islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Чин дўст

Анвар ва Умар саҳрода бир неча кун юришди. Улар сув тугагандан сўнг икки кун йўлда давом этишди. Чанқоқ уларни силласини қурутди. Қуёш оташ каби уларни ёндирарди. Бераҳм саҳронинг қумлари эса оёқларини куйдирарди. Улар ташналикдан қийналиб, қадам-бақадам умидсизланиб боришарди. Иккиси ҳам сувга олиб борадиган энг яқин йўл ҳақида пичирлашарди. Анвар: “Бу энг яқин йўл”, деб қўли билан кўрсатса, Умар қарши томонга ишора қиларди. Фикрлари бир жойдан чиқмаган дўстлар жанжаллашиб қолишди. Бу эса Анвар дўстининг юзига бир тарсаки уруши билан якунланди. Умар унга жавоб қайтармай, қумга: “Бугун дўстим билан тортишиб қолдим. Шу учун, у мени юзимга бир тарсаки урди”, деб ёзиб қўйди. Икки дўст йўлда давом этишди. Узоқда анҳор кўринди. Анвар югура бошлади. Умар ҳам дўстининг ортидан чопиб, ундан ўзиб кетди. Умарни ташналик ва чанқоқ шу қадар азоблагандики, у сузишни билмаслигини унутиб, ўзини анҳорга отди. У сувга тушдию чўка бошлади. Анвар келиб, дўстини қутқарди. Умар чўнтагидан пичоқ олиб, ҳарсанг тошга: “Бугун дўстим менинг ҳаётимни сақлаб қолди”, деб ёзиб қўйди. Унинг бу ишидан дўсти ҳайрон бўлиб: “Юзингга тарсаки урганимда қумга ёздинг. Жонингни сақлаб қолганимда эса, тошга ёзяпсан?”, деди. Умар: “Юзимга урганинг бир ҳодиса эди халос. Шамол келиб, ёзувни ўчириб юборади. Худди шунингдек, тарсаки ҳам ёдимдан ўчирилади. Лекин, ўлимдан асраб қолганинг улуғ иш. Шу боис уни тошга ўйиб ёздим. Бу ёзув тошдан ўчмаганидек, менинг ёдимда ҳам абадий қолади. Зеро, Яхши дўст хатоларни унитиб, гўзал сифатларни ёдда сақлайди”, деди. Марғилон шаҳридаги “Қутайба ибн Муслим” жоме масжиди имом хатиби Турсунбой ҒАНИЕВ (muslim.uz) 545

Жума кунининг фазилати

Аллоҳ таоло айтади: «Эй иймон келтирганлар! Қачон жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк қилинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси, 9-оят). Ушбу ояти карима жума намозининг фарзлигини баён қилувчи оятдир. Бунга Ислом умматидан ҳеч ким хилоф қилмайди. Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуёш чиққан кунннинг энг яхшиси жума кунидир, чунки у кунда Одам алайҳиссалом яратилган, у кунда жаннатга киритилган ва у кунда жаннатдан чиқарилган ва қиёмат ҳам жума куни бўлади”, дедилар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бундай ривоят қиладилар: “Агар кимки жума куни ғусл қилиб, жума намозига борса, ўша ғусл баданини поклаганидек жума намози гуноҳларини ювади ва ҳар бир қадамига Аллоҳ таоло йигирма йиллик ибодат савобини, жума намозини ўқиб бўлгач, икки юз эллик тоат-ибодатнинг савобини у банданинг номаи амолига ёзади”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло фаришталарга жума куни ерга тушишни амр этади. Ҳар бирининг қўлида олтин қалам ва нуқрадан қўғоз бўлиб, ер юзида масжидлар олдига бориб туришади. Фаришталар жума куни масжид эшигидан кириб келганларнинг исмини ёзиб оладилар. “Илоҳо, сенинг фармонинга биноан жума масжидига кирганларнинг исмини ёзиб келдик”, дейдилар. Шунда Аллоҳ таоло: “Улар қанчалик гуноҳкор бўлишмасин, ҳамма гуноҳларини мағфират этдим”, дейди. Саид ибн Мусайяб айтадилар: “Жума намозига боришим менга нафл ҳажни қилишдан севимлироқдир”. Каъбул Ахбор: “Бир қадаҳ олов ичмоғим мен учун бир қадаҳ ароқ ичмоғимдан яхшироқ. Бир қадаҳ ароқ ичмоғим намози жумага бормай қолишимдан яхшироқ. Намози жумага бормай қолишим одамларнинг сафлари устидан хатлаб ўтишимдан яхшироқ”, деб айтганлар. Халқаро алоқалар бўлими ходими Абдуллоҳ   ПАРПИЕВ тайёрлади. (muslim.uz) 473

Ўзбекистонликлар Саудия Арабистонига саёҳат визасини олиши мумкинми?

Саудия Арабистони ҳукумати мамлакатга саёҳат қилмоқчи бўлган хорижликлар учун сайёҳлик визаларини беришни бошлаши ҳақида хабар тарқатилди. Бу қарорга келинишидан мақсад сифатида нефтга боғланиб қолган иқтисодиётдан воз кечиш экани айтилмоқда. Туризм иқтисодиётни диверсификация қилишда энг яхши восита экани таъкидланди. Саудия туризм бошқармаси раҳбари шаҳзода Султон ибн Салмон ибн Абдулазизнинг фикрича мамлакатда яқин орада сайёҳлик визалари жорий этилади. Хабарда ҳаж учун келаётган мусулмонлардан ташқари Саудия Арабистонига саёҳат қилмоқчи бўлган хорижликлар учун визаларни расмийлаштириш жуда қийин ва ўта қимматбаҳо жараён ҳисобланиши маълум қилинган. Аввалроқ, мамлакатнинг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Қизил денгиздаги 50 та оролни қимматбаҳо курортларга айлантирилишини маълум қилган эди. Саудия Арабистони ҳукумати сайёҳлик визалари берилишида ҳеч қандай чекловлар ҳақида маълум қилмаган. Бу эса ҳаж ва умра мавсумидан бошқа вақтларда мамлакатга саёҳат мақсадида барча мамлакат фуқаролари ташриф буюриши мумкинлигини англатади. Ўзбекистон фуқаролари ҳам шулар жумласидандир. muslim.uz 306

700га яқин қорилар борди

Эроннинг Шероз шаҳрида Дунё мусулмон ёшлари Қуръон форуми ўтказиляпти Маълумотларга кўра, форумга Эрон ҳамда дунёнинг турли минтақаларидан 700 га  яқин қорилар етиб келди. Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг “2017 йил – Мусулмон ёшлари пойтахти” учун тайинланган халқаро дастурлар котиби Ҳайдар Али Камёб Калантари форумга дунёнинг турли ўлкаларидан ёшлар келгани ва Туркия бош муфтийсининг ҳам ташриф буюргани тинчлик ва дўстликнинг намоён бўлиши дея таъкидлади. “Уч кунлик форум Қуръонга муҳаббатли ёшлар ўртасидаги маданий мулоқотни кучайтиришга қаратилган”, деб  сўзида давом этди жаноб Калантари. Эслатиб ўтамиз: 2016 йил Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган ИҲТ вазирлари даражасидаги учрашувда Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Шероз шаҳрини “2017 йил – Мусулмон ёшлари пойтахти” деб атаган эди. Шу муносабат билан жорий йилда Шерозда турли маданий, санъат, спорт ва диний тадбирлар ўтказилмоқда. muslim.uz 272

Терактлар манфаатга қараб номланмоқда

“Фобия” сўзининг “назорат қилиб бўлмайдиган қўрқув” деган маъносини инобатга оладиган бўлсак, “исломофобия”дан  ислом дини ва унга дахлдор ҳар нарсадан беихтиёр қўрқиш деган маъно келиб чиқади. ИШИД террорчилик ташкилоти  пайдо бўлиши билан Ғарб давлатларида исломофобия янада кучайди. Энди “теракт” сўзининг маъносига назар ташлайлик. “Теракт” – лотинча сўз. “terror” (қўрқув, ваҳима)  ва “act” (ҳаракат) сўзларининг бирикмасидан ташкил топган бўлиб, одамларда қўрқув ва ваҳима уйғотиш учун амалга оширилган ҳаракат деб тушунилади. Жамоатчиликка машҳур бу маъно шу кунларда Европада мусулмонларга қарши содир бўлаётган жиноятларга нисбатан ишлатилмаяпти. Гап шундаки, яқинда Буюк Британияда ҳайдовчи бир куннинг ўзида икки марта қасддан мусулмон аёлларнинг устига машинада бостириб боргани, уларга оғир тан жароҳати етказилгани эса теракт сифатида баҳоланмади. Лестер шаҳрида истиқомат қиладиган 47 ёшлик муслима аёл Зайнаб  Ҳусайн беш ҳафтадан бери шифохонада даволаняпти. Ўша мудхиш куни Зайнаб хоним болаларини мактабга қўйиб қайтаётган эди. Йўл четида бораётган аёлни қасддан машинада босиб кетди, Натижада унинг бир неча жойи синди ва кесилди. Жабрланган аёлга ҳаттоки тери кўчириш амалиёти ўтказилди. Тергов ишлари хулосасига кўра, ҳайдовчи атайлаб аёлнинг устига мошинада бостириб борган, “Нега бундай қилдингиз?” деган саволга “Мусулмон бўлгани учун” деган жавоб берган. Айнан шу куннинг ўзида террорчи яна бир жиноятни худди шундай содир этган. Унда 12 ёшлик қиз жабр кўрган эди. Мазкур жиноятлар “теракт” деб баҳоланмади. Ваҳоланки, шу вақтгача одамлар устига қасддан машина ҳайдаб содир этилган ҳар қандай жиноят “теракт” деб баҳоланар эди, деб таҳлил қилади Буюк Британиянинг “The Guardian” газетаси. muslim.uz 295
1 1 442 1 443 1 444 1 445 1 446 1 462