islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Пайғамбаримиз(с.а.в.)нинг энг севимли таоми ҳақида биласизми?

Араб ошхона маданияти Арабистон яриморолидан Пиреней яриморолига қадар ўз таъсирини ўтказган. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг энг севимли таомлари бу Қурайш вабиласининг миллий таоми бўлган сарид таомидир. Араб миллатининг анъанавий ошхонаси ҳақида фикр билдириш жуда қийин, сабаби турли элатлар ва сайёҳларнинг ҳиссаси катта. Пайғамбаримиз севиб истеъмол қилган сарид бугунги кунда ҳам араблар томонидан истеъмол қилинади. Сизнинг эътиборингизга сарид таомининг таркиби ва тайёрланиш тартибини келтирамиз:  Масаллиқлар:  – уч стакан нўхот;  – 1.5 кг. кубик шаклида кесилган қўй гўшти;  – 8 стакан сув;  – 6 пиёла майда тўғралган пиёз;  – 2 чой қошиқ эзилган кориандр (кашнич) уруғи;  – ярим пиёла майда тўғралган янги кашнич;  – икки чой қошиқ тмин;  – икки чой қошиқ қора мурч;  – 6 дона тухум;  – 1 ош қошиқ туз;  – ярим чой қошиқда шафран (икки ош қошиқ сувда дамланган);  – ярим стакан асал;  – 6 дона тўртга бўлинган лаваш (нон тури); Тайёрлаш усули: Нўхот идишга жойланиб, нўхотни чўктирадиган миқдорда совуқ сув қуйилиб 1 кунга ивитиб қўйилади. Қўй гўшти қозонга солиниб, қайнатилади. Кўпмклар олиниши зарур. Шундан сўнг нўхот, пиёз, кориандр, тмин, қорамурч солинади. Қайнаб чиққач олов пасайтирилади. Тухум чақилиб, гўшт ва нўхот юмшоқ бўлмагунча бир ярим соат кутилади. Кейин туз ва шафран солинади. Қозондан ярим стакан сув олиниб унга асал қўшиб аралаштирилади. Стакандаги сув қайтиб қозонга солинади. Сўнг уч дақиқа баланд оловда қайнатилади. Лаваш нон сувга солиб юмшатилиши ёки сарид таоми билан тортилиши мукин. Бундан ташқари, Ислом динининг дастлабки даврларида Аллоҳнинг элчиси мансуд бўлган Қурайш қабиласи орасида Фалудхаж номли крахмал ва асалдан тайёрланадиган ширинлик севиб ейилгани маълум. Зоҳиршоҳ Жўраев тайёрлади (muslim.uz) 442

Мўминнинг энг афзал амали

Сизлардан фазилат ва кенг мол-мулк эгалари қариндошларга, мискинларга ва муҳожирларга Аллоҳ йўлида эҳсон қилмасликка қасам ичмасин, балки уларни афв қилиб, кечирсинлар! Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизми?! Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир (Нур, 22). Мазкур оятда Аллоҳ таоло Мистоҳ ибн Усоса (розияллоҳу анҳу)га абадий нафақа қилмасликка қасам ичган Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)ни одобга чақирмода. Мистоҳ ибн Усоса (розияллоҳу анҳу) у зотнинг холасининг ўғли эди. Мистоҳ етим бўлгани ва фақирлиги сабаб, унга Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ёрдам берарди. Ойша (розияллоҳу анҳо) ҳақидаги “Ифк” воқеасида қариндошининг ҳам иштирок этганига ҳафа бўлган Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) унга нафақа қилмасликка қасам ичди. Шунда мазкур оят нозил бўлган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)га мазкур оятни ўқиб бердилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) оятнинг “Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизми?!” деган қисмига етганларида Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): “Ҳа, Раббим гуноҳларимни кечиришини яхши кўраман. Мен ҳам бўлган барча ишларни кечирдим”, деди. Сўнгра Мистоҳ (розияллоҳу анҳу)га олдингидек ёрдам қилишда давом этди. Аллоҳ таоло гуноҳ ва камчиликларини кечиришини яхшии кўрган одам, яқинлари томонидан қўйилган хато ва азиятларни кечириши лозим. Бу борада Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Раҳим қилмаганга, раҳим қилинмас”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Муфассирлар оятда “фазилат эгаси”, деб таржима қилинган “улул фазл” сўзидан Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ирода қилинишига ижмо қилишган. Ушбу оят Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан кейин одамларнинг энг фазилатли бандаси эканига далил бўлади. Бу ерда дунё ёки дин жиҳатидан фазилатли бўлишини тушуниш мумкин.  Дунё жиҳатдан фазилатли деган тушунча нотўғри. Чунки Аллоҳ таоло томонидан дунё билан мадҳ этилиши жоиз эмас. Агар “улул фазл” сўзидан дунё жиҳатидан фазилатли бўлиш ирода қилинганда, ундан кейин келган “кенг мол-мулк”, деб таржима қилинган “саъа” калимаси такрорланган бўлиб қолади. Шунинг учун Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) дин жиҳатдан фазилатли экани аниқ бўлади. Ушбу оят гуноҳи кабиралар солиҳ амалларни бекор қилмаслигига далилдир. Чунки Мистоҳ ибн Усоса (розияллоҳу анҳу)нинг ҳижрат қилиши солиҳ амал эди. Ойша (розияллоҳу анҳо)га зино билан туҳмат қилиши гуноҳи кабира бўлган. Шундан кейин ҳам Аллоҳ таоло уни муҳожир деб зикр қилган. Бу ҳақида Имом Қуртубий бундай деган (раҳматуллоҳи алайҳ): “Аллоҳ таоло “Ифк” воқеасидан кейин Мистоҳ (розияллоҳу анҳу)ни мўмин ва муҳожир деб сифатлаган. Бундан гуноҳи кабира солиҳ амалларни бекор қилмаслиги маълум бўлади. Гуноҳи кабиралардан Аллоҳга ширк келтиришгина барча амалларни бекор қилади. Бу борада Аллоҳ таоло: “…Агар мушрик бўлсанг, албатта, қилган амалинг беҳуда кетур…”, деган” (Зумар, 65). Қариндошларга яхшилик қилиш, уларни ҳолидан хабар олиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннати ва Аллоҳ таолонинг буйруғидир. Аллоҳ таоло қариндошларнинг ҳақларини адо қилишга буюриб бундай дейди: “Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг!” (Исро, 26). Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) Аллоҳ таолонинг буйруқларига таъзим қилиб, ва доим халққа жуда меҳрибон эди. Шунинг учун Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) дин ва мол-мулкда фазилатли деган икки буюк сифат билан зикр этилди. Шунингдек бу икки сифат сиддиқларнинг олий мартабаларидандир. У зотнинг бу сифатга эга бўлишига сахий ва карим экани ва ҳаммага бирдек ёрдам бериши ҳам сабаб бўлган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Инсонларнинг энг яхшиси, одамларга кўп манфаати тегадиганидир”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти)....

Набий (с.а.в) нинг шафоатларини хоҳлайсизми?

Ким Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларини хоҳламайди? Ким жаннатда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан кавсар сувини ичишни истамайди? Ким жаннатда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўшниси бўлишни хоҳламайди? Ким Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни хурсанд қилишни  хоҳламайди? Ким Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом бўлишни истамайди? Буларнинг барчасини қўлга киритишимиз учун пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга доим салавот айтишимиз лозим бўлар экан. Аллоҳ таоло Қуръони каримда биз бандаларига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишимиз таълимотини бериб, бундай хитоб қилади: إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўъминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб,56) “Салавот” сўзи – дуо, раҳмат, улуғлаш ва мақташ маъноларини билдиради. “Салом” сўзи эса – барча бало ва офатлардан омонда бўлиш демакдир. Аллоҳ таолодан бўладиган салавот ва салом – раҳмат ва мақтов маъносида. Фаришталардан бўладиган салавот ва саломлар эса – истиғфор ва дуо маъносидадир. Юқорида келтирилган ояти каримада оламлар Раббиси ва яратувчиси бўлмиш Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишга буюрмоқда. Бу эса Пайғамбаримизнинг мартабалари ҳамда у зотга нисбатан салавот ва саломларнинг ўрни нақадар олий эканидан далолатдир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:  “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади (яъни, ўнта гуноҳини мағфират қилади)”. Абу Толҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хурсанд ҳолда келдилар. Биз: “Юзингизда хурсандчиликни кўряпмиз! (нима бўлди?), дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг олдимга фаришта (Жаброил алайҳиссалом) келди ва: “Эй, Муҳаммад! Роббингиз шундай деди: “Мен сизга бир марта салавот айтган кишига ўнта салавот айтишим ва сизга бир марта салом айтган кишига ўнта салом айтишим сизни рози қилмайдими”, – деб хабар берди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Қиёмат кунида умматларимнинг менга энг яқини, менга уларнинг салавотни энг кўп айтувчиларидир”.Имом Саноний бу ҳадиси шарифдаги “инсонларнинг менга энг яқини” деган гапни “инсонларнинг менга турар жойи ва шафоатимга ҳақли бўлиш жиҳатидан энг яқини” деб, бошқа муҳаддис уламолар эса “жаннатдаги ўрин жиҳатидан менга энг яқини” деб шарҳлаганлар. Ҳаммамизга маълумки, қиёмат кунида ҳеч бир инсон учун шафоатчи, ёрдамчи бўлмайди. Фақатгина, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгина Аллоҳ таолонинг розилиги билан Ўзлари хоҳлаган умматларини шафоат қиладилар. Ўша шафоатга сазовор бўладиганларнинг бир тури Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларига салавот ва саломни кўп айтувчилардир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва салом айтиб туриш – ҳар бир банданинг бурчи. Аллоҳ таоло шунга амр қилган. Аммо жума куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш яна ҳам зарур ва алоҳида фазилатга эгалигини ушбу ҳадисдан билиб оламиз. Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», дедилар» (Имом Шофеъий ва Имом Ибн Можа ривоят қилган). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», дедилар (Имом Шофеъий ва Имом Байҳақий ривоят қилган). Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жума кечаси, «нурли кун»дан мурод жума кунидир. Ана шундоқ. Бир кунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтмоқ жуда ҳам марғуб иш....

Post Format Image

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetuer adipiscing elit. Aenean commodo ligula eget dolor. Aenean massa. Cum sociis natoque penatibus et magnis dis parturient montes, nascetur ridiculus mus. Donec quam felis, ultricies nec, pellentesque eu, pretium quis, sem. Nulla consequat massa quis enim. Donec pede justo, fringilla vel, aliquet nec, vulputate eget, arcu. In enim justo, […]

Бахтли оила қуриш сабабларидан бири…(давоми)

Оилани мустаҳкамлайдиган ва барқарорлигини зиёда қиладиган омиллардан яна бири бу – эру хотиннинг “ўз ҳақларига риоя қилмоғи”дир. Ҳар ким ўз ҳақларига риоя қилмоғи учун аввало нималар  ўзининг ҳақ-ҳуқуқларидан иборат эканини билиб олиши керак. Эркаклар ўз ота-онаси, қариндошларига эҳтиром кўрсатишни яхши кўргани сингари аёллар ҳам ўз ота-онаси ва қариндошларини эҳтиром қилишни ёқтиради. Эр киши ўз аёлини нафис ва латофатли бўлишини хоҳлаганидек аёл ҳам ўз хожасининг келишган ва кўркам бўлишини истайди. Эр ўз аёлининг вафодор бўлишини қанчалик хоҳласа, аёл умр йўлдошининг ўзига содиқ бўлишини ундан-да кўпроқ хоҳлайди. Оилавий ишлар ҳам худди шундай, яъни ҳар икки тараф ҳам тенг ҳуқуқли бўлишини хоҳлайди. Аслида оилада эр-хотиннинг тенг ҳуқуқлилиги динимиз буйруғидир. Бироқ тенг ҳуқуқлилик маъруф – яхши ишлардадир. Бизнинг бу сўзимиздан кейин динимиздан камчилик ахтармоқчи бўлган ёки уни яхши англаб етмаган кимсалар исломда аёлларга барибир чекловлар бор экан-да, дейиши мумкин. Динимиздаги мазкур ҳолатни яхшилаб ўрганиб чиқилса, аёллар нафақат тенг ҳуқуқли, балки баъзи жиҳатларда эркаклардан кўра афзал ўринда экани зоҳир бўлади. Шунинг учун шариатимизда аёлларнинг эрлари билан тенг ҳуқуқли бўлган ва тенг ҳуқуқли бўлмаган ўринларини бирма-бир ўрганиб чиқамиз. Аллоҳ таоло оилада эркаклар ва аёлларнинг ҳуқуқи тенг эканлигини баён қилиб қуйидаги оятни нозил қилган: …وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ… … Аёллар учун (белгиланган ҳуқуқлар) ўз меъёрида эркаклар (ҳуқуқи) билан тенгдир… (Бақара сураси, 228 оят). Баъзи муфассир уламоларимиз оятдаги “маъруф”дан (яхши иш) мурод – инсон соғлом фикр эгалари бир овоздан яхши деб ҳисоблайдиган ишлардир, деб тафсир қилганлар. Буларга шахсий покликни сақлаш, ораста бўлиш, ташқи кўринишни чиройли қилиш, хушбўйланиш, кўркам кийиниш ва ҳоказолар киради. Булар эр-хотин ҳуқуқлари тенг бўлган ишларидир. Эркак киши ҳам ўз аёли учун хушрўй кўринмоғи оилада муҳаббатни зиёда қиладиган омиллардан биридир. Чунки аёлининг зийнатланиб, пардоз қилишини ёқтирар экан, аёли ҳам ўзи учун хожасининг зийнатланишини хуш кўради. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: “Аёлим мен учун зийнатлангани каби албатта, мен ҳам у учун зийнатланаман. Аёлимдаги ҳақларимни адо этмоғим шу қадар гўзалки, унинг мендаги ҳақларини адо этмоғини тақозо қилади. Ахир Аллоҳ таоло: “…Яхшиликда аёллар учун (белгиланган ҳуқуқлар) эркаклар (ҳуқуқи) билан тенгдир…”, деб бежизга баён қилмаган”. Аёл ва эркакнинг қайси жиҳатдан тенг ҳуқуқга эга эканини билиб олдик. Энди эркаклар устун қилинган жиҳатларнинг ҳикматларига бир назар ташласак. Аллоҳ таоло аёлларни эркаклар билан ҳуқуқи тенг эканлиги баён қилиб оятнинг давомида қуйидагича истисно келтиради: …وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَلِلرِّجَالِ عَلَيْهِنَّ دَرَجَةٌ وَاللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ   …Аёллар учун (белгиланган ҳуқуқлар) ўз меъёрида эркаклар (ҳуқуқи) билан тенгдир. Аёлларга нисбатан эркакларда бир даража (зиёдалик) бор. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир (Бақара сураси, 228 оят). Аёлларга нисбатан эркакларга қайси жиҳатлардан устунлик берилгани ҳақида “Нисо” сураси, 34-оятида муфассал баён қилинган. Демак, муфассир уламоларимизнинг юқорида келтирган тафсирларига биноан: аёллар яхши ишларда эркаклар билан тенг ҳуқуқли, лекин истисно ўлароқ эркакларда бир даража устунлик – ҳақдорлик бор, деган маъно ҳосил бўлади. Хўш, ана шу зиёда ҳақ-ҳуқуқлар қайсилар? Жалолиддин Суютий роҳимаҳуллоҳ “Тафсирул-Жалолайн” китобида ушбу оятни “Эркакларнинг ҳуқуқларидаги зиёдалик – аёлларга бериладиган маҳр ва нафақа эвази ўлароқ аёлларнинг уларга итоат этмоғидир”, деб тафсир қилганлар. Бундан эркаклар ҳуқуқидаги афзаллик аёлларнинг ўз эрларига итоат қилиши экани келиб чиқади. Бироқ бунинг эвазига аёллар маҳр ва нафақа эгасига айланадилар. Нафақа эса озиқ-овқат, кийим-кечак каби кундалик турмушда энг...
1 1 441 1 442 1 443 1 444 1 445 1 462