Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Илҳом Бердиёров 4-курс талабаларига “Ислом иқтисодиёти ва банк иши” фанидан “Ислом иқтисодий тизимининг таркибий тузилиши” мавзусида очиқ дарс ўтди.
Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ҳусан Ҳасанов Тошкент ислом институтига ташриф буюриб, "Ўзбекистонда Ислом тараққиёт банки гуруҳи фаолияти ва ҳамкорлик истиқболлари" мавзусида маъруза қилди.