islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Доктор Муҳаммад Саид ибн Рамазон Бутий ҳаёти ва ижоди

Доктор Муҳаммад Саид ибн Рамазон Бутий 1929 йили Туркия ҳудудига кирувчи, Ироқнинг шимолий томонидаги Бутан (Ибн Умар) оролчасидаги Жилко қишлоғида дунёга келди.

Тўрт ёшга етганида отаси Мулла Рамазон билан бирга Дамашққа ҳижрат қилди. Академик лицейни Дамашқдаги исломий йўналиш маъҳадида тамомлади. 1953 йили Азҳар университетининг шариъат факультетида ўқишни давом эттирди. 1955 йили халқаро дипломни қўлга киритгач, келгуси йили Азҳар университетининг араб тили факультетида ўқишни давом эттирди. Ана шу йил ниҳоясида тарбия дипломини ҳам қўлга киритди.

1960 йили Дамашқдаги шариат факультетида профессор ассистенти бўлиб ишладилар. 1965 йили Азҳар университети тавсияси билан ислом шариъати усулидан докторлик дипломини қўлга киритди. Мазкур йили Дамашқ университетига мударрис бўлиб тайинланди. Сўнг вакил, кейин проректор, сўнгра Дамашқ университетининг ақида ва дин бўлимининг бошлиғи лавозимини эгаллади. Умрининг охирига қадар бутун дунёда бўлиб ўтадиган йиғин ва конференцияларда иштирок этиб келди. Иорданиянинг Аммон шаҳридаги “Ислом маданияти тадқиқот маркази” академиясининг аъзоси ва яна Оксфорд академиясининг олий мажлиси аъзоси ҳам эди.

Араб, турк, курд тилларини яхши ва бироз инглиз тилини билган. У кишининг шариат, одоб, фалсафа, жамиятшунослик ва цивилизация муаммолари хусусида қирқдан ошиқ таълиф этган китоблари мавжуд. Улардан:

1.“Кубро яқийниёт ал-кавния”;

2.“Фиқҳус сийра ан-Набавия маъа мужаз литарихи хилофатир рошида”;

3.“Ҳазиҳи мушкилотуҳум”;

4.“Ва ҳаза мушкилтуна”;

5.“Шахсиётун иставқофатни”;

 6.“Ҳаза Валидий”;

7.“Шарҳу ҳикамил Атоийя”;

8.“Ал-бидоёт бокуроти аъмолил фикрия”;

9.“Ат-таъарруф алаззот ҳуват тариқул муаббад илал ислом”;

10.“Ал-мазоҳибут тавҳидия вал фалсафатул муосира”;

 11.“Ла яътиҳил ботил”;

 12.“Калимот фий муносабот”;

 13.“Маъан наси машваротун ва фатово”;

14. “Ҳаза ма қултуҳу амама баъзир руасо вал мулук”;

15. “Машваротун ижтимоия”;

 16.“Юғолитунака из яқулун”;

 17.“Ал-ислом вал аср”;

18.“Уврубба минат тақнияти илар руҳонийя”;

19.“Манҳажул ҳазоратил инсония фил Қуръан ”;

20.“Ҳуррийятул инсан фи зилли убудийятиҳи лиллаҳи таъала”;

21.“Аллоҳу амил инсану айюҳума ақдару ала риъаяти ҳуқуқил инсан?”;

22.“Мин равоиъил Қуръанил карим”;

23.“Алла мазҳабия ахтару бидъатин туҳаддидуш шариатал исломия”;

24.“Тажрибатут тарбиятил исламия фи мийзанил баҳс”;

25.“Силсилату абҳоси фил қиммати”;

26.“Завобитул маслаҳа фиш шариатил исломия”;

27. “Қазоё фиқҳия муосира”;

 28.“Минал фикри вал қалб”;

29.“Ҳиварун ҳавла мушкилатин ҳазория”;

30.“Ала тариқил авдати илал ислам”;

 31.“Нақзу авҳомил моддиятил жадалия”;

 32.“Муҳозарот фил фиқҳил муқорин”;

33.“Ал-маръату байна туғёнин низомил ғарбий ва латоифит ташриъир рабоний”;

34. “Ал-инсану мусайярун ам мухайяр”;

35. “Ал-ҳивар сабилу таъоюш”;

36.“Ас-салафия марҳалатун заманийятун мубаракатун ла мазҳабун исламия”;

37. “Ат-тағйир мафҳумуҳу ва тороиқуҳу”;

38.“Мамав зайн”;

39.“Ал-ислам малазу куллил мужтамоъотил инсония”;

40. “Оишату уммул муъминин”;

41.“Мадхалун ила фаҳмил жузур”;

42.“Масъалату таҳдидин насл виқоятан ва иложан”;

 43.“Дифоъ анил ислам ват тарих”;

44.“Ал-мазҳабул иқтисодий байнаш шуюияти вал ислам”;

45.“Фи сабилиллаҳи вал ҳаққ”;

 46.“Ҳақоиқ ан-нашатил қавмия”…

Айрим Дамашқ масжидларида кунлик ва ҳафталик ваъз ва иршод йиғинлари ҳам ташкил этар, мазкур йиғинга минглаб йигит ва аёллар ҳозир бўлишар эди. Олим бундан ташқари газета ва журналларда исломий мавзу ва янги муаммоларга жавоб бериб, мақолалар ёзиб туради.

Олим Муҳаммад Саид Рамазон Бутий 2013 йил 21 март жума оқшомида масжидда маъруза қилаётган пайтида террорчилар томонидан уюштирилган портлаш натижасида вафот этди.

Тошкент ислом интитути талабаси 

Азизов Дилшодбек

361040cookie-checkДоктор Муҳаммад Саид ибн Рамазон Бутий ҳаёти ва ижоди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: