Xayr-u saxovat, mehr-oqibat, silai rahm mavsumi boʻlmish Ramazon oyini ato qilgan Alloh taologa hamd-u sanolarimiz boʻlsin! Ramazonni chinakam yaxshilik oyi sifatida oʻtkazishda ummatga namuna boʻlgan suyukli paygʻambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallamga salavot-u salomlarimiz boʻlsin! Butun islom ummatini, xususan, aziz xalqimizni muborak Ramazon oyi kirib kelishi munosabati bilan samimiy muborakbod etamiz. Alloh taolo bu fazilatli ayyomni butun dunyo uchun tinchlik-osoyishtalik, farovon hayot va ikki dunyo saodatiga eltuvchi oy qilsin!...- Oʻzbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан 2024 йилнинг 10 март кунидан бошлаб ҳар куни соат 19:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди...
21 март Наврўз байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 21, 22, 23, 24 ва 25 март кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади.
Аёллар ҳақида сўз кетар экан, Ислом дини уни юксак мақом ва юқори ҳурмат эгаси ўлароқ тасвирлайди. Исломда аёл киши ҳақ-ҳуқуқлари таъминланган ва бурч-вазифалари белгилаб берилган тўлақонли шахс ҳисобланади.... - ТИИ Матбуот хизмати
Тошкент ислом институтида самарали меҳнат қилиб келаётган ўқитувчи ва ходимларни моддий-маънавий қўллаб қувватлаш анъанаси мавжуд. Исматжон Расулов институтнинг Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлимида фидойи меҳнат қилиб келаётган ходим ҳисобланади. И.Расуловнинг меҳнатини қадрлаш ва эътироф этиш мақсадида ўқитувчи ва ходималари иштирокида тадбир ўтказилди...- ТИИ Матбуот хизмати