий сураларга ўхшаб кетадиган маданий суралар, маданий сураларга ўхшаб кетадиган маккий суралар, Жуҳфада[1] нозил бўлган оятлар, Байтул Мақдисда нозил бўлган оятлар, Тоифда нозил бўлган оятлар, Ҳудайбияда нозил бўлган оятлар, кечаси нозил бўлган оятлар, кундузи нозил бўлган оятлар, жам бўлиб нозил бўлган ояталар, алоҳида нозил бўлган оятлар, маккий суралар ичидаги маданий оятлар, маданий суралар ичидаги маккий оятлар, Маккадан Мадинага кўтарилган оятлар, Мадинадан Маккага кўтарилган оятлар, Мадинадан Ҳабашистон ерларига кўтарилган оятлар, мужмал нозил бўлган оятлар, тафсир қилинган ҳолатда нозил бўлган оятлар, ихтилоф қилинган суралар ва  баъзилар маккий, баъзилар эса маданий деган суралар илми киради. Бу мавзулар йигирма беш хилдир. Ким буни билмаса ва уларнинг орасини фарқлай олмаса унга Аллоҳнинг Китобидан сўзлаш дуруст эмас!” – деган. Ибн Арабий ўзининг “Ан-Носих вал-мансух” асарида: “Қуръон борасида биз билган нарсалар шуки, улар орасида маккий ва маданий суралар, сафарда ёки муқимликда нозил бўлган оятлар, кечаси ёки кундузи нозил бўлган оятлар, осмонда ёки ерда нозил бўлган оятлар, Ер-у Осмон ўртасида нозил бўлган оятлар, ғорда нозил бўлган оятлар мавжуд”, дейди. Ибн Нақиб[2] эса ўз тафсири муқаддимасида шундай дейди: “Қуръонда нозил бўлган суралар тўрт қисмдир: маккий суралар, маданий суралар, баъзиси маккий ва баъзиси маданий бўлган суралар, маккий ҳам маданий ҳам бўлмаган суралар”. Инсонлар маккий ва маданий борасида уч ҳил таъриф берадилар:        Уларнинг энг машҳури: Маккий суралар деб – Росулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам Маккадан Мадинага кўчиб ўтишларидан олдин нозил бўлган оят ва суралар, маданий суралар эса, ҳижратдан кейин нозил бўлган оят ва суралардир. Уларни Мадинада нозил бўлиши, Маккада нозил бўлиши, фатҳ йили ёки ҳажжатул вадоъда нозил бўлиши ёки бирор сафарда нозил бўлишининг эътибори йўқ. Усмон ибн Саид санади билан Яҳё ибн Салломдан ривоят қилади: “Маккада нозил бўлган ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мадинага етиб боришларидан олдин йўлда нозил бўлган оят ва суралар маккий ҳисобланади. Шунингдек Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларидан кейин бирор бир сафарда нозил бўлган оят ва суралар маданий ҳисобланади”. Ушбу ривоят ҳижрат сафарида нозил бўлган оят ва суралар маккий эканлиги олинадиган муҳим ривоятдир. Иккинчиси: Маккий деб, гарчи ҳижратдан кейин нозил бўлган бўлса ҳам Маккада нозил бўлган оят ва сураларга айтилади. Маданий деб эса, Мадинада нозил бўлган оят ва сураларга айтилади. Бу гапга кўра орада яна бир нарса келиб чиқади. Сафарларда нозил бўлган оят ва сураларга на маккий ва на маданий деган ном ишлатилади. Табароний “Ал-Кабир” асарида Абу Умомадан қуйидаги ривоятни келтиради: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръон уч жойда нозил бўлди: Макка, Мадина ва Шомда”, дедилар. Валид буни Байтул-Мақдис деб тафсир қилади. Ибн Касир эса, буни Табук деб тафсир қилса яхшироқ бўларди, дейди. Маккийларга унинг атрофида нозил бўлган оят...

Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришда туркиялик мутахассис таклиф қилинди

Аввалроқ, 2 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида зиёрат туризмини ташкил этиш бўйича қилинаётган ишларни жадаллашлатириш мақсадида, давлат ташкилотлари ва етакчи сайёҳлик фирмалари иштирокида ишчи йиғилиш ўтказилиб, унда зиёрат туризми ассоциация ташкил этиш бўйича таклифлар билдирган эди.  Туризм, айниқса, зиёрат туризми соҳасини ривожлантиришда хорижлик мутахассисларни жалб этиш, хориж тажрибасини ўрганиш ушбу соҳани тараққий топишида муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25-26 октябрь кунлари Туркия Республикасига ташрифи доирасида туризмни ривожлантириш ва координация қилиш мақсадида туркиялик мутахассислар таклиф этилган эди. Туркия Миллий ассамблеяси собиқ депутати Содиқ Бадак Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланади. Бу ҳақда Қўмита Матбуот хизмати хабар берди Қўмита берган хабарга кўра, 30 йиллик тажрибага эга бўлган Содиқ Бадакнинг вазифалари нимадан иборат экани келтирилган. Туркия Республикаси зиёрат туризмини ривожлантиришда катта ютуқларга эришган мамлакат ҳисобланади. Ушбу диёрга ҳар йили зиёрат мақсадида миллионлаб хорижликлар ташриф буюради. Туркиянинг зиёрат туризми йўналишида эришган ютуқларидан бири бу нафақат мусулмонлар, балки насронийларни ҳам қадамжоларга жалб қила олганидадир. Ўзбекистонда ҳам диний бағрикенглик, динлараро тотувлик таъминлангани, буни халқаро мутахассислар томонидан эътироф этилганини ҳисобга олиб, ушбу йўналишда ислоҳотларни амалга оширишда туркиялик экспертнинг жалб қилингани мақсадга мувофиқдир. Мутахассис Ўзбекистон ҳудудларининг туристик инфраструктурасини ривожлантиришда иштирок этади. Содиқ Бадак шунингдек, Ўзбекистон учун салоҳиятли чет эл бозорини ўрганиш ишларида ҳам қатнашади. Янги сайёҳлик маҳсулотларини яратиш ишларига, туристик брендлар ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, Содиқ Бадак лавозимга ноябрь ойида тайинланиши белгиланган. ЎМИ матбуот хизмати 253

Гуноҳлар кечирилишини хоҳлайсизми?

Аллоҳ таоло тақводор инсонлар ҳақида шундай марҳамат қилади: “Улар фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хайр-садақа қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) афв этадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар.” ( Оли Имрон сураси 134-оят). Яъни тақводор инсонлар – булар ҳар қандай ҳолатда ҳам тўқликда ҳам, тангликда ҳам, қийинчиликда ҳам, енгилликда ҳам, соғликларида ҳам, касал бўлганларида ҳам ўз молларидан фақирларга садақа ва қариндошларга эса силаи раҳм қиладиганлардир. Улар  ўзлари кучли бўлсалар ҳам бировга озор бермаслик учун ғазабларини ютадиганлардир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Пахлавонлик тош кўтаришда эмас, балки кучлилик инсоннинг ғазаби келганида ўзини тия олишидадир”- дедилар”. (Имом Аҳмад ривояти)  Хориса ибн Қудома ас-Саъдий айтади: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Менга бир иш қилишни маслаҳат беринг!”- деб сўрадим. Шунда “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ғазаб қилма!”- дедилар. (Имом Аҳмад ривояти) Ғазабнинг давоси ҳақида Утя бин Саъд ас-Саъдий розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, ғазабланиш шайтондандир. Шайтон эса оловдан яратилган. Олов сув билан ўчади. Кимнинг ғазаби келса, у таҳорат олсин!”- дедилар”. (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти.) Тақводор инсонлар одамларнинг хато ва камчиликларини афв этадилар ҳамда уларга қилинган озорларини ўзларига қайтаришга имконлари бўлса ҳам, уларга илтифот қиладилар. Бу эса инсондаги ақл ва фикрнинг мулоҳазакорлиги, кучли ирода ва қувватга эгалигини намоён қилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунида Нидо қилувчи: “Инсонларнинг хато ва камчиликларини афв этганлар қаерда? Роббингизнинг олдига шошилинглар, ажр (мукофот)ларингизни олинглар. Ҳар бир кечиримли олийжаноб мусулмоннинг жаннатга кириши ҳақдир”-деб айтади”- дедилар”.  (Табароний ва Ҳоким ривояти.)  “(Ҳар қандай) ёмонликнинг жазоси худди ўзига ўхшаш ёмонликдир. Бас, кимки афв этиб (ўртани) тузатса, бас, унинг мукофоти Аллоҳ зиммасидадир”. ( Шўро сураси 40-оят). Адолат нуқтаи назаридан қараганда, ҳар қандай ўлчовда ўлчанмасин ёмонликнинг жазоси ана ўшандай ёмонлик, яхшиликнинг мукофоти худди шундай яхшилик бўлади. Агар шундай қилинса, уни ҳеч ким маломат қилмайди. Лекин агар ким ёмонлик ила зулм қилган кимсани афв этса, орадаги гиналарни унутиб, унга чиройли муомала қилса, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасида бўлиб, Аллоҳ таоло унга улуғ ажр беради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло бандасига унинг афви сабабли унга иззат-икромни кўпайтиради.”- дедилар.” (Имом Аҳмад, Муслим ва Термизий ривояти) “Албатта, кимки (азиятларга) сабр қилса ва (Аллоҳ учун) кечириб юборса, албатта, бу пухта ишлардандир.” ( Шўро сураси 43-оят). “ (Эй, Муҳаммад!) Иймон келтирган кишиларга айтинг, улар Аллоҳ кунлари(қиёмат)дан умид қилмайдиган кимсаларни кечириб юбораверсинлар! Шунда (У сабрли) кишиларни қилган ишлари (кечиришлари) сабабли мукофотлагай!” ( Жосия сураси 14-оят). Яъни эй Аллоҳнинг набийси Аллоҳ ва унинг расулини тасдиқлаганларга айтинг: “Улар Аллоҳнинг турли азоблари қоим бўладиган кундан қўрқмайдиган мушрикларнинг азиятларини афв этсин, кечирсин ва уларга сабр қилсинлар!” Шунда Аллоҳ таоло у мўминларни бу дунёда азиятларга сабр қилиб, ғазабларини ичларига ютиб, ёмонликлардан ўзларини сақлаб ва яхши амаллар қилганликлари сабабли мукофотлагай. Ва албатта, “Кимки яхшилик қилса, бас, ўзи учундир. Кимки ёмонлик қилса, бас, ўз зараригадир. Сўнгра Роббингиз ҳузурига қайтарилурсиз.” ( Жосия сураси 15-оят). Демак, юқоридаги оят ва ҳадислардан маълум бўладики, кечиримли бўлиш, ғазаби келганда ўзини тия олиш ва бошқаларнинг азиятларига сабр қилиш улкан ажр-у савобларга сабаб бўлади. Ҳаётимиз давомида бошқа инсонларга ғазаб қилмасдан, уларни камчиликларини кечириб,...

Мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди

Жорий йилнинг 25 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида илмий мактаблар очишга доир бўлиб ўтган йиғилишда таъкидланганидек, Самарқанд вилоятида ҳадис ва калом илми мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди. 4 ноябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги ҳамда Имом Бухорий халқаро маркази ҳамкорлигида таъсисчилар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда мактаблар фаолиятини ташкиллаштириш бўйича маслаҳатлашиб, фикр алмашилди. Жумладан, мударрисларни танлаш, дарсларни олиб бориш тартиби, ўқитиладиган китоблар, тингловчиларни қўлланма ва адабиётлар билан таъминлаш бўйича якдил тўхтамга келинди. Йиғилишнинг иккинчи қисми вакиллик мажлислар залида давом эттирилди. Мактаблар учун тингловчиларни танлаб олиш мақсадида бўлиб ўтган ушбу йиғинда вилоят масжидларида фаолият кўрсатаётган, шунингдек ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаган ва ҳозирда диний идора тизимида фаолият олиб бормаётган 70га яқин номзодлар ичидан салоҳиятлилари ҳар икки мактаб учун танлаб олинди. Эндиликда, машғулот хоналарини тўлиқ жиҳозлаш, барча керакли ашёлар билан таъминлаш жараёни олиб борилмоқда. Шу каби ташкилий ишлар ниҳояланиши сўнгидан саноқли кунлар ичида мактаблар расман фаолиятини бошлайди.   ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги 297

Абу Муъин ан Насафий ойлиги кўтаринки руҳда ўтмоқда

2017 йилнинг ноябр ойи Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча масжид ва мадрасаларда “Абу Муъин ан-Насафий ойлиги” деб номлангани муносабати билан Самарқанд вилояти масжидларида ушбу ойни муносиб тарзда ўтказиш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда. Масжидлар пештоқи мазкур ойликни ифода этувчи афишалар билан таъминланган ҳамда барча имом хатиблар қўлига Абу Муъин ан-Насафий ҳазратларининг ҳаёти ва ижодини ёритувчи маълумот тақдим этилган. Ҳозирда ойликни кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича амалий ҳаракатлар йўлга қўйилган бўлиб, жумладан: 2 ноябр куни Имом Бухорий халқаро марказида Пайариқ, Оқдарё ва Иштихон тумани имом хатиблари иштирокида ташкил этилган “маънавият соати”да Абу Муъин ан-Насафийнинг бой илмий мероси, бугунги кундаги, хусусан ёшлар тарбиясидаги аҳамияти борасида суҳбат ўтказилди. Маърузалар вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов, вилоят бош имом хатиби маслаҳатчиси М.Меликов, Имом Бухорий халқаро маркази илмий котиби Ш.Умаров томонидан олиб борилди. Имом хатибларга жойлардаги йиғинларда алломанинг ҳаёти ва ижоди ҳақида тушунчалар бериш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, шу куни вилоят бош имом хатиби ўринбосари Х.Сатторов Булунғур тумани имом хатиблари билан мазкур мавзуда суҳбат олиб борди. Муҳтарам Юртбошимизнинг кўрсатмалари асосида бошланган ушбу хайрли тадбир вилоятимизда кўтаринки руҳда бошланди ва ой давомида умумманфаатли ва сермазмун тарзда давом эттирилади. ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги 423
1 1 439 1 440 1 441 1 442 1 443 1 462