islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

3-ҳадис. Намозда ўнг қўлни чап қўлнинг устига қўйиш ҳақида

حدثنا عبد الله بن مسلمة عن مالك عن أبي حازم عن سهل بن سعد قال كان الناس يؤمرون أن يضع الرجل اليد اليمنى على ذراعه اليسرى في الصلاة قال أبو حازم لا أعلمه إلا ينمي ذلك إلى النبي Абдуллоҳ ибни Маслама Моликдан у Аби Ҳозимдан у Саҳл ибн Саъднинг шундай деганини ривоят қилади: “Инсонлар намозда ўнг қўлларини чап билакларини устига қўйишликка буюрилар эдилар.” Абу Ҳозим айтади: “Саҳл ибни Саъд бу гапларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берганлар”. Шарҳ: Бу ҳадисда ўнг қўлни чап билагининг айнан қаерига қўйишлиги айтилмаган. Лекин Абу Довуд ва имом Насоийлар Воилдан ривоят қилган ҳадисда: “Сўнг ўнг қўлни чап кафтининг устига қўяди”–дейилган . Намозда қўлни қўл устига қўйиш борасида ҳам турли фикрлар мавжуд. Аввало қўлни қўйишликнинг аслидаги ихтилофлар. Бизнинг мазҳабимиз шунингдек, имом Шофеъий, Аҳмад, Исҳоқ ва аҳли илмларнинг барчаси қўлни қўйишликни тасдиқлаганлар. Бу Али, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолардан ҳам шундай ривоят қилинган. Имом Термизий айтадилар: “Бу ҳукмга саҳобалар, тобеъийнлар ва улардан кейинги аҳли илмлар ҳам амал қилганлар”. Ибни Мунзир, Ҳасан Басрий ва ибн Сирийнлар Абдуллоҳ ибн Зубайрни намозда қўлларини ирсол – тушурганликларини ривоят қилганлар. Шунингдек, имом Моликдан келган машҳур ривоятда ҳам: “Ирсол қилади (қўлни тушуради). Агар узоқ туриб қўллари чарчаса шунда ўнг қўлини чап қўли устига қўяди” – дейилган. Имом Авзаъий: “Намозхон қўлларини қўйиш ёки уларни ирсол қилишликда ихтиёрлидир”–деган. Уларга қарши бизнинг ҳужжат қилиб келтирадиган бир неча ҳадисларимиз бор. Жумладан, Абу Довуд, Насоий ва ибн Можалар ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Абдуллоҳ ибн Масъуд намоз ўқиётиб чап қўлини ўнг қўлини устига қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни кўриб, Абдуллоҳ ибн Масъуднинг ўнг қўлини чап қўли устига қўйдилар” . Иккинчидан қўлни қўйишнинг сифати борасидаги турли хиллик. Бунда ўнг кафтининг ички қисми чап қўлнинг устида бўлади, шунда чап билак ўнг кафтининг ўртасида бўлади. Исбижобий айтади: “Имом Абу Юсуфнинг фикрича, ўнг қўли билан чап қўлининг билагини ушлайди.” Имом Муҳаммад ҳам ҳудди шундай бўлишлигини айтганлар. “Муфийд”да келишича: “Чап қўлининг билагини ўнг қўлнинг жимжилоқ ва бош бармоқлари билан ушлайди. Мана шу гап кўпчилик ихтиёр қилган гапдир”. “Дироя” асарида имом Шофеъий ва имом Аҳмадларнинг: “Ўнг кафти билан чап тирсагини ушлайди” – деганликлари ривоят қилинган. Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммадлар бошқа бир ривоятда: “Ўнг қўл бармоқларини чап билаги устига ёйиб қўяди” – деганлар. Кўпчилик уламоларимиз бу ва юқоридаги имомайнларнинг ривоятларини бир–бирига мувофиқлаштириб жамлашликни афзал билганлар. Учинчидан қўлни қаерга қўйишлик борасидаги ихтилофлар. Бизнинг мазҳабимизда қўлни киндик остига қўйилади. Имом Шофеъий: “Қўллар кўкрак устига қўйилади” – деганлар. Имом Шофеъий бу сўзларига Воил ибн Ҳажардан ривоят қилинган ҳадисни далил қилиб келтирадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим. У зот кўкрагига ўнг қўлини чап қўли устига қилиб қўйдилар”. Ҳидоянинг соҳиблари қуйидаги гаплари билан уларга раддия берадилар: “Киндик остига ўнг қўлни чап қўл устига қилиб қўйиш суннатдандир” . Муаллиф айтадилар: “Бу гап Али ибн Абу Толибнинг гаплари бўлиб, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иснодини беришлик тўғри бўлмайди” . Бироқ Абу Амр: “Билингки агар саҳобий суннат сўзини қайдламасдан мутлоқ айтса, унда бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ҳисобланади”– деганлар. Тўртинчидан қўлни қўйишлик вақти борасидаги ихтилофлар. Бу борадаги саҳиҳ гап шуки ҳар бир суннат (вожиб) зикрлар мавжуд бўлган...

Нуҳ алайҳиссалом ва тўфон ҳақида

(2-қисм) Нуҳ алайҳиссалом қавмига Аллоҳнинг азоби унинг пайғамбарлик даври бошланганидан тўққиз юз эллик йилдан кейин юборилган. Бу азоб, Аллоҳ Таоло Қуръони каримда баён қилганидек, Нуҳ қавми иймонга келмагани ва гуноҳга ботганликлари сабаб сув тошқини шаклида юборилди: وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا نُوحاً إِلَى قَوْمِهِ فَلَبِثَ فِيهِمْ أَلْفَ سَنَةٍ إِلَّا خَمْسِينَ عَاماً فَأَخَذَهُمُ الطُّوفَانُ وَهُمْ ظَالِمُونَ “Ва, батаҳқиқ, биз Нуҳни қавмига Пайғамбар этиб юбордик. Бас, у улар ичида эллик йили кам минг йил турди. Сўнгра уларни золим бўлган ҳолларида тўфон олди” (Анкабут сураси, 14-оят). Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмини ҳақиқат йўлига чорлагач, улар оятларни ва уни мазхаралаб иймонга келмагандан сўнг, Аллоҳдан азоб юборишини сўради: وَقَالَ نُوحٌ رَّبِّ لَا تَذَرْ عَلَى الْأَرْضِ مِنَ الْكَافِرِينَ دَيَّاراً .إِنَّكَ إِن تَذَرْهُمْ يُضِلُّوا عِبَادَكَ وَلَا يَلِدُوا إِلَّا فَاجِراً كَفَّاراً  “Ва Нуҳ: «Эй Роббим, ер юзида кофирлардан бирорта ҳам ҳаракатланувчини қўймагин. Албатта сен уларни тек қўйсанг, бандаларингни адаштирурлар ва фожиру кофирдан бошқа туғмаслар” (Нуҳ сураси, 26-27). Аммо шунга қарамай, у одамларга яхши муомила қилар ва уларга қўлидан келганча ёрдам берарди. Бироқ, улар чироқ атрофида учиб юрган парвоналар каби ўзларини оловга отиб Нуҳ алайҳиссаломни масхара қилишда ва таҳқирлашда давом этдилар. Сўнг, Аллоҳ унга ваҳий юборди: وَأُوحِيَ إِلَى نُوحٍ أَنَّهُ لَن يُؤْمِنَ مِن قَوْمِكَ إِلاَّ مَن قَدْ آمَنَ فَلاَ تَبْتَئِسْ بِمَا كَانُواْ يَفْعَلُونَ .وَاصْنَعِ الْفُلْكَ بِأَعْيُنِنَا وَوَحْيِنَا وَلاَ تُخَاطِبْنِي فِي الَّذِينَ ظَلَمُواْ إِنَّهُم مُّغْرَقُونَ “Ва Нуҳга: «Қавмингдан аввал иймон келтирганлардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмас ва уларнинг қилмишларидан қайғуга тушмагин. Бизнинг риоятимиз ва ваҳиймиз ила кема ясагин ҳамда зулм қилганлар тўғрисида Менга гап очмагин, албатта, улар ғарқ бўлгувчилардир», деб ваҳий қилинди” (Ҳуд сураси, 36-37). Нуҳ алайҳиссалом кема ясагач, бу ердаги одамларни ташлаб кета олмади ва уларни кемага чиқариб олдилар. Аммо шунда ҳам баъзи одамлар Нуҳ алайҳиссаломни масхаралашда, унга итоатсизлик қилишда давом этдилар. Улар кемада турли номақбул ишларни қила бошладилар. Кемани ҳожатхонага айлантирдилар. Бунга жавобан, Аллоҳ таоло уларга бедаво касаллик юборди. Ва кунларнинг бирида, ушбу касалликка чалинган бир киши кемадан пастга қарайман деб, сирғаниб, сувга тушиб кетди. У сувдан чиқгач, ўзида касаллик йўқлигини сезиб қолди. Қавмнинг бошқа аъзолари ҳам касалликдан халос бўлиш учун кемадаги ахлатларни ўз қўллари билан тозалай бошладилар. Шундан сўнг, тез орада тўфон келиб Нуҳ қабиласининг барча кофирларини сувга ғарқ қилди. Сувга ғарқ бўлганлар орасида Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли Канъон ҳам бор эди, у отасининг чорловига қарамасдан, кемага чиқмай тўфондан омон қолиш мақсадида тоғнинг тепасига чиқмоқчи бўлди. Кема тахминан олти ой сузди. Бироқ, барча захиралар тугаб борар эди. Шундан сўнг, Нуҳ алайҳиссалом бўш қопларни тупроқ ва қум билан тўлдирди ва уларни ўз қўллари боғлаб қўйди. Халталар очилганда, одамлар қопларнинг ичида саёҳатни давом эттиришга ва манзилларига етиб олишга етадиган озиқ-овқат борлигини кўрдилар. Нуҳ алайҳиссалом ўз манзилига етганларида, Аллоҳнинг марҳамати билан шу куннинг ўзида турли хил мевали дарахтларни экдилар. Маълумотларга кўра, бу жой ҳозирги Ироқ ҳудудининг Куфа шаҳрига тўғри келади. Интернет маълумотлари асосида Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев 451

Нуҳ алайҳиссаломга берилган ўнта хусусият

(1-қисм) Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломга ўнта хусусиятни берди: У зот “Улул азм” пайғамбарларнинг биринчиси эди; Унинг шариати аввалги шариатни бекор қилди; Идрис ва Шис алайҳиссаломларнинг шариатларини тўхтатиб, Нуҳ алайҳиссалом ўз шариатини давом эттирди; У инсониятнинг иккинчи отаси деб эътироф этилади; У ҳамма одамларга пайғамбар қилиб юборилган; Қиёмат куни Нуҳ алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин қабрдан тирилади; У пайғамбарлар орасида энг узоқ умр кўрган пайғамбар ҳисобланади. Ҳатто, 950 ёшида ҳам унинг барча тишлари бутун эди, сочлари оқармаган ва танаси заифлашмаган эди; У бутун умрини одамларни Ҳаққа даъват қилишга бағишлаган; Ҳар куни етти юз ракъат намоз ўқиган; Одамлар уни жиннига чиқаришди, лекин У зот уларни иймонга чақиришда давом этди. У кечалари одамларнинг эшикларини тақиллатар ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиб иймонга чақирар эди. Қавми уни мажнун деб масхара қилишарди. Унинг чақириғига жавобан қалблари тошдан ҳам қаттиқ одамлар унга тош отиб азоб бердилар. Нуҳ алайҳиссалом ҳамма нарсага бардош берди. Бир гал, унга шунчалик кўп тош отдиларки, тошлар унинг устига  қабрга ўхшаб уюлиб қолганди. Уни ўлди деб одамлар тарқаб кетишди. Аммо Жаброил алайҳиссалом пайдо бўлиб, уни тошлар тагидан тортиб олди. Тонг отганда, у яна одамларга “Эй қавмим! “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деб айтинглар, дея даъватини давом эттирди. Хабар қилинишича, унинг қавми зодагонлари орасида Қусай исмли кекса одам бор эди. Унинг Жаруд исмли ўғли бўлиб, бир куни ўғлини қўлларидан ушлаб, Нуҳ алайҳиссаломнинг ҳузурига олиб келди. Ва ўша ерда ўғлига “эй ўғлим, бу ақлдан озган одамнинг ёлғон, тўқима сўзларига ишонишдан эҳтиёт бўл ва ҳеч қачон ота-бобонгнинг динини тарк қилма. Унга қанчалик куч-қувват соҳиби эканингни кўрсатиб қўйгин”, деди. Ўғил дарҳол отасининг таёғини ушлаб, пайғамбарнинг муборак бошига урди, шунда юзи ва соқолига қон оқди. Нуҳ алайҳиссалом Аллоҳга ибодат қилиб: “Эй Роббим! Қара, қулларинг мен билан қандай муомила қилмоқдалар. Уларга ҳақиқат йўлини кўрсат. Агар улар ҳидоятга келмаса, менга сабр бер. Агар улар орасида ҳеч бўлмаганда битта одам менинг даъватимга эргашадиган бўлса, менга хабар бер”, деб дуо қилди. Аллоҳ таоло Нуҳга: «Қавмингдан аввал иймон келтирганлардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмас ва уларнинг қилмишларидан қайғуга тушмагин (Ҳуд сураси, 37), деб жавоб берди.  Нуҳ алайҳиссалом: “Роббим! Ҳақиқатан ҳам, уларнинг авлодлари орасида иймон келтирадиган бирон кимса чиқмайдими?” деб сўради. Аллоҳ таоло: “Бу оталар сулбидан ва бу оналар раҳмидан иймон келтирган ҳеч ким туғилмайди”, деди. Буларни эшитиб Нуҳ алайҳиссалом уларнинг иймон келтиришидан умидини узиб “Эй Роббим! Ер юзида битта ҳам иймонсиз одамни қолдирмагин, ҳаммасини ҳалок қил!”, деб илтижо қилди ва дуоси қабул бўлди. Аллоҳ таоло Нуҳга: “Бизнинг риоятимиз ва ваҳиймиз ила кема ясагин ҳамда зулм қилганлар тўғрисида Менга гап очмагин, албатта, улар ғарқ бўлгувчилардир», деб ваҳий қилинди” (Ҳуд сураси, 37). Ривоят қилинишича, Аллоҳ Нуҳ алайҳиссаломга кема ясашни буюрганида, у: “кема нима?”, деб сўради. Аллоҳ таоло: “бу сув устида сузадиган ёғоч “уй””, деб жавоб берди. “Атрофимда сув йўқ-ку, қайси сув ҳақида айтаяпсан?”, дея яна сўради Нуҳ. Аллоҳ: “бу сувни мен юбораман. Барча иймонсиз бандалар ўша сувга ғарқ бўладилар”, деди. “Эй Роббим, мен кемани қайси дарахтдан ясайман?”, дея сўради пайғамбар. Аллоҳ Жаброилни жаннатдаги бир нечта кўчатлар билан Нуҳнинг ҳузурига юборди. Нуҳ алайҳиссалом бу дарахтларни экди ва Аллоҳнинг амрини кутди. Шундай қилиб, қирқ йил ўтди. Бу йилларда...

2-ҳадис. Намоз бошлашда икки қўлнинг кўтарилиши ҳақида

حدثنا عبد الله بن مسلمة عن مالك عن بن شهاب سالم بن عبد الله عن أبيه أنَ رسول الله كان يرفع يديه حذو منكبيه إذا افتتح الصلاة Абдуллоҳ ибни Маслама Моликдан у ибн Шиҳобдан у Солим ибн Абдуллоҳдан у эса отасидан ривоят қилади: “Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар намозга киришсалар икки қўлларини елкалари баробарида кўтарардилар”. Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган фойдаларининг биринчиси намозга киришаётганда қўлни елкалар баробарида кўтариш. Ибни Мунзир айтадилар: “Уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга киришаётган пайтларида қўлларини кўтарганликлари борасида ҳеч қандай ихтилоф қилмаганлар”. Шарҳул Муҳаззаб асарида: “Мусулмон уммати биринчи такбир айтилаётганда қўлларни кўтаришликка ижмо қилишган”– дейилган. “Фатавои Қаффол” китобида: “Абул Ҳасан Аҳмад ибни Сайёр Марвазий шундай деган: Агар намозхон намозга киришаётган пайтда қўлларни кўтармаса намози дуруст бўлмайди. Чунки бу такбир вожибдир. Шунга мувофиқ қўлларни кўтариш ҳам вожиб бўлади. Қолган такбирлар эса бундай эмас (яъни вожиб эмас). Шунинг учун уларда қўллар кўтарилмайди.” Ибни ҳазм айтадилар: “Намозни аввалида қўлларни кўтаришлик фарздир. У амалсиз намоз дуруст бўлмайди”. Бу гап имом Авзаъийдан ҳам ривоят қилинган. Уламолар қўлларни қўтаришни кайфияти борасида турлича йўналишга юрганлар. Имом Таҳовий бу борада: “Қўлларни бармоқларини ёзиб кафтининг ички тарафини қиблага юзлантирган ҳолатда кўтаради”– деганлар. “Муҳит” китобида: “Бармоқларнинг орасини очиб юбормайди”– дейилади. Имом Мовардий: “Ҳар иккала кафтнинг ички тарафларини бир–бирига қаратади”–деган. Саҳнун раҳимаҳуллоҳдан кафтларнинг ташқи тарафини юқорига, ички тарафини эса пастга қаратишлиги ривоят қилинган. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бармоқларнинг орасини бир–бирига ўта ёпиштириб, ёки уларни бир–биридан ўта узоқлаштирмайди. Балки уларни ўз ҳолича қўяди”. Шунингдек, қўлларни кўтариш вақти борасида ҳам турлича фикрлар мавжуд. Уларнинг энг машҳури имом Бухорийнинг ривоятлари бўлиб, у қўлларни такбир билан бир вақтда кўтаришдир. Имом Муслим роҳматуллоҳи алайҳ: “Аввал қўлларни кўтариб, сўнг такбир айтади” – деганлар. У кишидан келган бошқа бир ривоятда эса: “Аввал такбир айтиб, сўнг қўлларни кўтаради” – дейилган. Тавзиҳ асарининг соҳиби айтади: “Асҳобларимиздан ривоят қилинган бу кўринишларнинг барчаси жоиз. Бироқ уларнинг энг тўғриси қўлни такбир билан бир вақтда кўтаришдир”. Имом Аҳмад ва Имом Моликлар ҳам шу фикрни тасдиқлаганлар. Қўлларни такбир вақтида қайси миқдорда кўтарилиши борасида ҳам уламоларнинг қарашлари турличадир. Юқоридаги ҳадиснинг зоҳиридан келиб чиқиб, имом Молик, Шофеъий ва Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳумуллоҳлар қўлларни елка баробарида кўтаради деганлар. Имом Моликдан келган бошқа бир ривоятда эса қўллар кўкрак баробарида кўтарилиши айтилган. Имом Таҳовий Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини бармоқлари қулоқларининг юмшоқ жойига яқинлашгунига қадар кўтарганликларини ривоят қилган. Бу ривоятларнинг барчаси қўлни кўтаришликда кенгчилик берилганлигига далолат қилади. Ҳанафий мазҳабидаги машҳур ривоят Имом Таҳовийдан келтирилган ривоятдир. Бадруддин Айнийнинг. “Умдат ал–қорий шарҳ Саҳиҳ ал–Бухорий”. (Cаҳиҳ ал–Бухорийни шарҳлашда ўқувчини таянчи) асари асосида тайёрланди. Тошкент ислом инстиути ҳодими Асроров Козимхон 592

Ўзбекистонда анъанавий ҳафталик ўтказилади

Жорий йилнинг 28 октябрь – 1 ноябрь кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ананавий «INFOLIB UZBEKISTAN-2019» VIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бўлиб ўтади. Ҳафталик олдидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигини ўтказишдан кўзланган мақсад – республикамизда ахборот-кутубхона соҳасини янада ривожлантириш, аҳолига ахборотлар олиш манбаи, шакл ва методларини етказиш, ахборот-кутубхона фойдаланувчиларига хизмат кўрсатиш, соҳага жорий қилинган замонавий, илмий-методик ишланмалар билан таништириш, китобхонлик ва китоб мутоаласини тарғиб қилиш, ёшларни интеллектул билими ва савиясини оширишга қаратилган тадбирлар орқали уларнинг кутубхоналарга қизиқишини янада кучайтиришдан иборат. Ҳафталик доирасида «Бетгерхонлик-2019», «Кутубхоначилик соҳасидаги ислоҳотлар – янги давр кутубхоналари», «Ахборот-кутубхона муассасининг энг яхши мутахассиси-2019», «Болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилиш бўйича энг яхши услубий ишланма/лойиҳа», «Ахборот-кутубхона таҳлили танлови» танловларининг республика босқичи бўлиб ўтади. Шунингдек, ахборот-кутубхона муассалари мутахассислари учун UzNEL дастуридаги модулларида ишлаш тартиби бўйича назарий ва амалий машғулотлар, «Илмий маълумотлардан фойдаланиш ва нашр эттириш фаоллиги» IV Миллий илмий-таълимий форуми, Россия Федерациясидан Халқаро эксперт, профессор Н.И.Гендина иштирокида «Мактаб ўқувчиларининг ахборот маданияти» медиасаводхонлик семинар-тренинг, «Ахборот-кутубхона марказлари нодир фондларини сақлаш ва реставрация қилиш: муаммо ва ечимлар» мавзусида семинар, «Китобхон она – китобхон бола» рукни остида туркум тадбирлар, «Китоб сеҳри» мавзусида  китобхонлик байрами, «Китоб қалб гавҳари» мавзусида шеърхонлик каби тадбирлар ўтказилиши режалтирилган. Манба: Xabar.uz 612
1 439 440 441 442 443 698