islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Расулуллоҳнинг илм аҳли ва талабаларга эътиборлари

Доктор Муҳаммад ал-Амсамий,Тоййиба университети йўналишлар ва динлар тарихи фани ўқитувчиси Олим ўқитувчи ва илм олишга ўзини бағишлаган талабага икқтисодий кафиллик қилишнинг фазилати   Ҳалол касб қилишга энг иқтдорли кишилар толиби илмлардир. Чунки улар тадбиркорлик борасида юксак маҳорат, етарли тушунча  ва йўналишга эгадир. Бунга биринчи ёрқин мисол Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликларидан олдинги улкан даромад келтирган бир неча тижоратлари ҳамда У зотнинг тижорат билан шуғулланган саҳобаларининг фаолиятларидир. Шуникдек, улардан қайси бирлари қандай иш билан шуғулланган бўлсалар, албатта, уни уддасидан чиққанлар. Бунга Ислом тарихи тирик гувоҳдир. Аллоҳ таоло толиби илмлардан шундай буюк ишларни талаб қилганки, у ишлар талабаларни фақат ўзининг тор доирали шахсий манфаатини ўйлашдан воз кечишга, оқибати таҳсинга сазовор, наф келтирувчи ишларни яхши кўришга ундаган ва бу умумманфаатли, доимо бутун уммат ҳамда келажак авлодларнинг асосий эҳтиёжи бўлган ишларга ўзларини тўлалигича бағишлашга даъват қилиб, уларни дунёдан рағбатларини сўндириб, иймон ҳаловати тамини тоттириб, имкон қадар, дунёга боғланиб қолмай, уни ташвишини камайтириш, дунё матоларидан зарурий эҳтиёж бўлган нарсаларни олиш билан кифояланишга ўргатди. Уларнинг таълим-тарбиявий ҳамда илмий ишлари қалбни –дунё ташвишларию, уларни ортидан касб қиламан, мол-мулк йиғаман, банкда сақлайман каби – барча чалғитувчи фикрлардан, дунёда ўз мустақил ғояси бор кишининг шу фойдали ғояини амалга ошириб, қисқа умрини яхшиликлар билан тўлдириши учун асосий сармояси бўлмиш олтиндан қиммат вақтини ўғирловчи ишлардан холи бўлишини талаб қилади. Қолаверса, улар ризқнинг йўллари кўп эканини, дунёга ўзини уриш ҳам ўшалардан бир торгина йўл эканини биладилар. Шунинг учун улар тўғридан-тўғри ризқ берувчи Розиқ зотнинг ўзига итоат қилишга ҳамда Аллоҳнинг қарамоғидаги боқимандалари бўлмиш халқнинг манфаати учун ишлашга юзланганлар. Энг яхши одам бу – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг боқимандаларига манфаат етказувчи киши! Нима дейсиз? Аллоҳга итоат ва халқига манффат етказишга юзланган кишини Аллоҳ қаровсиз қолдириб, зое қиладими?! Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарликдан илгари чўпонлик қилиб, қўй боққанлар, сўнг тижоратчилик қилганлар. У зот энг баракали ва энг кўп фойда кўрувчи савдогарлардан бирлари ҳамда энг ваъдасига вафодор, омонатдорлари бўлганлар. Булар эса  фойда кўришни хоҳловчи савдогарларда бўлиши керак бўлган энг муҳим шартлардир. Мўминлар онаси Хадижа разияллоҳу анҳо У зот алайҳиссаломнинг буюк ва гўзал ахлоқларига таҳсин айтиб, бундай деган эдилар: “Йўқ, Аллоҳга қасамки, ҳеч қачон Сизни Аллоҳ хор қилмагай! Чунки Сиз, силаи раҳм қиласиз(қавми-қариндошчилик алоқаларини боғлайсиз), ҳеч вақоси йўқ, жамиятга боқиманда-юк бўлган кишилар юкини кўтарасиз, йўқсилларга имконият яратиб берасиз, меҳмонга зиёфат-дастурхон ёзасиз, дунёни турли машаққат-синовларига учраганларга ёрдам берасиз”[1]. Мазкур ишларнинг барчасини бажариш учун мол-мулк керак. Булар яхшилик йўлида инфоқ қилишнинг энг улуғ кўринишдагиси, энг муҳими ва энг манфаатлиларидир. Машаққат ва синовларга дучор бўлганларга ёрдам бериш… Қайси хайр-эҳсон одамларга яхшиликни ўргатувчи-муаллим ва ўша яхшиликни ўрганувчи-талабани моддий таъминлашдан улуғроқ экан? Кафиллигига олган кишига бу каби юксак ахлоқий усуллар борасида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашганининг ўзи улкан шараф бўла олади. Энди унинг Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги савоби ҳақида ҳар қанча гапирсангиз, шунча оздир!.. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадина шаҳридан Макка шаҳрига ҳижрат қилганларидан сўнг У зотнинг ҳузурларига келган барча саҳобалар толиби илм ҳисобланадилар. Уларни моддий таъминотига кафиллик қилиш эса, дунёдаги энг фазилатли, самара ва манфаати нақд, Охиратга энг яхши захира бўлувчи амаллардан биридир. Буни чуқурроқ англаш учун Исломнинг бошида “Суффа аҳли” – дея танилган қавмларнинг ҳаётига эътибор қаратамиз....

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: “Mahomed’s Baths”

XVIII аср 70-80 йилларида Англиянинг денгиз соҳилида жойлашган Brighton шаҳри поклик ва тозалик неъмати ичра гуллаб яшнарди. Негаки, бу шаҳарда Шайх Дин Муҳаммад (Sake Dean Mahomed) нинг буғ билан ишлайдиган ҳаммомлари фаолият юритарди. Шайх Дин Муҳаммад (Sake Dean Mahomed) –  Ҳиндистоннинг Патна шаҳрида мусулмон оиласида таваллуд топган. Милодий 1759 йили Брайтн шаҳрида “Mahomed’s Baths” номли ҳаммомларини очди. Бу ҳаммомлар кўринишда Усмонли турк халифалиги даврида қурилган ҳаммомларга ўхшарди. Ҳозирда ҳаммомлар ўрнида “The Queens Hotel” жойлашган. Шайх Дин Муҳаммад (Sake Dean Mahomed) хизматлари учун Англия қироллари Жорж (George) ва Увилям (William) томонидан тақдирланган. Манчестр университети профессори Доктор Салим Ҳассанийнинг “Muslims heritage in our world” китобидан 4-курс талабаси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси   267

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: мисвок ва ҳинна

Мисвак Оғиздан келадиган ёқимсиз ҳид ва тишлар орасида қолиб кетган таом ёмон бўлиб қолмай, балки соғлиқ учун ҳам зарардир. Шунинг учун Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам муборак тишларини доимо, айниқса ҳар бир намоз олдидан мисвак билан тозалаганлар. Pharba Basel LTD (дори ишлаб чиқариш) ширкати мисвак устида тажриба ўтказди. Натижага кўра, ўсимлик таркибида  милкларни касалланишига, тишларни емирилишига сабаб бўладиган зарарли бактерия ва микробларни ўлдирадиган моддалар топилди. Саудия Арабистонидаги Риёз университети ва АҚШдаги Индиана (Indiana) университети олимлари томонидан ўтказилган тажрибалар ҳам айнан шуни кўрсатди. Ҳинна Исломда тажмил (гўзаллик) воситаларидан яна бири ҳиннадир. Дарҳақиқат, ҳинна дунёнинг турли жойларига Ислом динининг ёйилиши орқали етиб борди. Ва асосий воситага айланди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва У зотнинг саҳобалари розияллоҳу анҳумлар соқолларини ҳинна билан бўяганлар. Аёллар эса у билан сочларини бўяганлар, қўллари ва оёқларига зийнат берганлар. Ҳиннанинг фойдасини замонавий олимлар кашф қилишди. Унга кўра, Ҳинна зарарли бактерияларни ўлдиради. Хусусан, туғма юқимли тери касалликларини муолажасида фойда беради, бош ва танани салқинлаштириш учун ҳам ишлатилади, унда сочни ўстирадиган фойдали моддалар мавжуд. Бу ўсимликнинг дони ва баргида тиббий хусусиятлар бисёрдир. Бугунги кунда мусулмонлар илгаригидек ҳиннага ғоятда эътибор қаратади ва поклик йўлида ундан фойдаланади. Манчестр университети профессори Доктор Салим Ҳассанийнинг “Muslims heritage in our world” китобидан Тошкент Ислом институти битирувчиси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси   384

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: атир саноати

Дарҳақиқат, мусулмонлар ўзларининг зоҳирий ва ботиний кўринишларининг поклигига эътибор беришарди. Ҳатто мусулмон табиблари поклик ва гўзаллик тўғрисида китоблар ёзишган. Уларнинг орасида Заҳровий номи ажралиб туради. Ҳозирги Испания давлатининг жанубида жойлашган Қуртуба (Cordoba) шаҳрида яшаб ўтган бу олим табиб ва машҳур жарроҳ бўлган. Ислом оламида биринчи бўлиб тажмил (гўзаллик) илми ҳақида ўзининг “Тасриф” номли китобини ёзди. Бу китобда Заҳровий Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллимнинг ҳадислари орасидан поклик, кийиниш, соч ва жисмга эътибор беришга тарғиб қиладиган ҳадисларни келтирган. Заҳровий соч, тери, оғиз ва тананинг бошқа аъзоларини парваришлаш ва уларни шариат доирасида чиройли қилиш тўғрисида баҳс юритган. Шунингдек, олим ўша даврда тиш табобати кенг тарқалгани учун милкларни бақувват қилиш ва тишларни оқартириш йўлларини ҳам кўрсатган. Энг қизиқарлиси бу китобда бурунга сепиладиган ҳаво дорилари, оғизни ҳушбўйлаштирадиган суюқликлар ва қўлга суртиладиган ёғлар (крем) каби турли маълумотлар топилади. Кийимларни кийганда ширин ҳид таратиши учун уни бахур ўсимлиги тўла жойда сақлаш усулини биринчи бўлиб қўллаган шахс айнан Заҳровий эди. Ва яна китобда шиша идишларга ўхшаш махсус қолибларда сақланадиган муаттар ҳид таратувчи суюқликлар – ҳозирги замондаги атрлар авлодлари ва юзни куйиш иссиғидан ҳимоя қиладиган ёғлар (крем) ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд. Энг ажойиби шуки, буларнинг ҳаммаси бундан минг йил илгари кашф қилинган. IX асрда Куфада туғилган машҳур табиб, сойдалий (фармацефт), кўз табиби, физик, кимёгар, геогриф ва риёзиётшунос олим ал-Киндий атирлар тўғрисида “Китаб киймиё ал-атр ват-тасъийдот” номли китоб тасниф қилган. Бу китоб мингдан зиёд атир ёғлари, муаттар сувлар турлари ва уларнинг тайёрланиш йўллари ҳақида маълумотлар келган. Атир саноати Европага бир неча кўринишда кириб борган: савдогарлар, сайёҳлар орқали, ҳадялар тарзида ва салбчилар орқали. Маълумот сифатида шуни айтиб ўтиш керакки, ҳатто машҳур BBC агентлиги томонидан “What the Ancients did for us: The Islamic World” (Бизга қадимгилардан қолган нарсалар:Ислом олами) номли мақоласида қуйидагилар келтирилган: “Ислом тамаддуни ниҳоят Франция жанубидаги Haute Provence иқлимига кириб борди. У ерда 700 йил ўтиб атр саноати гуллаб яшнади”. Манчестр университети профессори Доктор Салим Ҳассанийнинг “Muslims heritage in our world” китобидан Тошкент Ислом институти битирувчиси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси 660

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: совун саноати

Албатта, Аллоҳ гўзал зотдир. У гўзалликни яхши кўради”. (Имом Муслим ривояти) Мусулмонлар ҳақиқий пок бўлишни истардилар. Фақат сув билан тозаланиш уларга кифоя қилмасди. Натижада биз ҳозирда кенг фойдаланадиган совун пайдо бўлди. Совунни тайёрлаш учун: зайтун ёғига калий моддасини аралаштириб қайнатилган. Ҳосил бўлган аралашмани то қотгунига қадар қўйилган. Тайёр бўлган совун тозалик воситасига айланган. Яқинда XIII асрга тегишли қўлёзма топилди. Бу қўлёзма ўша даврдаги совун ишлаб чиқаришнинг бир неча йўлларини батафсил ўз ичига олган. Мисол тариқасида, ўша қўлёзмадаги совун тайёрлаш билан боғлиқ “кунжит ёғидан бироз олиб унга калий моддасини аралаштиргин ва қайнатгин. Ҳосил бўлган қоришмани қолибларга қўйгин. Қуругандан кейин совунга айланади” каби сўзларни келтириш мумкин. Совун Европага салбчиларнинг қайтиши орқали етиб борди. Шундай бўлсада кенг тарқалмади. XVIII асрнинг бошига келиб, совун муҳим саноат маҳсулотилардан бирига айланди. Бошида тиббиёт учун ишлатилган совуннинг кейинчалик ҳушбўй ҳидли, рангли турлари пайдо бўлди. Манчестр университети профессори Доктор Салим Ҳассанийнинг “Muslims heritage in our world” китобидан Тошкент Ислом институти битирувчиси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси 346
1 214 215 216 217 218 230