Жорий йилнинг 25 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида илмий мактаблар очишга доир бўлиб ўтган йиғилишда таъкидланганидек, Самарқанд вилоятида ҳадис ва калом илми мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди. 4 ноябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги ҳамда Имом Бухорий халқаро маркази ҳамкорлигида таъсисчилар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда мактаблар фаолиятини ташкиллаштириш бўйича маслаҳатлашиб, фикр алмашилди. Жумладан, мударрисларни танлаш, дарсларни олиб бориш тартиби, ўқитиладиган китоблар, тингловчиларни қўлланма ва адабиётлар билан таъминлаш бўйича якдил тўхтамга келинди. Йиғилишнинг иккинчи қисми вакиллик мажлислар залида давом эттирилди. Мактаблар учун тингловчиларни танлаб олиш мақсадида бўлиб ўтган ушбу йиғинда вилоят масжидларида фаолият кўрсатаётган, шунингдек ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаган ва ҳозирда диний идора тизимида фаолият олиб бормаётган 70га яқин номзодлар ичидан салоҳиятлилари ҳар икки мактаб учун танлаб олинди. Эндиликда, машғулот хоналарини тўлиқ жиҳозлаш, барча керакли ашёлар билан таъминлаш жараёни олиб борилмоқда. Шу каби ташкилий ишлар ниҳояланиши сўнгидан саноқли кунлар ичида мактаблар расман фаолиятини бошлайди. ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги 297
2017 йилнинг ноябр ойи Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча масжид ва мадрасаларда “Абу Муъин ан-Насафий ойлиги” деб номлангани муносабати билан Самарқанд вилояти масжидларида ушбу ойни муносиб тарзда ўтказиш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда. Масжидлар пештоқи мазкур ойликни ифода этувчи афишалар билан таъминланган ҳамда барча имом хатиблар қўлига Абу Муъин ан-Насафий ҳазратларининг ҳаёти ва ижодини ёритувчи маълумот тақдим этилган. Ҳозирда ойликни кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича амалий ҳаракатлар йўлга қўйилган бўлиб, жумладан: 2 ноябр куни Имом Бухорий халқаро марказида Пайариқ, Оқдарё ва Иштихон тумани имом хатиблари иштирокида ташкил этилган “маънавият соати”да Абу Муъин ан-Насафийнинг бой илмий мероси, бугунги кундаги, хусусан ёшлар тарбиясидаги аҳамияти борасида суҳбат ўтказилди. Маърузалар вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов, вилоят бош имом хатиби маслаҳатчиси М.Меликов, Имом Бухорий халқаро маркази илмий котиби Ш.Умаров томонидан олиб борилди. Имом хатибларга жойлардаги йиғинларда алломанинг ҳаёти ва ижоди ҳақида тушунчалар бериш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, шу куни вилоят бош имом хатиби ўринбосари Х.Сатторов Булунғур тумани имом хатиблари билан мазкур мавзуда суҳбат олиб борди. Муҳтарам Юртбошимизнинг кўрсатмалари асосида бошланган ушбу хайрли тадбир вилоятимизда кўтаринки руҳда бошланди ва ой давомида умумманфаатли ва сермазмун тарзда давом эттирилади. ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги 423
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Ўз миллий тарихи ва маданиятига, дунёда энг катта бойлик бўлган интеллектуал ва маънавий салоҳиятга чуқур ҳурмат билан ёндашиш, уни асраб-авайлаш ва бойитиш, шу асосда ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш жаҳондаги ҳар бир давлат ва жамиятнинг моддий ва маънавий тараққиётида, ҳеч шубҳасиз, ҳал қилувчи ўрин эгаллайди. Шу борада дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври – Мусулмон Ренессанси деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган бебаҳо ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Хусусан, IX-XI асрларда Хоразмда ташкил этилган Маъмун академияси ва “Байт ул-ҳикма”, яъни “Донишмандлик уйи” деган ном билан шуҳрат қозонган Бағдод академиясида, XV асрда Самарқандда шаклланган Мирзо Улуғбекнинг илмий мактабида самарали меҳнат қилган олимлар, ўтмишда юртимизда ислом динининг мазмун-моҳиятини чуқур тадқиқ қилиш ва тарғиб этиш бўйича бетакрор асарлар яратган уламолар бутун дунёга донг таратганлар. Ўрта асрларнинг илк даврида улуғ аждодларимиз томонидан математика, астрономия, физика, кимё, геодезия, фармакология, тиббиёт каби аниқ фанлар билан бирга, тарих, география, фалсафа, маданият ва санъат, архитектура соҳаларида яратилган буюк илмий ғоя ва кашфиётлар жаҳон илм-фани ва цивилизацияси ривожида кескин бурилиш ясади. Ўз давридаги барча қийинчилик ва оғир синовларга қарамасдан, бу аллома ва мутафаккирлар илму фан равнақи йўлидаги ўз бурчига, гуманизм ва маърифат ғояларига ҳамиша содиқ қолиб, ҳақиқий маънавий жасорат намунасини кўрсатдилар ва уларнинг халқимиз ва башарият олдидаги буюк хизматлари, айниқса, мустақиллик йилларида муносиб ҳурмат ва эътибор топиб келмоқда. Улуғ аждодларимиз томонидан яратилган ва бугунги кунда бутун маърифатли дунёни ҳайратга солиб келаётган илмий мерос фақат бир миллат ёки халқнинг эмас, балки бутун инсониятнинг маънавий мулки бўлиб, бу бебаҳо бойлик янги ва янги авлодлар учун донишмандлик ва билим манбаи, энг муҳими, янги кашфиётлар учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир. Айни вақтда таъкидлаш лозимки, ана шу бетакрор илмий мероснинг барча қатламлари ҳали тўлиқ ўрганилмаган ва ўз тадқиқотчиларини кутмоқда. Биргина мамлакатимиз китоб фондларида сақланаётган, асосий қисми ЮНЕСКОнинг маданий мерос рўйхатига киритилган 100 мингдан зиёд қўлёзма асарлар ҳам шундан далолат беради. Халқимизнинг яратувчилик даҳоси билан бунёд этилган ана шундай ноёб меросни илмий асосда ҳар томонлама чуқур ўрганиш, юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ҳақида яхлит тасаввур уйғотиш, улар билан аҳолимиз ва жаҳон жамоатчилигини кенг таништириш, халқаро миқёсда динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни йўлга қўйиш, инсон қалби ва онгини эгаллаш учун турли хавф-хатарлар кучайиб бораётган бугунги мураккаб даврда ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялаш мақсадида: 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Тошкент ислом университети, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва жамоатчилик вакиллари томонидан билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этилсин. 2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин: мамлакатимиз асрлар давомида жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми, ислом маданияти марказларидан бири бўлиб келганини акс эттирадиган илмий-тарихий концепцияни ишлаб чиқиш ва...
Мезбонлик вазифасини ўтаётган Баҳовуддин Валад неча йиллардан буён орзу қилган олий учрашувга тўсатдан эришганлигини Аллоҳнинг катта инояти деб билар, шу боис юрагида тахланиб ётган саволлар қатини бузишга журъат этолмай ҳазратнинг нигоҳи ўзига бурилишини тоқат ила кутарди. Сўнг ҳужрада икки улуғ инсондан бошқа ҳеч ким қолмади. – Мен сизни Хоразмшоҳ саройида хизматда деб эшитгандим. Алҳол, бу хабар янглишлигидан ҳам дарак топиб севиндим. Олим одамнинг подшоҳларга яқин юриши илмнинг заволидир. Эшитганмисиз бу ҳақда Суфёни Саврий ҳазратлари нима деганини? Меҳмоннинг кўзларида нур шуълаланди. Баҳовуддин изза тортиб катта бошини сарак-сарак қилди. – Тақсир, Саврий ҳазратлари ҳақида оз билурман деёлмайман. Аммо сиз айнан қайси каломини назарда тутаётганингизни англамай турибман. – Суфён ҳазратларининг тилида ниш бор. Бу ниш тош юракларни ҳам тешиб юборгай. Ул зот айтибдурки, “Жаҳаннамда бир водий борки, унда фақат подшоҳларни зиёрат қилгувчи қори олимларни кўрурсиз”. (Бу ерда золим, бадхулқ ва адолатсиз шохлар назарда тутилмоқда. Айниқса, бу халқга раҳбар бўладию лекин халқ ғами билан умуман иши бўлмайдиган ўз нафсига қўл бўлган падшохлар назарда тутилмоқда. Агар биз буни нотуғри тушунадиган бўлсак! Энг катта хато қилган бўламиз. Чунки Ҳазрати Абу Бакр, Умар, Усмон, Али розияллоҳу анҳумлар ва бошқа одил падшохларга нисбатан тухмат қилган бўламиз. Бу маълумотлар билан биз ҳозирги одил падшоҳларга тош отмоқчи эмасмиз) – Ё Раб, ўзинг сақлаганинг ҳамиша рост бўлсин, – йўғон овозда хитоб қилди Валад, – шукурки, Муҳаммад Хоразмшоҳнинг бир эмас, бир неча таклифларига рад жавобини бердим. Ҳатто унинг йўлдан оздиргувчи ваъдаларига чап бердим. Баъзан иккиланган пайтларим ҳам бўлди. Эҳтимол, шоҳ саройидаги мавқеим туфайли ёлғиз ўғлим Жалолиддин Румийнинг бахти очилармикан, деган иштибоҳга ҳам бордим. Буни қарангки, ўша шайтон васвасага солган кунлари Пайғамбаримизнинг: (с.а.в.). – Олимларнинг ёмони амирлар ҳузурига борганларидир, амирларнинг яхшилари олимлар ҳузурига келганларидир, – деган ҳадисига кўзим тушди. Буни мен каби ғафлат кўчасига қадам босишдан ҳайиқмаган ғофил кимсаларга набийи акрамнинг буюк насиҳати деб тушундим. – Рост айтадурсиз, шу важдин расулуллоҳ “Насиҳат – диннинг устуни” деганлар. Энди бояги масалага қайтсам, мен сизнинг адашмаганлигингизни исботловчи баъзи ҳикматларни ёдингизга солай, токи қалбингизда заррача пушаймонликка ўрин қолмасин. Ўз замонасида Авзоий деган улуғ зот яшаган. У “Амалдорни зиёрат қилувчи олимдан кўра Аллоҳга ёқимсизроқ ҳеч нарса йўқдир” деган эди. Сайд ибн Мусаййаб (р.а.) эса, “Қачон бир олимнинг амирлар олдида ўралашиб юрганини кўрсангиз, ундан эҳтиёт бўлинг, чунки у ўғридир” деганлар. Баҳовуддин Валад ҳазратнинг гапларини тинглаш асносида кўзларига ёш келди, дили шам каби эриб оқаётгандай туюлди ва шу ҳолатда: “Пирим, давом этинг, ҳар бир сўзингиз малҳам каби вужудимга шифо, қалбимга таскин бағишлаяпти”, дейишдан нари ўтмасди. Устоз эса завқ-шавққа тўлиб-тошиб, ҳаттоки ёнидаги гурунг дошини-да ёдидан чиқаргандай берилиб ҳикоясида давом этарди. – Филҳол Ҳасан Басрий отлиғ зоти шариф алломани билурсиз? – Шундоқ, ҳазрат! – У муҳтарам зот айтадилар: Саъд ибн Абу Ваққос золим падшоҳлар атрофида ўралашиб юрмасди. Фарзандлари унга “Сиздан улуғлар ҳам уларнинг ҳузурига боряпти, сиз ҳам қатордан қолманг” дейишди. Ул зот: “Эй фарзандларим! Қавм бир ўликни ўраб олган бўлса, унга мен ҳам борайми?! Аллоҳга қасамки, кучим етгунича улардан қочаман”, дедилар. Фарзандлари: “Эй отажон! Унда биз очликдан ўлиб кетамиз-ку?” – дейишди. Саъд ибн Абу Ваққос уларга шундай жавоб берди: – Эй болаларим! Семиз мунофиқ ҳолда ўлишдан кўра, оч мўминлигимча рихлатга чекинишим мен...
Халқимиз тарихида буюк ўғлонлар кўп бўлган. Уларнинг номи ва шони бугунги кунга қадар яшаб келмоқда. Биз авлодларнинг вазифаси эса уларнинг хотирасини абадий қилиш ва келажак авлодларга уларнинг амалга оширган ишларини етказишдир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори атоқли давлат арбоби Шароф Рашидовнинг хотирасини абадийлаштиришга қаратилган эди. Таниқли адиб, давлат арбоби Шароф Рашидов 1917 йилнинг 6 ноябрида Жиззах шаҳрида, деҳқон оиласида таваллуд топган. 1934 йилда Жиззахдаги педагогика техникуми тугатди. 1938-1941 йилларда Самарқанд вилоятининг рўзномаларидан бирида ишлайди. 1941 йилда Самарқанд Давлат университетини тугатиб муаллим ва мухбир сифатида фаолиятини бошлаган. 1941-1942 йилларда урушда қатнашади. 1944-1947 йилларда раҳбарлик ишига ўтади. Самарқанд вилоят партия котиби сифатида фаолият олиб борган. 1947-1949 йилларда “Қизил Ўзбекистон” рўзномасига муҳаррирлик қилади. 1940-1950 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раиси сифатида ишлаган. 1950-1959 йилларда Ўзбекистон Олий Кенгаши раёсатининг раиси, 1959-1983 йилларда Ўзбекистон Компартияси марказқўмининг биринчи котиби бўлиб ишлаган. Шароф Рашидов раҳбарлик қилган йиллари жаҳон халқлари бошига улкан кулфат келтирган Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг оғир йиллар, 1966 йилда содир бўлган Тошкент зилзиласи ва ундан кейинги чўлни ўзлаштириш ҳамда пахта майдонларини кенгайтириш йиллариги тўғри келган. У ўн бир марта “Ленин ордени”, икки марта (1974, 1977) “Меҳнат қаҳрамони Олтин юлдузи” ва Ленин мукофоти совриндори ҳам бўлган. Шароф Рашидов қобилиятли бошқарувчиликдан ташқари ўз даврининг кўзга кўринган ёзувчиси ҳам бўлган. Унинг ижоди асосан 30-йилларнинг иккинчи ярмида бошланган бўлиб, дастлаб шеъриятда қалам тебратган. Унинг биринчи шеърий тўплами “Самарқанд куйлари” номи билан босилган. Сўнг эса “Ўлкам”, “Орзуимиз” (1939) каби шеърлари чоп этилган. Улуғ Ватан уруши даврида фашизмга қарши ғалабага етакловчи шеърлар ёзиб, 1945 йилда “Қаҳрим” номи билан тўплам сифатида чоп эттиради. У айни чоғда адабиётшунос ва мунаққид сифатида ҳам қалам тебратган эди. У жанг майдонларида: Агар жангдан қайтсам орқамга, Лаънат ўқинг, яшашим бекор. деган аҳд билан она-Ватан душманларига, фашизмга қарши қаҳр-ғазаб туйғуларини тўкиб сочади. Шароф Рашидов мақоланавис — публисистликдан камолга етган адиб даражасига кўтарилди. Шунинг учун ҳам унинг бадиий ижоди намуналарида бу руҳ етакчи ўринни эгаллайди. Адибнинг катта наср намуналари бўлган “Ғолиблар”, “Бўрондан кучли”, “Қудратли тўлқин” романларида урушдан кейинги Ўзбекистон халқини, тикланиш йилларидаги меҳнат жасоратлари бадиий ифодасини топган. Ижодкорнинг “Кашмир қўшиги”, “Комде ва Мудан” каби лирик қиссалари анъанавий Шарқ достончилиги услубида битилган бўлиб, ёшлик, баҳор, гўзал ҳаёт нашидаси мадҳига бағишлангандир. Адиб ҳаётининг сўнгги йилларида яратган “Дил амри” қиссаси Иккинчи жаҳон уруши йилларида Белорусь заминида кечган жанг манзаралари, турли миллат жангчиларининг ғалаба йўлида олиб борган ҳаёт-мамот кураши тасвирига багишланган. Шароф Рашидов ҳам Шўро ҳокимияти даврининг барча давлат арбоблари сингари вафотидан кейин қораланди. Ҳаёти ва ижодини ўрганиш таъқиқланган. Мустақиллик шарофати билан камтарин адиб ва давлат арбобининг номи қайта тикланди. У 1983 йилнинг кузида тўсатдан вафот этди. Ижтимоий тармоқларда Шароф Рашидовнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган фотосуратларни кузатганимизда улар орасида биринчи учувчи Юрий Гагарин, Куба раҳбари Фидель Кастро билан тушган муратлари юзага чиқади. Улар эса Шароф Рашидовнинг илм маърифат, халқаро муносабатларда мустақил бўлишга уриниши сифатида англаш мумкин. muslim.uz 266