Ислом шариатида, шариатаҳкомларига амал қилишда пайғамбаримиз суннатларига ҳам таянилади. Истилохга кўра “Сунна” – одат, анъана, ҳатти -ҳаракат маъноларини бериб, Мухаммад (с.а.в.)нинг сўзлари, амаллари, ҳатти –ҳаракатларини ўзида мужассам қилган. Муҳаддислар истилоҳида бунинг маъноси : «Пайғамбар (с.а.в.) дан асар бўлиб қолган гап, иш, тақрир, халқий (тана тузилиши), ахлоқий сифатлар ва таржимаи ҳолига тегишли малумотлар “суннат” дейилади. Ўз навбатида пайғамбаримизга хос бўлган бу сифат – ларнинг ҳар бирига алоҳида маъно берилган. “Гап”– пайғамбаримизнинг гаплари, бу – «қавлий суннат» дейилади.Иш – пайғамбаримиз қилган ишлари, амаллари, Бу «амалий суннат» дейилади. “Тақрир”- саҳобалар томонидан қилинган амаллар пайғамбаримиз томонидан маъқулланиши. Бу «Тақририй суннат» дейилади.
Халқий суннат дейилганда пайғамбаримизнинг сийратларига, ташқи қиёфаларига хос бўлган жиҳатлари тушунилади. Бу масалада Имом ат-Термизийнинг «Шамоили Муҳаммадия» асари машҳурдир. Яна Алихонтўра Соғунийнинг «Тарихи Муҳаммадия» асари ҳам диққатга сазовордир.
Пайғамбаримиздан яна бир ўрнак бўладиган жиҳат, бу-пайғамбаримизнинг сабрлари, ҳилмлари, шижоатлари, саҳийликлари ва бошқа ахлоқий сифатларидир. Булар “Ҳулқий-ахлоқий сифатлар” дейилади. Яна пайғамбаримизнинг муборак ҳаётлари ҳам ўрнак бўлиб, буни “сийрат” ҳам дейдилар.
Исломий маънавиятнинг бир қисми бўлмиш ҳадислар ИХ асрга келиб тартибга солинган ва дин, ахлоқ, фиқҳнинг муқаддас манбаига айланган. Ҳадис сўзи “ҳабар”, “янгилик” маъноларини беради. Ҳадислар икки қисмдан иборат бўлиб, 1-қисми ҳадис, 2-қисми иснод дейилади. Ҳадисда янгилик, ҳабар баён қилинса, иснодда мазкур ҳабар кимдан эшитилганлиги ва охир бу фикр айнан пайғамбарга хос эканлиги ўз исботини топиши керак. Ҳадислар икки турли бўлиб, «ҳадиси Қудсий», “ҳадиси Раббоний” ёки «ҳадиси илоҳий» дейилади. Иккинчиси «Ҳадиси набавий» дейилади.
Ҳадиси Қудсий ва Қуръон орасида шундай фарқлар мавжуд:
Қуръоннинг лафзи ҳам, маъноси ҳам Аллоҳга тегишли. Ҳадиси Қудсий маъноси Аллоҳдан, лафзи пайғамбаримиз (с.а.в.)га тегишли
Ибодат вақтида Қуръон тиловат қилинади, ҳадиси Қудсий тиловат қилинмайди.
Қуръон собит бўлиши жиҳатидан мутавотир бўлишини шарт қилинади.Ҳадиси Қудсийда шарт қилинмайди.
Энг машҳур ҳадиси Қудсий китоби Абу Рауф ал – Мунавийнинг “Ал – иттихафат ас-сунния бил ҳадис ал–Қудсия” бўлиб, унда 272 та Қудсий ҳадислари жамланган.
Ҳадиси набавийда эса мазмун ҳам, лафз ҳам пайғамбаримиз (с.а.в.)га тегишли бўлади. Эътиборга олиниши нуқтаи назаридан ҳадислар уч қисм бўлиб, уларнинг биринчиси – саҳиҳ, иккинчиси – хасан ва учинчиси – заиф дейилади.
Ислом оламида энг обрўли ҳадис тўплмлари:
1. “Ал-жоми ас-сахих” ёки “Саҳиҳи Бухорий”
2. “Сахихи Муслум”
3. “Сунани Термизий”
4. “Сунани Абу Довуд”
5. “Сунани Насоий”
6. “Сунани ибн Можа”.
Яна Ибн Ҳанбал «Муснади» ҳам катта шуҳратга эга .
Ҳадис тўпламлари мазмунига кўра ҳам бир қанча турларга бўлинади. Булар:
1. “Илми тавҳид ва сифат”– ақоидга оид
2. “Сунан” -ҳукмга далолат қилувчи ҳадислар
3. “Риқоқ”– илми сулук ва зуҳдга оид
4. “Илмул адаб”– ейиш, ичиш, кийиниш, ўтириш-туриш ва сафар каби одобларга тааллуқли.
5. “Тафсир”– тафсир ҳадислари
6. “Илму Ваъдил – ҳалқ” ёки “сийрат”- тарих ва шеър ҳадислар.
7. “Илмул-фитан”– пайғамбримиз Муҳаммад (с.а.в.) вафотларидан сўнг вужудга келган ва вужудга келадиган фитналарга доирдир.
8. “Илмул маноқиб”– маноқиб ва мусолаба, яъни шахслар, қабилалар, шаҳарлар ва бошқа шу кабилар мақтови ёки айбловига доир ҳабарлар.
Буларни ўзида жамлаган “Саҳиҳи Бухорий” каби китобларга “Жомиъ” номи берилган. Имом Термизийнинг китоблари ҳам “жомиъ” ҳам “сунан” дейилган. Яна “муснад” номли ҳадислар тўплами мавжуд бўлиб, унда саҳоба исмлари махсус тартибга солиниб, ҳар биридан ривоят қилинган ҳадислар баён қилинган ва ниҳоят, муаллифнинг кексалари ҳуруфи ҳижо (алифбо) тартибга қўйилиб, ҳар бирининг йўли билан муаллифга етиб келган ривоятларни тўплаган китоб “муъжам” дейилади.
Шариат нима? Ислом маънавиятининг муҳим томонларидан бири шариат ҳисобланади. Шариат сўзининг луғавий маъноси остона ва сув ичиш жойи, йўл маъноларини бериб, мусулмончиликда қонунчилик маъносида ишлатилади. Аллох томонидан жорий қилинган амалий ҳукмлар мажмуаси маъносида шариат фиқҳ сифатида ҳам тушинилади. Самовий динлар, яъни иудаизм, христианлик, ислом каби динлардаги амалий қисм шариат дейилади. Ислом шариати ҳукмлари Қуръон, Суннат, Ижмў ва қиёсдан олинади. Шариат мақсадлари учта бўлиб улар:
1. Зарурий – дин ва дунё учун.
2. Ҳожатлик – кишиларга осонлик туғдириш.
3. Яхшилаш – кишилар бир-брига мурувват кўрсатиши.
Шариат қонун – қоидаларига амал қилишда асосий қўлланма сифатида Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя”, Фахриддин Ҳасаннинг “Фатово” Убайдуллоҳ ибн Маъсуднинг “Мухтасар” каби асарлари машҳур бўлган. Ўзбек миллати номини ислом дунёсида машҳур қилган, ҳалқимиз шаънига доимий дуолар ёғилишига сабаб бўлган булар каби алломаларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.
Ислом шариатида “ижмў” атамаси иттифоқ бўлиш, азму қорор қилиш маъноларида қўлланилади . Ижмў – муҳокама этилидиган масала юзасидан мужтаҳидларнинг бир фикрга келишувидир. У фиқх манбаларидан бири ҳисобланади.
Усул ал-фиқҳ уломалари фикрига кўра, ижмў, бу – Муҳаммад (с.а.в.) нинг умматларидан бўлган мужтаҳидлар пайғамбаримиз яшаган даврларидан кейинги вақтларда бирор шаръий ишга якдиллик билан иттифоқ бўлишидир. Ижмў асосан еттинчи асрнинг иккинчи ярмида яшаб ижод қилган, ислом тарихида “Мадинанинг етти фақиҳи” деб улуғланган кишилар фаолияти асосида келиб чиққан. Бу фақиҳлар-Саид ибн ал-Мусаййиб, Урва ибн аз-Зубайр, Абу Бакр ибн Убайд, ал-Қосим ибн Муҳаммад, Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ, Сулаймон ибн Ясар ва Хориж ибн Зайддир. Ижмў ҳар қандай шариат аҳкомларидан ҳабардор бўлган уламолар билан эмас, балки фақатгина мужтаҳидлар итифоқи билангина бўлади. Ижмў амалга оширилгач унинг ҳукмига қарши ёки унга хилоф равишда фатво бериб бўлмайди.
Шариатда қиёс, яъни таққослаш деган тушунча мавжуд бўлиб, уни дастлабки икки манба – Қуръон ва суннада берилмаган бирор ҳуқуқий масала улардаги шунга ўхшаш масала бўйича берилган кўрсатмага таққослаш йўли билан шарҳ этилган. Мисол тариқасида Қуръоннинг “Бақара” сураси 219-220- оятлари таржима ва шарҳига эътибор қилиб кўрайлик: “Сиздан ароқ (ичкилик) ва қимор ҳақида сўрайдилар”. Айтинг: “Буларда катта гуноҳ ва одамлар учун фойдалар бор . Буларнинг гуноҳи фойдасидан каттароқдир”. Бу оятларга берилган шарҳда шундай дейилади: “Ислом келган даврдан ичкилик ичиш, қимор ўйнаш каби иллатлар жамиятнинг ҳаётига сингиб кетган оддий ишлар эди. Шунинг учун Қуръон буларни дафъатан ҳаром қилмади, зотан бундай иллатларни фақат юқорининг буйруғи билан йўқотиш имконсиздир, шу туфайли Аллоҳ авволо бу ишлардан келадиган фойда – зарарларни кўрсатиш ва одамларнинг буларга бўлган муносабатларини ўзгартириш йўлини тутди. Яъни бу ҳаром нарсаларни мусулмонларнинг қўлларидан тортиб олишдан илгари кўнгилларидан тортиб олди. Шу боисдан кейинроқ келган “ароқ, қимор… шайтон амалидан бўлган ҳаром нарсалардир” деган оят нозил бўлиши билан мусулмонлар бу иллатлардан бир йўла қутилдилар
Бу оятда айтилган ароқ ҳақидаги фикр қиёс йўли билан ҳар қандай маст қилувчи ва ақлдан бегона қилувчи нарсаларга нисбатан қўлланилган.
Қуръон ва Суннатда ҳукми бор масалада қиёсни ишлатиш мумкин бўлмаганидек, ижмўда ҳукми бор бўлган масалада ҳам қиёсни ишлатиш мумкин эмас .
Мужтаҳидлар кимлар? Шу ерда «мужтаҳид» атамасига ҳам изоҳ бериб ўтиш ўринлидур. Бу атаманинг мазмуни – интилувчи, ғайрат қилувчи маъноларини беради. Ўрта асрларда ислом динида ижтиҳод қилиш хуқуқига эга бўлган, яъни мустақил равишда диний – ақидавий ва хуқуқий масалалар бўйича хулоса бера оладиган ва ҳукм чиқара оладиган шахс мужтаҳид дейилади. Ислом динига ҳос бўлган мазҳабларда бу атамага ўзига ҳос ёндашув мавжуд .
Мазҳаб сўзи арабчада “йўналиш” маъносини беради. Ислом атама – шунослигида бирор диний масала, муаммо бўйича муайян уламо фикрига эргашиш, “Унинг юрган йўналишидан бориш” (заҳаба ала мазҳабиҳи)ни билдиради. Мазҳаб тушунчаси ислом динининг деярли барча соҳаларида – ақида (калом), фиқҳ, ҳадисшунослик, фалсафа, тасаввуфда баробар ишлатилади. Маълумки исломда икки йўналиш бўлиб, улардан бири – суннийликда диний ҳуқуқ мазҳабларининг асосчилари, шиаларда эса юқори мартабали руҳонийлар ва диний хуқуқшунослар мужтаҳидлар дейилади.
Ислом уламолари хулосаларига кўра пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг кўп саҳобалари ҳам мужтаҳид бўлганлар . Кейинги авлодлар улардан дастлабки даврларидаги фиқҳий илмларни ўрганганлар. ВИИИ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб мазҳаб асосчилари ва уларнинг усулларини ишлаб чиққан издошлари мужтаҳид дейилган .
Мужтаҳидлар уч даражага ажратилган:
1. Шариат даражасидаги мужтаҳид – мужтаҳид фи-ш-шар. У амалиётда қўллаган манбаларни ўзи аниқлаган, ўзи шарҳлаган. У хеч кимнинг эътирозини қабул қилмаслиги мумкин бўлган .
2.
3. Мазҳаб даражасидаги мужтаҳид – мужтаҳид фи-л-мазҳаб. У ҳар қандай масалани фақат ўз мазҳаби асосчиси манбаларига суянган ҳолда ҳал этган.
4.
4. Айрим масалаларни ечиш даражасидаги мужтаҳид – мужтаҳид
5.
Фи-т-таржиҳ, у ўзидан аввалги мужтаҳидлар ҳал этмаган масалаларни тадқиқ этиш хуқуқига эга бўлган. Кўрилаётган масала бўйича ҳукмлар бир неча бўлса, у ўзининг илмий салоҳиятига кўра улардан бирини қувватлаши мумкин бўлган.
Бу даражаларга ҳос ёки лойиқ деб топилган мужтаҳидларга қатор талаблар қўйилган бўлиб, улардан энг асосийси намунали ҳаёт тарзи ҳисобланади. Ҳозирги вақтга келиб буюк муфтийлар, йирик жамоалар (қавмлар) раҳбарлари, диний университет ректорлари ва бошқалар баъзан учинчи даражали мужтаҳидлар деб этироф қилинган.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, мужтаҳидлар ижтиҳод қилиш ҳуқуқига эга бўлган уламолардир. Ижтиҳод деганда – ғайрат қилиш, интилиш, фақиҳ тамонидан шаръий ҳукмни ҳосил қилиш учун барча билим ва тоқатни ишга солиш тушунилади. Пайғамбар (с.а.в.) ҳаётлик чоғларида у кишидан бошқа одам ижтиҳод қилмаган.
Кейинги даврларда Қуръон ва Суннатга тегишли илмларнинг барчасини, ижмўга оид нарсаларни, араб тилига оид барча илмларни, усул ул фиқҳ илмини ва шунга ўхшаш ижтиҳод қилиш учун шарт бўлган илмларни, яъни оятларнинг сабаб нузулини, ҳадисларнинг айтилиш сабаби ва ўрнини олий даражада билган, тақводорлик, адолатлилик каби шахсий фазилатлар соҳиби бўлган кишилар (мужтаҳидлар) ижтиҳод қилишга хақли бўлганлар.
Ижтиҳод асосан фиқҳга оид масалаларга қўлланган . Ақида ва фалсафага оид масалаларда ижтиҳод қилиш мумкин бўлмаган. ХИИ асрдан ижтиҳод эшиклари берк деб эълон қилинган.
Ислом динида ақида тушунчаси. Ислом шариатида кўп тилга олинувчи тушунчалардан бири «Ақида» бўлиб, у араб тилидаги “ақд”, кўпликда “ақоид” сўзларидан олинган ва унинг луғавий маъноси – бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлашдир. Балоғатга етган киши эътиқод қилиши, имон келтириши, ислом динининг заруриятлари шаклида тасдиқ қилиши, қалбига маҳкам боғлаб олиб, ундан ажралиши мумкин бўлмаган шарий этиқодий ҳукмлардир.
Бу тушунчага янада кенгроқ маъно берадиган бўлсак, мустақилликка эришган ҳалқимиз ўз олдига қўйган мақсади, бу мақсад йўлида амалга оширилаётган эзгу амаллар, яқинларимиз ва атрофимиздаги кишиларга нисбатан меҳр-оқибат ва ҳайриҳоҳлик билан муносабатда бўлишимиз миллат имонидир, асосий ақидалардир .
Ислом ақидаларининг асоси Қуръонда берилган. Ислом динида асосан икки оқим бўлиб, булар сунийлик ва шиалик эканлиги ҳақида юқорида айтиб ўтган эдик.
Суннийликда ақида ёки имон талаблари еттитадир . Булар, Аллохнинг ягоналигига, фаришталарга, муқаддас китобларга, пайғамбарларга, охиратга, тақдирга ва қиёмат куни барчанинг қайта тирилишига ишонишдир.
Шиаликда эса бешта ақидага имон келтирилади. Булар; тавҳид (Оллохнинг ягоналиги), Нубувват (пайғамбар)га ишониш, адл (илоҳий тақдирнинг адолатлилиги) га, имомат (имомлар ҳокимиятини таниш), маод (охират)га ишониш .
Ақидаларга иймон келтириб, ўз маънавий ҳаёти давомида эътиқодли диндор албатта диний урф-одатларга амал қилади ва шу йўл билан ҳаёт тарзини амалга оширади. Кишилар томонидан амалга ошириладиган ишлар заруриятига кўра шариат асосида бажарилиши шарт, лозим, бажарилиш-бажарилмаслиги фарқсиз турли кўринишларга бўлинади. Уларнинг айримлари устида тўхталиб ўтамиз.
Фарз, бу – ислом шариатида “қил!” деб буюрилганлиги шубҳасиз бўлган амалдир. Фарзнинг ҳукмларини қилган киши савоблик, қилмаган киши гуноҳкор бўлади. Фарзни “Фарз эмас” деган киши кофир ҳисобланади.
Фарз икки тур бўлади, улар: “Фарзи айн” ва “Фарзи кифоя”лардир. Биринчи турга хос бўлгани ҳамма мусулмонларга бир хилда буюрилган. Уларнинг миқдори қирқ атрофида бўлиб, намозда 12 та (олтита намоздан ташқарида, олтитаси намоз ичида), таҳоратда тўртта, таяммумда тўртта, ғуслда учта, рўзада учта, таом ейишда тўрттадир.
Фарзи кифоя дейилганда оила аъзоларидан бири амал қилган фарз савобидан бошқалар ҳам баҳраманд бўладилар. Масалан, жанозада иштирок этиш; Қуръонни тўлиқ ёд олиш ва бошқалар.
Вожиб, бу – ислом дини шариатида “қил!” деб буюрилганлигига бироз шубҳа бўлган амалдир. Вожибнинг ҳукми ҳам фарзнинг ҳукми, лекин вожибни “вожиб эмас!” деган киши кофир бўлмайди. Суннийлик оқимида ҳанафийлик мазҳабига кўра вожиб фарз билан суннат орасидаги ҳукм сифатида кўрсатилади. Бошқа уч мазҳабда вожибга ўрин берилмаган. Ислом динининг бешта рукни ҳанафийликда фарз дейилса, бошқа мазҳабларда ҳам фарз, ҳам вожиб дейилаверади.
Мустаҳаб, бу – пайғамбаримиз гоҳо қилиб, гоҳо қилмаган амаллари. Мустаҳабнинг ҳукми шундайки, уни қилган киши савоблик бўлади, қилмаган киши гуноҳкор бўлмайди.
Ҳаром, бу – ислом шариатида “қилма!” деб қайтарилганлиги шубҳасиз бўлган амаллар. Ҳаромдан қайтган киши улуғ савоблик бўлади. Ҳаромни “ҳалол” деган киши кофир бўлади. Мусулмон инсон учун ҳаромдан ҳазар қилиш фарздир. Ҳаром амаллар: ота-онага оқ бўлиш, зинокорлик, рибо (судхўрлик), сеҳр-жоду ва фолбинларга ишониш; ўғрилик, босқинчилик, қароқчилик, порахўрлик, жосуслик, чақимчилик, ёлғончилик, қотиллик, ноҳақ қон тўкиш, омонатга хиёнат, киши вафот этганда дод-вой солиб йиғлаш, савдо-сотиқда ғирромлик, ғийбат, туҳматчилик.
Озуқа учун фойдаланиладиган ҳаромлар: тўнғиз гўшти, ваҳший ҳайвонлар, сўйилмасдан ўзича ўлган ҳалол ҳайвонлар, жонлиқ сўйилганда оққан қон, “бисмиллоҳ” айтмай сўйилган ҳалол ҳайвон гўшти, динсиз (мажусийлар, мушрик)лар сўйган ҳайвон гўштлари, маст қилувчи ва гиёҳвандлик моддалари. Эркакларга тилла нарсалар тақиш, ипак кийим кийиш, аёлларга эркакча кийиниш, тилла, кумуш идишдан овқатланиш, аврат жойларини очиб юриш ҳам ҳаром қилинган.
Наркотик моддалар, гиёҳванд ўсимликлар тайёрлаш ёки ўстириш ҳам ҳаром.
Мусулмон бўлмаган кишиларга сотиш мақсадида махсулот тайёрлаш (масалан, чўчқа боқиш) ҳам, спиртли ичимликлар тайёрланадиган жойга хомашиё (узум, буғдой) сотиш ҳам харом қилинган.
Дунё неъматларидан баҳраманд бўлиш, оила таъминоти масаласига ҳам жиддий эътибор берилган. Ислом динига хос бўлган “иқтисоб” тушунчасида бу дунё неъматларига эришиш кўзда тутилади. Унга кўра ҳар бир мусулмон киши ўзи ва яқинларини зарурий нарсалар билан таъминлаш учун ҳаракатда бўлиб, турли ҳунар, хусусан савдо-сотиқ билан шуғулланиши керак бўлади. Ислом тушунчасига кўра ҳунармандчилик, деҳқончилик, чорвачилик ва бошқа ишлар билан машғул бўлиб маблағ топиш давлат маошидан софроқ ва афзалроқдир. Иқтисоб Аллоҳнинг марҳаматига умид қилиб (таваккул), ўзини-ўзи таъмин этишдан воз кечувчи тақводан афзалдир. Ўз нафсини барча нарсадан тийиш – ҳар қандай қотиллик каби гуноҳдир.
4-курс талабаси Абдураҳмонов Бахтиёр.