islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 7, 2019

Day

Муфтий ҳазратлари Ислом ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида қатнашмоқда

7 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг “Тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти” мавзусидаги семинари бошланди, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Тадбир аввалида Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” жоме масжиди имом ноиби Ҳабибуллоҳ қори Абдураззақов Қуръони карим оятларини тиловат қилди ва хайрли дуолар ўқилди. Нуфузли анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Диний идора раиси маслаҳатчиси Абдуҳаким қори Матқулов ва Котибият мудири Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов иштирок этмоқда. Ушбу халқаро семинар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилди. Семинарда тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ҳамда ҳимоя қилишнинг аҳамияти муҳокама қилинади. Анжуман иши доирасида БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси лойиҳасини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади. Семинарда ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси аъзолари, халқаро экспертлар, ИҲТга аъзо ва кузатувчи мақомидаги 50 га яқин давлат, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий муассасалар вакиллари иштирок этмоқда. Анжуман тафсилотларини сайтимизда ёритиб борамиз. 341

“Саботул ожизийн” – Мотуридия таълимотининг назмий талқини

“Саботул ожизийн” асари Сўфи Аллоҳёр қаламига мансуб бўлиб, аҳли сунна вал жамоа эътиқодини назмий услубда баён этган мўътабар асар ҳисобланади. “Сўфи Аллоҳёр” номи билан ҳам машҳур бўлган ушбу асар XX аср бошларигача Ўрта Осиё мадрасаларида ўқитиб келинган. Илм даргоҳларида талабаларнинг саводлари маълум даражада чиқарилгандан сўнг “Саботул ожизийн” асари ёдлатилган. Чунки бу асарда ақоид масалалари билан бирга ахлоқий фазилатлар ҳам содда ва равон услубда баён қилинган. Шунинг учун ҳам улуғ устозлардан бири бу асарни: “Саботул ожизийн” мағзи Қуръондир”, дея таърифлаган. “Саботул ожизийн” асари 19-аср охири ва 20-аср бошларида Қозон, Боку, Тошкент ва Бухоро шаҳарларида қайта-қайта нашр этилган. Бу эса асарга талаб жуда катта бўлганига далолат қилади. “Саботул ожизийн” асари аҳли илмларни доимо ўзига жалб қилиб келган. Шу сабабли унга кўплаб шарҳлар ёзилган ва ёзилмоқда. Жумладан “Рисолаи Азиза”, “Иршадул ъаизийн” ва “Ҳидаятут толибийн” сингари асарлар “Саботул ожизийн”нинг энг машҳур шарҳлари ҳисобланади. Асар муаллифи ҳақида “Саботул ожизийн” асари муаллифи Сўфи Аллоҳёр ўзбек миллатига мансуб бўлган машҳур фақиҳ ва аҳли тасаввуф адибдир. Сўфи Аллоҳёрнинг туғилган йили аниқ маълум эмас. Энг машҳур қарашга кўра милодий 1630-1650 йиллар оралиғида Самарқанддаги Каттақўрғон беклигига қарашли Минглар қишлоғида таваллуд топган. Сўфи Аллоҳёр форс тилида ҳам, туркий тилда ҳам маҳорат билан ижод этган кўплаб илмлар бўйича етук олим ҳисобланади. Илм даражасининг жуда юқори бўлгани ёзган асарларидан билиниб туради. Сўфи Аллоҳёрнинг турли илмларга оид кўплаб асарлари бўлган. Сўфи Аллоҳёрнинг асарлари: “Маслакул муттақийн”, (форс тилида) ақоид ва фиқҳ илмига бағишланган; “Муродул орифийн”, (форс тилида) тасаввуф илмига бағишланган; “Махзанул мутиъийн”, (форс тилида) ақоид ва фиқҳ илмига бағишланган; “Саботул ожизийн”, (ўзбек тилида) ақоид илмига бағишланган . Сўфи Аллоҳёр умрининг сўнги йилларида ҳозирги Сурхондарё вилояти ҳудудида яшаган. Вафот этган санаси ҳам аниқ маълум эмас. Кўпчилик тадқиқотчилар 1721 йилда вафот этган, дейишган. Қабри Сурхондарё вилоятининг ҳозирги Олтинсой туманига қарашли Катта Вахшивор қишлоғидадир. Сўфи Аллоҳёрнинг кўплаб авлодлари ҳозирда ушбу қишлоқда яшайдилар. “Саботул ожизийн” асарининг хусусиятлари “Саботул ожизийн” асари сўзларининг қисқа ва лўндалиги ҳамда кўплаб маъноларга далолат қилиши билан ажралиб туради. Асарда аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодий қарашлари ўзбек тилида назмий услубда баён этилган. Шу сабабли далиллар келтирилмасдан улардан келиб чиққан хулосалар назмга терилган.  Бу ҳақида муаллифнинг ўзи қуйидагича ёзган: Ақийда сўзларин қилдим исбот Анга қўйдим “Саботул ожизийн” от. Яъни ушбу китобда ақоид масалаларини туркий ўзбек тилида баён қилдим ва унга “Саботул ожизийн” (ожизлар матонати) деб ном қўйдим. Асарда ақоид илмини ўрганиш зарурлиги шундай баён қилинган:  Ақийда билмаган шайтона элдур Агар минг йил амал деб қилса елдур Яъни зарурий ақоидни билмаган кишилар ҳар қанча ибодат қилсалар ҳам соф ақийдани билмаганлари сабабли қилган ибодатлари уларга наф бермайди. Бошқа бир ўринда эса мазкур тушунча қуйидагича ифодаланган: Диёнат бехидур илми ақоид Томурсиз шоха сув бермак на фоид. Яъни ақоид илми диннинг асоси бўлгани сабабли ушбу асосга кўра бажарилмаган амаллар илдизи йўқ шохга сув қуйгандек бесамар кетади. Асарда Аллоҳ таолонинг сифатлари ҳақида шундай дейилган: Субутийдур онинг саккиз сифоти сифоти зоти эрмас на ғойри зоти Яъни саккизта сифат субутий сифатлар дейилади. Ушбу сифатлар Аллоҳ таолонинг зотининг айни ҳам эмас, зотидан бўлак ҳам эмас, деб эътиқод қилинади. Бу байтнинг маъноси мотуридия мазҳабидаги мўътабар асарлардан бири бўлган “Бадъул амолий” матни билан деярли бир хилдир: صِفَاتُ...