islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Ақида

Бўлимлар

Нега ҳанафия эмас, мотуридия дейилади?

...Шу ўринда модомики Абу Мансур Мотуридий ақидада Имом Абу Ҳанифага эргашган бўлса, нега ақидада ҳам ҳанафия мазҳабидамиз дейилмасдан, мотуридия мазҳабидамиз дейилади?

Куфр сўзни ҳикоя тарзда гапириш мумкинми?

Уламоларнинг “ботқоқликни билмай юрган йўловчи унга ботиб қолади”, деган мазмундаги ҳикматли гаплари бор. Шу маънода диндан чиқишга сабаб бўладиган нарсаларни улардан сақланадиган даражада билиш ҳар бир ақли расо мусулмон учун дини талаби ҳисобланади. Мусулмон кишининг диндан чиқиш сабаблари уч турли бўлади: Нотўғри эътиқод сабабли диндан чиқиш. Масалан, Аллоҳ таоло ҳақида ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида ёки охират куни ҳақида ва ҳоказо динга тааллуқли экани аниқ бўлган қатъий маълумотлар тўғрисида шубҳа қилган киши диндан чиққан бўлади. Аммо унутмаслик лозимки кўнгилга келадиган турли бемаъни ўй-хаёллар шубҳа ҳисобланмайди. Айрим ишларни қилиш сабабли диндан чиқиш. Масалан, бут-санамларга сажда қилиш, қуёшга сажда қилиш ва Мусҳафи шарифни чиқиндихонага улоқтириш каби ишларни содир этган кимса диндан чиққан бўлади. Айрим сўзларни гапириш сабабли диндан чиқиш. Масалан, Аллоҳ таолонинг исмларини, ёки ҳукмларини ёки динни ва унга тегишли ҳукмларни мазах қилган кимса диндан чиққан бўлади. Ушбу учинчи турида олдингиларидан фарқли нозик жиҳатлари бўлгани учун ақоид китобларида бу тур алоҳида равишда кенг ва батафсил баҳс қилинган. Бу баҳсларнинг хулосалари қуйидагилардир: Сирожиддин Ўший раҳматуллоҳи алайҳ “Бадъул амолий” асарида куфр сўзини гапиришнинг ҳукмини бундай баён қилган: وَلَفْظُ الْكُفْرِ مِنْ غَيْرِ اعْتِقَادٍ بِطَوْعٍ رَدُّ دِيْنٍ بِاغْتِفَالِ “Эътиқод қилмасдан (бўлса-да) ўз ихтиёри билан куфр (сўз)ни талаффуз қилиш ғафлат билан динни рад этишдир”. Демак ихтиёрий равишда, яъни мажбурланмасдан туриб куфр сўзини айтиш диндан қайтиш, яъни куфр ҳисобланар экан. Куфр сўзини айтувчиларнинг ҳолатлари турлича бўлади. Баъзилари бу сўзни била туриб қасддан айтган бўлсалар, баъзилари билмасдан айтиб қўйган бўлишлари мумкин. Буларнинг барчасининг ҳукми бир хил бўладими ёки фарқли ҳукм бўладими? Бунга уламолар қуйидагича жавоб берганлар: Куфр сўзини гапирувчиларни қуйидаги уч турга ажратиш мумкин: Айтаётган гапи куфр эканини била туриб, унинг маъносига эътиқод қилиб айтувчилар. Кимки айтаётган гапи куфр эканини билиб, шуни ўзи хоҳлаб, унинг маъносига эътиқод қилиб айтган бўлса, бундай кимса ҳеч бир ихтилофсиз аниқ кофирга айланган бўлади. Айтаётган гапи куфр эканини била туриб, аммо маъносига эътиқод қилмасдан айтувчилар; Кимки айтаётган гапи куфр эканини била туриб, ўз ихтиёри билан уни айтган бўлса-ю аммо эътиқоди ундай бўлмаса, бу кимсанинг диндан чиққани ҳақида ихтилоф қилинган: – Ҳанафия мазҳабидаги мўътабар матнлардан бўлган “Фатавои Қозихон” ва “Фатавои Баззозия”лардаги ҳукмга кўра бу одам диндан чиққан бўлади; Баъзи уламолар: “Иймон ва куфр қалбнинг амалларидир, шунга кўра бу одам диндан чиққан бўлмайди”, деганлар. Айтаётган гапи куфр эканини билмасдан ва маъносига ҳам эътиқод қилмасдан айтувчилар. Кимки аслида куфр бўлган сўзни гапирса, аммо айтган гапининг маъносига ҳам эътиқод қилмаган ва унинг куфр сўз эканини ҳам билмаган бўлса, бу кимсанинг диндан чиққани ҳақида ихтилоф қилинган: Кўпчилик уламоларнинг фатволарига кўра бундай кимса кофир бўлади, унинг билмаслиги узр ўрнига ўтмайди. Фақат баъзи уламолар бундай киши иккита ҳолатда узрли бўлишини айтганлар: 1. Исломга яқинда кирган бўлса; 2. Уламолардан узоқда яшаган бўлса. Камчиликни ташкил қиладиган айрим уламоларнинг фатволарига кўра эса бундай кимса кофир бўлмайди, билмаслиги узр ўрнига ўтади. Аммо уламолар куфр сўзи айтилса ҳам айрим ҳолатларда истисно тарзда куфр ҳисобланмайди деганлар. Масалан бехосдан куфрга далолат қиладиган сўз оғидан чиқиб кетган бўлса, ёки эс- ҳушини йўқотган ҳолатда айтиб юборган бўлса, ёки маст ҳолатда алжираган бўлса, куфрга ҳукм қилинмайди. Ана шундай куфрга ҳукм қилинмайдиган ҳолатлардан бири бошқанинг куфр гапини ҳикоя тарзда айтиш ҳисобланади....

САЛАФИЙЛИК- ХАЛҚИМИЗГА ЁТ ОҚИМ

Аҳли салафларнинг йўлларини ўзимизга йўл қилиб оламиз дея даъво қилаётган “Сохта салафийлар”нинг мақсади нима? деган саволга жавоб беришдан олдин “Салаф” сўзининг келиб чиқишига бир назар солсак. “Салаф” калимаси, ҳадиси шариф эътиборига кўра, далолат жиҳатидан, исломий асрларнинг энг афзали, иқтидо ва эргашишга энг лойиқроқ бўлган даврга нисбатан ишлатилади. Ушбу калиманинг қатъий қарор қилинган истилоҳий маъноси, саййидимиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам уммати бўлмиш, ислом уммати умрининг дастлабки уч асридир. Мазкур истилоҳий маънонинг қўлланиш (асосий) масдари Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу орқали икки шайх ривоят қилган Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларидир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Инсонларнинг хайрлиси менинг асрим аҳли, кейин уларга яқин бўлганлар, сўнгра уларга яқин бўлганлар. Сўнгра шундай қавмлар келадики, уларнинг гувоҳликлари қасамларидан, қасамлари эса гувоҳликларидан ўзиб кетади.” (Яъни, гувоҳлик бериш ва қасам ичиш масаласига шу қадар масъулиятсиз ёндашадиларки, улар гувоҳликни енгил санаб қасам ичаверадилар.) Демак салаф аҳли деб, саҳобалар, тобиъинлар ва табаъа тобиъинларга нисбатан айтилар экан. Бугун анашу буюк шахсларнинг йўлида юрамиз дея, фақатгина мусулмонларнинг орасида фитна ва ўзаро адоватни пайдо бўлишига сабаб бўлаётган сохтакор ва алданган кишилар минг афсуски юртимиз мусулмонлари орасида ҳали ҳамон топилади. Аслида уларнинг мақсад ва интилишлари ижобий кўринсада, натижаси ва оқибати зарарлигини кўпчилик кишилар пайқамай қоладилар. Бунга тарих яққол далилдир. Усмонийлар империясини парчаланишига душманлар тарафидан учта йўл ўйлаб топилган бўлса, анашу йўлларнинг бири бу, салафийликни уларнинг орасига киритиш билан бўлган. Натижа нима бўлди? Мусулмонлар тафриқага учрадилар. Ҳатто қонли курашларгача борилди. Душманларнинг асли мақсади шу эди ва қайсидир маънода муқаддас динимиздан айёрона фойдаланиш йўли билан ўйлаган мақсадларига эришди. Бундай тоифа кишилар қай юртда бўлмасин, ўша юртнинг тинч ва ўзаро биродарлик асосида ибодат қилиб келаётган мусулмонлар ўртасида, чуқур билимсизлик ила айтаётган масалалари билан жамоатни иккига бўлишдан бошқа фойда бермайдилар. Улар қачон фитна тарқалган бир юртга бориб, ислоҳ қилган ёки мусулмонлар ўзаро келиша олмай ихтилоф бўлиб турган юртга бориб, уларни келиштириб қўйган? Мақсади ва талаби шу йўл бўлган давлатлардан бошқа, дунёнинг қай бир жойида уларнинг ишларини оқлаб ёки улардан хурсанд бўлган? Қачон улар сабабли билимсиз кишилар билимли бўлган? Қачон, қачон ва яна қачон? Нима учун уларнинг устозлари ижтиҳод қилса бўладию, бошқалар бунга ҳақли эмас? Нима учун уларнинг ижтиҳодларини қабул қиладилару, бизнинг уламоларимизни ижтиҳодларини қабул қилмайдилар? Ёки фақатгина ижтиҳод қилиш уларнинг “шайхларига” рухсат берилганми? Ҳатто тўрт мазҳаб соҳибларига эргашувчи мусулмонлар бир-бирини ҳуддики бир мазҳабдаки кишилардек, ҳурмат қиладилару, нима учун булар алоҳида бўлиб, бизнинг ўртамизда адоватни пайдо қиладилар? Нима учун, нима учун деган саволлар булар борасида жуда кўп. Жавоб эса ҳали хамон йўқ. Сохталиги ҳам манашунда десак адашмаймиз. Улар авваллари аҳли илмларга нисбатан фитналар ва уларга халқни эргашмасликка чақирар эди. Бугун эса уларнинг бу йўллари у қадар фойда бермагач, энди бизнинг эргашадиган муқаддам уламоларимизни қоралашга ўтганлар. Мисол учун: Имом Абу Ҳанифа, Имом Мотрудий ҳатто Имом Бухорийнинг ривоят қилган ҳадисларини ўзларидан бир киши текшириб, саҳиҳ деса саҳиҳ бўлмаса заифга чиқаришга ўтишган. Хулоса қилиб айтганда нимага ва нима учун деган савол уларни қай йўлда кетаётганликлари ва кимликларига жавоб бўлади. Шундай экан халқимиз ўзларининг уламоларига ва ҳанафийлик йўли асосида муқаддас динимизга амал қилсалар, шунда жамоат билан бирга бўладилар. Аллоҳ барчамизни ўз йўлидан адашмай, саломат қалб ила йўлиқишимизни ансон қилсин....

Салафийлик – халқимизга ёт оқим

Охирги йилларда аксар бемазҳаблар тарафидан саҳоба ва тобеинларга эргашиш ниқоби остида “салафийлик” даъвосидагилар кўпайди. Салафийлик ҳаракати ўзларини салафи солиҳларга эргашаётганларини даъво қилувчи ҳаракат сифатида тахминан IV-ҳижрий асрда юзага келган. Улар ўша даврда ашъарийлар билан қарама-қарши бўлишган. Ашъарий ва мотурийдий таълимотларини бир қанча масаларда, хусусан, Аллоҳнинг сифатларини таъвил қилишда айблашади. Улар Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳга эргашганларини даъво қилишса-да, ўша даврда ҳанбалийлар томонидан танқидга олинган. VII-ҳижрий асрга келиб Аҳмад ибн Таймия фаолиятидан сўнг салафийлик ҳаракати назарий жиҳатдан ривож топди. Бугунги кун салафийлари Аҳмад ибн Ҳанбал, Ибн Ҳазм, Ибн Таймия, Ибн Қайюм ал-Жавзий, Муҳаммад ибн Али аш-Шавконий, Аҳмад Шокир каби қадимги уламоларни ўзларига йўлбошчи, деб билишади. Яқин замондаги уламолардан Абдулазиз ибн Абдуллоҳ, Абдулазиз ибн Боз, Носириддин Албоний, Муҳаммад Ийд ал-Аббосий каби олимлари мавжуд. Ибн Таймия ва унинг издошлари Қуръон ва ҳадисда келган Аллоҳ таолонинг сифатларини қандай бўлса шундай тушуниш керак дейди. Масалан, “Аллоҳ таолони дунё осмонига тушиши”ни шундайлигича тушуниш керак ёки булутлар устига Аллоҳ таолони тушади дейишади ва унга маконни собит қилишади, ваҳолангки Аллоҳ таоло макон ва замондан беҳожат зотдир. Наждлик Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг издошлари ҳам бугун “ваҳҳобий” деган атамадан воз кечишиб, ўзларини “солиҳ салафлар йўлидамиз” деб иддао қилишмоқда. Ўша “салафийлик” тарғиботчилари орасида Муҳаммад Носируддин Албоний беназир ва доҳийлик касб қилган шахслардан биридир. Салафийлар Носир Албонийга баҳо беришда жуда ҳаддан ошишган. Уни “Аср муҳаддиси”, “Суннат билимдони”, “Суннат ҳомийси” ва ҳоказо унвонлар билан лақаблаб олишган. Салафийлар ақидавий масалаларда ғулувга кетганлиги боис, аҳли сунна ақидаларига зид бўлган бир қанча фикрларни айтишган.. Улар сўфийлик тариқатларини танқид қилишади. Ибн Таймийя бир қанча масалаларда аҳли сунна уламолари ижмосига зид фикрларни билдирган. Жумладан: – У Қуръони карим Аллоҳнинг каломи ва у  махлуқ эмас, лекин Қуръон қадим ҳам эмас, дейди. –  У дўзахни абадий эмаслигини айтганлиги ҳақида ривоятлар мавжуд. Шунингдек, салафийлар орасида охирги йилларда фиқҳий ва ҳатто ақидавий аҳкомларда ҳам Албоний фикрларига мурожаат қилиш ҳолатлари кўпайди. Қуйида “Салафийлик” оқими раҳнамоларидан бири Носир Албонийнинг тўрт мазҳаб ақидаси ва фиқҳига хилоф равишда чиқарган бемаза фатволари келтирилдики, гуручни тозалаш учун унинг ичидан курмаклари терилганидек, аҳли сунна эътиқодли ҳар бир киши бу фатволар билан танишиб чиқиши лозим бўлади. Носир Албонийнинг баъзи фатволаридан кулгисангиз, айрим жойларда бу одамга ачиниб йиғлагнгиз ҳам келади. Ислом дини фиқҳи ва ақидаси билан қизиққан ҳар бир кишининг Носир Албоний номига кўзи тушган бўлса керак. Зотан салафийлар томондан тарқатилган кўплаб рисола ва мақолаларда бу одамнинг номи албатта бир неча бор зикр қилиб ўтилади. Шу нуқтаи назардан токи сизнинг эътиқодингизда Носир Албоний буюк ислом олими сифатида шаклланиб қолмаслиги, ўзингиз билмаган ҳолда унга тобе бўлиб қолмаслигингиз учун унинг асл салафи солиҳларга қарши чиқарган фатволарини ошкор қилинди. Токи унинг асли ким эканини сиз аниқ ва равшан билиб олинг! Носир Албонийга туҳмат, деган фикр пайдо бўлмаслиги учун ҳар бир фатвонинг аниқ манбаси унинг тагида алоҳида изоҳ сифатида ёзиб кўрсатилди. Демак, Носир Албонийнинг аҳли сунна ақидаси ва фиқҳига зид чиқарган фатволари: Аллоҳ таоло ҳақида Аллоҳ азза ва жалланинг икки кўзи бор[1]. Аллоҳ талонинг болдири бор[2]. Аллоҳ таолонинг ҳаққоний қўли бор[3]. Зеҳк – кулишлик Аллоҳ таолонинг сифатларидан биридир[4]. Иймон Аллоҳ таоло осмонда мавжуд деб иймон келтириш билан бўлади[5]. Пайғамбар ва расуллар ҳақида Пайғамбарларнинг гуноҳлардан поклиги мутлақо поклик...

Муртазо аз-Забидий: Ашъарий ва мотуридийлар аҳли суннат ва жамоатдандир!

Муртазо аз-Забидий раҳимаҳуллоҳ номи билан шуҳрат қозонган аллома Абулфайз Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурраззоқ ал-Ҳусайний аз-Забидий (1145-1205 ҳ./1732-1790 м.) раҳимаҳуллоҳ таниқли тилшунос, муаррих ва ҳадисшунос олим ҳисобланади. Ҳиндда туғилган, Яманда ўсган, Мисрда яшаган. Унинг ўз давридаги шуҳрати шу даражага етганки, “Кимки Муртазо аз-Забидийни зиёрат қилиб, дуосини олмасдан ҳажга борса, ҳажи мукаммал бўлмайди”, дейишган. У зот Мисрда вафот қилганлар. Муртазо аз-Забидий раҳимаҳуллоҳнинг 50 дан ортиқ муҳим асарлари мавжуд. Луғатга оид “Тож ал-арус” асари ўн жилдни ташкил қилади. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳнинг “Эҳё ал-улум ад-дин” асарига битган шарҳи “Иттиҳоф ас-садот ал-муттақин” деб аталган бўлиб, у ҳам 10 жилд қилиб нашр қилинган. Ҳанафий мазҳабининг далилларига бағишланган икки жилдли асари “Уқуд ал-жавоҳир ал-мунифа фий адиллати мазҳаби ал-Имом Аби Ҳанифа” деб аталган. Муртазо аз-Забидий раҳимаҳуллоҳ “Иттиҳоф ас-садот ал-муттақин” асарида аҳли суннат ва жамоат деганда айнан ашъарийлик ва мотуридийлик тушунилишини бу тариқа таъкидлаганлар: إذا أطلق أهل السنة و الجماعة فالمراد بهم الأشاعرة و الماتريدية “Қачон аҳли суннат ва жамоат дейилса, улардан мурод ашъарийлар ва мотуридийлардир!” (Муртазо аз-Забидий. Иттиҳоф ас-садот ал-муттақин. 2-жилд. – Б. 6). Абулҳасан ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ ва Абу Мансур ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг бидъатчи эмасликларини, уларнинг йўллари салафи солиҳларнинг йўлларига мувофиқ экани зикр қилинган: و ليعلم أنّ كلّاً من الإمامين أبى الحسن و أبى منصور رضى الله عنهما و جزاهما عن الإسلام خيرا لم يبدعا من عندهما رأيا و لم يشتقا مذهبا إنما هما مقرران لمذاهب السلف مناضلان عما كانت عليه أصحاب رسول الله صلى الله عليه و سلم و ناظر كلّ منهما ذوى البدع و الضلالات حتى انقطعوا و ولوا منهزمين “Билинсинки, ҳар икки нафар имом Абулҳасан ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ ва Абу Мансур ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳ – ислом динидан бу икки зот мукофатлансин – ҳеч бирлари бирор бир фикрни бидъат қилиб айтмаганлар, ўзларича бирор бир янги мазҳаб ҳам тузмаганлар. Бу икки зот ўтган салафи солиҳларининг мазҳабида мустаҳкамдирлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари юрган йўлда юргувчидирлар. Бу икки зотнинг ҳар бири бидъатчилар ва адашганлар билан мунозара қилганлар. Ҳатто бидъат аҳли ва залолатга кетганларнинг йўлларини кесиб ташлаганлар ва орқасига қарамай қочишларига мажбур қилганлар” (Муртазо аз-Забидий. Иттиҳоф ас-садот ал-муттақин. 2-жилд. – Б. 7). Бошқа бир ўринда Муртазо аз-Забидий раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: و المراد بأهل السنة هم الفرق الأربعة المحدثون و الصوفية و الأشاعرة و الماتريدية “Аҳли суннадан мурод тўрт мазҳабга эргашганлар, муҳаддислар, сўфийлар, ашъарийлар ва мотуридийлардир!” (Муртазо аз-Забидий. Иттиҳоф ас-садот ал-муттақин. 2-жилд. – Б. 86). Хуллас, бугунги кунда аҳли суннат ва жамоат деганда анъанавий тўрт мазҳаб – ҳанафийлик, моликийлик, шофеъийлик, ҳанбалийликка сидқидилдан амал қилувчилар, эътиқодда эса айнан ашъарийлик ва мотуридийликка ишонувчилар тушунилади. Бундан бошқа йўл бидъат ва залолатдир! Ашъарийлик ва мотуридийликни аҳли суннат ва жамоатдан оғишган деб сафсата сотишнинг ўзи жуда катта адашувдир. Минг йиллик мусулмонлар ҳаққи-ҳурмати, биз асрлар давомида ашъарий ва мотуридий бўлиб келган мусулмонлар юрган йўлдан, бутун ислом оламига устоз бўлган аллома бобокалонларимиз эргашган ашъарийлик ва мотуридийлик эътиқодий таълимотидан четлашмаслигимиз керак. Парвардигори олам бизни ҳанафий ва мотуридий ҳамда нақшбандий қилиб қўйганига беҳад шукрлар айтамиз ҳамда бизни бу йўлдан айирмаслигини сўраймиз! Аллоҳ адашганларга инсоф-у тавфиқ берсин! Ҳамидуллоҳ Беруний 365
1 11 12 13 14 15 25