islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

«КУНГ-ФУ ПАНДА» менинг ўғлим

Бугунги кунда зангори экранларда намойиш этилаётган, келажакни нишонга олган, ёт ғояларга «тўйинтирилган» медиамаҳсулотлар аста-секин ўз таъсирини кўрсата бошлади. Болалар тилида жажжиларга умуман хос бўлмаган ноодатий ва нотабиий сўзлар пайдо бўла бошлади. Ажабтовур хатти-ҳаракатлари ҳеч кимни ҳайратлантирмай қўйди. Ўзини қайсидир мульт­фильм қаҳрамонига ўхшатган болакайлар ҳақида ҳатто ота-оналарнинг ўзи фахр билан гапиради. Одат тусига кираётган «Менинг қизим Маша», «Ўғлим Кунг-фу Пандага ўхшайди» каби гапларни сиз ҳам эшитгандирсиз. Аслини олганда, мультфильм томоша қилишнинг ҳеч қандай салбий томони йўқ. Лекин аксариятида ғоявий таъсир воситалари, боланинг руҳиятини шикаст­ловчи, тўсатдан пайдо бўлувчи тасвир ва графикалар, овоз эффектларидан фойдаланиш ҳолатлари, тарбияни бузишга хизмат қилувчи иккинчи даражали элементлар кўзга ташланадики, буларнинг нақадар даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги олимлар томонидан аллақачон исботланган. Кўпчилигимиз қандайдир сариқ мавжудотлар ҳақидаги «Минионлар» деган мультфильмни кўрганмиз. Унда ножинслилик тарғиботи (ҳозир аксарият ғарб кинематографияси маҳсулотларида бу одатий ҳолатга айлангани сир эмас), носоғлом одатларга ундаш ҳолатлари бор. Масалан, бир минион аёллар кийимини кияди, бошига парик тақиб олади. Шунингдек, улардан бирортаси фалокат туфайли ўлса, бунга бош­қалари ё кулгили, ё умуман аҳамиятсиз воқеадек қарайди. Мульт­фильм форматининг сифатлилиги, сюжети қизиқлиги билан томошабинни ўзига тортади. Натижада эса турли ғояларни сингдирган, бизга арзимасдек кўринган нуқсонлар онг остида таъсир кўрсатишда давом этади. «Маша ва маймоқ» мульт­фильмининг мазмунига кўра, асосий қаҳрамон Маша истаганча одобсизлик ва бузғунчилик қилувчи, шунга қарамай сира жазоланмайдиган образ. Ниҳоятда қайсар, фақат ўзини ўйлайдиган худбин қизалоқнинг қилган ишлари доим айиққа муаммо туғдиради. Ўрмондаги бошқа ҳайвонлар Машанинг овозини эшитиши билан ўзини панага олади. Чунки қизалоқ, албатта бир кўнгилсизликни «ташкиллаштиради». Афсуски, ундан ўрнак олаётган ва уни энг севимли мультқаҳрамони деб биладиган жажжи қизчалар ҳозир минглаб топилади. Болалигимизда телевизорда «Покахонтас» деган мультфильм намойиш этиларди. Унда бир ҳинду қизнинг инсоний фазилатлари, ҳаммага ёрдам бериши, қабилаларни бирлашишга ундагани ҳақида ҳикоя қилинар, деярли ҳамма қисмида у бармоқларини бир-бирига кийиштирганча «Буюк руҳ»дан ёрдам сўрарди. Бу қайсидир диннинг одатларига жуда ўхшашини улғайгач, билиб олдим. Албатта, гап бу ҳақида эмас. Аудиовизуал ахборотлар, айниқса, интернет ва телевидение орқали етказилган маълумотлар одамнинг диққатини тортади. Технологиялар ривожланиб бораётган даврда кино, мультфильм, умуман, компьютер графика­си орқали яратиладиган медиа- маҳсулотларни ишлаб чиқариш бир замонлардагидек мураккаб эмас. Маълум бир ғоя­­ни тарғиб этувчи, ким­ларнингдир манфаатига хизмат қилувчи медиа «восита»ни тарқатиш эса ундан ҳам осон. Бу жараённи мутлақ чеклашнинг иложи йўқ. Фа­қатгина келаётган ахборот оқимини фильтр­лаш, миллий медиамаҳсулотни ишлаб чиқариш орқали бироз ҳимояланиш мумкин. Тўғри, мультипликация соҳасида ўзгаришлар қилинмоқда. Масалан, 2017 йил 28 декабрда Ўзбекистон Респуб­ликаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбеккино» Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига биноан агентлик ҳузурида «Мультипликацион фильмлар студияси» Давлат унитар корхонасини ташкил этиш кўзда тутилган. Ҳозирга қадар мамлакатимизда бир қанча сифатли мультфильмлар тайёр­ланган. Аммо, тан олиш керак, ишлаб чиқариш ва намойиш этиш борасидаги ишлар ҳали етарли даражада эмас. Мавжуд мультфильмларнинг аксарияти мазмун жиҳатдан қизиқ бўлса ҳам, аксарияти сифат жиҳатидан, яъни графикасининг соддалиги, мураккаб эффектлардан фойдаланилмаслиги сабаб болаларни жуда тез зериктириб қўяди. Соҳа мутахассисларига ақл ўргатиш ниятим йўғ-у, лекин бугунги шароитда сусткашликка йўл қўймасдан, томошабин учун янада қизиқроқ, мазмун ва сифат жиҳатидан чет эл медиа­маҳсулотларидан қолишмайдиган мультфильмлар ишлаб чиқарилса, аудиторияни жалб этиш, ўсиб келаётган авлодни зарарли ғоялардан бироз бўлса-да, ҳимоялаш имконияти пайдо бўлади. Ана шунда ҳеч қандай фильтрга ҳам, боланинг ёнида...

Юртимиздан етишиб чиққан етук фақиҳ, имом Дабусий ҳақида биласизми?

Етук аллома, фақиҳ имом Дабусийнинг тўлиқ исми Убайдуллоҳ ибн Умар ибн Исо ад-Дабусий бўлиб, Абу Зайд унинг кунясидир. Аллома 978 йили (ҳижрий 360) йили Самарқанд ва Бухоро ўртасидаги Дабусия шаҳрида туғилган. Дабусия шаҳри ҳозирги Самарқанд вилоятига қарашли Пахтачи тумани ҳудудларига тўғри келади. Бу зотнинг яшаган даври Аббосийлар ҳукмронлиги даврига тўғри келади. Манбаларда аллома Дабусий туғилган шаҳар «Дабуса», «Дабус» деб ҳам номланган. Бу зот Самарқанд ва Бухорода таҳсил олди. Фиқҳни Абу Бакр Жаъфар ал-Устуршонийдан таҳсил олган. Унинг ота-онаси, оиласи ва ёшлиги ҳақида таърих китобларида маълумотлар кам учрайди. Унинг «отам бу ҳадисни Бағдодлик шайхлардан ривоят қилган» деган гапидан келиб чиқиб, отаси Умар ибн Исо диний илмлардан хабардор бўлганини хулоса қилиш мумкин. Абу Зайд ад-Дабусий яшаган даврда Мовароуннаҳрда илм-фан ривожланган бўлиб, ҳанафий ва шофеий мазҳаблари ўртасида илмий баҳс-мунозаралар, тортишувлар кучайган эди. У зот усулул фиқҳ олими ва ҳанафий олимларнинг катта фақиҳларидан бўлган, араб тилида шеърлар ҳам ёзган. Имом Дабусий Қорахонийлар даврида расмий қози вазифасида ишлагани сабабли у фиқҳий асарларда «Қози Зайд» деб номланган. Ҳаттоки ҳужжатларни келтиришда қарашлари ўта кучли бўлгани учун унинг номи зарбулмасал қилинган. Ибн Холликон айтганидек бу зот хилоф илмида кўзга кўринган кишилардан бўлган. Бу алломани кўплаб ёзган китоблари бўлиб, улардан машҳурлари қуйидагилар: ал-Анвор Тақвиймул адилла (усулул фиқҳга оид). Таъсийсун назар (хилоф илмига оид). ал-Асрор (усул ва фуруъ масалаларига оид) ал-Амрул ақсо (ҳикматлар ва насиҳатларга оид) Шарҳу жомиул-кабийр (фуруъ масалаларига оид) Алломанинг айниқса «Тақвиймул адилла» асари усулул фиқҳ фанининг ривожланишида улкан ҳисса қўшган манбалардан ҳисобланади. Бу зот 1039 йили (ҳижрий 430 йили) Бухорода вафот этган. Имом Абу Бакр ибн Тархон яқинига дафн қилинганлар. Аллоҳ таоло у кишининг бизга қолдириб кетган меъросларидан манфаат олишимизга муваффақ қилсин. 4-курс талабаси Улуғбек Ҳасанов 319

Ажал ёш танламас

«Ўлим келиб, у: «Роббим, мени озгина муддатга (ҳаётда) қолдирсанг, хайр-садақа қилиб, солиҳ (банда)лардан бўлардим», деб қолмасингиздан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилингиз! Аллоҳ ажал келганда ҳеч бир жонни (вафот этдирмасдан) қолдирмас. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир» (Мунофиқун сураси, 10–11-оятлар). Дарҳақиқат, умр ўткинчи. Шунинг учун уни ботил йўлда зое қилмаслик, ғанимат кунларни жоҳиллик билан ўтказмаслик зарур. Фарзандларни етим, аёлларни тул қолдирадиган, акани укадан, бойни молдан жудо қилиб, ҳаёт лаззатларини кесадиган ўлимни эсда тутишгина тўғри йўлда юриш мезонидир. Бойлигини турли шаҳвоний истакларга сарфлаб, умрини беҳуда ўтказаётганлар ўлимни унутганлардир. Ҳадиси шарифларда: «Ибрат учун ўлим, машғулот учун ибодат, тўғрилик учун ишонч кифоядир», дейилган. Биздан сўнг ўзга уммат, Муҳаммад алайҳиссаломдан кейин ҳаргиз бошқа пайғамбар келмайди. Ўтиб кетганлар кейингиларни кутмоқда. Ўлим остонасида турганда на ҳасрат-надомат, на бола-чақаю ва на молу дунё фойда бера олмайди. Инсон кўз очиб–юмгунча ҳам, олган нафасини қайтиб чиқаргунича ҳам ўлимдан омон бўлмайди. Азроил келганда уни бирор қўриқчи, бирор посбон тўхтата олмайди. Ажал паймонаси қасд қилган кишисига етмасдан қолмайди. Шунинг учун токи инсон тирик экан, либосни тоза тутишга интилгандек, руҳни поклашга, динни асрашга ҳаракат қилмоғи керак. Бўш қоп тик турмайди дейишади. Сафарга чиққан одам йўл учун керакли нарсаларини – кийим-кечагини, озуқасини жомадонига юклаб олади. Шундай экан, нега энди охират учун озуқа тўплашга интилмаймиз? Шу вақтгача ажал домидан қутулган киши йўқ. Ўлим ота-онага ҳам, болага ҳам раҳм қилиб ўтирмайди. Аммо амалларимиз худди мангу яшайдигандек. Ўлимга бўлган ишончимиз гумонга, қайта тирилишга бўлган иймонимиз эса бўҳтонга аралашиб қолмаяптимикин? Солиҳ зотлардан бири кўрган тушини шундай баён қилади: «Бир киши кийик қувмоқда, у эса тутқич бермай қочмоқда. Иккисининг кетидан баҳайбат арслон ҳам тушди. Киши арслоннинг келаётганини сезиб турса-да, унга парво қилмай, ўлжасининг кетидан югурмоқда. Унга етай-етай деганда арслон орқадан етиб олиб, уни ҳалок қилди. Кийик эса унинг ўлимига назар ҳам солмай юришда давом этаверди. Негадир арслон кийикнинг кетидан тушмади. Сал ўтмай ўша кийикнинг орқасидан бошқа одам тушди. Арслон уни ҳам қувиб етиб, ҳалок қилди. Сўнг яна биров кийикнинг ортидан югурди. У ҳам мақсадига етмай, арслон чангалида жон таслим этди. Шу йўсинда кийикнинг кетидан тушган одамларнинг бирортаси уни тута олмай, арслонга емиш бўлаверди. Кийик эса ҳамон тирик, сакрашда, югуришда давом этмоқда. Буни тушунмай лол қолиб турганимда арслон менга қараб: «Нимадан ажабланасан? Менинг кимлигимни, кийикнинг нималигини тушунмадинг шекилли? Мен ўлим фариштаси – Азроилман. Кийик эса дунё. Уни қувлаётган одамлар – дунё илинжида бойлик кетидан югуриб, ўлимдан қочмоқчи бўлганлар. Мен уларни бирма-бир тутиб, жонини олавераман», – деди». Ҳар бир инсон бир кун келиб, ўлим эшигидан кириши муқаррар. Эшикнинг нариги томонида нималар бўлиши эса фақат Парвардигоргагина аён. Аммо бир нарса аниқ –Тўғри яшаганлар неъматли ҳаётга, хилоф ишни тутганлар жаҳаннамга маҳкумдир. Аллоҳнинг дўстлари вафот этиб, жаннатга кирсалар, У Зотнинг душманлари абадул абад жаҳаннам азобидадир. Ийсо алайҳиссалом ҳузурида ўлим зикр қилинса, унинг қўрқинчи сабаб баданларидан тер томарди. Ийсо алайҳиссаломдек пайғамбар шу куйга тушган экан, бизнинг кўзимиз нега намланмайди? Баданнинг соғлиги, бойликнинг кўплиги, умрнинг ёшлигига ишонманг. Ўлим фариштаси кичикка иззат, каттага ҳурмат қилиб ўтирмай, ўз ишини бажариб кетаверади. Азроил келганда инсон унга: «Менга имконият бер, яна озгина, ҳеч бўлмаса бирор кун яшай», – дейди. Азроил: «Эй ғофил банда, кунларингни яшаб бўлгансан», –  деб...

Шогирдларни эслаб

Қоронғу тунларни нурафшон этган, Муҳаббат боғида очилган гулзор. Гина-кудуратни ичига ютган, Шукрки, сиздайин шогирдларим бор. 270

Бировни куфрда айбламанг

«Гуноҳи кабиралар мўмин бандани иймондан ҳам чиқармайди, куфрга ҳам киргизмайди» (Саъдуддин Тафтазоний, «Шарҳул ақоидин Насафия»). Ояти карима ва ҳадиси шарифлардан биламизки, қотиллик, ўғирлик, сеҳргарлик, зино, ароқ ичиш, бўҳтон қилиш, ота-онага оқ бўлиш, рибо ейиш шариати исломияда қаттиқ қораланган гуноҳи кабиралар сирасига киради. Қатор ақийда китобларида куфрдан бошқа ҳар қандай гуноҳ мўмин бандани иймондан чиқармаслиги айтиб ўтилган. Ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол санаган, фарзни инкор этган, куфр сўзларни гапирган, махлуққа сажда қилган, Қуръоннинг илоҳий каломлигига шак келтирганлар кофир саналади. Шундай экан, ҳар қандай мўминни куфрда айблаш асло мумкин эмас. Бу айрим «такфирчи»ларнинг ишидир. Бизнинг ақийдамизга кўра, иймон шартларини инкор этмаганлар иймонини ҳаргиз йўқотмайди. Мўътазилийлар наздида амаллар иймоннинг бир қисми саналиб, уларнинг фикрича, гуноҳи кабира қилган банда мўмин ҳам, кофир ҳам бўлмайди, балки шу икки манзил ўртасида аросатда қолади. Исломда илк ихтилоф қўзғаб, аҳли сунна вал жамоадан ажралиб чиққан тоифа – хаворижлар «Гуноҳи кабира қилган кофир бўлади», деб эътиқод қилишган. Бугунги кунда шу каби ғояларни илгари сураётганлар мазкур тоифалардан қай бирининг услубини тутган экан-а? Биз – аҳли сунна вал жамоа мазҳабидагилар «Иймон – тил билан иқрор бўлиш ва қалб билан тасдиқлашдан иборат, амаллар эса иймоннинг шартига кирмайди», деб эътиқод қиламиз. Буни машҳур мутакаллим Нуриддин Собуний (ваф.580/1184 й.) ҳам айтиб ўтганлар. Гуноҳи кабира қилган одам фосиқ бўлади. Фосиқлик тавба билан ювилади. Бу тавбадан сўнг қайта иймон келтириш шарт эмас. Тавбадан сўнг иймон калимасини айтиш эса муртадларга шарт, холос. Оят ва ҳадисларда гуноҳ қилган кишиларга «кофир», «мушрик», «муртад», «иймонсиз» деб мурожаат этилмагани фикримизнинг яққол исботидир. Уларнинг мўминлигига эса қуйидаги ҳадис далил бўлади: Набий алайҳиссалом: «Бирор банда Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигини айтса, сўнг мана шу эътиқодида вафот этса, албатта жаннатга киради», – деганлар. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу: «Зино ва ўғирлик қилса ҳамми?» – деб сўраганларида, у зот: «Ҳа», – деб жавоб берганлар. Ушбу ҳадисни тан олмаган ёки аксинча инкор этганлар, шубҳасиз, аҳли сунна вал жамоадан ажраган ва адашганлардир. Эркин ҚУДРАТОВ, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси, Махсус  сиртқи бўлим 1-курс талабаси 333
1 212 213 214 215 216 230