Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси тўғрисида”ги 2024 йил 18 январдаги 16-сон буйруғи ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректорининг 2024 йил 25 февралдаги “2024 йил республика ва халқаро миқёсдаги илмий-амалий анжуманларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 01-65-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 24 апрелда Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Тошкент ислом институтида “21 март – Наврўз умумхалқ байрами” муносабати билан “ Олам нурга тўлсин сен билан Наврўз!” шиори остида талабалар ўртасида маънавий-маърифий спорт тадбири ўтказилди...- ТИИ Матбуот хизмати
«Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти биносида ҳам ҳашар ташкил этилди. Ҳашарда институт раҳбарияти, ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар фаол иштирок этди... - ТИИ Матбуот хизмати
Президент топшириғига кўра Самарқанд шаҳрида Ипак йўли давлат музейини ташкил этиш, Амир Темур боғларини қайта тиклаш, Бибихоним мажмуасини реставрация қилиш, шунингдек, Бухоронинг тарихий марказини муҳофаза қилиш тўғрисида мастер ва менежмент режалари бўйича қарорлар лойиҳалари ишлаб чиқилади...- Gazeta.uz