islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Агар мажлис ва ўзаро суҳбатларда беҳуда гап-сўз кўпайиб кетса…

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир мажлисда ўтирса ва у ерда беҳуда гап-сўз кўпайиб кетса, мажлисдан туришдан олдин “Субҳанака аллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду ан лаа илаҳа илла анта, ва астағфирука ва атубу илайҳи” деса, ушбу калима мажлисда бўлган беҳуда гаплари учун каффорот бўлади”, дедилар (Имом Термизий ривояти). Қиёмат кунидаги ҳасратнинг сабабларидан бири агар инсон бир мажлисда ўтирса-ю, у ерда Аллоҳ таолони зикр қилмасдан туриб кетса, гарчи у ерда ҳалол бўлмаган сўзларни гапирмаган бўлса ҳам қиёмат кунида ҳасратда қолади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар бир қавм мажлисда ўтириб, у ерда Аллоҳ таолони зикр қилмас экан, бу нарса улар учун ҳасрат бўлади. Бир киши йўлда юрар экан, Аллоҳ таолони зикр қилмаса, бу нарса ўша одам учун ҳасрат бўлади. Бир киши ётоғига ётар экан, Аллоҳ таолони зикр қилмаса, бу нарса ўша одам учун ҳасрат бўлади”, дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти). Агар бундай ўтиришларда ботил сўзлар гапирилса, бировларни ғийбат қилинса, чақимчилик ва бўҳтон қилинса қандай бўлади?! Гоҳида фаҳш сўзлар айтилади ёки бировларни мазах қилинади, ва ҳокозо…. Юқоридаги ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч қандай ёмон гап сўз бўлмаган мажлисни назарда тутиб, гапирганлар. Энди беҳуда гаплардан иборат бўлган мажлисларни нима дейишимиз мумкин?! Ҳеч қандай шак-шубҳа йўқки, инсон боласига барча офатлар тили орқали келади. Шунинг учун инсон доимо Аллоҳ таоло рози бўладиган сўзларни гапириши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни нафсларимиз заиф эканлигини билганлар. Биз ҳар қанча ҳаракат қилмайлик барибир тилимиздан келадиган офатлардан сақлана олмаймиз. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга улуғ бир суннатларини таълимини беряптилар. Агар биз бу нарсага амал қилсак, тилимиздан келадиган офатлардан сақланган бўламиз. Бу эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мажлиснинг сўнгида айтишга тарғиб қилган “Субҳанака аллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду ан лаа илаҳа илла анта, ва астағфирука ва атубу илайҳи” деган дуо билан бўлади. Бу дуо Аллоҳ таолони айбу-нуқсонлардан поклаш маъносини ўз ичига олади ва яна унда Аллоҳ таолонинг шериги бўлмаган илоҳ эканлигини ҳам исботи ҳам бор. Сўнгра инсон ўзини гуноҳкор эканлигини ҳис қилиб, Аллоҳ таолодан мағфират сўрайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мажлисларини қандай тамомлар эдилар? Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мажлисларини Аллоҳ таолони зикр қилувчи дуолар билан якунлашни яхши кўрар эдилар. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мажлисдан саҳобаларининг ҳақларига ушбу дуони қилмасдан ўринларидан турмаганлиги зикр қилинган: اللَّهُمَّ اقْسِمْ لَنَا مِنْ خَشْيَتِكَ مَا يَحُولُ بَيْنَنَا وَبَيْنَ مَعَاصِيكَ، وَمِنْ طَاعَتِكَ مَا تُبَلِّغُنَا بِهِ جَنَّتَكَ، وَمِنَ الْيَقِينِ مَا تُهَوِّنُ بِهِ عَلَيْنَا مَصَائِبَ الدُّنْيَا، وَمَتِّعْنَا بِأَسْمَاعِنَا وَأَبْصَارِنَا وَقُوَّتِنَا مَا أَحْيَيْتَنَا, وَاجْعَلْهُ الْوَارِثَ مِنَّا، وَاجْعَلْ ثَأرَنَا عَلَى مَنْ ظَلَمَنَا، وَانْصُرْنَا عَلَى مَنْ عَادَانَا، وَلاَ تَجْعَلْ مُصِيبَتَنَا فِي دِينِنَا, وَلاَ تَجْعَلِ الدُّنْيَا أَكْبَرَ هَمِّنَا, وَلاَ مَبْلَغَ عِلْمِنَا، وَلاَ تُسَلِّطْ عَلَيْنَا مَنْ لاَ يَرْحَمُنَا. رواه الترمذي (Аллоҳумма ақсим ла наа мин хошятика маа яҳулу байнанаа ва байна маъасийка, ва мин тооъатика маа тубаллиғунаа биҳи жаннатака, ва минал яқийни маа туҳаввину биҳи ъалайна масоъибад-дуня, ва маттиънаа би-асмааъина ва абсооринаа ва қувватинаа маа аҳяйтанаа, важъалҳул ваариса миннаа, важъал саърона ъала ман золаманаа, вансурнаа ъала ман ъадаанаа, ва лаа тажъал мусибатанаа фий дийнина, ва лаа...

“Ризқни садақа ила қидиринглар!”

Бир киши дўконга кириб, баққолдан сўради: -Бананнинг бир килоси неча пул? – 600 лира. -Олмачи? -500 лира – жавоб берди баққол… Сўнг дўконга баққол танига бир аёл кирди ва сўради: – Бананнинг бир килоси неча пул? – 200 лира. – Олмачи? – 50 лира – жавоб берди баққол. Алҳамдулиллаҳ – деди аёл. Воқеани кузатиб турган аввалги харидорнинг капалаги учиб, ғазабдан кўзи қизариб, баққолга энди қаттиқроқ тегиб қўймоқчи бўлган эди. Баққол унга кўзи билан “мени бироз кутиб туринг, шошманг”, деган ишора қилди. Сўнг аёлга бир кило банан ва бир кило олмани 250 лирага бериб юборди. Аёл хурсанд бўлиб, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳга шукр, энди буни болаларим маза қилиб ейдилар, деган хаёлда уйига кетди. Аёл дўкондан чиқиб кетгач, баққол узр оҳангида ҳалиги кишига деди: – Аллоҳга қасам, биродар, мен сизни алдаганим йўқ. Бу аёл тўрт етим фарзанднинг онаси. Шундай бўлсада, у ҳар қандай ёрдам-кўмакни рад этади. Ҳар доим ёрдам бермоқчи бўлсам, ҳеч қабул қилмайди. Мен бу ожиза аёл юзининг сувини тўкмаган ҳолда унга қандай ёрдам қилиш борасида кўп ўйладим ва охири шу йўл – нархни арзонлатишни маъқул топдим. Мен шундай қилайки, токи бу ожиза ўзини бирор кишига муҳтож эмас деб ҳис қилсин!.. Аллоҳ билан тижорат қилишни ва ўксик кўнгилларни шод этишни яхши кўраман. Бу аёл ҳафтада бир кун келади. Ёлғиз Аллоҳга қасамки, шу аёл савдо қилган куни жуда кўп фойда қиламан ва ўзим кутмаган томондан ризқим зиёда бўлади… Ҳалиги харидор баққолнинг бу тутган йўлидан ўзини кўз ёшдан  тутиб туролмай, баққолнинг пешонасидан ўпди… Одамларнинг эҳтиёжларини қондиришнинг шундай лаззати борки, уни фақат тажрибадан ўтказган одамгина ҳис қилади… “Ризқни садақа ила қидиринглар!”… Аллоҳ иқболингизни берсин! Араб тилидан “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Баҳодир Баҳромжон ўғли таржимаси 267

Жаннатдаги энг буюк неъмат

Мўминларга Ўз жамолини жаннатда кўрсатишни билдирган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. “Сизлар келажакда Роббингизни худди тўлин ой кечасидаги ойни кўргандек кўрасизлар” деб гўзал башорат берган Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсин. Аллоҳ таоло мўминлар учун жаннатда жуда кўплаб неъматлар ато этишини хабар берган. Уларнинг энг улуғи мўмин бандаларнинг жаннатда  Аллоҳ таолони кўришларидир. Бу ҳақда бир қанча оятлар ва кўплаб ҳадиси шарифларда хабар берилган. Жумладан қуйидаги ояти карима мўминларнинг У Зотга назар солишларига далолат қилади: “Ўша кунда бир юзлар порлоқдир. Ўз Роббиларига  назар солувчилардир” (Қиёмат сураси 22-23). Бошқа бир оятда эса гўзал амал қилганларга гўзал мукофот ва яна зиёдалик ҳам борлиги бундай хабар берилган: “Гўзал (амал) қилганларга гўзал (мукофот) ва зиёдалик бор” (Юнус сураси, 26-оят). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу оятдаги гўзал мукофотни жаннат, зиёдаликни эса Аллоҳ таолога назар солишдир деб тафсир қилганлар. Юқоридаги оятлардан мўминларнинг жаннатда Аллоҳ таолони кўришлари ҳақ деб эътиқод қилиш лозимлиги келиб чиқади. Шунингдек, бу ҳақиқат кўплаб ҳадиси шарифларда ҳам хабар берилган. Жумладан Абу Ҳурайра  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган машҳур ҳадисда бундай дейилган: “Баъзи одамлар: “Эй Аллоҳнинг Расули, қиёмат куни Роббимизни кўрамизми?” дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тўлин ой кечаси ойни кўрмай қоласизларми?” дедилар. Улар: “Йўқ эй Аллоҳнинг Расули” дейишди. У зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Булут йўқ пайт қуёшни кўрмай қоласизларми?” дедилар. Улар: “Йўқ” дейишди.  Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта сизлар У зотни ана шундай (шаксиз) кўрасизлар” дедилар (Бухорий ва Муслим ривоят қилган). Шу ўринда модомики мўминларнинг Аллоҳ таолони кўришлари ҳақ экан, улар қандай кўрадилар деган савол пайдо бўлиши мумкин. Бу саволнинг жавоби  ақида китобларида лўнда тарзда баён қилиб қўйилган. Жумладан Сирожиддин Ўший раҳматуллоҳи алайҳ “Бадъул амолий” асарида бу ҳақида қуйидагиларни ёзган: Мўминлар кўрарлар Уни шаклсиз Ҳамда идроксизу, “зарбул масал”сиз. Демак мўмин бандалар Аллоҳ таолони кўрадилар. Аммо шаклсиз, идроксиз ва бирор тимсолсиз кўрар эканлар. Идроксиз кўриш деганда кўрилган нарсани тасвирлаб бера олмайдиган, унинг қандайлигини тушунтириб бера олмайдиган ҳамда ёдида сақлаб қола олмайдиган даражада кўриш маънолари тушунилади. Шу маънода мўминлар Аллоҳ таолонинг жамолига шаклсиз, идроксиз ва бирор тимсолсиз равишда назар ташлайдилар. Жаннатда мўминларга сон-саноқсиз неъматлар ато қилиниши хабар берилган. Ўша неъматларни тафаккур қилиб кўрадиган бўлсак, уларни тўлиқ тасаввур қила олмаслигини тушунамиз. Аллоҳ ўз жамолини мўминларга кўрсатса,  неъматларни ҳам унутиб қўяр эканлар. Бундан Аллоҳнинг жамолини кўриш охиратда мўминларга бериладиган энг буюк неъматлигини билиб оламиз. Аллоҳ таолодан барчамизни ушбу буюк неъматга муваффақ қилишини сўраймиз. 2-курс талабаси Абдулҳай Охунжонов 393

“Қалбимнинг баҳори – Қуръон”

Тасвирий санъат ўқитувчиси 3-синф болаларига баҳор расмини чизишни тайинлади. Ҳамма болалар ўзларига ёққан, қалбларидаги энг чиройли баҳор манзарасини чизишди. Болаларнинг ҳаммаси устозларига ўзларининг ижодий ишларини топширар экан, бир қизалоқ Қуръон расми чизилган дафтарини олиб келди. Устоз: «Мен сизларга баҳорнинг расмини чизинглар дегандимку, нега сиз Қуръоннинг расмини чиздингиз?», дея ҳайратланиб савол берди. Кичкинагина қизалоқ ширин тили билан: «Менинг қалбимнинг баҳори – Қуръон. Онам менга шундай ўргатганлар», деб жавоб берди… Субҳаналлоҳ, бу қандай солиҳа аёлки, ёшгина қизалоғининг қалбини Қуръонга шу қадар муҳаббат билан боғлаб қўя олса… Бизнинг жаннатмакон юртимизда ҳам ана шундай Қуръонга муҳаббатли оналар ва Қуръонга муҳаббатли фарзандлар кўпаяверсин!!! 3-курс талабаси Нуриддин Муҳаммаджон 347

Мулойимликнинг яққол намунаси

Ҳар бир инсоннинг туғилиши унинг ривожланиш ва камолот сари қўйган дастлабки қадамидир. У жисмонан улғайиш баробарида маънавий жиҳатдан ҳам камол топиб боради. Бу жараённи эса жамиятсиз, жамият аъзолари орасидаги ўзаро мулоқотсиз тасаввур этиб бўлмайди. Айни пайтда эса маънавияти юксак шахсни эътиқодсиз, инсоний аъмолсиз тасаввур қилиш ҳам мумкин эмас. Мана шу икки узвий жиҳатни эътиборга олган ҳолда, мазкур мақолада  жамият аъзолари орасидаги ўзаро мулоқот масаласини исломий эътиқод нуқтайи назаридан таҳлил қилиб кўрмоқчимиз. Таҳлил обекти сифатида инсоний фазилатлардан бири – мулойимликни танладик. Зеро, Навоий ҳазратлари “Маҳбуб ул-қулуб” асарида таъкидлаганидек, “Ҳилм (мулойим табиатлик) инсон вужудининг хушманзара мевали боғидир ва одамийлик оламининг жавоҳирга бой тоғидир. Ҳилм — ахлоқли одамнинг қимматбаҳо либоси ва у кийим турларининг энг чидамли матосидир”. Ҳозирги кунда барча психологлар томонидан мулоқот маданиятининг муҳим узви ҳисобланувчи мулойимлик Исломда ҳам марказий тушунчалардан биридир. Бу хусусда Қуръони Каримда ҳам, Ҳадиси Шарифларда ҳам кўп бора марҳамат қилинган. Жумладан, қуйидаги ҳадисга диққатни қаратайлик:  Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят  қилинади. Бир киши: “Эй Аллоҳнинг Расули, бомдод намозини жамоат билан ўқиш учун масжидга чиқмаяпман. Бунга фалончининг бизга имом бўлиб, намозни жуда ҳам чўзиб юбораётгани сабаб бўляпти”, – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бунчалик ғазабланганликларини ҳеч кўрмаган эдим. Бу гапни эшитиб Расулуллоҳ: “Сизларнинг ичингизда инсонларни диндан узоқлаштирадиганлар бор. Қай бирингиз одамларга имом бўлса, (ҳолатга қараб) намозни қисқа қилсин. Чунки уларнинг орасида заифлар, ёши улуғ инсонлар бор”,- дедилар.  (“Манҳал  Ҳадис” китобидан )   Эътибор беринг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилаётган киши намозни чўзиб юбораётган инсоннинг исмини айтмаяпти. Бунчалар гўзал хулқ!  Ваҳоланки, ўша одам уларнинг ичида эди. Расулуллоҳ шикоятни эшитиб, албатта, ғазабландилар, лекин айбдорни айнан койимадилар, балки ўша ерда ўтирган барчага хитоб қилдилар. Бу эса у зотнинг меҳрибон ва юксак олижаноб хулқ эгаси эканлигидан далолат беради. Қолаверса, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари эди. Агар шу пайтда айбдор шахснинг ўзинигина койисалар, бошқалар орасида хижолат бўлар ва диндан кўнгли совир эди. Намозни қисқа ўқишга бўлган буйруқдан намознинг қонун-қоидаларига тўлиқ риоя қилиб ўқишлик тушунилади. Агар намозхонлар ичида ҳадисда айтилган сифатли инсонлар бўлмаса ва одамлар намозни узоқроқ ўқишга рози бўлсалар, узоқроқ ўқиш зарар қилмайди, дейди уламоларимиз. Агар тафаккур қиладиган бўлсак, ушбу ҳадисда мулойимлик, дўстининг  шаънини сақлаш каби инсон маънавий оламини безайдиган гўзал хулқлар тарғиб қилиняпти. Қаранг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ ғазаблансалар ҳам ғазабини барчага сочмадилар, балки ғазабларини босиб, ўз умматига меҳрини яна бир бор намойиш этиб, ҳалимлик билан шариат ҳукмини ўргатдилар. Агар ҳар бир воқеага қаттиққўллик билан қараганларида, инсонлар у зотнинг  атрофидан қочиб кетар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам динни енгил қилиб кўрсатишни буюрдилар, чунки Ислом дини енгил, енгилликдир. Хулоса ўрнида айтиш жоизки, ҳар бир инсон жамиятнинг бир узви экан, ўзи мансуб бўлган мазкур жамиятнинг ҳар бир аъзосини ҳурмат қилмоғи, ҳар қандай муаммоли вазиятда ҳам мулойимлик билан муомалада бўлмоғи даркор. Зеро, мулойимлик замонавий мулоқот психологияси томонидан ҳам, буюк алломаларимиз томонидан ҳам, шунингдек, Исломда ҳам эътироф этилган ва улуғланган фазилатдир. 4-курс талабаси Ҳасанбой Эргашов 390
1 209 210 211 212 213 230