islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Умрага етганлар ҳаваси

Ҳабибим қадамин ўпган юртларга, Бугун кетмоқдасиз қалбда ҳаяжон. Қандай турарканман, қандай юраман? Қалбларда ҳаяжон кўзларда қувонч. Ҳабибим яшаган олис юртларга, Бугун сизлар жуда яқин кеттингиз. Ҳатто сўзламоққа тиллар ҳайронда, Айтинг юрагингиз нелар ҳис этди? Соғинган қалбингиз неча йил гувоҳ, Тунлар йиғлагансиз ўртанган ҳижрон. Бугун етмоқдасиз, бордингиз охир, Соғинчларга қандай бергансиз бардош? Менку бормаяпман кузатдим фақат, Шунда ҳам қалбимда минг бир ғалаён. Ўйлайман Ҳабибим ёнида қандай, Ҳаёлан бораман ҳис этиб сизни. Юнусхўжа   263

Навоийдан олдим сабоқ

Ишқ сирини баён этган, Навоийдан олдим сабоқ, Шеър мағзини чақолмасдан, гоҳ тушимда қилдим сўроқ. 256

Алишер Навоийнинг динимиз ривожига қўшган ҳиссаси

Ғазал мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Мир Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда Ҳиротда туғилган. Замондошлари у ҳақида кўпинча “Низомиддин Мир Алишер” деб ёзадилар. “Низомиддин” – дин, диёнат низоми дегани бўлиб, донишманд мансаб эгаларига бериладиган сифат, “мир” – амир демакдир.  Навоийнинг 1492-1498 йилларда тартиб қилинган 4 қисм девондан иборат улкан “Хазойин ул-маоний” шеърий куллиёти шоирнинг туркий тилда ёзилган деярли барча лирик шеърларини ўз ичига қамраб олган. Навоийнинг ёзган ғазалларини ўқир эканмиз, аввало инсон Аллоҳ таоло севиши, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббати, уни севиб, фидоий бўлиб хизмат қилишлиги, Ватанини обод қилишлиги, бева-бечоралар ҳолидан хабар олишлиги, етимларни бошини силашлиги, ота-онага бўлган муҳаббатини англаш мумкин. Инсон ҳаётда яшар экан, шу ҳаёти давомида яхши амаллар, ширин сўзли бўлишлиги ва барчага доимо яхшилик қилиб, ҳеч кимга ёмонлик қилмасдан яшашга инсонларни даъват қилади. Зеро, Абу Мусо (р.а.) ривоят қилиб айтадилар: Ё Расулуллоҳ, мусулмонларнинг қайси бири афзал? Расулуллоҳ (с.а.в.) жавоб бердилар: “Мусулмонлар унинг тилидан ҳам, қўлидан ҳам саломат бўлганидир”. Навоий Ҳазрат “Арбаин ҳадис” китобларида ушбу ҳадиси шарифни ўз мисраларида  шундай дейдилар: Ким мусулмонлиғ айласа даъво, Чин эмас гар фидо қилур жонлар. Ул мусулмондурки, солимдур, Тилию илгидин мусулмонлар. Бундан ташқари Навоий муҳтожларга ёрдам, олиму-фозилларга қудрати етганича ҳомийлик, эл-юрт фаровонлиги учун хайрия ишлар қиларди. Ўз даврида шаҳар ва қишлоқларнинг ободончилиги, йўллар, ўнлаб мадрасалар, кутубхоналар, работу  кўприклар қурдиришда фаолият кўрсатганлиги барчамизга маълум. Бу ишларни барчаси одамларга, халққа фойда – манфаат келтириш, одамларнинг яхшиси деган номга мушарраф бўлди. Халқ ғаму ташвиши ва фаровонлиги йўлида хизмат қилиш ҳар бир кишининг инсонийлик бурчи бўлишлиги билан бирга имони бақувват ва сийлаи-раҳмни, яъни, қариндош-уруғчиликни маҳкам боғлашликка, ҳақиқий мўмин-мусулмон эканлигига чақиради. Ҳақиқий мўмин киши ҳадисда айтилганидек: “Ўзига раво кўрганни, ўзгага раво кўрадиганидир” – дейилган бўлса, Навоий ўз мисрасида шундай дейди: Мўмин эрмастур улки, имондин, Рўзгорида юз сафо кўргай, Токи қариндошиға раво кўрмас – Ҳар неким ўзига раво кўргай. Навоий умри давомида халқ фаровонлиги, инсон манфаатлари йўлида, ўлмас, боқий асарлар яратдики, биз Ўзбек халқи ҳали-ҳанузгача унинг қолдирган бой илмий-меросидан фойдаланиб келмоқдамиз. Унинг ғазалларида одамзот ер юзини обод қилишлиги, ўзидан яхши излар қолдиришлиги, фарзандларини илмли, ҳунарли, таълим-тарбияли бўлишга тарғиб қилади. Ҳадисда, Ҳазрати Сарвари олам а.с. айтганларидек: “Инсонларнинг яхшиси – инсонларга манфаатлисидир”. Навоий: “Нафъинг агар халққа бешак дурур, Балки, бу нафъ ўзингга кўпрак дурур.” Инсонни ҳалққа манфаати тегиши, Одамларни оғирини енгил қилиши, инсонни халққа қанча фойдаси тегса, бу нарса унинг ҳам ўзига ҳам фойдаси кўпроқ тегишини баён этади. Демак, бундан маълум бўладики Навоий Пайғамбаримиз (с.а.в)дан келтирилган ҳадиси-шарифларини ўзларини мисра, рубоий ва ғазалларида халқимизга етиб борадиган даражада таъриф қилган. Навоий бобомиз ўз умрини элу-юртининг ободлиги, халқнинг фаровонлиги йўлида сарфлаб, барчамизга ўрнак бўлдилар. Президентимиз Ш.Мирзиёев айтганларидек, Ватанга фидоий бўлиб, унинг манфаати йўлида тинимсиз меҳнат қилсак, бундай улуғ зотларнинг ибратли ҳаёт йўлларини келажак авлодимизга ўқитиб, ўргатсак, халқимиз биздан рози бўлади.  Миржон Эгамбердиев Бухоро вилояти Шофиркон тумани бош имоми   Манба:bukhari.uz 388

Таомланиш билан боғлиқ суннатлар (Шеър)

Бисмиллаҳ, деб тутдим қалам, Сенга ҳамдлар Парвардигор. Раҳим қилгин, эй меҳрибон, Ҳам кечиргин Ғофур, Ғаффор.   Ғамга чўкса, жами олам, Бизни ёлғиз ташламагил. Пок суннатни қилгин ато, Ул Набийга уммат қилгил.   Унда экан бор камолот, Хулқи азим, йўли нажот. Дунёдаги жами одам, Ундан олар кўмак, ёрдам.   Биз умматлар ўзни билсак, Ана шудир тўкис омад. Қай суннатни қилсак жорий Етар бизга чин манфаат.   Мен ҳам сенга айлай баён, Ул Набийнинг суннатини. Таомга қўл чўзар бўлсанг, Қил Набийнинг одатини.   Не бор асли, айтгин менга Ҳақ исми-ла бошланмаган. Таом емоқдан илгари “Бисмиллаҳ”ни айтсин забон.   Жаҳрий айтгин тасмияни, Огоҳлик кут ҳар бандадан. Гар унитсанг охирги дам Илова қил сўнг қайтадан.   Қўлингни юв аввал-охир, Кўп барака ҳам шундадир. Ювмай ётиб етса заҳмат Ўша банда тушкундадир.   Ибодатинг бўлгай тугал Таомингда бўлса меъёр. Сенга хушуъ қилур таъзим Хайр ҳамда тақво дастёр.   Балки кўпдир этга рағбат, Ема кўпам қўйнинг гўштин. Ҳар кун есанг тошар қувват, Сал пасайтир нафснинг шаштин.   “Ла тусрифу”, демиш Раззоқ Итоатда бўлдинг банда. Энди қилма таом исроф Йўқсилга бер ортса танга.   Агарки қўл бўлса бисёр Ҳар таомнинг устидаги. Сенга раҳмат ҳам ёғилгай Қут-барака қасдидаги.   Кўкатни е, унда оқсил, Краҳмалдан куч пайдодир. Угьлеводга бойдир таом, Қонинг равон тез дарёдир.   Тақво аҳли сенга мадад, Гар таомда жам бўлишса. Улар бойлик туганмас кон Сўзи тилло, кам дейишса.   Иссиқ таом жиғилдонни Ҳам куйдирар ошқозонни. Сал совитиб емоқ лозим Қайнатмасин қизил қонни.   Пашша тушса, қайғурмагин Бир ботириб сўнгра олгин. Бир қанотда дарди бўлса Бошқасида шифо олтин.   Ҳар бир ишни ўнгдан бажар Расулуллоҳ қилганидек. Ўнг қўл билан е дўстгинам, Чапдан ема шайтон, жиндек.   Ким не емоқда, боқмагин Улар  бўлмасин хижолат. Одоб эрур кўзни тиймоқ Қийин, лекин зўр ибодат.   Қолма чақирган жойлардан Ҳурматингдур бу мезбонга. Ўз олдидан еганида Озор етмас ҳеч меҳмонга.   Олимлару улуғлардан Аввал ким ҳам айтарди сўз? Таомни ҳам бошлаганда Улардан сўнг қўлингни чўз.   Йўл бу ҳамма ўтар жойдир, Бири мискин, бири бойдир. Йўлда есанг агар таом Назар солар сенга авом.   Қут-барака етар сенга Ема овқат ўртасидан. Тик туриб ҳам ема таом Тайёр бўлсин ожиз бадан.   Ҳам пиёзу саримсоқни Пишириб е, ҳазмий таом. Дуо қилинг соҳибини Яхшидир хўп эзгу калом.   Аллоҳ саломлар йўлласин Ул азиз Ҳақ Набийсига. Суннатлари жорий халққа Далил бўлмиш ваҳийсига.   Аё уммат, қилсанг ҳиммат, Бу суннатлар сенга бахтдир. Таом танга қувват бўлса, Суннат жаннат учун нақддир. Ахборот ва техник таъминот бўлими бошлиғи Т.Азимов 467

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: механик таҳорат олиш қурилмаси

Ўрта аср деганда, одатда бизнинг хаёлимизда бадбўй ҳидли, қоронғу, нотоза ва турли касалларлик авж олган макон ва замон гавдаланади. Бироқ Х асрда Ислом олами ҳаммомлар ва турли соғломлаштириш масканлари бунёд қилиб, поклик, тозалик ва озодалик ичра яшар эди. “Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар” (Моида сураси, 6-оят). Мусулмон ўз иймонини жасадий ва руҳий поклик асосига бино қилади: таомланишдан олдин ва кейин қўлларини ювади; намозга киришишдан олдин таҳорат қилишга буюрилади; жунуб ҳолатида ғусл қилиши фарз; жума куни намоздан олдин ғусл қилиш эса мустаҳаб ҳисобланади. Жазарий – етук механик ва муҳандис. ХIII аср бошида “ал-Жомеъ байнал илми вал амалин нафеъ фий саноатил ҳийал”[1] (Механика саноатида назарий ва амалий билимлар жамланмаси) номли китоб ёзди. Олимнинг бу китоби ҳандаса (геометрия)га оид кейинги ихтироларнинг муҳим манбаига айланди. Унда илк механикага оид кашфиётлар келтирилган бўлиб, уларнинг орасида Жазарий тамонидан қурилган биринчи механик таҳорат олиш қурилмалари ҳам мавжуд. Бу қурилма товус шаклида бўлиб, меҳмон келганда унинг олдига қўйилган. Товусниг боши босилганда таҳорат олишга етарли даражада саккиз маротаба сув қуйилган. Бу услуб айни пайтда сувни сақлаш билан бирга уни тежаган. “Muslims heritage in our world” китобидан 4-курс талабаси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси [1] Ҳиял илми (علم الحيل)- жисмларнинг мувозанати ва уларнинг ҳаракатланиши ҳақидаги илм. Фанда механика номи билан машҳур. 319
1 215 216 217 218 219 230