islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 15, 2018

Day

“Ягона олимпиада – 2018”нинг якуний Республика босқичига старт берилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун 15 май куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада – 2018”нинг якуний Республика босқичи бошланди. Олимпиаданинг очилишида  ташкилий қўмита ва ҳакамлар ҳайъати аъзолари ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов, бўлими мутахассислари А.Дўстматов, С.Шерхонов, ТИИ ректори У.Ғафуров, Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев ва иштирокчилар қатнашдилар. Олимпиада белитлари иштирокчи талабалар гувоҳлигида муҳрланган махсус конвертлардан олинди ҳамда синов жараёнлари ижодий имтиҳонлар учун мўлжалланган аудиторияларда давом этди. Ягона олимпиадада талабалар қуйидаги фанлардан ўз билимларини синовдан ўтказдилар: –  Маънавият ва маърифат (ижодий имтиҳон); – Араб тили (ижодий имтиҳон); – Фиқҳ (тест); – Қуръон ва тажвид (тест); – Тарих (тест);   598

Тошкент шаҳри ва вилояти масжидларида маъҳаднинг 78 нафар қори ўқитувчи ва талабалари хатмга ўтадилар

Хабарингиз бор, 17 майдан юртимиздан Рамазони шариф бошланади. Шу муносабат билан Аллоҳ насиб этса юртимизнинг деярли барча жоме масжидларида таровиҳ намозларида Қуръони карим хатм қилинади. Тошкент шаҳрида ҳам бу йили мавжуд 120 масжидддан 112 тасида Хатми Қуръон қилинади. Пойтахтимиздаги масжидларда хатми Қуръон қилиб берувчи қорилар рўйхатини Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати эълон қилди. Мазкур хатми Қуръонларда Тошкент ислом институти қори ўқитувчи ҳамда талабалар ҳам иштирок этадилар. Тошкент шаҳрида 48 нафар ва Тошкент вилояти масжидларида 30 нафар институтнинг ўқитувчи-ходимлари ва талабалардан иборат қорилари хатмга ўтишади. Шундан 7 нафари ўқитувчи-ходимлар ҳисобланади. Қуйида Тошкент шаҳрида хатми Қуръон қилиб берувчи қориларнинг тўлиқ рўйхати билан танишишингиз мумкин: Учтепа тумани 1. Абдуллоҳ ибн Масъуд 20 кун Бойхонов Фозилхон Раҳмон ўғли 14.03.1991 й Ҳакимов Шуҳрат Мирзапўлатович 15.10.1987 й 2. Абдулҳамид ҳожи 25 кун Тожиддинов Ҳабибуллоҳ Фазлиддин ўғли 27.08.1994 й Тошмуҳамедов Дониёр 23.02.1969 й 3. Абу Ҳанифа 27 кун Рашидов Ахмадхон Хамидович 29.06.1978 й Халимбеков Анасхон Хайрулло ўғли 27.03.1996 й Хайитбоев Мухаммадали 22.09.1991 й 4. Абу Ҳурайра 20 кун Рузиев Шоҳбоз Маъмур ўғли 09.02.1991 й 5. Азиз ота 25 кун Исломов Баходир Абдуғаффор ўғли 20.07.1996 й 6. Бешкайрағоч 21 кун Хамидов Абдурашид Абдушакирович 28.10.1981 й Умарходжаев Мурод Улугбекович 29.04.1987 й Музаффархонов Абдуллоҳхон Авазхон ўғли 10.08.1994 й Абдукаримов Абдухамид Абдураззоқ ўғли 10.05.1996 й 7. Бурхониддин Марғилоний 20 кун Абдукаримов Аҳроржон Абдувоҳид ўғли 27.08.1992 й 8. Саид Ваккос ота 1/15 Сайнуриддинов  Саиджафар  Саидкомилович 08.12.1988 й Аталуллаев Хайруллахон Ибрагимович 04.10.1978 й 9. Кўкча Октепа 1/15 Дадажонов Ҳасанбой Абдуманнонович. 15.11.1980 й Собиров Абдулбосит Абдулҳафизович. 31.12.1980 й 10. Маҳкам ота 1/15 Абдураҳмонов Абдуқодир Собирович 24.05.1987 й Газиев Дилшод Абдипаттаевич 29.01.1980 й 11. Махкамбой ҳожи ота 27 Кун Мирзақулов Ғайрат Шербаевич 26.10.1981 й Саипов Баходир Юлдашевич 19.07.1975 й 12. Муҳаммад Умар ўғли Зокир 28 кун Азимбаев Алихон Захидхонович 08.02.1978 й Зоҳидхонов Абдулборийхон Алихон ўғли 20.07.1999 й 13. Ҳазрати Али 20 кун Шамсиев Ахмадходжа Нарходжаевич 31.08.1967 й Джалалов Зайнитдин Салахитдинович 06.05.1967 й Маджидов Муҳаммад Солиҳ Абдурасулович 17.09.1989 й 14. Ҳазрати Умар 20 кун Мамадалиев Фазлиддин Мамасобирович 27.05.1977 й Азимбоев Валихон 01.10.1982 й 15. Чўлпон ота 20 кун Маматрахимов Абдулҳамид Исматиллаевич 09.03.1993 й 16. Файзулла хужа ўғли Мурод ҳожи 24 кун Азимбаев Олимхон Захидхонович 16.05.1979 й Зоҳидхонов Халилуллоҳ Олимхон ўғли 19.11.2001 й 17. Абу Талҳа 25 кун Валиев Абубакир Муродиллаевич 11.03.1984 й Рахмонов Ойбек Мухторович 27.05.1982 й 18. Лаби Зах 1/15 Ахунжанов Довуд Ахматович 31.05.1984 19. Мирбобо ота 20 кун Восиев Билол Абдусало ўғли 27.02.1986 Пайзимухамедов Умархон Рустам ўғли 15.09.1995 Бектемир тумани 20. Алибек 27 кун Норматов Нажмиддин Мерзақулович 11.09.1978 й 21. Хўтон 1/15 Муҳаммаджонов Муҳаммадали Илҳомжон ўғли 06.04.2000 й Олмазор тумани 22. Ҳазрати Имом 1/15 Алимов Аҳмадхон Усмонхон Ўғли 03.04.1983 й Қурбонов Исмоил Абдукаримович 04.01.1984 й Камолов Абдулбасир Рустам ўғли 09.03.1999 й 23. Тўхтабой 1/15 Қодиров Ёсинбек 09.02.1995 й Исмоилов Хумоюнхон Махдихон ўғли 14.09.1992 й Ниёзов Алишер Бахромович 17.05.1985 й Сирожиддинов Иброҳим Хакимжон ўғли 14.04.1992 й 24. Тўлқин Акром ўғли 27 кун Шодмонов Зиёдилло Тўлқин Ўғли 03.01.1991 й Сайдалиев Муҳаммад Ҳожи Мирзо Мўминжон ўғли 04.07.1993 й 25. Иброҳим ота 27 кун Абрдурахимов Муҳаммаджон Малик ўғли 18.09.1995 й Лутфуллаев Хайрулло Хамидулло ўғли 07.11.1994 й 26. Чимир ота 23...

“Ягона олимпиада – 2018”нинг якуний Республика босқичи бошланиш арафасида (фотолавҳалар)

Аввал хабар берганимиздек, бугун 15 май куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада – 2018”нинг якуний Республика босқичи бошланиш арафасида.  Институтда Олимпиадани ўтказиш бўйича барча шароитлар яратилган бўлиб, меҳмонлар учун Ахборот-ресурс марказига олиб келинган янги китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Юртимизнинг турли ҳудудларида жойлашган 9 та ўрта махсус ислом билим юртларида ўтказилган дастлабки босқичда ғолиб бўлган битирувчи курс талабалари ушбу олимпиадада ўз билимларини синаб кўришмоқда. Эслатиб ўтамиз, олимпиада ғолиби низомга кўра Тошкент ислом институтига имтиҳонсиз тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинади. Натижаларни Олимпиада якунида эълон қиламиз.   461

Ёш олимларнинг илмий-амалий анжуманида институт ходими II-даражали диплом билан тақдирланди

2018 йил 14 май куни Ўзбекистон Халқаро Ислом академиясида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,  Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамкорлигида Ёш олим, тадқиқотчи ва талабаларнинг “Марказий Осиё ва ислом цивилизацияси” республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, ТИИ “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ў.Собиров ва 10 нафар 3-курс талабалари иштирок этди. Анжумандан кўзланган асосий мақсад, Шарқ замини айниқса, Марказий Осиёдан етишиб чиққан буюк алломаларимиз Имом ал-Бухорий, Ал-Ҳаким ат-Термизий, Имом ад-Доримий, Абу Мансур ал-Мотурудий, Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий, Қафол аш-Шоший, Абулайс ас-Самарқандий, Абул Муъин ан-Насафий, Нажмиддин Умар ан-Насафий, Маҳмуд аз-Замахшарий, Баҳоуддин Нақшбанд каби дин соҳаси уломолари билан бир қаторда Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино каби аниқ фанлар олимлари ҳам ислом илмлари ривожланган Шарқ заминида фаолият кўрсатганларини, фан, маданият ва тараққиётга улкан ҳисса қўшганларини ёшларга етказиш улар қолдирган бой маънавий меросни асраб авайлаш ва келгуси авлодга етказишдан иборат. Мазкур конференцияда Анжуманда Ў.Собиров, ўзининг “Марказий Осиё мутафаккирларининг илмий-маънавий ва диний-маърифий меросининг ёш авлод тарбиясидаги ўрни” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этиб, якунда “Ислом маданиятининг мамлакатимиз ижтимоий-маънавий ҳаётидаги роли ва унинг ёш авлод тарбиясидаги ўрни” шўъбаси бўйича 2-ўринни қўлга киритиб, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ректорининг II-даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  Шунингдек, Ў.Собиров “Марказий Осиё ва ислом цивилизацияси” республика илмий-амалий конференциясидан кўзланган асосий мақсад юзасидан Ўзбекистон Миллий телерадиоконмпанияси “Ёшлар” телеканалига интервью берди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 556
1 2