islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Тошкент ислом институтида талабалар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди!

2019/2020 ўқув йилида институт раҳбар ва ходимларининг талабалар билан очиқ мулоқот қилиш жадвалига асосан, жорий йилнинг 1 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 4 курс талабалари учун ташкил этилган очиқ мулоқотда маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангиров, Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи в.б. А.Олимов, куратор О.Ҳошимов иштирок этди. Ташкил этилган очиқ мулоқот савол жавобларга бой тарзда ўтди. Муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан талабалар томонидан таклифлар берилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими 368

Заиф ҳадисларга амал қилиш масаласи

Имом Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу: “Модомики одамлар орасида ҳадис талабида юрганлар бор экан, улар яхшиликда бардавом бўладилар. Агар улар илмни ҳадиссиз талаб қилгудек бўлсалар, барбод бўладилар”, “Аллоҳнинг динида ўз раъйингиз билан асло бир сўз айта кўрманг. Суннатга эргашинг, чунки ким суннатдан четга чиқса, адашади”, деганлар. Имом Шофеий: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис ривоят қилатуриб, ундан бошқа гапни айтадиган бўлсам, мени қайси ер кўтаради”, деганлар. Имом Молик: “Суннат Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаси кабидир. Ким унга миниб олса, нажот топади, ким унга минмаса, чўкиб кетади”, деганлар Имом Аҳмад: “Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирон ҳадисларини рад қилса, ўзини ҳалокат ёқасига ташлабди”, деганлар. Имом Нававий ўзларининг “Ал-Азкор” китобида “Муҳаддис, фақиҳ ва улардан бошқа уламолар: “Фазоилул аъмол, тарғиб ва тарҳиб масаласида заиф ҳадисга агар у мавзуъ бўлмаса амал қилиш жоиз ва мустаҳабдир. Аммо ҳалол ва ҳаром, бай, никоҳ, талоқ ва шу каби ишларда заиф ҳадисга амал қилинмайди” дейишган”. Заиф ҳадисларнинг нима эканини тўғри тушуниб олишимиз учун, аввало, саҳиҳ ҳадиснинг илмий таърифини билишимиз лозим бўлади. Саҳиҳ ҳадис адолат ва забт шартларига эга бўлган ровийларнинг узлуксиз санад билан, шозз ва иллатдан узоқ ривоят қилган ҳадисларидир. Заиф ҳадис саҳиҳ ёки ҳасан ҳадиснинг шартларидан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлмаган ҳадисдир. Жумҳур уламолар саҳиҳ ҳадиснинг шарти бешта эканига иттифоқ қилишган. Санаднинг муттасиллиги. Ровийнинг адолати собит бўлиши. Ровий забтининг собит бўлиши. Санад ва матннинг шоззликдан ҳоли бўлиши. Санад ва матннинг путур етказувчи иллатдан холи бўлиши. Булардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлмаса, ҳадис заиф ҳисобланади. Заиф деб ҳукм қилинишига кўпроқ ровийнинг шахсияти, ҳадис санадидаги нуқсони сабаб бўлади. Ҳадиснинг заиф ёки заиф эмаслигини аниқ билиш зарур. Бунинг учун ровийнинг сиқалиги (ишонарлилиги) борасида муҳаддислар орасидаги ихтилофларни билиш лозим. Чунки ровий ва ҳадис ҳақида берилаётган ҳукмлар олимларнинг шахсий ижтиҳодига боғлиқ. Кимдирнинг эътиборида заиф бўлган ровий, бошқа бир олимга кўра сиқа бўлади. Бир олим заиф ҳисоблаган ҳадис бошқа олимга кўра саҳиҳ ёки ҳасан бўлиши мумкин. Заиф ҳадисга амал қилиш борасида олимлар орасида ҳар даврда турлича фикрлар баён қилинган. Ушбу фикрларни уч гуруҳга умумлаштириш мумкин: Ҳеч қандай масалада заиф ҳадисга амал қилиш мумкин эмас, хоҳ ҳалол-ҳаромга, хоҳ амалларнинг фазилатига оид мавзуларда бўлсин, заиф ҳадисга амал қилинмайди. Бу фикрни Яҳё ибн Майн, Абу Шома Абдураҳмон ибн Исмоил, Абу Бакр ибн ал-Арабий, Ибн Ҳазм каби олимлар айтишган. Аҳком масалаларида эмас, балки амалларнинг фазилатига оид масалаларда заиф ҳадисларга амал қилиш жоиздир. Бу фикрга ижмо (олимларнинг иттифоқи) қилинган. Ибн Салоҳ тарғиб ва тарҳиб (ёмонликлардан қайтариш) мавзуларида заиф ҳадис ривоят қилишни жоиз дейди. Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ амалларнинг фазилатига оид масалаларда амал қилинадиган заиф ҳадисга учта шарт қўяди: 1) Ҳадис жуда ҳам заиф бўлмаслиги; 2) Ислом дини тамойилларидан бирига уйғун бўлиши; 3) Амал қилинаётган заиф ҳадиснинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга оид эканлиги хусусида эҳтиёт бўлиш ва ҳадиснинг субутига қатъий ишонмаслик шарт, чунки заиф ҳадис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга оид бўлмаслиги ҳам мумкин. Замонамизнинг кўзга кўринган уламоларидан Юсуф Қарзовий юқоридаги уч шартни етарли ҳисобламай, уларга яна икки шартни илова қилади: 1) Ақл, дин ва тил жиҳатидан қабул қилиб бўлмайдиган муболағалардан ҳамда қўрқитишлардан холи бўлиши. 2) Ўзидан кучлироқ бошқа бир шаръий далилга зид келмаслиги лозим. III. Баъзи шартлар билан...

Шаръий далиллар ичида мутавотир ҳадиснинг ўрни

Ислом дини Пайғамбарларнинг охиргиси Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам орқали инсониятга тўғри йўл кўрсатувчи маёқ сифатида юборилар экан ҳаётнинг барча жабҳаларида ўз таълимотини келтириб ўтган. Ислом дини туфайли инсоният янгидан-янги илм-фан эшикларини очди. Бу илм-фан эшиги хоҳ дунёвий, хоҳ ухровий бўлсин инсониятга фойда келтиради. Ислом дини туфайли ихтиро қилинган илмлар қаторига Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини бизгача етиб келишини ўрганадиган “ҳадис истилоҳлари” илмини мисол қилиб келтириш ўринли. Хусусан, Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейди: “Иснод диндандир! Иснод бўлмаганда хоҳлаган киши хоҳлаган гапини айтган бўлар эди!”. Ислом динида маълумотга эга бўлиш йўллари хусусида батафсил айтиб ўтилган. Хусусан, Нуриддин Собуний Бухорий “ал-Бидоя фи усул ад-дин” асарида шундай дейди: “Илм икки қисмга бўлинади. Бири, қадим илм. Бу Аллоҳ таолонинг илми. Иккинчиси, ҳодис (кейин пайдо бўлган) илм. Кейин пайдо бўлган илм икки турга бўлинади: зарурий ва меҳнат қилиб ўрганиладиган. Зарурий илм бу Аллоҳ таоло бандада унинг меҳнати ва ихтиёрисиз яратадиган илмдир. Масалан, ўзининг бор эканини билиш, очлик, чанқоқлик, лаззат ва оғриқ каби ҳолатидаги ўзгаришларни англаш. Бу ишларни билишда ҳеч нарсага шубҳа қилмайди. Бу турдаги илмни билишда барча тирик мавжудотлар муштаракдир. Меҳнат қилиб ўрганиладиган илм эса, Аллоҳ таоло банданинг меҳнати воситасида бандада яратган илмдир. Бу нарса илмнинг сабабларини тўғридан тўғри ишлатишдир. Илмнинг сабаблари учта: соғлом ҳиссиёт, рост хабар ва ақл ёрдамида фикр юритиш. Ҳиссиётлар бешта: эшитиш, кўриш, ҳидлаш, татиш ва ушлаш. Ҳар бир ҳиссиёт ишлатилганда унинг ёрдамида ўзига хос бўлган ишлар маълум бўлади. Рост хабар икки хил бўлади: биринчиси, мутавотир хабар. Иккинчиси, Пайғамбарларга мўжиза ёрдамида билдирилган хабар. Мутавотир хабар – бу кўп ҳар хил инсонлардан турли ҳолатларда эшитилган гап бўлиб, улар ушбу хабарни айтишда ёлғонга келишиб олганлар деган гумон бўлмайди. Бундай хабаларга тарихда бўлиб ўтган воқеаларни мисол қилиб келтириш мумкин” . Дарҳақиқат, ислом уммати ўз Пайғамбарининг ҳадисларини ўрганишга катта эътибор берди. Бу умматга бошқа умматларга берилмаган хусусият хабарларни санад орқали ривоят қилиш берилди. Мутавотир сўзининг луғавий маъноси: “кетма-кет келувчи”, “пайдар-пай ёғувчи” деган маънони билдиради. Мутавотир ҳадисга уламолар шундай таъриф берганлар: “Ёлғонга келишиб олишлари мумкин бўлмаган даражада кўп ровийдан ривоят қилинган ҳадис мутавотирдир. Яъни: мутавотир шундай ҳадиски, унинг санадидаги ҳар бир табақада жуда кўп ровий ривоят қилган, ана шу ровийларнинг барчаси ривоят қилинган ҳадисни ўзгартиришга келишиб олишлари мумкинлигини ақл инкор этади. Уламолар ҳадис мутавотир даражасида бўлиши учун унда тўртта шарт топилиши керак дейдилар: 1-шарт: Ҳадис жуда кўп ровийдан ривоят қилинган бўлиши керак. Бунда ровийларнинг энг ози қанча бўлиши борасида бир неча фикрлар бўлиб, уларнинг энг эътиборлиси ровийларнинг энг ками ўн киши бўлишидир. 2-шарт: Мана шу кўп ровий ҳадис санадининг барча табақасида топилиши керак. (Яъни: санаднинг ҳар бир табақасида ўнтадан кўп ровий ривоят қилган бўлиши керак) 3-шарт: Ровийларнинг ёлғонга келишиб олишлари одатда иложсиз саналиши керак. 4-шарт: Улар берган хабар ҳисга таянган бўлиши керак. Яъни: ҳадис “эшитдик”, “кўрдик” деб ривоят қилинган бўлиши, “ўйлашимизча”, “айтилишича” деган сўзлар билан ривоят қилинмаган бўлиши керак. Мана шу шартларнинг барчаси топилган ҳадис мутавотир ҳадис ҳисобланади. Мутавотир ҳадис зарурий илмни ифода этади. Яъни: у билан шундай ишончли илм ҳосил бўладики, инсон уни қатъиян тасдиқлаши лозим бўлади, ҳудди кўзи билан кўриб турган нарсасини тасдиқлагани каби. Чунки кўзи билан кўриб турган нарсасини ҳеч бир...

Муфтий ҳазратлари Мавлиди шариф ойи муносабати билан барча юртдошларимизни муборакбод этдилар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни бутун оламларга раҳмат қилиб юборган Аллоҳ таборака ва таолога ҳамду санолар бўлсин! Гўзал ахлоқ, чин инсонийликни умматларига таълим бериб, ўз шахсида намоён этган Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин! Қадрли юртдошлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ўз номимдан Сизларни улуғ айём – Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиул аввал – Мавлид ойи муносабати билан чин қалбдан, самимий муборакбод этамиз. Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, бизни ушбу кунларга етказди. Бу ойда мўмин-мусулмонлар севикли Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада кўпроқ танишга киришадилар, шу мақсадда мавлид маросимларини ўтказадилар, бу борада ёзилган асарларни ихлос билан ўқишни бошлайдилар. Мажлисларда хатми Қуръонлар қилиниб, Мавлид китобларидан байтлар ўқилиб, унинг маънолари халққа тушунтирилади. Сўнгги йилларда Ислом динини равнақ топтириш, диний қадриятларни тарғиб этиш борасида мамлакатимизда жуда кўп ишлар қилинмоқда. Имом Бухорий ва Имом Термизий номларидаги халқаро илмий марказлар, Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси, Ҳадис илми мактаби кабиларнинг ташкил этилгани ва янгидан-янги масжид-мадрасалар очилаётгани шу йўлдаги улкан қадамлар бўлди. Жорий йилда азиз авлиё зот Сузук ота ҳамда марҳум ва мағфур Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид-мажмуалар ҳамда бир қатор янги жомеларнинг қуриб битказилиб, мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилиши халқимиз қалбига катта сурур бағишлади. Бизлар шундай берилган неъматларнинг қадрига етиб, динимиз ривожига кўрсатилаётган шароитларни Аллоҳ таборака ва таолонинг улуғ марҳамати деб қабул қилишимиз, бунинг шукронасини ҳамиша адо этишимиз лозим. Бундай улуғ савобли ишларга бош бўлган муҳтарам Президентимиз ва бу ишларга самимий ёндошган мутасаддиларга мўмин-мусулмон халқимиз номидан чексиз миннатдорлик изҳор қиламиз. Муҳтарам мўмин-мусулмонлар, Мавлид ойида Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот ва саломлар йўллаш лозим. Набий алайҳиссаломга салавот айтишни Аллоҳ таоло Қуръони каримда биз умматларга буюриб, шундай деган: “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!” (“Аҳзоб” сураси 56-оят). “Умматим!” деб яшаган суюкли Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтиш жуда савобли амал ҳисобланиб, унга тарғиботлар бисёрдир. Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта раҳмат йўллайди. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража мартабаси кўтарилади” (Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривоятлари). Яна бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинган: “Ким менга эрталаб ўн марта, кечқурун ўн марта салавот айтса, Қиёмат куни мен уни шафоат қиламан” (Имом Табароний ривоятлари). Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатимизнинг исботи сифатида доимо салавот айтиб юришга одатланишимиз жуда ҳам катта фазилатдир. Ҳар биримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари ва ҳаётларини янада кенгроқ ўрганиб, барча иш ва амалимизда У Зотга эргашиш, хулқларига мувофиқ ҳаёт кечиришимиз керак. Азиз ватандошлар, бу ойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавотлар айтиб, у зотнинг сийратларини мукаммал ўрганишликка Аллоҳ таолонинг Ўзи насиб айласин. Барчангизга Мавлиди шариф ойи муборак бўлсин! Усмонхон АЛИМОВ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Манба: Muslim.uz 382

“ҚУРЪОН ЎҚИНГ”

Аллоҳ таоло бир тоифа инсонларнинг даражасини шундай кўтариб кўйган, ҳаттоки уларни эъзозлаганларни ҳам тақводорлар деб сифатлаган. Уларни танийсизми? Уларни сафига қўшилишни хоҳлайсизми? УНДАЙ БЎЛСА, ҚУРЪОН ЎҚИНГ! “Ким Аллоҳнинг нишонларини улуғласа, бас албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир” (Ҳаж сураси, 32-оят). Оят маъносида “нишонлар” деб таржима қилинган ибора Қуръони каримда “шаоир” деб айтилган бўлиб – нишон, белги, аломат маъноларини англатади. Қайси нарсаки бизга Аллоҳни эслатса – у Аллоҳнинг шиоридир. Бир масжидни кўрганимизда, бу Аллоҳнинг уйи деган фикр ҳаёлимизга келиб, бизга Аллоҳни эслатади. Демак, бу Аллоҳнинг шиоридир. Бир қорини кўрсак, у Аллоҳнинг каломини ёдлаган деймиз, у бизга Аллоҳни эслатяпти. Бу ҳам Аллоҳнинг шиоридир. Шундай экан, уни эъзозлаш оятда айтилганидек, қалбда тавқони борлигига далолат қилади. Сиз касодга учрамайдиган тижорат билан шуғулланмоқчимисиз? Яна фойдани тўлиқ олмоқчимисиз? УНДАЙ БЎЛСА, ҚУРЪОН ЎҚИНГ! “Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, биз уларга ризқ қилиб берган нарсаларда махфий ва ошкора инфоқ қилганлар харгиз касодга учрамайдиган тижоратдан (ажру-савобдан) умидвордирлар. Чунки, У Зот (Аллоҳ) уларга ажрларини тўлиқ қилиб берур ва Ўз фазлидан зийода ҳам қилур. Албатта, У ўта мағфиратли ва Шакур (оз амал учун кўп савоб берувчи)дир” (Фотир сураси, 29-30 оятлар). Юқорида сифатланган инсонлар Аллоҳ таоло билан савдолашмоқдалар. Аллоҳ таоло билан тижорат қилганлар ҳеч қачон касодга учрамаганлар ва учрамайдилар ҳам. Сиз бу умматнинг энг афзал кишиси бўлишни хоҳлайсизми?! УНДАЙ БЎЛСА, ҚУРЪОН ЎҚИНГ! Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръондан таълим олиб, бошқаларга ҳам ўрагатган кишидир”, дедилар (Имом Бухорий ривояти). Сиз улуғ фаришталар билан бир сафда бўлишни хоҳлайсизми?! УНДАЙ БЎЛСА ҚУРЪОН ЎҚИНГ! Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуръонни моҳирлик ила, яъни лафзларини ўз ўрнидан чиқариб тиловат қилгувчи киши мукаррам, итоатгўй фаришталар билан биргадир. Энди ким Қуръонни машаққат билан ўқиса икки ажр бўлади”, дeдилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Сиз қиёмат кунида шафоат қилинишни истайсизми? УНДАЙ БЎЛСА, ҚУРЪОН ЎҚИНГ! Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ солаллоҳи алайҳи васаллам: “Қуръон ўқинглар, чунки у (Қуръон) қиёмат кунида ўқигувчиларга шафоатчи бўлади”, дeб айтганларини эшитдим” (Имом Муслим ривояти). Аллоҳ таоло ота-онангизга қиёмат кунида нури дунё ҳаётидаги қуёшнинг нуридан ҳам яхшироқ бўлган тож кийдиришини хоҳлайсизми? УНДАЙ БЎЛСА, ҚУРЪОН ЎҚИНГ! Муъоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки Қуръонни ўқиса ундаги нарсага амал қилса, Қиёмат кунида Аллоҳ таоло унинг ота-онасига нури дунё ҳаётидаги қуёшнинг нуридан-да яхшироқ бўлган тожни кийдиради. Унга (Қуръонга) амал қилган киши борасида нима дeб ўйлайсизлар”, дeдилар” (Имом Абу Довуд ривояти). Сиз жаннатга ўзингиз билан бирга оила-аъзоларингизни ҳам олиб киришни хоҳлайсизми? Қуръон ўқинг ва ундаги аҳкомларнинг ҳалолини ҳалол, ҳаромини ҳаром дeб амал қилинг! Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи ва саллам: “Кимки Қуръонни ўқиса, унинг ахлоқини ўзида намоён этса, ҳалолини ҳалол, ҳаромини ҳаром дeса, Аллоҳ таоло уни шу иши сабабидан жаннатга киритади. Ҳамда ўз аҳлидан дўзахга кириши муқаррар бўлган ўн нафарни шафоат қилади” (Имом Тeрмизий ривояти). Бир ҳарф ўқиб ўнта савоб олишни хоҳлайсизми?! УНДАЙ БЎЛСА ҚУРЪОН ЎҚИНГ! Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, (номаи аъмолига) битта яхшилик ёзилади. Ҳар бир яхшилик ўн баробар мислича қилиб бeрилади. Мeн “алиф,...
1 438 439 440 441 442 698