islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Охират амали билан дунё талаб қиладиган “олимлар”

Абу Дардо (р.а.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Аллоҳ таоло биз пайғамбарларга: «Диндан бошқа нарса учун фиқҳ ўрганадиган, амал қилишдан бошқа мақсад учун илм оладиган, охират амали билан дунё талаб қиладиган, одамлар назарида (ғариб кўриниш учун) қўй пўстинини киядиган, аммо қалблари бўри қалби каби бўлган, тиллари асалдан ширин, қалблари сабирдан (алоэ) ҳам аччиқ одамларга айтингки, улар Мени алдамоқчи бўляптиларми?! Мени масхара қиляптиларми?! Албатта, уларга шундай фитна (эшикларини) очаманки, энг ҳалим кишилар ҳам ҳайратда қоладилар», деб ваҳий қилган”, дедилар”. Заҳҳок (р.а.) Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар: “Бу умматнинг олимлари икки тоифа. Бир тоифаси Аллоҳ унга илм берган, у эса, илмини одамларга сарфлаган (ўргатган), эвазига ҳеч нарса олмаган ва уни бирор қийматга сотмаган кишидир. Унинг ҳақига осмондаги қўшлар, сувдаги балиқлар, ердаги ҳайвонлар ва кироман котибин (амалларни ёзувчи фаришталар) саловот айтиб туради. У қиёмат куни шарафли, улуғ инсон сифатида пайғамбарлар ҳамроҳлигида Аллоҳнинг ҳузурига келтирилади. Иккинчи тоифа эса, Аллоҳ унга дунёда илм берган, у эса, илмни Аллоҳнинг бандаларидан қизғанган, (ўргатса ҳам) эвазига бирор нарса олган ва илмни (арзон қийматга) сотиб юборган кишидир. У қиёмат куни оловли юган билан юганланган ҳолда келтирилади. Одамлар бошида туриб, бир нидо қилувчи: «Бу фалончи ўғли фалончидир. Дунёда Аллоҳ унга илм берган эди. У эса, Аллоҳнинг бандаларидан қизғанди. (ўргатса ҳам) эвазига бир нарса олган ва уни арзон қийматга сотиб юборган эди», деб нидо қилади. Одамлар ҳисоб-китоби тугагунга қадар шундай ҳолда азобланиб туради”. Қуйидаги ривоят бундан қаттиқроқдир: “Бир киши Мусо алайҳиссаломга хизмат қилиб юрар эди. Қачон гапирса: «Мусо Сафйуллоҳ (Аллоҳнинг покиза бандаси) менга ундай деган», «Мусо Нажийуллоҳ (Аллоҳнинг сирдош бандаси) бундай деган», «Мусо калимуллоҳ ана шундай деган», деб гапириб юрарди. У бой бўлиб, моли кўпайиб кетгач, Мусо (а.с.) уни юқотиб куйдилар (яъни, у Мусонинг олдиларига келмай қўйди). Мусо (а.с.) уни кўп суриштирдилар. Лекин бирор хабар топмадилар. Охири бир куни Мусо (а.с.) ҳузурларига бўйнига арқон боғланган тўнғизни етаклаб бир одам келди. Ундан Мусо (а.с.): «Фалончини танийсанми?» деб сўрадилар. У одам: «Ҳа, танийман. У мана шу тўнғиздир», деб жавоб берди. Шунда Мусо (а.с.): «Эй Раббим! Сендан уни ўз ҳолига қайтаришингни илтижо этаман, токи ундан бу ҳолга қандай қилиб тушиб қолганини сўрай», деб дуо қилдилар. Аллоҳ таоло унга ваҳий қилдики: «Агар Менга Одам (а.с.) ва ундан кейинги (пайғамбарлар) дуоси билан дуо қилсанг ҳам, бу одам ҳақидаги дуойингни қабул этмайман. Лекин уни нега бундай ҳолга солганимни хабар қиламан. Сабаби шуки бу одам, дин воситасида дунёни талаб қилар эди». Бунданда қаттиқроқ хабарни Муоз ибн Жабал (р.а.) мавқуф ва марфуъ ҳолда ривоят қилганлар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Олимнинг фитналаридан бири – гапириш эшитишдан кўра ёқимли бўлишидир», дедилар”. Гапиришда сўзни безаш ва зиёда қилиш бор. Гапирувчи киши хатодан омон қолмайди. Сукутда эса саломатлик ва илм бордир. Шундай олимлар ҳам борки, ўзи илм тўплайди, лекин бу илмнинг бошқаларда бўлишини ёқтирмайди, улар дўзахнинг биринчи табақасида бўлади. Олимлардан яна шундайлари борки, илмида ўзини подшолардек тутади. Унинг илмидан бирор нарса эътиборсиз қолса, ғазабланади, улар дўзахнинг иккинчи табақасида бўлади. Олимлардан яна шундайлари борки, илмини ва ғаройиб сўзларини шарафли ва бой кишиларга сарфлайди. Лекин илмга муҳтож кишиларни ўзига лойиқ кўрмайди, улар дўзахнинг учинчи табақасида бўлади. Олимлардан...

Бухоролик қорилар (Шеър)

2018 йил 3 март куни «Қорилар мусобақаси – 2018» танловининг вилоят босқичи ғолиблари эълон қилинди. Шариф шаҳримизда Қуръон байрами, Ҳидоят машъали – ирфон байрами. Ошуфта кўнгилга ҳузур бахш этган, Савоблар ёғилган Фурқон байрами. Қалбимиз титради, кўздан ёш оқди, Малаклар ҳавас-ла самодан боқди. Булбулдек қорилар хониш қилганда, Хурсандлик бахш этиб, дилларга ёқди. Зиё таратганлар миллатнинг фахри, Жаннатнинг калити, ҳурларнинг маҳри. Шифо оятлари шундайин кучки, Ҳатто таъсир қилмас илоннинг заҳри. Қуръонни ёд олмоқ буюк маҳорат, Маҳшар майдонида қилғай шафоат. Ҳофизи Қуръонни тарк этмас асло Ҳаловат, тароват, раҳмат, барокат. Ёшлик ғаниматдир, кутмайди фурсат, Паймона тўлганда бермайди муҳлат. Ғалаба муборак, омад ёр бўлсин, Комилжон, Сухробжон, Музаффар, Шуҳрат. Мир Араб ичинда биринчи унвон: Мираббос қорию Қодиралижон. Олий мадрасада пешқадам бўлган, Билолиддин ила Аҳмадалихон.   Эркин ҚУДРАТОВ, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси 311

Тўй: урф-одатларнинг хизматчисига айланиб қолмайлик

Тўй – муайян инсоннинг, оиланинг хурсандчилиги ва ана шу бахтиёрлигимизга шерик  бўлсин деган олижаноб ният ила дўсту ёрларни зиёфат қилиб чақириш. Лекин жуда қадим замонлардан ер юзидаги жамики миллатларнинг  урфу одатига айланган дабдабали тўй ва бошқа маросимлар остида одамлар эзилиб келган. Дини мубийнимиз тўйларда, тантаналарда ҳаддан ошишдан қайтаргани ҳақидаги таълимотни Расули акром соллаллоҳу алайҳи васаллам амалга жорий этганларидан сўнг тўйлар азалий моҳиятига қайтиб, мўмин-мусулмонларнинг чинакам хурсандчилигига айланган. Жумладан, Қуръони каримда: “Қариндошнинг ҳаққини адо эт, мискин-бечоралар, йўловчи-мусофирларга ҳам (мурувват кўрсат). Лекин сира исроф этма, зеро, исроф қилувчилар Шайтоннинг “биродарлари”дир! дейилади. (Исро сураси, 26-оят). Шу ва шу мавзудаги ояти карималарни тўйларга тадбиқ этган аждодларимиз тўйларни ортиқча даҳмазаларсиз, чинакам хурсандчилик билан ўйнаб-кулиб ўтказганлар. Аммо замон ўтиши билан амалимиз озайгани тўйларимизда ҳам намоён бўла бошлади. Айниқса, бизнинг халқимиз тўйларни дабдабали ўтказишга ружу қўйди. Натижада тўй ўзбекнинг шодиёнасига эмас, миллий муаммосига айланди. Президентимиз кечаги йиғилишда ачиниш билан таъкидлаганидек, одамлар фақат тўй қилиш учун яшай бошлади. Бутун умр тўйга пул тўплаган одам тўйнинг жамғармаси камайиб кетишидан қўрқиб дўхтирга кўринмайди, дам олишга бормайди, йиллик меҳнат таътилини олганда эса ўзининг одатдаги ишидан ҳам оғирроқ ишларни қилади. Мақсад – таътилдан фойдаланиб уч-тўрт сўм пул ишлаб қолиш керак. Нима керак унча пул? Тўй қилишга – ўғил уйлаш керак, қиз чиқариш керак. Аммо одамнинг жони ва танаси ҳам ҳеч қачон чарчамайдиган, мустаҳкам нарса эмас, У – Аллоҳнинг омонати. Давлат инсонга нега ҳафтада икки кун дам, йилда бир ой меҳнат таътили беради? Йил давомида ишлаб чарчаган одам ҳордиқ чиқариб, меҳнат қобилиятини тиклаб олсин учун… Саҳобаи киромлардан бири Пайғамбар алайҳиссаломдан тўйни қандай қилиш ҳақида маслаҳат сўраганида, Пайғамбаримиз: “Битта қўй сўй”, деган эканлар. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам менга қийинчилик бўлмасин деган мақсадда шундай деяптилар деб ўйлаб: “Мен бир неча қўй сўйишга қодирман”, деб бир-икки қайтарибди. Шунда Сарвари коинотимиз: “Эй молинга Худо барака бергур, битта қўй сўйгин” деб танбеҳ берган эканлар. Президентимизнинг тўйда одамлар сонини чеклаб айтиши, давлат амалдорларининг тўйга қатнашиш масаласида эҳтиёткор бўлиши ҳақида қатъий талаб қўйгани юқоридаги оят ва ҳадис таълимотига мос талабдир. Бинобарин, тўй қилишни, тўкин дастурхон ёзишни ният қилган одам, аввало,  қариндош-уруғларнинг, етим-мискинларнинг ҳолидан хабар олмоғи керак. Бу ҳақда юртбошимиз алоҳида тўхталиб, шу шовқин-сурон билан тўй қилаётган одам ака-укасининг, қўни-қўшнисининг ҳолидан хабар олдими? Кимўзарга сарфлаган ҳеч кимга нафи йўқ сарфу харажатни қилгунча, ана ўшаларнинг камини бутласа бўлмайдими, деб таъкидлади. Дарҳақиқат, мабодо ўша одам бемаъни довруғ солиш учун қилган харажатининг бир қисмига бир муҳтожнинг камини бутлаб берса, бир толиби илмнинг йиллик шартномасини тўлаб берса, бир беморнинг дори-дармонига ёрдам қилса, ўша одамлар қўлларини дуога очиб неча йиллар унинг ҳаққига дуолар қилади. Минг кишини бир ҳашаматли тўйхонага тўплаб уч-тўртта беҳаё сатангни ликиллатиб, на обрў, на савоб ололмаган одам юқоридаги ишларни қилса ажру савобнинг тагида қолади. Яна, агар шу билан ҳам нафси ором топмаса, ўзига хайрихоҳ инсонлар орттиради. Ўша одамларнинг ҳам бир куни фойдаси тегиб қолади… Тўй ва маросимларни тартибга солиш зарурлиги ҳар доим фикр эгаларини ўйлантириб келган. Айниқса, жадид боболаримиз бу масалага жиддий киришган эдилар. Аммо уларнинг куйинчакликларига қулоқ осадиган одам бўлмади, ўзлари ҳам қисқа фурсатларда қатағон қурбонига айланиб кетди. Истиқлол йилларида ушбу мавзу яна кун тартибига чиқди. 1998 йилнинг 28 октябрида Биринчи...

Ҳаётий сабоқ: “тарозининг иши қийинда, болам…”

Кўчадаги ишларимни битириб, уйга пиёда қайта бошладим. Одамлар гавжум йўлакнинг бир четида олма сотиб ўтирган ёши катта онахонга кўзим тушди. Бир донагина тиши қолган, ночорлигидан бўлса керак, ўзи савдо қилаётган нур юзли бу онахон олма нархини камайтириб беришини сўраётган харидорга самимий оҳангда: «Болам, менга тирикчилик учун фақат минг сўм пулингиз қолади. Беш панжани оғизга тиқиш шарт эмас. Бир куним ўтса бўлди…», деди. Харидор икки килограмм олма сўраганди, онахон кучсизгина, қалтираётган қўлларида олмани тарозига осиб қайта-қайта тортди. Харидор: «Тўғри келмаяптими, хола?», деганди, онахон: «Тарозининг иши қийинда, болам. Бировнинг ҳақи…», деди. Ана шу ерда бойлик мол-дунёнинг кўплигида эмас, қаноатда эканини чуқур ҳис этдим. «Тарозининг иши» ва бировнинг ҳақи борасида ҳам унутилмас сабоқ олдим. Тўғриси, онахонни қучоқлаб, йиғлагим келди…! 4-курс талабаси Нуриддин Муҳаммаджон 278

Ўзбек халқининг этник шаклланиши

Ўзбеклар алоҳида этник жамоа (элат) бўлиб, Марказий Осиёнинг марказий вилоятлари – Мовароуннаҳр, Хоразм, Еттисув ва қисман Шарқий Туркистоннинг ғарбий минтақалари ҳамда Жанубий Туркистонда шаклланган.  Ўзбек халқининг асосини ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида қадимдан ўтроқ яшаб, сунъий суғорма деҳқончилик билан шуғулланиб келган маҳаллий сўғдийлар, бахтарлар, хоразмийлар, фарғоналиклар, сак-массагетлар, қанғлар каби этник гуруҳлар ташкил этган. Шунингдек, Жанубий Сибирь, Олтой, Еттисув, Шарқий Туркистон ҳамда Волга ва Урал дарёси бўйларидан келган этник компонентлар ҳам Ўзбеклар этногенезида иштирок этганлиги тарихдан маълум. Бу қабила ва элатлар, асосан туркий ва шарқий эроний тилларда сўзлашган. Ўзбекистон ҳудудида олиб борилган археологик ва антропологик тадқиқотлари натижасида Амударё ва Сирдарё оралиғида сўнгги бронза давридаёқ юқорида номлари қайд этилган қабила ва элатларнинг этник жиҳатдан дастлабки аралашуви содир бўлганлиги ва ассимиляция жараёни натижасида антик даврга келиб, ўтроқ ҳаётга мослашган туркий ҳудудий майдон таркиб топганлиги ҳамда ўзбек халқига хос антропологик типнинг макон ва замони аниқланган. Маълумки, милоддан авалги III асрда Сирдарёнинг ўрта оқимида туркий ва сўғдийлар иттифоқи асосида Қанғ давлати ташкил топган. Қанғ давлати даврида Мовароуннаҳр ва унга туташ минтақалардаги халқларнинг иқтисодий, сиёсий, этномаданий алоқаларнинг ривожланиши натижасида туркийзабон этнослар устуворлик қилиб, янги туркий этнослардан бири – қанғар элати пайдо бўлди ва ўзига хос уйғунлашган маданият шаклланди. Тарихий ва археологик асарларда бу маданият «Қовунчи маданияти» номини олган. Антрополог олимларнинг таъкидлашларича, айнан шу даврларга келиб, Марказий Осиёнинг водий ва воҳаларида яшовчи сўғдийлар, қанғарларнинг ташқи қиёфаларида ҳозирги ўзбек ва воҳа тожикларига хос Помир-Фарғона антропологик типи тўлиқ шаклланган. Академик К. Шониёзовнинг таъкидлашича, қанғар элати илк даврларда Марказий Осиёда ташкил топган йирик этник бирлик бўлган. Қанғ давлати емирилиши билан милодий V аср ўрталарида унинг таркибидаги халқлар ва қабилалардан Марказий Осиёда янги сиёсий уюшмалар ва этник бирликлар вужудга келади. Турк ҳоқонлиги даврларида VI-VIII асрларда турк ва сўғд тилли халқларнинг ўзаро яқинлашиши, аралашиш жараёни давом этади. Бу жараён бутун ўрта аср давомида ривожланиб келган. Ана шу жараён туфайли Марказий Осиёда маданияти ва турмуш тарзи, урф-одатлари жиҳатидан бир-бирига яқин бўлган икки қардош этнос ўзбек ва тожик халқлари шаклланган. Айнан мазкур даврда Мовароуннаҳрнинг асосан шимолий ва шарқий вилоятларида икки тил ва икки хил хўжалик маданий тип­ларининг яқинлашув жараёни кузатилади. Оқибатда аксарият туркийзабон деҳқон ва ҳунармандлардан иборат йирик ҳудудий бирлик ташкил топади. Ўзбеклар этногенезида қатнашган нав­батдаги этник компонентлар Жанубий Олтой ва Шарқий Туркистондан кўчиб келган юэчжи қабиласининг бир тармоғи бўлиб, улар милоддан аввалги I милодий IV асрларда Кушон салтанатига асос солган кушонлар ҳамда милодий III-V асрларда Ўрта Осиёнинг марказий вилоятларига Жанубий Сибирдан, Жунғориядан, Шарқий Туркистондан силжиган хионий, кидарий ва эфталийлардир. Шунингдек, ўзбеклар этногенезига фаол таъсир ўтказган туркий этник компонентлар асоси Турк ҳоқонлиги (VI-VIII асрлар) даврида Марказий Осиёнинг марказий минтақалари (Тошкент, Зарафшон, Қашқадарё, Сурхондарё воҳалари, Фарғона водийси) ва Хоразмга келиб жойлашиб, маълум бир тарихий даврда,  бу этник компонентнинг аксарият қисми ўтроқлашди. Бу давр туркий ва сўғдий симбиозни ҳал қилувчи босқичларидан бири бўлган. VIII-X асрларда ва ундан кейин ҳам, туркийзабон халқлар, қабилаларнинг талай қисми ўз этник номлари билан бир вақтда, турк ҳоқонлиги даврида онгларига сингиб қолган турк эканликларини ҳам эсдан чиқармай сақлаб келганлар. Турк ҳоқонлиги ҳудудида турк атамаси билан номланиб келган қабилалар қаерда яшамасинлар бир-бирларини қардош ҳисоблаганлар. «Турк» атамаси кўпчилик қабилалар учун этник ном эмас, тил умумийлигини анг­латувчи...
1 211 212 213 214 215 230