islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қуръон қироатида учрайдиган хатолар ва уларнинг шаръий ҳукмлари (Абу Ҳафс Умар Насафий “Заллату қори” асарига таржима ва изоҳлар)

Имом, буюк шайх, зоҳид Нажмиддин Абу Хафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Насафий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Билингки, қироатдаги хатолар 6 турли бўлади:

Биринчиси: оятда;

Иккинчиси: калимада;

Учинчиси: ҳарфда;

Тўртинчиси: эъроб кўринишларида (гап бўлакларининг грамматик ҳолатлари билан боғлиқ. Яъни эгани кесимга ёки тўлдирувчини эгага айлантириб қўйиш каби);

Бешинчиси: калиманинг бўлакларида;

Олтинчиси: вақф ва ибтидода (оятларни бошлаш ва тўхташ билан боғлиқ бўлиб. Баъзида қори маъно бузиладиган ўринда тўхташи ёки муносиб ўринда тўхтаб, акс ўриндан бошлаб кетиш ҳолати билан боғлиқ);

  1. Оятдаги хатога келсак, у ҳам олти кўринишга эга:

Келинг, энди бу ҳолатларнинг ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтайлик:

  1. Зиёда қилиш. Бу сурайи калимада, бир сурадаги икки оятнинг ўртасига бошқа бир сурадаги оятни киргизиб юбориш ҳисобланади.

Мисол: қироат қилаётган киши «Фотиҳа» сурасидан «Малики Явмиддин»ни ўқийди. Унинг ортидан, масалан «Зориат» сурасининг 48-оятини қўшиб юборди. Кейин яна Фотиҳани давом эттириб «Ийяка наъбуду ва ийяка настаъин»ни ўқиди. Демак, мана шу билан (Фотиҳа сурасининг икки ояти)ўртасига бир зиёда оят қўшиб кетилди.

  1. Нуқсонга йўл қўйиш. У икки оят ўртасида, бир оятни қолдириб кетиш ҳисобланади.

Мисол: қори «Алҳамдулиллаҳи Роббил Аъламин» дея, «Фотиҳа»нинг биринчи оятини ўқиб сўнгра «Арроҳманирроҳим»ни ўқимасдан «Малики Явмиддин»ни ўқиб кетиб қолди.

  1. Тақдим – оятларни ўз ўрнидан олдин ёки кейин келтириб қўйишдир.

Мисол: «Алҳамдулиллаҳи Роббил Аъламин»ни ўқийди, кейин «Арроҳманирроҳим»ни ўқимасдан, биринчи «Малики Явмиддин», кейин «Арроҳманирроҳим»ни  ўқиб қўяди.

  1. Ибдол. Бу оятларни алмаштириб қўйиш бўлиб, бошқа бир сурада келган оятнинг ўрнига бўлак бир сурадаги оятни ўқиб қўйиш ҳолатидир.

Мисол: «Алҳамдулиллаҳи Роббил Аъламин»дан кейин «Арроҳманирроҳим» ўрнига бошқа оятни ўқиб, кейин «Малики Явмиддин», «Ийяка наъбуду…» тарзида давом этаверади.

  1. Такрор. (бу) тушунарли. Бунда қори бир оятни бир ёки бир неча бор такрорлайди.

Мисол:  «Малики Явмиддин», «Малики Явмиддин» деб қайтаради. Демак, бу ўринда бир хил оят қайта такрорланмоқда. Бу ҳам хато ҳисобланади.

Юқоридаги ҳолатларнинг барчасига доир ҳукм бир хил бўлмайди. (Уларни қуйидагича синфлаш мумкин):

  1. Агар қори оятлар орасида вақф қилса, юқоридаги барча масалада намоз бузилмайди.
  2. Агар оятларни васл билан улаб ўқиса ва уларнинг ўртасида маъно жиҳатидан қарама-қаршилик бўлмаса, бунда ҳам намоз бузилмайди.
  3. Агар маънолар орасида қарама-қаршилик бўлса, бунинг тафсилоти вақф бобида батафсил баён қилинади.

 

Таржима ва изоҳлар муаллифлари:

Тошкент ислом институти талабалари

Нурислом Исмоил, Илҳом Охунд

Илмий муҳаррир:

Ақоид ва фиқҳий фанлар
кафедраси

мудири Фарҳод Жўраев

425550cookie-checkҚуръон қироатида учрайдиган хатолар ва уларнинг шаръий ҳукмлари (Абу Ҳафс Умар Насафий “Заллату қори” асарига таржима ва изоҳлар)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: