islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Дарслар

Бўлимлар

Мурсал ҳадисга амал қилишда фақиҳлар усули

Фақиҳлар ишончли ровийнинг ҳадиси санади ҳақиқий муттасиллик бўлмаса-да, «ҳукман муттасил» ҳисоблаб, уларни саҳиҳ деб ҳукм қиладилар ва шаръий ҳужжат сифатида қабул қиладилар Бу масала «мурсал» ҳадисга амал қилиш  мавзуси билан машҳур бўлган. Мурсал ҳадис деб муҳаддислар истилоҳида тобеъин орадаги саҳобани зикр этмай, тўғридан-тўғри Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадис, фақиҳлар истилоҳида эса Расулуллоҳ билан учрашмаган ҳар қандай адолат (ишонч)ли киши тўғридан-тўғри Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадис тушунилади...- Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Собиржон домла Рустамов ва Тошкент ислом институти ўқитувчиси Ғайбуллаев Саидаҳмадхон

Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таниймизми?

Тошкент ислом институтида “Октябрь – Ислом тарихи ва сийрат фани ойлиги” доирасида талаба қизлар учун “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Абдулазим домла Саидаҳмедов иштирокида “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таниймизми?” мавзусида давра суҳбати ўтказилди...- ТИИ Талаба қизлар билан ишлаш бўйича куратор Саодат Валиева

Фатво ҳақида тушунча  

Фатво сўзи араб тилида “саволга жавоб бериш” маъносини англатади. Истилоҳда эса, сўраган кишига шаръий далил асосида жавоб беришга нисбатан ишлатилади. Яъни, фатво – турли фиқҳий саволлар бўйича йирик мусулмон ҳуқуқшуносларининг қатъий фикрларини ифодалайди...- Тошкент ислом институти талабаси Маҳмуджонов Жавоҳир

Талабалар ўртасида Сийрат танлови ўтказилди

Робиъул ойи муносабати билан Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси томонидан талабалар ўртасида «Расулуллоҳ умматимиз» сийрат танлови ўтказилди...- ТИИ Матбуот хизмати

КАЪБА ИЧИДА ТУҒИЛГАН САҲОБА

Бадавлат, оқил, гўзал хулқли Ҳаким Ибн Ҳизом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қалин дўст эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳаким ибн Ҳизомнинг муҳаббатларига муҳаббат билан жавоб қайтарганлар. Маҳбуб расули акрамнинг эътиборларига тушган саҳобийнинг туғилишлари ҳам ўзгача бўлган. Жоҳилият (ислом дини келишидан олдин) даврида оналари ҳомиладорлик пайтларида аёллар билан ибодат қилиш учун чиқадилар. Каъба эшигининг очиқлигидан фойдаланиб ичкарига кирадилар, тўсатдан тўлғоқ тутади ҳатто Каъбаи муаззамадан чиқишга ҳам улгурмайдилар...- Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаси А.Эркинова
1 2 3 4 5 6 47