islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Аллоҳга иймон келтириш вақти келди!

“Барчамизга маълум, борлиқдаги ҳар бир галактика қора модда (материя)дан ташкил топади. Ва шу кунга қадар бу қоидадан истисно бўлмасдан, собит туриб келган эди. Шунинг учун тадқиқотчи астроном уламолар “NGC1052-DF2” номли, таркибида қора модда мавжуд бўлмаган галактикани топишганида, жудаям қаттиқ ажабланишди. “Таркибида қора модда бўлмаган бундай галактикани топиш – биз учун жудаям ғаройиб ҳолат. Чунки бу сирли, кўзга кўринмас субстанция (доимо ҳаракатланиб, ўзгариб турувчи модда) ҳар қандай галактиканинг асосий ташкил қилувчи моддаси ҳисобланади”, – деб бу тадқиқотнинг асосий рахбари АҚШдаги Йелсь университетида фаолият юритувчи олим Питер ван Докум (Pieter van Dokkum) хабар қилади.  – “Ўнлаб йилдан бери биз галактикалар қора модданинг йиғиндисидан ташкил топади деб ўйлар эдик. Унга кўра йиғиндилар ташкил топганидан кейин бошқа жараёнлар амалга ошишни бошлайди: қора моддадан газ ҳалотга тушади, натижада юлдузлар вужудга келади. Сўнг бу юлдузларнинг сони ортади – ваниҳоят бизнинг Сомон йўли галактикамиз каби галактика вужудга келади. Бироқ “NGC1052-DF2” галактикалар вужудга келишининг замонавий назариясига қарши чиқмоқда”. Бу янги тадқиқотда Gemini North ҳамда Им Кек (бу иккала обсерватория ҳам Гавайида жойлашган), ҳамда Ҳаббл (Hubble) ва дунё бўйлаб жойлашган бошқа телескоплар томонидан тақдим қилинган маълумотлар чуқур ўрганилган. “NGC1052-DF2” нинг катта ҳажми ҳамда хира нурини инобатга олган ҳолда олимлар уни жудаям қаттиқ шимилган, жипсланган (сверхдиффузная) галактика деб ҳисобладилар. Бундай тур галактикалар 2015 йилда илк бор топилган эди. Жудаям қаттиқ шимилган, жипсланган (сверхдиффузная) галактикалар олимларнинг ажабланишига коинотда жудаям кўп топилди. Бироқ олимлар асосида қора модда ётмаган бирор галактикани бугунги кунга қадар топишмаган эди. Галактикада масса қанчалик катта бўлса, унинг таркибидаги юлдузлар шунча тез ҳаракат қилишади ва унинг акси. “NGC1052-DF2” нинг тезлигини ўлчаб, Ван Доккум ва унинг гуруҳи таркибидаги уламолар шуни ҳисоблаб чиқардиларки унинг таркибидаги барча юлдузларнинг тезлигини кўринадиган моддага таянибгина ҳисоблай олса бўлади. Бундан галактикада қора модда йўқлиги ҳам келиб чиқади”, – дея Питер ва Докум (Pieter van Dokkum) хабар беради. Буни ўқий туриб беихтиёр қуйидаги ояти карима эсимга тушди: “У осмонлару ерни пайдо қилгувчидир. Бирор ишни қилмоқчи бўлганида унга “Бўл!” деса, бўлаверадир” (“Бақара” сураси, 117 – оят).  Ва яна: “У осмонлару ерни олти кунда яратиб, сўнгра аршни эгаллаган Зотдир” (“Ҳадид” сураси, 4 – оят). Дарҳақиқат, бутун коинот ва ундаги нарсалар борки, барчасини ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзигина яратган. Қора модда ҳам эмас, ёки бошқа бир нарса ҳам эмас. Тўғри, то қиёматга қадар турли ҳил фикрлар, ғоялар, мафкуралар мавжуд бўлаверади. Бири йўқолиб, бошқаси янги кўринишда такрорланиб келаверади. Бироқ, Аллоҳ таолонинг илоҳий каломи ҳеч қачон ўзгармайди, янги тус олмайди ва қандай турган бўлса, шу ҳолатда то қиёматга қадар собит қолади. Мана, ахир Аллоҳ таоло Ўзининг борлигини, борлиқни айнан Ўзи яратганлигини бандаларига билдириб қўйиш учун бандаларининг ўйлаб топган қонунларига хилоф равишда ҳеч қандай моддадан ташкил топмаган галактикаларни ҳам кўрсатиб қўймоқда. Ахир бундан ортиқ белги, аломат ҳам бўладими? «Ақл эгалари учун белгилар бор…» (“Оли Имрон” сураси, 190 – оят) Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Нажмиддинов Бахтиёр 290

Бир-бирига тескаридай кўринган иккита амалга бирдай савоб берилиши мумкинми?

Узоқ йўлга отланган бир мусофир киши бепоён ялангликда кетар экан, узоқдан бир дарахтга кўзи тушиб, отини ўша тарафга бурди. У дарахт тагига етганида отидан тушиб қўлига қозиқни олди ва уни дарахт сояси тушадиган ерга қоқиб унга отини арқонини боғлаб қўйди. Соясида овқатланиб бироз хордиқ чиқаргандан сўнг отига минар экан “Мендан кейин келган йўловчилар ҳам уловларини шу қозиққа боғлаб, ундан фойдаланса савоби тегар”, дея қозиғини қоқилган жойида қолдирди ва отига миниб йўлида давом этди. Бир қанча вақтдан кейин бошқа  бир йўловчи ўша ердан ўтиб кетар экан у ҳам дарахт сояси остида дам олиш учун уловини дарахтга боғлади. Вақт пешиндан бироз ўтиб қолганлиги учун дарахт сояси ҳам ўзидан бироз узоқлашган эди. Йўловчи дарахт тагидан соя тарафга юрар экан оёғи ногоҳ ўтлар орасида нимагадир тегиб қоқилиб  тушди. Туриб қараса ерга қоқиб қўйилган қозиқ турибди. Мендан кейин келган йўловчилар унга чалиниб йиқилиб тушмасин, деб уни суғуриб олиб улоқтирди. Ҳикоя шу жойда тўхтайди. Юқоридаги воқеада икки ҳил ва бир-бирига мутлақо тескари ҳолат юз берди. Йўловчиларнинг бири қозиқни қоқди, бошқаси эса уни суғуриб, олиб ташлади. Юзаки қараганда бири қилган ишнинг аксини иккинчиси қилди. Аслида бири иккинчисига қарама-қарши бўлганлиги учун ишларнинг бири тўғри, бошқаси эса нотўғри бўлиши керак. Аммо, Умар розияллоҳу анҳунинг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган “Амаллар ниятларга қараб бўлади”, деган машҳур ҳадисига кўра бу йўловчиларнинг ҳар бири қилган иши учун мукофатланади ва уларга савоб ваъда қилинади. Чунки ҳар иккаласининг ҳам қалбида одамларга яхшилик қилиш ва эзгулик бор эди. Шунинг учун ҳам бу воқеада ҳар иккала ҳолат ҳам тўғри деб баҳоланади. Демак, ҳар қандай оддий ишни қилаётганимизда ниятимизни чиройли қилсак амалларимиз савобли ва икки дунёда ҳам фойдали бўлар экан. Роббимиз нақадар меҳрибон! “Тиллар” кафедраси мудири Ш.Чулпанов 355

“Сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсангиз, эрталаб оч чиқиб, кечқурун тўқ қайтган қушлар каби сизларни ҳам ризқлантиради”

Дунёда яшаб қадам босаётган ҳар – бир инсон ёрдам берувчи, кўмаклашувчи, суянувчи ва қалби билан унга юзланувчи бошқа бир инсонга мухтождир. Шунинг учун фойда келтириш, зарарларни даф қилиш, ризқ талаб қилиш, душманга нисбатан ёрдам сўраш, касалликларга шифо сўраш учун Аллоҳга суяниш ва У Зотга таваккал қилиш вожиб амаллардандир. Таваккал қилиш мўминларнинг сифати, имоннинг шарти, қалбни қувватловчи ва нафсни хотиржам қилувчи омилларнинг асосидир. Аллоҳга таваккал қилиш вожиблигига далолат қилувчи оятлар Қуръони Каримда кўп бўлиб, улардан: (Ўн икки йўлбошчи ичидан Аллоҳдан) қўрқадиган ва Аллоҳнинг инъомига сазовор бўлганларидан икки киши* шундай деди: «Улар устига (шаҳарга) дарвозадан кирингиз. Унга кириб олишингиз билан сизлар ғолиб бўласиз. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккул қилингиз!» (Моида сураси,23).  Мўминлар – Аллоҳ (номи) зикр этилганида – дилларида қўрқув бўладиган, оятлари уларга тиловат қилинганида – имонлари зиёда бўладиган, Парвардигорларигагина (барча ишларида) таваккул қиладиган (Анфол сураси,2). Аллоҳнинг раҳмати сабабли (Сиз, эй, Муҳаммад,) уларга (саҳобаларга) мулойимлик қилдингиз. Агар дағал ва тошбағир бўлганингизда, албатта, (улар) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлур эдилар. Бас, уларни афв этинг, (гуноҳлари учун) кечирим сўранг ва улар билан кенгашиб иш қилинг!* (Бирор ишга) азму қарор қилсангиз, Аллоҳга таваккул қилинг, зеро, Аллоҳ таваккул қилувчиларни севар (Оли Имрон сураси,159). Муттафақун алайҳ бўлган сахих ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаннатга ҳисобсиз кирувчи етмиш минг мўминларнинг сифатларини баён қилиб улардан Роббиларига таваккал қилувчиларни ҳам санаб ўтганлар. Иброҳим алайҳиссалом ҳам оловга ташланганда Аллоҳга таваккал қилиб “Ҳасбуналлоҳ ва неъмал вакил” (Бизга ёрдам беришга Аллоҳ кифоя қилади ва У Зот қандай ҳам яхши Ёрдам берувчи) деб айтганлар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсаларингиз эрталаб оч чиқиб кечқурун тўқ қайтган қушлар каби сизларни ҳам ризқлантиради” (Аҳмад ва Термизий ривояти). Ибн Ражаб таваккал ҳақиқати ҳақида шундай дейдилар: “У солиҳ амалларни бажаришда, дунё ва охират ишларидан бўлган зарарли нарсаларни кетказишда қалбни Аллоҳга суянишдаги содиқлигидир. Яъни, берадиган, ман қиладиган, зарар берадиган ва фойда келтирадиган Зот ягона Аллоҳ деб билиш”. Таваккал – диннинг ярми бўлиб, иккинчи ярми эса Аллоҳга қайтишдир. Дин – ёрдам сўраш ва ибодатдан иборат. Ёрдам сўраш – таваккал, Аллоҳга қайтиш эса – ибодатдир. Банда дунё ишларида Аллоҳга таваккал қилиш билан бирга қалбини ва динини ислоҳ қилишда, тилини ва иродасини сақлашда ҳам таваккал қилиш керак. Шунинг учун барча намозларимизда Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз.  деб илтижо қиламиз (Фотиҳа,5). Баъзилар таваккални сабабларни қилмасдан, уни ишламай ётиш деб тушунадилар. Бу хато тушунчадир. Ибни Ражаб айтадилар: “Таваккал қилиш Аллоҳ нарсаларда тақдир қилиб қўйган сабабларни ушлаб ҳаракат қилишни инкор қилмайди. Чунки Роббимиз сабабларни қилиб, сўнгра таваккал қилишга буюради”. Аъзоларимиз билан сабабларни қилишдаги ҳаракатимиз тоат бўлса, қалб билан таваккал қилишимиз имондир. Аллоҳ Таоло марҳамат қилади: Бас, қачонки, намоз адо қилингач, ерда тарқалиб, Аллоҳнинг фазли (ризқи)дан истайверингиз! Аллоҳни кўп ёд этингиз! Шояд (шунда) нажот топсангиз (Жума сураси,10). Анас розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир киши эй Расулуллоҳ ҳайвонни боғлаб таваккал қилайми ёки уни қўйиб юбориб таваккал қилайми?” деди. Расулуллоҳ: “Уни боғла ва таваккал қил” дедилар (Термизий ривояти). Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Яман аҳли керакли нарсаларни олмасдан, “Биз таваккал қилувчилармиз”, деб ҳаж қилардилар. Сўнг аҳли Маккага келиб улардан ёрдам сўрардилар. Шунда, Аллоҳ қуйидаги оятни нозил қилди. Ҳаж (мавсуми учун) маълум ойлар (белгиланган)*. Бас,...

Сақланиш лозим бўлган “ҳазл”лар

Уламолар ҳазил-мутойиба қилишнинг иккита шартини баён қилганлар: Рост гап билан бўлиши; Меъёрдан ошмаслиги. Ҳазиллашиш аслида рост нарсалар билан бўлгандагина ҳақиқий кўнгил ёзилишига, ундан кўзланган мақсадлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Аммо шариатда ҳаром қилинган нарсаларни ҳазилга восита қилиш мумкин эмас. Одатда, кўп тарқалган қуйидаги “ҳазил”лар мусулмон киши сақланиши лозим бўлган ножойиз ишлар ҳисобланади: Ҳазиллашиб қўрқитиш. Ҳазиллашиб қўрқитишнинг оммалашган бир қанча кўринишлари бор: – юзига турли ниқоблар тақиб бировни қўрқитиб “ҳазиллашиш”; – яшириниб туриб, бирдан бақириб чўчитиб “ҳазиллашиш”; – бирор нарсасини яшириб қўйиб “ҳазиллашиш”. Бундай “ҳазил”ларнинг ҳалол эмаслигига уламолар қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтирганлар: عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِى لَيْلَى قَالَ: حَدَّثَنَا أَصْحَابُ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، أَنَّهُمْ كَانُوا يَسِيرُونَ مَعَ النَّبِىِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَنَامَ رَجُلٌ مِنْهُمْ فَانْطَلَقَ بَعْضُهُمْ إِلَى حَبْلٍ مَعَهُ فَأَخَذَهُ فَفَزِعَ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: » لَا يَحِلُّ لِمُسْلِمٍ أَنْ يُرَوِّعَ مُسْلِمًا «. رَوَاهُ اَبُو دَاوُدَ. Абдурраҳмон ибн Абу Лайлодан ривоят қилинади: “Бизга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари гапириб бердилар. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга йўлга чиққанларида улардан бир киши ухлаб қолди. Шу пайт улардан бири бориб ундаги арқонни олиб қўйганди. У (уйғонгач,) қўрқиб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон киши учун бирор мусулмонни қўрқитиш ҳалол бўлмайди”, дедилар”. Абу Довуд ривоят қилган.   Ҳазиллашиб ёлғон гапириш. Ҳазиллашиш, аслида, рост нарсалар билан бўлгандагина ҳақиқий кўнгил ёзилишига сабаб бўлади. Ҳазиллашиш даъвоси билан ёлғон гапириш бирор ҳолатда ҳам мумкин эмас. Бу ҳақда ҳадиси шарифда бундай дейилган: عَنْ أَبِي أُمَامَةَ الْبَاهِلِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: « أنَا زَعِيْمٌ بِبَيْتٍ فِي رَبَضِ الْجَنَّةِ لِمَنْ تَرَكَ الْمِرَاءَ وَإنْ كَانَ مُحِقّاً وَبِبَيْتٍ فِي وَسَطِ الْجَنَّةِ لِمَنْ تَرَكَ الْكَذِبَ وَإنْ كَانَ مَازِحاً وَبِبَيْتٍ فِي أَعْلَى الْجَنَّةِ لِمَنْ حَسُنَ خُلُقُهُ ». رَوَاهُ أَبُو داوُدَ. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен ҳақ бўлса ҳам, тортишувни тарк қилган кишига жаннат атрофида бир уй бўлишига кафолат бераман. Ҳазиллашувчи бўлса ҳам, ёлғонни тарк қилган кишига жаннатнинг ўртасида бир уй бўлишига кафолат бераман. Хулқи чиройли бўлган кишига жаннатнинг энг олий жойида бир уй бўлишига кафолат бераман”, дедилар. Абу Довуд ривоят қилган. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:  إِنِّى لَأَمْزَحُ وَلَا أَقُولُ إِلَّا حَقًّا (رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ فِي الْكَبِيرِ.) “Албатта, мен ҳам ҳазиллашман, аммо фақат ҳақни гапираман”. Табароний “Кабир”да ривоят қилган. Ёлғон ҳазиллар, одатда, кўпроқ одамларни кулдириш учун ишлатилади. Ким одамларни кулдириш учун ёлғон гапирар экан, бу иши билан ўзига ҳадисда хабар берилган “вайл”ни сотиб олаётган бўлади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда бундай дейилган:    عَنْ بَهْزِ بْنِ حَكِيمٍ، قَالَ: حَدَّثَنِى أَبِى، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: » وَيْلٌ لِلَّذِى يُحَدِّثُ فَيَكْذِبُ لِيُضْحِكَ بِهِ الْقَوْمَ وَيْلٌ لَهُ وَيْلٌ لَهُ «. رَوَاهُ اَبُو دَاوُدَ. Баҳз ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Менга отам ўз отасидан ҳадис айтди: “Мен: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Одамларни кулдириш учун ёлғон гапирадиган кимсага вайл бўлсин, унга вайл бўлсин, унга вайл бўлсин”, деяётганларини эшитдим”. Абу Довуд ривоят қилган. Ҳадиси шарифда келган “Вайл бўлсин” сўзи “ҳолига вой бўлсин” ёки “вайл дўзахи бўлсин” маъносида бўлиб, бу сўз Қуръони каримда одамларни алдаб савдо қиладиганларга...

Мунозара ва ундан келиб чиқувчи ёмон ахлоқларнинг офатлари баёни

Мунозара юзма-юз амалга оширилади. Унда мақсад ҳақни аниқлаш кўзда тўтилган бўлади. Ҳамманинг олдида бир кишини айблаш ва уни  ҳақоратлаш динсиз фосиқлар амалидир. Айниқса интернет орқали бировни айблаш номард одамларнинг иши ҳисобланади. Юзма-юз мунозарада очиқлиқ ва ростгуйлик намоён бўлади. Қуйида мунозара ҳолатлари ҳақида батафсил баён қиламиз. Мунозара иккига бўлинади олимларники ва жоҳилларники. Биз бу ерда жоҳилларнинг мунозараларини келтириб ўтамиз. Билгилки, бошқани мағлуб этиш, мот қилиш, одамлар олдида фазилат ва шарафни кўрсатиш мақсадида мунозара қилиш Аллоҳнинг ҳузурида ёмон кўрилган, шайтон наздида эса, мақталган барча ҳулқларнинг манбаидир. Ушбу мунозаралар кибр, манмансираш, ҳасад, нафсни улуғлаш, мансабпарастлик ва шу каби ботиний бузуқликларнинг биридир. Ичкилик ичиш ёки фаҳш иш қилиш орасида ихтиёрли бўлган киши ичкилик ичса, маст бўлиб фаҳш ишларни ҳам бажаришига олиб келади. Шу каби бошқаларни мот қилиш, мунозарага олиб келиш, мансабпарастлик ва манмансираш муҳаббати кимгаки ғолиб келса, уни тубанликлар ичига бошлаб боради, қалбида ёмонликларнинг жамланишига восита бўлади. Бу ёмон ахлоқларнинг барчаси далиллар, оятлар ва  ҳадисларга асосланган ҳолда «Рубъул муҳликот» бўлимида зикр этилади. Ушбу ўринда эса, салбий мунозарани келтириб чиқарувчи ярамас ҳулқларнинг бир кисмини айтиб ўтамиз.      Ҳасад.  Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Олов ўтинни егани каби ҳасад ҳам яхшиликларни ейди», деганлар. Тортишувчи ҳасаддан ҳоли бўлолмайди. Чунки гоҳида ғолиб бўлса, гоҳида мағлуб этилиши муқаррар. Баъзида унинг сўзи мақталиши, баъзида эса, бошқанинг гапи мақтовга сазовор бўлиши мумкин. Модомики, дунёда бирор кишининг илми ва қарашлари бошқаникидан кучли эканини зикр қилиш ёки «фалончи сендан яхшироқ қарашга ва тўғрироқ фикрга эга», дейилиш эҳтимоли бор экан, тортишувчи, албатта, рақибига ҳасад қила бошлайди ва ундаги неъматнинг завол топишини, одамларнинг муҳаббати ва ҳурмат-эҳтиромлари ўзи томонга кўчиб ўтишини чин дилдан ҳохлайди. Ҳасад – олов ва оташ. Бас, кимки ҳасадга мубтало бўлса, бу дунёда азобга, изтиробга гирифтордир. Охиратдаги азоби эса, бу дунёдагидан бир неча баробар зиёдадир. Шунинг учун хам Ибн Аббос: «Илмни топган жойингизда олаверинглар! Фуқаҳоларнинг бир-бирларига қарши айтган сўзларига қўлоқ солманглар! Чунки улар оғилдаги такалар каби ўришаверадилар», деганлар. Такаббурлик ва ўзини одамлардан устун қўйиш. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир ҳадисларида: «Ким ўзини буюк санаса, Аллоҳ уни кичрайтиради. Ким ўзини тавозеъ қилиб кўрсатса, Аллоҳ уни юксалтиради», деганлар. Аллоҳ таолодан ривоят қилган ҳадисларида эса: «Азамат Менинг изорим, кибриё эса, ридоимдир. Бас, ким бу икки нарсада Мен билан талашса, унинг белини синдираман», дея мархамат килганлар. Тортишувчи тенгларидан ўзини устун қўйиш ҳасталигидан ҳеч қачон қутулолмайди. Чунки у қадри керагидан ортиқ бўлишини хоҳлайди. Ҳатто мажлисларда ҳам юқорини, давра турини талашиб, ғавғо кўтаради. Ўзидан бошқаларни юқори ўринларга муносиб кўрмагани учун, мажлисларда бақир-чақир қилиб юради. Агар бирор тор йўлакдан юриб қолишса, ким биринчи юришини ҳам талашишади. Ушбу қилмишлари билан пасткаш, айёр мунозарачилар «илмнинг иззат-обрўсини сақламоқчи» эканликларини рукач қилиб, жанжалли хорлик ва тубанликни Аллоҳ ва Унинг пайғамбарлари мақтаган тавозеъ билан адаштириб юборишди. Шунингдек, Аллоҳ наздида ёмон, жирканч бўлган кибрни дин иззати деб номлашди ва натижада Аллоҳ ва Расули кўрсатмаларига зид иш қилишди, «ҳикмат» ва «илм» каби сўзларни ўзгартириб, халқнинг залолатга кетмоғига сабабчи бўлишди. Ғийбат. Аллоҳ таоло уни ўлимтик ейишга ўхшатган. Мунозарачилар «ўлимтик ейиш»дан ҳеч тийила олмайди. Чунки доимо рақибини ёмонлаш, мазаммат қилиш, сўзларини келтиришдан тўхтамайди. Ғийбатдан имкон даражада сақланганида ҳам, рақибининг сўзларини ҳикоя қилаётиб, ёлғон кушмаса-да, унинг нуқсонларини, ожиз тарафларини айтиб ўтади....
1 208 209 210 211 212 230