Бир неча аср илгари миллат ва элатлар ўртасида кўприк вазифасини бажарувчи, уларнинг ҳамкорлигининг бош меъзонларидан бири бўлган тил ҳақида улуғ уламолардан бўлган Жалолиддин Румий ҳазратлари ҳикоясини келтирамиз: “Улардан бири турк, иккинчиси форс, учинчиси араб, тўртинчиси эса юнон эди. Йўлда улар оч қоладилар, бироқ уларнинг пуллари йўқ эди...- ТИИ Тиллар кафедраси катта ўқитувчиси Фахриддин Ерназаров
Маълумки, башарият ҳаётининг бошланғич босқичида одамлар нарсаларни айирбошлаш йўлини тутганлар. Лекин бу машаққатли услуб бўлиб, ундан умумий йўл сифатида фойдаланиш қийин эди, чунки у ҳамма замон ва маконга тўғри келмас эди. Кейинчалик бошқа бир низом йўлга қўйилди. Бу низом “нақд савдо моллари низоми” деб аталди...- ТИИ Тиллар кафедраси ўқитувчиси Қудратжон Ҳасанов
Бадруддин Айний VIII–IX асрларда яшаб ижод қилган. У умри давомида бир–нечта шаҳарларга илм олиш мақсадида сафар қилган. Миср, Қоҳира, Қуддус, Дамашқ ва бошқалар шулар жумласидандир. Олим Мисрда яшаган даврда (тахминан 788 йил) у ерда Мамлуклар сулоласи ҳукмронлик қилишарди. Ана шу даврнинг сиёсий, ижтимоий, илмий ҳолати етук даражада бўлган...- ТИИ Тиллар кафедраси ўқитувчиси Козимхон Асроров
Абдуллоҳ ибн Тоҳур ҳақидаги маълумотлар Низомулмулк Тусийнинг “Сиёсатнома” асарида ҳам келтириб ўтилган: “Абдуллоҳ ибн Тоҳур деган бир одил ҳукмдор ўтган. Унинг қабри Нишопурда... У порсолар ва зоҳидларга, дунё молига ҳожатлари бўлмаган ғаразсиз кишиларга амаллар берар экан” . Абдуллоҳ ибн Тоҳурнинг буйруғи билан йирик фиқҳ олимлари кенгашиб суғориш учун фойдаланиладиган сув тақсимоти Китоб ал Кунийни тузадилар...- Тошкент ислом институти "Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Обид Тангиров