islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

“Фириб – оғир жиноят ёхуд мўминлик сифати ва исломий биродарликка таҳдид”

Бандаларини ўзаро муомалаларини ҳалол йўллар билан амалга ошириш ва ҳаром йўллардан четланишга амр қилган Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин! Умматига бир-бирлари билан бўладиган муомалаларини батафсил тушунтириб, уларни қандай амалга оширишни кўрсатиб берган Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломларимиз бўлсин! Муқаддас динимиз ҳаёти дунёда ҳалол пок яшаш, ҳалол йўллар билан ризқ топиш, ибодатларни ўз вақтида бажариш ва инсонлар билан ҳусни-хулқ, адолат, ва ростгўйлик асосида ҳаёт кечиришга буюради. Ҳамда заррача миқдорда гуноҳ, адолатсизлик ва зулм қилишдан қаттиқ қайтаради. Маълумингизки, инсоннинг Роббиси билан боғланиши ибодат ҳисобланса, бир-бирлари билан ўзаро алоқаси эса муомалот ҳисобланади. Аллоҳ таоло Ўзига қилинадиган ибодатни гўзал бўлишини талаб қилганидек, Бандалари бир-бирларига ҳам гўзал хулқ ила муносабатда бўлишга амр қилди. Олди-берди масалаларида эса бир-бирининг ҳуқуқини риоя қилиш ва ҳалол йўллар билан муомала қилишга буюрди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ ۚ Яъни: “Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизни молларини ботил йўл билан еманглар, магар ўзаро розилик асосида тижорат бўлса, майли”, (“Нисо” сураси, 29 – оят)”. Бировнинг молини ботил – ҳаром йўл билан ейишга рибо, порахўрлик, зулм ила тортиб олиш, коҳинлик ила пул топиш, ёлғондан гувоҳлик бериш, ўғрилик, товламачилик, алдамчилик – фирибгарлик ва бошқалар киради. Ояти каримадаги “еманглар” деган амр фақатгина ейиш ёки ичишга чекланиб қолган эмас, балки ноҳақ ўзлаштириб олиб, ҳар қандай услубда фойдаланиш тушунилади. Ўзлаштириб олишдан одатда ейиш мақсад қилингани учун ояти каримада шу лафз билан ишлатилди. Бундай йўл билан тановул қилиш, шубҳасиз ҳаром. Шариатда қатъий таъқиқланган. Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳужралари олдида жанжал овозини эшитиб, ташқарига чиқдилар ва дедилар: “Мен ҳам бир инсонман. Менинг ҳузуримга ҳақ талашиб, даъво билан келиб турасизлар. Балки бирингиз бошқангиздан сўзга чечангроқ бўлиб чиқарсиз ва мен уни рост гапиряпти, деб, шунга қараб ҳукм чиқараман. Лекин билиб қўйингки, мен кимга бирор мусулмоннинг ҳаққини олиб бераётган бўлсам, ўша нарса дўзахнинг бир чўғидир. Хоҳлаган уни олсин, хоҳламаган уни олмасин” (Имом Бухорий ривояти). Фириб луғатда –алдамчилик, йўлдан оздириш, кишини қасддан тойилтириш, қўлга тушуриш, чув тушуриш, ҳийла-найранг, макрга ишлатилади. Фирибгар эса – алдовчи, товламачи, макру ҳийла билан шуғулланувчи, ҳийлагар одамдир. Фириб умумий ҳолда ёлғон турига кириб, бир қанча ҳолатларда намоён бўлади. Байдаги фириблар: 1. Тарозидан уриб қолиш. Бу жуда оғир жиноятлардан бўлиб, Аллоҳ таоло Қуръони каримда: وَيْلٌ لِلْمُطَفِّفِينَ ثُمَّ إِنَّهُمْ لَصَالُو الْجَحِيمِ “Ўлчовдан уриб қолувчиларга вайл бўлсин. … сураниннг давомида “Сўнгра, албатта, улар жаҳиймга кирувчилардир”, деб марҳамат қилади (“Мутоффифун” сураси, 1-16 оятлар).” Шунингдек Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир уюм таом (буғдой) олдидан ўтдилар ва қўлини унинг ичига солиб кўрдилар, шунда қўли нам бўлди. У зот: “Эй таом эгаси! Бу нима?!” дедилар. “Ёмғир тегиб қолганди, эй Аллоҳнинг расули”, деб жавоб берди. “Одамлар кўришлари учун буни таомнинг устига қилсанг бўлмасмиди?! Ким алдаса, мендан эмас!” дедилар” (Абу Довуд, Термизий ва Муслим ривояти). 2. Сифатсиз кийим-кечак ёки бошқа ҳар қандай молни жудаям сифатли деб алдаб сотиш. Ўзи аслида унинг моли сифатсиз, бир-икки марта кийсангиз ёки ишлатсангиз яроқсиз ҳолга келиб қоладиган бўлади-ку, у уни сифатли деб мақтаб, алдаб сотади. 3....

Долзарб мавзу: аёллар азадаги ортиқча расм-русумларни қаердан ўйлаб топганлар?!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лаззатларни кесувчи (ўлим)ни кўпроқ эслаб туринглар» дея марҳамат қилганлар (Имом Термизий ривояти). Ва яна, Расулуллоҳ соллаллоҳуалайҳи васалламнинг аёллари Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳумо: Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васалламнинг «Аллоҳга ва охират кунига ишонган аёлнинг ўлик учун 3 кундан ортиқ аза тутиши ҳаромдир, фақат ўлган эри учун 4 ой 10 кун аза тутади» деганларини эшитдим дегандилар (Имом Бухорий ривояти). Аллоҳ таоло Ислом динини мукаммал қилиб нозил қилган. Инсонларнинг ҳар бир ҳолатлари ҳақида бу динда мукаммал кўрсатмалар бор, ҳатто бу фоний дунёда сўнги манзилга томон бориш маросимлари, ундаги амаллар ҳақида ҳам фарзлар, суннатлар, вожиблар келган, инсон уларни билмоғи зарурдир. Бунда эса аёллар ҳам тенг ҳисобланиб, аёллар ўзларига хос масалаларга эътибор бермоқлари шарт. Айниқса бугунги кунга келиб аёллар орасида жаноза масалаларида турли бидъатлар кўпайган даврда. Юқоридаги ҳадислардан кўринадики, аза нафақат аёл учун балки эркаклар учун ҳам 3 кундир. Аммо бугунга келиб юртимизнинг баъзи ҳудудларида аза маросимлари шунчалар чўзилиб кетдики, натижа ўлик эгалари умрларини аза маросими учун олган қарзларини тўлаш билан ўтказадилар. Аввало ўлим, маййитни ювиш, кафанлаш ва аза маросимларининг исломдаги меъёрини ёритиб ўтамиз. Ўлим олди ва ўлимдан сўнг маййитнинг яқинлари қиладиган амаллар қуйидагилар: Ўлими яқинлашган кишининг ҳолати –  кишининг икки оёғи заифлашади, бурни бироз қийшаяди, юзинг териси чўзилиб икки чаккаси пасаяди. Агар кишида шу ҳолатлар пайдо бўлса, ёнидаги киши суннатга мувофиқ уни ўнг томони ила ётқизиб қўйиш керак. Бунда унинг юзини қибла томон буриш ихтиёр қилинган бўлади. Бунга далил Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Байтуллоҳ тўғрисида: «Байтул Ҳаром тирик ва ўлим ҳолатингиздаги қиблангиздир» деганлари (Абу Довуд ривояти). Агар қиблага юзлантиролмаса, оёғини қиблага қилиб қўяди, чалқанча ҳолда ётқизиб, Калималарни қайтариб туради. Ва яна Ёсин сураси ўқиб турилса осон бўлади. Агар жон берса кўзларини юмиб, икки оёғини бўйлаб қўяди, сўнгра дуо қилади. Энг машҳур дуо: «Аллоҳумма яссир аълайҳи амроҳу, ва саҳҳил алайҳи ма баъдуҳу ва асъидҳу би-лиқоика, важаъл ма хорожа алайҳи хойром-мимма хорожа анҳу». Мўминнинг маййит устида 4 та ҳақи бор: маййитни ювиш, кафанлаш, жаноза ўқиш ва дафн қилиш. Маййитни ювишда: бу фарзи кифоя амалдир, агар маййитни ювишга сув топилмаса таяммум қилдирилади. Маййит одамлардан ҳоли жойда сақланади. Аёл кишини аёллар, эр кишини эркаклар ювишади. Ҳаттоки эр ўз аёлини юволмайди, чунки никоҳ ақди узилади, аммо аёл ўз эрини юволади, чунки идда ҳақи бўлгани учун. Маййитни ювувчи киши оқил ва балоғатга етган бўлиши шарт. Шу билан бирга ювувчи киши солиҳ, тақводор, ишончли, жаноза ва ўлим ҳақида яхши биладиган бўлиши керак. Ювишдан аввал фарзи кифоя, деб ният қилмоғи лозим. Ювувчи маййитни эҳтиётлаб, авратларини кўрмаслик учун устига мато ташлаб кийимларини шу ҳолда ечиб олади ва ювишга мўлжалланган тахтага олади. Ювувчи маййитни авратларига қараши жоиз эмас, бунга далил Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга: «Сонингни бировга кўрсатма ҳамда тирикнинг ҳам, ўликнинг ҳам сонига қарама» деганларидир (Имом Аҳмад ривояти). Яна ювувчи маййитнинг айбларини ҳеч кимга айтмас даражада омонатли бўлади. Ювишни вожиб қилувчи шартлар: -Маййит мусулмон бўлмоғи, -Маййит тирик туғилганлиги маълум бўлмоғи. Чунки ўлик ва чала туғилган чақалоқлар устида сув қуйиб бир матога ўраб дафн этилади, лекин ювиб жаноза ўқилмайди. -Маййитнинг жасади бутун бўлмоғи лозим, акс ҳолда, кўпроқ қисми ёки ярми боши билан бирга бўлиши керак. -Агар киши сувда...

Сўз тинглаган ютади ёхуд валийлар ҳаётидан ибратлар

Валий зотларнинг ибратли ўгитлари кўп ҳолларда амалий шаклда бўлади. Масалан, буюк валий Баҳовуддин Бухорий ҳазратларининг шогирдларига ибрат қилиб кўрсатиб берган амаллари унинг шогирдлари томонидан манбаларда ёзиб қолдирилган. Қуйида Баҳовуддин Бухорийнинг шогирди Аловуддин Аттор ўз устози билан содир бўлган ибратли воқеаларни келтириб ўтади. Бир куни устозимиз Баҳовуддин Бухорий ҳазратлари даргоҳларида ўтин камлигини кўриб, бизларга, кўпроқ ўтин тўпланглар, ҳатто бу ишга шошилинг, чунки улгура олмай қолишимиз мумкин. Бирдан қиш бошланиб қолса, ўтинсиз қоламиз, дея буюрдилар. Шунда биз талабалар, бош устига, деб, ўтин тўплашни бошладик. Ўтинларни шунчалар кўп тўпладикки, ҳатто бутун қишга етар эди. Кўп ўтмай қор ҳам ёғди. Лекин, қиш жуда иссиқ кечди. Устозимиз бу тадбирлари билан бизни ҳар қандай муҳим ишни эътибор билан қилиш лозимлигини ўргатган эди. Сабаби, ҳафсала билан қилинмаган ишнинг оқибати зиён ва заҳмат бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам устозимиз қишда афсус надоматлар ичра совуқда қолмаслик учун барчамизни унга тайёргарлик кўришни буюрди ва уларнинг гапларини диққат билан тинглаганмиз учун қиш қандай келишидан қатъий назар қилган ишимизнинг натижаси фойдали бўлди. Зеро, буюклар айтмиш: «Сўз тинглаган- ютади». Ушбу валий зотнинг талабаларидан яна бири шундай ҳикоя қилади. Бир куни дўстларимиз билан ўтирган эдик. Аммо, орамиздаги бир инсон устозимизнинг буюк валий эканликларига ишонмас эди. Ортларидан жуда кўп ёмон гаплар айтар эди. Биз бунга тоқат қила олмас эдик. Бир куни, Аллоҳнинг дўстларига тил узатганлар омон қолмас, дедик. Лекин у огоҳлантиришимизга эътибор ҳам бермади. Ўз одатида давом этди. Шу пайт бир ари учиб келиб, унинг оғзига кириб қўнди. Тилини шундайин чақдики, натижада оғзини оча олмайдиган даражада шишиб кетди. Ҳеч қандай гап гапира олмай қолди. Бу ҳолидан пушаймон бўлди. Қалбидаги душманлик муҳаббатга айланди. Бироз олдин буюк валий ҳақида ёмон сўзлар айтаётган инсоннинг қалби энди буюк устознинг муҳаббати билан ёнадиган бўлди. Манбалар асосида Тошкент Ислом институти битирувчиси Сайдаҳмедова Барнохон тайёрлади 417

“Дунё – кўприк, унда машғул бўлмасдан ўтинглар”

“Дунё” сўзи луғатда “бойлик”, “давлат” деган маъноларни англатади. Биз дунёга келганимиздан то вояга етгунимизча унинг гўзаллигини кўрамиз, катта бўлган сари дунёнинг ташвишларга, адолатсизликарига, ғам-ташвишларига гувоҳ бўламиз ва аста-секин бунга кўникамиз. Яқинларимиз ва дўстларимиз билан мулоқот қиламиз, ўз юмушларимиз билан банд бўламиз, оила-аъзоларимиз билан шоду ҳуррамликда вақт ўтказамиз. Кундалик режалар ва мақсадлар билан кунимиз қандай ўтканини ҳам сезмай қоламиз. Дунёга, унинг зийнатларига шунчалик берилиб кетганимиздан, бир-биримизнинг ўртмиздаги меҳр-оқибатни, ота-онага яхшилик қилишни, қариндошлик ришталарини унутганмиз, ҳатто, намозимиздаги хушуъни ҳам ёқотиб қўйганмиз. Бунга сабаб нима? Аллоҳ таоло ҳузурида ҳар бир сониямиз учун жавоб беришимизни ўйламаймизми? Бу дунёни Аллоҳ таоло нима учун гўзал ва ундаги нарсаларни зийнатли қилиб яратди? Бунга Аллоҳ таолонинг Ўзи “Каҳф” сурасининг 7- оятида шундай марҳамат қилади: “Биз ер юзидаги нарсаларни, уларнинг қайсилари гўзалроқ амал қилишини синаш учун, зебу зийнат қилиб қўйганмиз”. Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дедилар: “Дунё осмон билан Ер ўртасида қамалган бўлиб, Аллоҳ таоло яратгандан бери унга қарамайди. Дунё қиёмат куни келганда: “Эй Роббим, бугун мени энг паст мақомдаги дўстларингга бўлса ҳам насиба қилиб бергин”, деб илтижо қилади. Аллоҳ таоло унга: “Эй ҳақир ва тубан нарса, жим бўл, мен сени уларга дунёда раво кўрмаган бўлсам, қандай қилиб энди раво кўрайин, дейди. Мана, кўриниб турибдики, “дунё”ни ва ундаги зеб-зийнатларни синов учун, қай биримиз бу синовдан ўтолсак, унинг гўзаллигига алданмасак, Аллоҳ таолонинг Ўзи гўзал ажру-мукофот билан мукофотлайди. Дунёни яхши кўриш узун орзу-ҳаваслар қилиш билан янада мустаҳкамланади. Агар Холиқ Зот дунё ҳақида хабар бериб, мисолини келтирмаганда, албатта, дунё ухлаганни уйғотиб, ғофилни ҳушёр қиларди. Аллоҳ таоло наздида дунёнинг мисқолча қадри йўқ. Пашша қанотича камайтирилмай дунё хазиналари калитлари билан Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га кўрсатилганда, уни олишдан бош тортдилар. Аллоҳ таоло синов-имтиҳон учун солиҳ бандаларидан дунёни пинҳон тутди, алдаш учун душманларига дунёни кенг ва бемалол қилиб қўйди. Аъло ибн Зиёд: “Тушимда дунёни ўзига оро бериб, афт-башараси буришган кампир қиёфасида кўрдим. Одамлар унга топиниб, ҳар томондан ҳайратланиб қарарди. Кампир олдига бориб, унга бунчалик ажабланиб қараётганларидан ҳайрон бўлдим. Шунда кампирга: “Сен кимсан?”, дедим. У: “Мени танимаяпсанми?”, деди. Мен: “Йўқ”, дедим. “Сен кимсан?”, деб сўрадим. “Мен дунёман”, деди. “Аллоҳдан сенинг ёмонлигингдан паноҳ сўрайман”, дедим. У: “Агар ёмонлигимдан паноҳ топишни истасанг, дирҳамни ёмон кўр!”, деди. Исо алайҳиссалом: “Дунё – кўприк, унда машғул бўлмасдан ўтинглар”, дедилар. Ҳақиқатан, бу дунё ҳаёти охиратга олиб боришга очиқ ва ёрқин мисолдир. Бешик – ана шу кўприк бошидаги дастлабки масофа бўлса, лаҳад охирги масофадир. Шу иккови орасида қисқа бир масофа мавжуд. Одамлардан қанчаси шу кўприкнинг ярмига етиб борса, қанчаси учдан бирини ва қанчаси учдан бирининг бирини босиб ўтадилар. Қанчасига бир қадамдан ортиқ юриш насиб қилмади. Ҳар қанақасига кўприкдан ўтилиши шарт. Аммо шу кўприкдан ўтиб олиш ҳақида ўйламай, унинг устида иморат қуриб, турли зийнатларга чалғиб яшаш ғоят жоҳиллик ва ютқизишдир. Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) шундай дедилар: “Билингларки, сизлар ўликсизлар, ўлгандан сўнг тириласизлар. Амалларингиз олдида турғизилиб, у туфайли жазо (мукофот)ланасизлар. Сизларни дунё ҳаёти алдаб қўймасин. Албатта, у бало-офатлар билан ўраб қўйилган, фонийлиги билан танилган ва алдамчилги билан васф қилинган. Дунёдаги ҳар бир нарсани завол тутади. Дунё ўз аҳли ўртасида гоҳ буёқ, гоҳ буёққа айланади. Дунё ҳеч қачон бир хил турган эмас, унинг ёмонлигидан низо, кураш тўхтаган эмас....

Фузайл ибн Иёз: “Ким Аллоҳ таолодан қўрқса, бирор киши унга зарар бера олмайди”

Фузайл ибн Иёз иккинчи ҳижрий асрда яшаб ўтган тобеъин ва тасаввуф илми намоёндаларидан биридир. У 107 ҳижрий йилда туғилиб, 187 ҳижрий санада вафот этган. «Абидул ҳарамайн» (икки ҳарамнинг обиди) деган унвон сазовор бўлганлар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирди бўлган Фузайл ибн Иёзга нисбат берилган кўпгина ҳикматли сўзлар тасаввуф манбаларида уламолар томонидан келтирилади. Қуйида унинг баъзи ҳикматларини сизларга ҳавола қиламиз: 1. Ким беш нарсадан сақланса, дунё ва охират ёмонлигидан сақланибди: 1.Ужб (Инсон ўзи қилган амалларидан фахрланиши) 2.Риё 3.Кибр 4.Манманлик 5.Шаҳват 2. Ким Аллоҳ таолодан қўрқса, бирор киши унга зарар бера олмайди. Ким Аллоҳни қўйиб, бошқалардан қўрқса, бирор киши унга ёрдам бера олмайди. 3. Дунёда зоҳид бўлмаганингизгача қалбларингиз иймон ҳаловатини тотмайди. Яъни, бу ҳикматда инсоннинг дунё ва унинг лаззатларига берилмаслиги, дунёнинг ўткинчи ва охират учун тайёргарлик майдони эканлиги айтилмоқда. 4.Агар мен учун ижобат қилинадиган дуо бўлса, уни имом (раҳбар)нинг ҳақига қилардим. Чунки раҳбарнинг тўғри йўлда бўлиши, юрт ва инсонларнинг ҳам тўғри йўлда бўлишларининг кафолатидир. Чунки, раҳбар қандай бўлса, қўл остидагилар ҳам шундай бўлади. 5. Ким билган илмига амал қилса, билмайдиган нарсасидан беҳожат бўлади, ким билган илмига амал қилса, Аллоҳ таоло билмайдиган нарсаларига муваффақ қилади. 6. Олимнинг бир гуноҳи кечирилишидан олдин жоҳилнинг етмишта гуноҳи кечирилади. Яъни, бу ерда олимнинг бир гуноҳи жоҳил (илмсиз маъносида)нинг етмишта гуноҳидан оғирроқ эканлиги айтилмоқда. Чунки билмасдан гуноҳ қилгандан кўра билиб гуноҳ қилган ёмонроқдир. Лекин олим агар амал қилса унинг даражасига бирорта жоҳил ета олмайди. 7. Мол дунёга муҳаббат қўйиш ўта осон, лекин ундан ажралиш ўта қийин. “Тиллар кафедраси” кабинет мудири Ҳасанов Улуғбек тайёрлади 738
1 210 211 212 213 214 230