islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Абу Ҳанифа – буюк имом

Имом Абу Ҳанифа Ан-Нўъмон (р.а.)нинг ҳаётидан лавҳа (80-150 ҳ.) Насаби: Абу Ҳанифа Ан-Нўъмон ибн Собит ал-Форсий Имом Аъзам номи билан танилгандир. Боболари асли Қобил аҳлидан бўлиб, диёрлари фатҳ бўлганда асир олиниб, сўнгра озод этилганлар. Абу Ҳанифа гарчи асирликдан озод этилган кишининг авлоди бўлсада, на унинг ўзи ва на отаси қулликда бўлмаган. Балки, асли ҳур бўлган. Форсий нисбатининг берилиши  асрлар оша у зотнинг шарафларига шараф қўшди холос. Зеро, саҳобалардан сўнг ислом диёрида узоқ вақт илм майдонининг марказида турганларнинг аксар қисми ҳам мавлолардан эди[1]. Қолаверса, Расулуллоҳ с.а.в.нинг айнан шулар ҳақида айтган  башоратлари ҳам ўз тасдиғини топган эди: لو كان العلم بالثريا لتناوله أناس من أبناء فارس яъни: “Агар илм Сурайёда бўлганида уни форс ўғлонларидан бўлган кишилар олиб тушар эди”.[2] Туғилиши ва вафоти: Абу Ҳанифа р.а. Кўфада саксонинчи ҳижрий санада таваллуд топди. Шу ерда ўсиб улғайди ва ҳаётининг аксар қисмини шу шаҳарда таълим олиб, таълим бериб ўтказди. Отаси Собит ҳам ислом динида таваллуд топган. Ривоят қилинишича, у киши болалик вақтида отаси Зуто билан Али ибн Абу Толиб билан учрашган. Шунда Али р.а. унинг ўзи ва зурриётлари ҳақига барака тилаб дуо қилган. Абу Ҳанифа соф исломий оилада улғайди. Ҳаётини тижоратчилик билан бошлади. Сўнгра ўз замонасининг фақиҳи Аш-Шаъбий ундаги заковат ва фикрлаш қобилияти кучлилигини кўргач, тижоратни ташламаган ҳолда уламоларнинг суҳбатида ҳозир бўлиб туришликни тавсия қилди. Шундан сўнг у тижорат билан шуғулланиш билан бир пайтда илм олишга киришди. Илм талаб қилиши: Абу Ҳанифа р.а. ўз замонасидаги исломий маърифатни ўзлаштира билди. Қуръони каримни Осим қироати бўйича ёдлади, ҳадисдан дарс олди, наҳв, адабиёт ва шеърдан етарли даражада таҳсил олди. Шунингдек, калом илми ва дин асосларидан дарс ўқиди. Эътиқод ва шунга боғлиқ масалаларда ихтилоф қилаётган фирқалар билан баҳс ва мунозара олиб борди. Сўнгра, фиқҳ илми билан шуғулланишга ўтди. Умрининг охиригача шу илм билан шуғулланишда давом этиб, бор тафаккурини шунга баҳшида этди. Фиқҳ илмини танлагани ҳақида у зотнинг ўзи шундай деган эди: “Ҳар қачон фиқҳ билан машғул бўлганимда қалбимда унинг улуғлиги янада ортиб бораверади… Билдимки, фарзларни адо этиш, динни қоим қилиш ва ибодатни мукаммал бўлиши фақат фиқҳни билиш билан тўғри бўлади. Дунё ва охират талаби ҳам айнан фиқҳни билишдадир”. Абу Ҳанифа р.а. фатво беришни ўрганиш учун ўз асрининг улуғ машойихлари сари йўл олди. Йигирма икки ёшидан бошлаб шайхи Ҳаммод ибн Абу Сулаймоннинг хизматида бўлиб, то шайхи вафот этгунича, яъни қирқ ёшигача ундан ажрамади. Абу Ҳанифа р.а. шайхи Ҳаммоднинг хизматида бўлган вақтида ҳам кўп марта Аллоҳнинг байтига ҳаж зиёратига борган, Макка ва Мадина шаҳарларидаги фуқаҳо ва муҳаддис уламолар билан учрашган. Улардан ҳадислар эшитган, фиқҳий масалаларда улар билан музокара олиб борган, ўз навбатида уларнинг фиқҳий усулларидан бохабар бўлган. Тобеинларни қаерда ва қачон илм олганларини ўрганар, хусусан фиқҳ ва ижтиҳодда алоҳида ўрин тутган саҳобалар билан алоқада бўлган тобеинларга эргашар эди. Бу хусусда Абу Ҳанифанинг ўзи шундай деган эди: “Умар, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Ибн Аббоснинг фиқҳини ўзларининг асҳобларидан олганман”. Абу Ҳанифа р.а. қирқ ёшида Кўфа масжидида шайхи Ҳаммоднинг ўрнини эгаллади. Шогирдлари билан янги фатволар ва турли масалалар устида музокара олиб борар эди. Ўхшаш мисолларни бир-бирига кучли мантиқ ва ўта закий ақл билан қиёслар эди ва шу тариқа ҳанафий мазҳабининг фиқҳий усулига асос солинди. Абу...

Қазо афзалми ёки нафлми?

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالإنْسَ إِلا لِيَعْبُدُونِ (٥٦) “Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим”, деб марҳамат қилган (Зариат сурасининг 56-ояти). Ушбу оятнинг мазмунидан инсоннинг яратилишидан асл мақсад Раббисига ибодат қилиш экани очиқ-ойдин кўриниб турибди. Демак, инсоннинг энг биринчи вазифаси ибодат қилиш экан. Шунинг учун ибодатларнинг қонун-қоидаларини яхши билиш ҳар бир мусулмон учун фарзи айндир. Бир кунда беш вақт намоз ўқиш фарз эканини ҳаммамиз биламиз. Бирор  сабабдан ана шу фарзлар ўз вақтидан кечикса, унинг қазосини ўқиш вожиб бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида намозга эътибор жуда катта бўлган. Шунинг учун имон келтириб, Исломни қабул қилган одам, албатта, намозларни ўз вақтида адо этишга қатъий амал қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларини беш вақт намозлардан ташқари нафл ибодатларга ҳам тарғиб этиб, уларнинг фазилатлари ва савоблари ҳақида сўзлаб берганлар. Қазо намозлар ҳақида нафлларга айтилганчалик кўп гаплар айтилмаган. Чунки у замонларда намозни қазо қилиш ҳолатлари камдан-кам бўлган. Собиқ иттифоқ ҳукумати худосизлик ғоясини илгари суриб, намоз ўқиш, рўза тутиш каби ибодатларга ошкора қаршилик қилди. Мусулмонлар ҳаттоки, мусулмонман, дейишга ҳам қўрқиб қолдилар. Шу тариқа одамларни диндан узоқлаштириб юборди. Етмиш йил давом этган бу давр халқимиз ҳаётида жуда катта салбий таъсирини кўрсатди. Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамд ва шукрлар бўлсинки, юртимизга мустақиллик неъматини ато этиб, халқимизни бу балодан қутқарди. Эркимиз ўз қўлимизга ўтди, ибодатларимизни эмин-эркин бажаришга, динимизни чуқур ўрганишга имкониятлар очилди. Шундай қилиб, халқимиз яна ибодатга, намозга қайтди. Етмиш йиллик собиқ иттифоқ даврининг таъсири ва бошқа сабаблар туфайли кўпчиликда бир неча йиллик қазолар мавжуд. Мазкур қазоларни бажариш ҳар бир мусулмоннинг бўйнидаги қарзидир. Мана шундай қазо намозлари бўлган инсонлар нафл намоз ва нафл рўзадан кўра қазо намоз ва қазо рўзаларни адо қилмоқликлари лозимдир. Чунки, қазо – вожиб, нафл эса ихтиёрий  амал. Бўйнида қазолари бўла туриб нафл ибодатларни қиладиганлар гўёки бўйнида қарзи бўла туриб, қарзини узиш ўрнига, садақа қилган кишига ўхшайди. “Фатовои ҳиндия” китобида “фарз намозлари ўз вақтидан кечикса, унинг қазосини ўқиш лозимдир. У қасддан, унутиб ёки бирор бир сабаб билан кечикканининг фарқи йўқ. Шунингдек, қолдирилган намоз битта бўлса ҳам бир нечта бўлса ҳам қазосини ўқиш шарт”, дейилган. Шунинг учун нафлга ажратадиган вақтимизда қазо намозларни адо қилсак, мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан, душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш суннат амаллардандир. Қазо рўзаси борлар мана шу кунларда қазо рўзага ният қилсалар, Аллоҳ таолонинг хазинаси чексиз – ҳам қазо учун, ҳам суннат учун савоб беришга қодир. Худди шу каби қазо намози бўлганлар ҳам нафл намозлар учун ажратадиган вақтларини қазо учун ажратсалар, ҳам савоби кўп бўлади, ҳам бўйнидаги қарздан қутилади. Зеро, вожибга бериладиган ажр нафлга бериладиган ажрдан кўп бўлади. Қолаверса, қазоларга жиддий эътиборда бўлиш ҳам тавбанинг, истиғфорнинг, гуноҳларга пушаймонликнинг белгисидир. Аллоҳ таоло ибодатларни ўз вақтида адо қилиш бахтини барчамизга насиб этсин. Зиммаларида қазолари бўлганларга қазоларни бажаришда Ўзи куч-қувват берсин! muslim.uz 394

Ўзини ўлдирган кишига тегишли ҳукмлар

Ҳаёт-Аллоҳ таолонинг ҳадясидир. Шунинг учун У Ўзи хохлаган пайтда бу ҳадядан маҳрум  қилиши ёки агар хохласа бу ҳадя ато этилган инсонга синовлару-машаққатлар юклаши мумкин. Маълумки бу дунё қийинчилик ҳамда синовлар диёридир. Аллоҳ таоло ҳар бир бандасига тоқати етадиган мусибат беради. Банда эса бу мусибатга гўзал сабр қила олиши керак. Аммо афсуски унга берилган ҳаёт неъматини қадрламай ўз жонига қасд қилаётганлар ҳам талайгина. Энг ачинарлиси бундайларнинг сони кундан-кунга ўсиб боряпти. Бутун Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг хабар беришича: дунёда ҳар 40 сонияда бир киши ўз жонига қасд қилади ва 15-29 ёшли йигит-қизларнинг ўлими сабаблари ичида ўз -ўзини ўлдириш иккинчи ўринда туради.  Бизни бунданда кўпроқ ташвишга солаётган нарса бу мудҳиш ҳодисалар мусулмонлар оммаси ичида ҳам содир бўлаётганидир. Ўз-ўзини ўлдириш ҳаром эканлигида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. У қандай йўл билан амалга оширилмасин гуноҳи кабиралардан саналади.  Қуйидаги ҳадислар ўзини ўлдириш оғир гуноҳлигига ва унинг иқоби (жазоси) Аллоҳ таоло ҳузурида қаттиқ эканлигига далолат қилади. عَنْ ثَابِتِ بْنِ الضَّحَّاكِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ حَلَفَ بِمِلَّةٍ غَيْرِ الْإِسْلَامِ كَاذِبًا مُتَعَمِّدًا فَهُوَ كَمَا قَالَ وَمَنْ قَتَلَ نَفْسَهُ بِحَدِيدَةٍ عُذِّبَ بِهِ فِي نَارِ جَهَنَّمَ Собит ибн Заҳҳок разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ким Исломдан бошқа миллат билан ёлғондан атайлаб қасам ичса, у айтганидек бўлади. Ким ўзини ўткир нарса билан ўлдирса, ўша нарса билан жаҳаннам оловида азобланади”-дедиларю. (Саҳиҳи Бухорий) عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ تَرَدَّى مِنْ جَبَلٍ فَقَتَلَ نَفْسَهُ فَهُوَ فِي نَارِ جَهَنَّمَ يَتَرَدَّى فِيهِ خَالِدًا مُخَلَّدًا فِيهَا أَبَدًا وَمَنْ تَحَسَّى سُمًّا فَقَتَلَ نَفْسَهُ فَسُمُّهُ فِي يَدِهِ يَتَحَسَّاهُ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدًا مُخَلَّدًا فِيهَا أَبَدًا وَمَنْ قَتَلَ نَفْسَهُ بِحَدِيدَةٍ فَحَدِيدَتُهُ فِي يَدِهِ يَجَأُ بِهَا فِي بَطْنِهِ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدًا مُخَلَّدًا فِيهَا أَبَدًا Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ким тоғдан ўзини ташлаб ўлса, у жаҳаннам оловидадир. Унда абадул-абад ўзини ташлайди. Ким заҳар ичиб ўзини ўлдирса, заҳари қўлида бўлиб, абадул-абад жаҳаннам оловида уни ичади. Ким ўзини ўткир нарса билан ўлдирса, жаҳаннамда абадул-абад ўша ўткир нарсаси қўлида бўлиб, у билан ўз қорнини тешади”-дедилар. (Саҳиҳи Бухорий) عَنْ جُنْدَبُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ فِيمَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ رَجُلٌ بِهِ جُرْحٌ فَجَزِعَ فَأَخَذَ سِكِّينًا فَحَزَّ بِهَا يَدَهُ فَمَا رَقَأَ الدَّمُ حَتَّى مَاتَ قَالَ اللَّهُ تَعَالَى بَادَرَنِي عَبْدِي بِنَفْسِهِ حَرَّمْتُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ Жундуб ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Сизлардан олдинги (Бани Исроил) ичида бир киши бор эди. Унинг жароҳати бўлиб, жароҳат унга азият берди. Сўнгра пичоқни олдида, пичоқ билан қўлини кесди. Қон тўхтамай оқди ва ҳалиги киши вафот этди. Аллоҳ таоло “бандам ўз ўлимига шошилди, мен унга жаннатни ҳаром қилдим”-деб айтди-дедилар”. (Саҳиҳи Бухорий) Бу ҳадис Мусо Шоҳин Лошиннинг “Ал-манҳал ҳадис” асарида шундай шарҳланган: ўзини ўлдириш инсон ўзига нисбатан қилган энг улкан жиноятидир. Худди бошқа бир инсонни ўлдиргани каби жиноят ҳисобланади. Чунки жон Аллоҳнинг мулки. Инсон уни ўзича тасарруф этишга ҳаққи йўқ. Мусибатларга сабр қилмай ўзини ўлдириш Аллоҳга нисбатан исён, Унинг қазойи-қадарига норозилик саналади. Аммо ҳадисда зикр қилинган “жаннатнинг ҳаром бўлиши” муваққат (вақтинчалик) ҳаромликдир. Маълум бир...

CАВОЛ: Институтга имтиҳон топшираётганда телефондан фойдаланиш ҳалолми ёки ҳаром?

ASSALAMU ‘ALAYKUM 1-avgust kuni Institutlarga imtihon topshirvotkanda ba’zi kimsalar telefonni berkitib olib kirib telefondan foydalanib jovoblarni yechishvotti. Bu ish HALOLMI yoki HAROM? ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу иш ҳаромдир! Бу иш одамларни алдашдир! Бу келажак пойдеворига болта уришдир! Бу иш миллат истиқболига аниқ хиёнатдир! Бу ишга қўл ураётган, йўл очиб бераётган, бировни ўрнига имтиҳонга кириб, мўмай пул эвазига лаёқатсиз абитуриентнинг тести жавобини ёзиб бераётган барча-барча кимсалар келажак учун буюк кадрларни эмас, балки жамият тараққиёт йўлига, истиқболига юк бўлувчи шахсларни етиштираётган бўладилар. Бу биргина шахс учун қилиган хиёнат эмас, бутун бошли бир миллатга хиёнат ва алдов деб баҳоланади. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Бизни алдаганлар биздан эмаслар”, деб бундай алдоқчи-фирибгарлар уммати Муҳаммадийя қаторидан жой олмасликларини таъкидлаганлар. Шу ишларга чек қўйилса, илм ўрганганлар имтиҳондан ўтади, илмга рағбат ортади, билимлилар сафи кенгаяди. Одамларни фикри тўғриланиб, илм имтиҳонда асосий мезон эканига ишончи ортиб, ҳақиқий етук кадрлар ҳар қачон устун эканига амин бўлиб, яна илмга астойдил бел боғлаб, фарзандларини китобга қайтарадилар!.. Аксинча, саволда айтилган ҳийла-найрангларга йўл берилса, китоб очилмайди, илм қадрсизланиб, олимлар сони камаяди, қолоқлик сари юз тутилади… ЎМИ фатво ҳайъати 326

Жазоирда янги йирик масжид очилади

2017-йилнинг охирига келиб, Жазоирда катталиги бўйича Макка шаҳридаги Масжидул Харам ва Мадина шаҳридаги Масжидун Набавийдан кейинги ўринда турувчи масжид очилади. Масжиднинг қурилиши ва дизайни хитойлик қурувчиларга ишониб топширилган бўлиб, ушбу янги меъморй иншоот “Жазоир ва Хитой дўстлигининг рамзи” сифатида кўрилмоқда. Масжид қурилишини ўз бўйнига олган Хитой компанияси директори Чжоу Шеннинг сўзларига кўра, масжид биноси лойиҳаси узоқ йиллик вақт синовидан ўтган тажриба асосида лойиҳалаштирилган. Масжиднинг компютердаги лойиҳаси “Ушбу масжид нафақат мусулмонларнинг намози ўқиши учун балки ислом ва маданиятлар ўртасида боғлиқликни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Бундан ташқари, бинода энг замонавий кутубхона, 300 та талабаларга мўлжалланган мадраса ва хайрия фонди ҳам жойлашади” – дея маълумот бериб ўтди Жазоир Уй-жой ва коммунал хизматлар вазири ўринбосари ва масжид қурилишига масъул бўлган Аҳмад Маданий. muslim.uz 320
1 1 455 1 456 1 457 1 458 1 459 1 462