Тошкент ислом институтида Махсус сиртқи бўлимга 2017-18 ўқув йили бошланаётгани муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида юқори балл билан институтга кирган талабалар – Навоий вилояти бош имом-хатиби Тоҳиржон Рўзиев ва Зангиота тумани имом-хатиби Нурали Мавлоновлар сўзлаган миннатдорчилик нутқи. Ассалому алайкум! Ҳурматли Муфтий ҳазратлари, қадрли Меҳмонлар ва Устозлар! Тошкент ислом институтида исломшунослик, имом-хатиблик ва араб тилини ўқитиш мутахассислиги бўйича махсус сиртқи бўлимнинг таъсис этилиши биз имом-хатиблар ҳаётида қувончли саҳифаларни кашф этди. Маълумки, ушбу сиртқи бўлимнинг таъсис этилиши ислом институти тарихида биринчи маротаба амалга оширилмоқда. Бунинг учун Яратганга ҳамд-у санолар айтган ҳолда Сиз муҳтарам Раҳбариятга, Сизлар орқали давлатимиз Раҳбарига ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз! Бу даргоҳдаги таълим жараёнини ўтаб бўлгач, муқаддас ислом динимиз ва севимли она ватанимизнинг равнақи йўлида Сиз Раҳбариятнинг бошчилигингизда бор куч ғайратимиз, илм ва тажрибамизни сарфлашга, олдимизга қўйилган барча шарафли вазифаларни сидқидилдан бажаришга сўз берамиз! بسم الله الرحمن الرحيم الحمد لله الذي خلقنـــــا من العَدَم، و هدانـــــا بالقرآن، و علّمنـــــا بالقلم، و عرّفنـــــا ما لم نعلم، و جعلنـــــا أمة لحبيبه الأكرم، و شرّفنـــــا اليوم بالإلتحاق إلي هذا المعهد الإسلامي الذي تخرّج منه كثير مِنْ علماء العالَم، أما بعد: السلام عليكم و رحمـــــة الله و بركـــــاته، حضرة المفتي و ضيوفَنـــــا الكرام و مُعلِّمينا المحترمـــــين المجتهـــــــدين! * * * أوّلاً، أَقول مِنْ قلبٍ يَفِيْض بالغِبْطَة و السرور بأنّ تأْسيس القسم الخارجي لمعهدنا الإسلامي هذا (المسمي بإســــــــــــــــــــــــم “الإمـــــــام البخاري”) بإختصاص العلوم الشرعية و الإمامة و الخطابة و تعليم اللغة العربية قد كشف في حياتنا صُحُفا مُنوَّرة لا يَطْفَئ ضياءها و لا يزال، * * * و قد علِمنا بأنّ تأْسيس هذا القسم في هذه المؤسسة التعليمية ما كان من قبل، بل وقع أوّل مرة في تاريخها، و نحن نعتقد أن قراركم بهذا متعلِّق لتثبيت التعليمات المسلسلة، * * * و علي هذا نشكرُكم و نشكر بوَسِيْطَتكم لرئيس جمهوريتنا أوزبكستان شوكت ميرضيائيف الذي عَرَفْناه بالقيادة العَدْلَة و الشرف الرفيع و نَطلُب إلي مولانا الكريم أن يعطي لكم أصدقَ التمنِّيات و أحرَّ المطلوبات! و نتمنّي لكم من صَميم قلوبنا مزيدا من الصحة و العافية، * * * و الآن ليس من العجب أنَّكم لَتَحِسُّون أحوال الطلاب الذين قد صَفُّوا أمامكم كمثلي، و قلوبنا الآن مليئة بالسعادة و الهَنَاء، التي لا تُقِرُّنا كمثل أمـــواج البحر التي لا تدري ما هو السكوت، * * * فإننـــــا – و عددنا ستون طالبا – قد نجحْنا بالإلتحـــــاق إلي هذا المعهد الإسلامي من بين مائة و واحد و ثمانين شخصا من الأئمة و الخطباء و المدرِّسين ، ويمكننــــا القول بأن الإمتحـــــان قد أسِّس علي طُرُق العدالة، و نحن نعترف هذا مائةً بمائة، * * * و لقد شهِدْنا كلٌّ منّا بأن رئيس جمهوريتنا أوزبكستان ألقي كلمة في الجلسة الثانية والسبعين للجمعية العامة لمنظمة الأمم المتحدة، و هي بمعني: “إنّنـــــا نعتزُّ بالدين الإسلامي، و هو دين قد أحاط بكل قَوْمِيَّـــــاتِنا الأَزَلِيَّـــــة، و نحن لا نَــــــوَدُّ الذيــــــن ينتسبــــــــــون الإرهـــــاب و سَفْك الدِّمــــــاء لديـــن الإسلام المبـــــارك المنزَّه عن تلك الخِصـــــال الخبيثة، و مع ذلك لن نتَّفق معهم أبداً، و ديننـــــا الإسلام يدعونـــــا و يَنْصَحُنـــــا للمَحبّة و الأمـــــن و السمـــــاحة من الفضائل الإنسانية فقط!” * * * و خِتامـــــاً، نَعِدُكم بشهادة الحاضرين أن نجتهد بكل الإجتهاد مع قيـــــاداتكم في...
Ҳиндистон Олий суди икки дин вакиллари никоҳини бекор қилиш тўғрисидаги қуйи инстанция қарорини бекор қилди. Суд ушбу қарори билан мусулмон оиласини сақлаб қолишга ҳукм чиқарди. Ҳиндистонда бир қанча ойлардан буён можароларга сабаб бўлиб келаётган мусулмон йигит ва ҳинд қизининг никоҳга киришиши воқеаси юзасидан иш судга қадар бориб етди. Аввалроқ штат суди келин томоннинг қариндошлари талаби билан никоҳни бекор қилиш ҳақида қарор чиқарган эди. Келиннинг ислом динига мажбур қилиб қабул қилгани суд қарорига асос дейилган эди. Бироқ Ҳиндистон Олий суди ушбу иш юзасидан ўрганишлар натижасида қуйи турувчи интанция қарорини бекор қилиш ҳақида ҳукмни қабул қилди. 24 ёшли Акхила Акошаннинг отаси Керала штати судига қизининг никоҳини бекор қилиш бўйича арз қилиб мурожаат қилган эди. У ўз арзида қизи куч остида исломни қабул қилганини айтиб ўтган. Исломни қабул қилгач Ҳадия исмини олган қиз, турмушга чиққунига қадар таълим муассасаси ётоқхонасида дўстларидан ўрганган. Май ойида никоҳи суд томонидан бекор қилингач, ота-онасининг уйига қайтарилган. Олий судда 27 ноябрь куни Ҳадиянинг кўрсатмалари тингланиши белгиланган бўлиб, қизнинг кўрсатмаларига асосан якуний қарорни қабул қилиши айтиб ўтилган. 283
Бугунги кунда туризмни ривожлантириш мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Мамлакат ўзининг салоҳияти, географияси, тарихи ва бугунги кунидан келиб чиқиб туризмнинг турли йўналишларини ривожлантиришга уринади. Саломатлик туризми, тиббиёт туризми, экотуризм, экскурсия туризми, спорт туризми, экстримал туризм, зиёрат туризми сингари йўналишларни ривожлантириш имконияти юзага келади. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар 30 нафар сайёҳ мамлакат туризм соҳасида бир, унга турдош бўлган тизимда эса икки янги иш ўрнини яратилишига сабаб бўлади. Ҳар йил Ўзбекистонга жаҳоннинг 70 га яқин мамлакатидан икки миллионга яқин сайёҳлар ташриф буюради. Ушбу миқдорни 5 миллионга етказиш салоҳиятимизни қанчалик тарғиб қилишимизга боғлиқдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш соҳанинг асосий вазифасига айланди. Туризмга эътибор қаратилгани бекорга эмас, туризмнинг жаҳон иқтисодиётига қўшадиган ҳиссаси 2016 йилда 7,6 триллион АҚШ долларини ташкил этган. Шундан кўриниб турибдики туризм мамлакат иқтисодиёти учун фойдали. Ўзбекистон туризм индустрияси жадал ривожланиши учун қисқа муддатда энг қулай шарт-шароит, иқтисодий, маъмурий ва ҳуқуқий муҳит яратиш, жумладан, соҳада хусусий секторнинг устувор иштирокини таъминлаш асосий вазифа ҳисобланади. Тематик кўнгилочар боғлар, маданият объектлари (миллий музейлар, галереялар), туристик-рекреацион ҳудудлар ва кластерлар ташкил этиш, сайёҳлик намойишининг алоҳида объектларини қуриш ва имижга доир бошқа лойиҳаларни амалга ошириш бўйича чет эл ва Ўзбекистон сармоядорларининг маблағлари, тижорат банклари кредитлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг бюджетдан ташқари маблағларини жалб қилиш ҳисобига туризм соҳасида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш талаб этилади. Қарорда айрим мамлакатларга 2018 йилнинг 1 январидан виза тартибини соддалаштириш, ушбу давлатларнинг фуқароларига махсус зиёрат туризми дастурларини таклиф этиш ҳамда имтиёзга эга давлатлар рўйхати ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК билан ҳамкорликда Малайзия, Индонезия ва бошқа мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасидаги муқаддас қадамжоларга зиёрат туризми йўналишидаги сайёҳларни жалб қилиш бўйича ишларни фаоллаштириш, бу борада керакли реклама тадбирларини ўтказиш, логистика, чартер рейсларни ташкил этиш вазифалари юклатилган. Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги туризм ҳудудлари тажрибаси асосида Урганч, Тошкент шаҳарлари ва Фарғона вилоятида туризм ҳудудлари, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида тоғ кластерларини босқичма-босқич ташкил этиш режалаштирилган. Туризм ҳудудлари ва тоғ туризми кластерларига чет эл инвестицияларини жалб қилиш, янги меҳмонхоналар қуриш учун республикага етакчи меҳмонхона брендларини таклиф қилиш ёки мамлакатдаги меҳмонхона хўжаликларини улар бошқарувига бериш бўйича чоралар кўрилмоқда. Жорий йилда Малайзия сайёҳларини Ўзбекистонга жалб қилиш мақсадида Малайзия ҳукумати вакиллари билан келишув имзоланган эди. Малайзиялик мусулмон сайёҳлар талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистондаги зиёратгоҳларга саёҳатлар уюштириш масаласи кўтарилган. Малайзиядан Ўзбекистонга юз минглаб зиёратчиларни жалб қилиш масаласи алоҳида таъкидланган. Малайзия мусулмонларини Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Термиз шаҳарларига саёҳатларини ташкил этиш Ўзбекистон иқтисодиёти учун муҳим омил ҳисобланади. Ушбу шаҳарларда жойлашган муқаддас қадамжолар, авлиёлар ва уламоларнинг мақбаралари, қадимий масжид ва мадрасалар, муқаддас қўлёзмаларни кўрсатиш туризм салоҳиятини яхшилашга туртки бўлиши турган гап. Туризм нафақат иқтисодий ривожланишга, балки аҳоли бандлигини таъминлашга, турмуш даражасини оширишга хизмат қилади. Жаҳонда 1,6 миллиарддан ортиқ мусулмонлар бўлиб, дунёнинг деярли барча минтақасида мусулмонлар яшайди. Индонезия (260 млн), Малайзия (32 млн), Покистон (150 млн) сингари мамлакатларнинг фуқароларини зиёрат туризмига жалб этиш Ўзбекистон учун улкан имконият бўлиши турган гап. Жаҳон мусулмонларини Ўзбекистонга жалб этишда қуйидагиларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир: – мусулмон мамлакатларда Ўзбекистон салоҳиятини кўрсатувчи тақдимотлар намойиш этиш; – мусулмон мамлакатларнинг кўзга кўринган диний уламоларини Ўзбекистонга...
Бугун Тошкент ислом институтида Махсус сиртқи бўлимга 2017-18 ўқув йили бошланаётгани муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Мовароуннаҳр” нашриёти ходимлари, “Кўкалдош” мадрасаси мударрислари, институтда таълим олган, бугунги кунда фаол меҳнат қилиб, илму маърифат тарқатаётган олиму уламолар, мусулмонлар идорасига узоқ йиллар меҳнати сингган, ҳозирги кунда эса кексалик гаштини сураётган фахрийлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинди. Меҳмонлар йиғилиб, ҳамма ўз жойини эгаллагач, Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси янгради. Қуръони каримдан тиловат қилиниб дуолар қилингач институт ректори Уйғун Ғафуров тадбирни очиқ деб эълон қилди ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига сўз берди. Талабаларга эзгу тилаклар билдирган муфтий ҳазратлари юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, диний соҳага қаратилаётган эътибор борасида ҳам сўз юритиб, ана шу жараёнларда ҳар бир кишининг, айниқса, имом-хатибларнинг ўрни, бажарган ишлари кўзга ташланиб туриши зарурлигини таъкидладилар. Бунинг учун эса уларнинг илми зўр, дунёқараши бой, нутқи равон бўлмоғи зарурлигига урғу бериб, эндиликда ўқиш – дарс жараёнлари ҳар доимгидан-да кучли, талаб қаттиқ бўлишини айтаркан, жумладан бундай дедилар: “Биз ўз олдимизга Имом, Имом Мотуридий… каби олимларни етиштиришни вазифа қилиб олиб, шу ишга бел боғладик ва Аллоҳдан астойдил сўраб ҳаракат этмоқдамиз”. Бунинг учун сизга ҳамма шароит муҳайё қилинган. Сиздан талаб қилинадигани эса фақат ўқишу уқиш ва ижодкорлик фаолиятидир”. Шундан кейин Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Ўткирбек Ҳасанбоев, Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Мунавваровлар табрик сўзлари айтиб, талабаларга илм олишдек шарафли ва машаққатли ишларида муваффақиятлар тилашди. Сўнгра муфтий ҳазратлари Махсус сиртқи бўлим талабаларига рамзий талабалик гувоҳномасини топширдилар. Кириш имтиҳонида энг юқори балларни қўлган киритган талабалар – Навоий вилояти бош имом-хатиби Тоҳиржон Рўзиев ва Зангиота тумани имом-хатиби Нурали Мавлоновлар сўзга чиқиб, устозларга ўзбек ва араб тилларида миннатдорчилик билдирганларидан кейин муфтий ҳазрат дуои хайр қилаётиб ёш талабаларга ибрат учун бундай дедилар: “Тоҳиржон Рўзиев ҳам деҳқон, ҳам имом-хатиб, ҳам талаба. Бу – шариату тариқатга маҳкам амал қилиб келган боболаримизнинг аъмоли: ҳам ҳалол меҳнат қилиб тирикчилигини ўтказади, ҳам халққа илм ўргатади, ҳам ўзи илм ўрганади”. Арабчада ниҳоятда фасоҳат билан гапириб муаззам шоиримиз, марҳум Эркин Воҳидовнинг ҳаёт моҳияти ҳақидаги дилбар шеърини ифодали тарзда ўқиб берган Нурали Мавлонов ҳақида ҳам чиройли гапларни гапириб кейин дуога қўл очдилар. ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ, МУФТИЙ УСМОНХОН АЛИМОВ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ УШБУ БАЙРАМ ТАДБИРИДА СЎЗЛАГАН НУТҚИ Бисмиллаҳир раҳмонир раҳим Мўмин-мусулмон бандаларига илм олишни фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин, “Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир” деган Ҳабибимиз, икки дунё сарвари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у зотнинг оилалари ҳамда саҳобаларига дуруду салавотларимиз бўлсин. Ассалому алайкум, азиз меҳмонлар, устозлар, толиби илмлар ва имом домлаларимиз! Барчамизга маълумки, бугунги кунда юртимизда барча соҳаларда кенг кўламда ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, диний соҳадаги улкан ислоҳотлар ва ютуқларни санаб саноғига ета олмаймиз. Албатта, бу ислоҳотлар диний соҳа вакиллари зиммасига катта масъулиятни юклайди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси бошчилигида диний таълим муассасалари мударрислари, имом домлаларимиз ва шу соҳа вавиллари ҳам давлатимиз томонидан диний соҳага берилаётган катта эътиборга жавобан, юртимиз равнақи ва халқимиз маърифати ривожи йўлидаги ислоҳотларга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Ҳозирда идора тасарруфида 11 та диний таълим муассасаси мавжуд бўлиб, улар замонавий талабларга жавоб беради. Бугун ёшларимизнинг диний таълим олишлари учун ҳам барча шароитлар яратиб берилди. Ўзбекистонда диний...