Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси ахолисига ахборот-кутубхона хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида” ги ПҚ-4354-сонли қарорининг ижроси юзасидан “INFOLIB-2019” – VIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доираси ўтказилаётган Ислом цивилизация маркази директори ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур билан “Таржима ва тафсир ифтихори” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда ТИИ матбуот котиби А.Абдуазимов, Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчилари И.Убайдуллаев, С.Қурбонов ҳамда 1-курс талабалари иштирок этди. Тадбир аввалида Ислом цивилизация маркази директори ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари сўзга чиқиб, илмий фаолияти ҳақида батафсил маълумот бериб, тингловчилар томонидан мавзуга оид берилган саволларга атрофлича жавоб берди. Шунингдек, Имом Термизий илмий-тадқиқот маркази директори У.Уватов тадбир иштирокчиларига юртимиздан етишиб чиққан таржимонлар ҳақида маълумот бериб, шайх ҳазратлари уларнинг гултожи эканлигини таъкидлаб ўтди. Талабалар тафсир ва таржима илми борасида етарлича маълумотга эга бўлди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов 274
2019/2020 ўқув йилида институт раҳбар ва ходимларининг талабалар билан очиқ мулоқот қилиш жадвалига асосан, жорий йилнинг 1 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 4 курс талабалари учун ташкил этилган очиқ мулоқотда маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангиров, Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи в.б. А.Олимов, куратор О.Ҳошимов иштирок этди. Ташкил этилган очиқ мулоқот савол жавобларга бой тарзда ўтди. Муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан талабалар томонидан таклифлар берилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими 281
Имом Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу: “Модомики одамлар орасида ҳадис талабида юрганлар бор экан, улар яхшиликда бардавом бўладилар. Агар улар илмни ҳадиссиз талаб қилгудек бўлсалар, барбод бўладилар”, “Аллоҳнинг динида ўз раъйингиз билан асло бир сўз айта кўрманг. Суннатга эргашинг, чунки ким суннатдан четга чиқса, адашади”, деганлар. Имом Шофеий: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис ривоят қилатуриб, ундан бошқа гапни айтадиган бўлсам, мени қайси ер кўтаради”, деганлар. Имом Молик: “Суннат Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаси кабидир. Ким унга миниб олса, нажот топади, ким унга минмаса, чўкиб кетади”, деганлар Имом Аҳмад: “Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирон ҳадисларини рад қилса, ўзини ҳалокат ёқасига ташлабди”, деганлар. Имом Нававий ўзларининг “Ал-Азкор” китобида “Муҳаддис, фақиҳ ва улардан бошқа уламолар: “Фазоилул аъмол, тарғиб ва тарҳиб масаласида заиф ҳадисга агар у мавзуъ бўлмаса амал қилиш жоиз ва мустаҳабдир. Аммо ҳалол ва ҳаром, бай, никоҳ, талоқ ва шу каби ишларда заиф ҳадисга амал қилинмайди” дейишган”. Заиф ҳадисларнинг нима эканини тўғри тушуниб олишимиз учун, аввало, саҳиҳ ҳадиснинг илмий таърифини билишимиз лозим бўлади. Саҳиҳ ҳадис адолат ва забт шартларига эга бўлган ровийларнинг узлуксиз санад билан, шозз ва иллатдан узоқ ривоят қилган ҳадисларидир. Заиф ҳадис саҳиҳ ёки ҳасан ҳадиснинг шартларидан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлмаган ҳадисдир. Жумҳур уламолар саҳиҳ ҳадиснинг шарти бешта эканига иттифоқ қилишган. Санаднинг муттасиллиги. Ровийнинг адолати собит бўлиши. Ровий забтининг собит бўлиши. Санад ва матннинг шоззликдан ҳоли бўлиши. Санад ва матннинг путур етказувчи иллатдан холи бўлиши. Булардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлмаса, ҳадис заиф ҳисобланади. Заиф деб ҳукм қилинишига кўпроқ ровийнинг шахсияти, ҳадис санадидаги нуқсони сабаб бўлади. Ҳадиснинг заиф ёки заиф эмаслигини аниқ билиш зарур. Бунинг учун ровийнинг сиқалиги (ишонарлилиги) борасида муҳаддислар орасидаги ихтилофларни билиш лозим. Чунки ровий ва ҳадис ҳақида берилаётган ҳукмлар олимларнинг шахсий ижтиҳодига боғлиқ. Кимдирнинг эътиборида заиф бўлган ровий, бошқа бир олимга кўра сиқа бўлади. Бир олим заиф ҳисоблаган ҳадис бошқа олимга кўра саҳиҳ ёки ҳасан бўлиши мумкин. Заиф ҳадисга амал қилиш борасида олимлар орасида ҳар даврда турлича фикрлар баён қилинган. Ушбу фикрларни уч гуруҳга умумлаштириш мумкин: Ҳеч қандай масалада заиф ҳадисга амал қилиш мумкин эмас, хоҳ ҳалол-ҳаромга, хоҳ амалларнинг фазилатига оид мавзуларда бўлсин, заиф ҳадисга амал қилинмайди. Бу фикрни Яҳё ибн Майн, Абу Шома Абдураҳмон ибн Исмоил, Абу Бакр ибн ал-Арабий, Ибн Ҳазм каби олимлар айтишган. Аҳком масалаларида эмас, балки амалларнинг фазилатига оид масалаларда заиф ҳадисларга амал қилиш жоиздир. Бу фикрга ижмо (олимларнинг иттифоқи) қилинган. Ибн Салоҳ тарғиб ва тарҳиб (ёмонликлардан қайтариш) мавзуларида заиф ҳадис ривоят қилишни жоиз дейди. Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ амалларнинг фазилатига оид масалаларда амал қилинадиган заиф ҳадисга учта шарт қўяди: 1) Ҳадис жуда ҳам заиф бўлмаслиги; 2) Ислом дини тамойилларидан бирига уйғун бўлиши; 3) Амал қилинаётган заиф ҳадиснинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга оид эканлиги хусусида эҳтиёт бўлиш ва ҳадиснинг субутига қатъий ишонмаслик шарт, чунки заиф ҳадис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга оид бўлмаслиги ҳам мумкин. Замонамизнинг кўзга кўринган уламоларидан Юсуф Қарзовий юқоридаги уч шартни етарли ҳисобламай, уларга яна икки шартни илова қилади: 1) Ақл, дин ва тил жиҳатидан қабул қилиб бўлмайдиган муболағалардан ҳамда қўрқитишлардан холи бўлиши. 2) Ўзидан кучлироқ бошқа бир шаръий далилга зид келмаслиги лозим. III. Баъзи шартлар билан...
Ислом дини Пайғамбарларнинг охиргиси Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам орқали инсониятга тўғри йўл кўрсатувчи маёқ сифатида юборилар экан ҳаётнинг барча жабҳаларида ўз таълимотини келтириб ўтган. Ислом дини туфайли инсоният янгидан-янги илм-фан эшикларини очди. Бу илм-фан эшиги хоҳ дунёвий, хоҳ ухровий бўлсин инсониятга фойда келтиради. Ислом дини туфайли ихтиро қилинган илмлар қаторига Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини бизгача етиб келишини ўрганадиган “ҳадис истилоҳлари” илмини мисол қилиб келтириш ўринли. Хусусан, Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейди: “Иснод диндандир! Иснод бўлмаганда хоҳлаган киши хоҳлаган гапини айтган бўлар эди!”. Ислом динида маълумотга эга бўлиш йўллари хусусида батафсил айтиб ўтилган. Хусусан, Нуриддин Собуний Бухорий “ал-Бидоя фи усул ад-дин” асарида шундай дейди: “Илм икки қисмга бўлинади. Бири, қадим илм. Бу Аллоҳ таолонинг илми. Иккинчиси, ҳодис (кейин пайдо бўлган) илм. Кейин пайдо бўлган илм икки турга бўлинади: зарурий ва меҳнат қилиб ўрганиладиган. Зарурий илм бу Аллоҳ таоло бандада унинг меҳнати ва ихтиёрисиз яратадиган илмдир. Масалан, ўзининг бор эканини билиш, очлик, чанқоқлик, лаззат ва оғриқ каби ҳолатидаги ўзгаришларни англаш. Бу ишларни билишда ҳеч нарсага шубҳа қилмайди. Бу турдаги илмни билишда барча тирик мавжудотлар муштаракдир. Меҳнат қилиб ўрганиладиган илм эса, Аллоҳ таоло банданинг меҳнати воситасида бандада яратган илмдир. Бу нарса илмнинг сабабларини тўғридан тўғри ишлатишдир. Илмнинг сабаблари учта: соғлом ҳиссиёт, рост хабар ва ақл ёрдамида фикр юритиш. Ҳиссиётлар бешта: эшитиш, кўриш, ҳидлаш, татиш ва ушлаш. Ҳар бир ҳиссиёт ишлатилганда унинг ёрдамида ўзига хос бўлган ишлар маълум бўлади. Рост хабар икки хил бўлади: биринчиси, мутавотир хабар. Иккинчиси, Пайғамбарларга мўжиза ёрдамида билдирилган хабар. Мутавотир хабар – бу кўп ҳар хил инсонлардан турли ҳолатларда эшитилган гап бўлиб, улар ушбу хабарни айтишда ёлғонга келишиб олганлар деган гумон бўлмайди. Бундай хабаларга тарихда бўлиб ўтган воқеаларни мисол қилиб келтириш мумкин” . Дарҳақиқат, ислом уммати ўз Пайғамбарининг ҳадисларини ўрганишга катта эътибор берди. Бу умматга бошқа умматларга берилмаган хусусият хабарларни санад орқали ривоят қилиш берилди. Мутавотир сўзининг луғавий маъноси: “кетма-кет келувчи”, “пайдар-пай ёғувчи” деган маънони билдиради. Мутавотир ҳадисга уламолар шундай таъриф берганлар: “Ёлғонга келишиб олишлари мумкин бўлмаган даражада кўп ровийдан ривоят қилинган ҳадис мутавотирдир. Яъни: мутавотир шундай ҳадиски, унинг санадидаги ҳар бир табақада жуда кўп ровий ривоят қилган, ана шу ровийларнинг барчаси ривоят қилинган ҳадисни ўзгартиришга келишиб олишлари мумкинлигини ақл инкор этади. Уламолар ҳадис мутавотир даражасида бўлиши учун унда тўртта шарт топилиши керак дейдилар: 1-шарт: Ҳадис жуда кўп ровийдан ривоят қилинган бўлиши керак. Бунда ровийларнинг энг ози қанча бўлиши борасида бир неча фикрлар бўлиб, уларнинг энг эътиборлиси ровийларнинг энг ками ўн киши бўлишидир. 2-шарт: Мана шу кўп ровий ҳадис санадининг барча табақасида топилиши керак. (Яъни: санаднинг ҳар бир табақасида ўнтадан кўп ровий ривоят қилган бўлиши керак) 3-шарт: Ровийларнинг ёлғонга келишиб олишлари одатда иложсиз саналиши керак. 4-шарт: Улар берган хабар ҳисга таянган бўлиши керак. Яъни: ҳадис “эшитдик”, “кўрдик” деб ривоят қилинган бўлиши, “ўйлашимизча”, “айтилишича” деган сўзлар билан ривоят қилинмаган бўлиши керак. Мана шу шартларнинг барчаси топилган ҳадис мутавотир ҳадис ҳисобланади. Мутавотир ҳадис зарурий илмни ифода этади. Яъни: у билан шундай ишончли илм ҳосил бўладики, инсон уни қатъиян тасдиқлаши лозим бўлади, ҳудди кўзи билан кўриб турган нарсасини тасдиқлагани каби. Чунки кўзи билан кўриб турган нарсасини ҳеч бир...
41. Имом Абу Наср Абдурраҳим ибн Абдулкарим ибн Ҳавозин Қушайрий раҳматуллоҳи алайҳи (514-ҳижрий санада вафот этганлар) «Ат-тазкиратуш шарқийя»да айтадиларки: فإن قيل أليس الله يقول: الرحمن على العرش استوى (سورة طه – 5) فيجب الأخذ بظاهره قلنا: الله يقول أيضا: وهو معكم أين ما كنتم (سورة الحديد – 4) ويقول: ألآ إنه بكل شيئ محيط (سورة فصلت – 54) فينبغي أيضا أن نأخذ بظاهر هذه الآيات حتى يكون على العرش وعندنا ومعنا ومحيطا بالعلم محدقا به بالذات في حالة واحدة والواحد يستحيل أن يكون بذاته في حالة واحدة بكل مكان. قالو: قوله تعالى: وهو معكم – يعني بالعلم و: بكل شيئ محيط – إحاطة العلم قلنا: وقوله تعالى: على العرش استوى – قهر وحفظ وأبقى Агар: Аллоҳ таоло «Раҳмон Аршга истиво қилди» («Тоҳо» сураси, 5-оят) деган эмасми, демак оятнинг зоҳирини олиш вожиб бўлади дейишса, биз: Аллоҳ таоло яна: «У қаерда бўлсангиз ҳам сиз билан биргадир» («Ҳадид» сураси, 4-оят) ва: «Албатта, У зот ҳар бир нарсани иҳота қилгувчидир» («Фуссилат» сураси, 54-оят) деган, демак ушбу оятларнинг ҳам зоҳирини олишимиз, натижада эса Аллоҳ бир ҳолатнинг ўзида Аршнинг устида, бизнинг ҳузуримизда, биз билан бирга, илм билан иҳота қилган ҳолда, Зотан қамраб олган бўлиши бар лозим бўлади, бир зотнинг ҳамма ерда бир ҳолатда зотан бўлиши эса ақлга тўғри келмайди деймиз. «У сизлар билан биргадир» дегани илм жиҳатдан, «барча нарсани иҳота қилувчидир» дегани билишни иҳота қилиш дегани дейишса, Аллоҳ таолонинг «Аршга истиво қилди» деган сўзи ҳам ҳукмрон бўлди, сақлади ва боқий қолди деганидир деймиз. 42. Ибн Рушд номи билан машҳур аллома шайх Абул Валийд Муҳаммад ибн Аҳмад Қозий Моликий раҳматуллоҳи алайҳи (520-ҳижрий санада вафот этганлар) айтадилар: والاستواء معناه استولى وقيل القهر وغلبة Истивонинг маъноси эгаллади дегани. Ҳукмронлик ва ғалаба маъносида деган гаплар ҳам бор (Ибн Ҳож моликий «Ал-мудхал»да келтирган). 43. Аллома ва фақиҳ Абу Сано Маҳмуд ибн Зайд Ломиший Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (522-ҳижрий санада вафот этганлар) «истиво» ояти ҳақида шундай деганлар: فيحمل على الاستيلاء دفعا للتناقض وإنما خص العرش بالذكر تعظيما له كما خصه بالذكر في قوله تعالى: وهو رب العرش العظيم (سورة التوبة – 129) وإن كان هو رب كل شيء Хабарларнинг бир-бирига зид бўлиб қолишидан сақланиш учун ҳам ушбу сўзга эгаллаш маъноси берилади. Аллоҳ таоло барча нарсаларнинг Робби бўлгани ҳолда Ўз каломида «У улуғ Аршнинг Роббидир» деб Аршни алоҳида зикр қилиб хослагани каби, бу оятда ҳам Аршни улуғлаш учун алоҳида зикр қилиб хослаган («Ал-баён фий шарҳи сифотир-Раҳмон», Абул Қосим Ҳиндий). 44. Мавлоно Абул Қосим Исмоил ибн Муҳаммад Асбаҳоний раҳматуллоҳи алайҳи (535-ҳижрий санада вафот этганлар) «Ал-муфрадот»да шундай ёзадилар: متى عدى الاستواء ب“على“ اقتضى معنى الاستيلاء Ҳар қачон истиво лафзи «алаа» қўшимчаси билан келса, эгаллади деган маънони тақозо қилади. 45. Имом Абу Ҳафс Умар Насафий раҳматуллоҳи алайҳи (537-ҳижрий санада вафот этганлар) «Ақоид» китобида айтганлар: ولا يتمكن في مكان ولا يجري عليه زمان Аллоҳ бирор маконга жойлашмаган, Унга замон жорий бўлмайди. 46. Қози Иёз ибн Мусо ибн Иёз Яҳсабий Моликий раҳматуллоҳи алайҳи (544-ҳижрий санада вафот этганлар) «Машориқул-анвор алаа сиҳоҳил-осор» китобида «истиво» ояти ҳақида шундай деганлар: هو إظهار لآياته لا مكان لذاته У Аллоҳнинг зотининг маконини эмас, балки У зотнинг мўъжизаларини изҳор қилишдир. Яна айтганларки: لا خلاف بين المسلمين...