«Мен 137000 китоб ўқидим. Фаразан, агар Девбанд кутубхонасини кимдир ёқиб, кул қилиб юборса ҳам заррача парво қилмайман. Чунки у ердаги китобларнинг ҳаммасини ёдлаб олганман». Анваршоҳ Кашмирий Буюк аллома Муҳаммад Анваршоҳ Кашмирий 1875 йил 26 ноябрь (1292 ҳижрий йил 27 шаввол) шанба куни эрталаб Ҳиндистонинг Кашмир шаҳридаги Водвон қишлоғида дунёга келди. Отаси Суҳровардия тариқатидаги шайх, катта олимлардан эди. Онаси ҳам ўта ибодатли, солиҳа аёл эди. Аллома 15 ёшларида Қуръон ўқишни бошлаб, тез орада Қуръонни ёд олди. Икки йил ичида оталари қўл остида бир неча форсий тилда ёзилган рисолаларни ўқиб чиқди. Сўнг форс тилида битилган насрий ва назмий китоблар, баён ва ахлоқ – одобга тегишли китобларни ўқиб-ўрганди. Анваршоҳ бошқа болалар ўйин-кулги билан ўтказадиган ёшлик даврини илму маърифатни ҳосил қилишга қаратганлар. У зот жумага ўтар кечадан ташқари ҳеч ҳам тунлари ухламасди, балки тунларини китоб мутолааси билан бедор ўтказарди. Бордию мудроқ босса, ўтирган ҳолда ухларди. Илм талабидаги сафарлари Анваршох ёшлик давриданоқ илму маърифатда етук олим бўлди. Кейинчалик бу зот Ҳиндистоннинг энг гуллаган, ёрқин жойи – «Девбанд дорул улум (университет)»ига борди. Анваршоҳ бу илм масканида шундай шахслар билан суҳбатда бўлдики, улар умумий билимлар соҳиби бўлишдан ташқари ўзларида орифлик, авлиёлик сифатларини жамлаганди. Шунингдек, улар ўткир фикрли, ўта сезгирликларидан ташқари ширинсухан, меҳрибон, виқор, суннат ва тақво, зуҳду парҳезгорлик соҳиби эдилар. Уларга Шайх Муҳаммад Девбандий бошчилик қиларди. Кашмирий бу улуғ устоздан ўзи интиқ бўлган ҳикматларни топди ва унинг зоҳирий ва ботиний илмлари булоғидан қониб-қониб ичди. Девбандда Анваршоҳ яна бир аллома, муҳаддис Муҳаммад Исъҳоқ Маданийга шогирд тутинди. Ушбу икки буюк устозларидан ҳадиси шариф китобларини ўтказиб олди. Алломанинг ҳадис ривоят қилиш илмида ўта чуқур билим эгаси бўлгани ҳамда ақлли одамларни ҳайратга соладиган даражада тезда ёдлаб олиш қобилиятлари бўлгани Аллоҳ таолонинг у зотга берган катта инъоми эди. Агар бирор китоб ўқиса ундаги маълумотлар 25 йилгача хотирасидан чиқмасди. Анваршоҳ кучли ёдлаш қобилияти борлиги билан бир қаторда китобларни мутолаа қилишда ҳам ўта тезкор бўлган. Таълим беришга киришган вақтининг ўзида ҳар куни Мисрда чоп этилган ”Муснаду Аҳмад” китобидан 200 бет мутолаа қилар ва уларни таҳлил қиларди. Мана шундай жидду жаҳдни у зотнинг ҳанафий мазҳабидаги далиллар, ҳадисларни ўрганишида ҳам кўриш мумкин. Умрининг охирида Исонинг ерга тушишлари борасидаги ҳадисларни жамлаш мақсадида яна бир карра ўқиган китобларини қайта ўқиб чиққан[1]. Алломанинг илғор шогирдларидан бири Саййид Муҳаммад Юсуф Баннурий айтади: “Шайхимиз ҳадис китобларига ёзилган шарҳ китобларидан икки юздан ошиғини ўқиб чиққан”. 1896 (Ҳижрий 1313) йили ёш бўлишига қарамай Девбанд университетини битиргач Анваршоҳга «Абдурроб мактаби»да дарс бериш топширилди. Сўнг Деҳли пойтахтида мактаб очди ва унга «Аминийя мактаби»деб ном қўйди. Кейинчалик, 2 ҳарамга муштоқлиги ошиб, 1906 (1323 ҳижрий) йили у ерларга сафар қилиб боради ва Маккада бир неча ойларни тавоф ва қаттиқ маҳзунлик, йиғи билан ўтказади. Кейин Мадинаи мунавварага бориб, бир муддат туриб илмга чанқоғини қондирди. Шунингдек Мадина кутубхоналарида тафсир ва ҳадис фанларига тегишли энг муҳим, энг ноёб асарларни мутолаа қилишга берилиб кетади. Анваршоҳўз юртига қалби илму маърифатга тўлиб тошган ҳолда қайтди. Анваршоҳ сафардан қайтиши билан Девбанддаги устозлари ҳадисдан ўз ўринларига дарсларга киритишди ва Анваршоҳ толиби илмларга «Сунани Термизий», ”Саҳиҳи Бухорий”лардан дарс берди. Кўп ўтмай бу зот Девбандда ҳам, Ҳинд ўлкасида ҳам ҳадис илмининг энг катта устозига айланди. Аллома бу...
Жорий йилнинг 25 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси ва унинг тарихий ролини абадийлаштириш мақсадида талабалари ўртасида “Энг яхши иншо” танлови ўтказилган эди. 2018 йил 29 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда “Энг яхши иншо” танловида қуйидаги талабалар ғолиб бўлдилар: 1-ўрин – 4-А гуруҳ талабаси Тоштемиров Ҳикматилла Юсупович; 2-ўрин – 1-Б гуруҳ талабаси Ҳакимуллаев Муҳаммадсодиқ Закриё ўғли; 3-ўрин – 1-Д гуруҳ талабаси Маҳкамов Муҳаммад Али Мухиддинжон. Талаба қизлар ўртасида эса 1-ўринни 1-З гуруҳ талабаси Атаджанова Ёқутхон Маъруфжон қизи, 2-ўринни 2-В гуруҳ талабаси Ахмедова Муаттар Абдуқаюм қизи, 3-ўринни эса 1-З гуруҳ талабаси Нурматова Ирода Шавкат қизи қўлга киритдилар. Танлов ғолиблари Тошкент ислом институти ректорининг махсус дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, мазкур танловда фаол иштирок этган яна 3 нафар талаба Нажмиддинов Бахтиёр, Парпиева Махлиёхон, Раҳмонова Мадинахонлар Тошкент ислом институтининг фаҳрий ёрлиқларига сазовор бўлдилар. Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш борасидаги йиғилиш топшириғига асосан бўлиб ўтмоқда. Ў.Собиров Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи 584
Шу кунларда мустақиллигимиз асосчиси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланмоқда. Жорий йилнинг 29 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам “Ёди ҳамиша ёдда” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда улуғ аждодимиз Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти унинг мамлакатимиз тақдирига дахлдор буюк ишлари, миллий тарихимизда қолдирган чуқур изи, дин соҳаси, хусусан, муқаддас ислом динимиз ривожига қўшган буюк ҳиссалари ҳақида маърузалар тингланди. Таъкидлаш жоизки, Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги арафасида Тошкент ислом институти талабалари томонидан 80 марта Қуръони карим хатм қилинди ва савоби марҳум юртбошимизнинг руҳониятларига бағишланди. Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш борасидаги йиғилиш топшириғига асосан бўлиб ўтмоқда. Ў.Собиров, Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи 647
29 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш, мустақиллигимиз меъмори Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ва унинг илмий меросини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти 1-курс талабалари учун “Буюк йўлбошчимиз хотираси мангу барҳаёт” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Тошкент ислом университети тарих фанлари кафедраси профессори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Аҳаджон Ҳасанов ўз маърузаси билан қатнашди. Мазкур тадбирда буюк давлат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди Ислом Каримовнинг бугунги авлодларга озод ва обод Ватан қолдириш йўлидаги машаққатли меҳнатлари барчага ибрат ва намуна бўлиши кераклигини таъкидлади. Буюк йўлбошчимиз тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди. У инсон ўзининг серқирра ва сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. Тадбир давомида Ислом Каримовнинг бутун ҳаёти ва фаолиятини юртимизда янги давлат, янги жамият барпо этиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этишдек улуғ мақсадга бағишлаган тақдимот намойиш этилди. Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш борасидаги йиғилиш топшириғига асосан бўлиб ўтмоқда. Ў.Собиров, Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи 537
Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган тадбирлар мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилмоқда. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўқитувчилари ҳам ушбу тадбирларда фаол иштирок этмоқда. Жумладан, 29 январь куни ўқувчи-ёшларда Ватанга бўлган муҳаббат ҳиссини янада юксалтириш, уларни келажакка бўлган ишончини кучайтириш ҳамда инсонпарварлик ва юксак ахлоқий руҳда тарбиялаш мақсадида Сергели политехника касб-ҳунар коллежида “Ислом Каримов Ўзбекистон тараққиётининг бош асосчиси” мавзусида ўтказилган тадбирда Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси А.Абдуллаев ўз маъзураси билан иштирок этди. Тадбирда И.Каримовнинг Ўзбекистон мустақиллиги асосчиси экани ҳамда жамиятимиз тинчлиги, юртимизи фаровонлиги ва мамлакатимизда амалга оширилган кўплаб ислолҳатларнинг бош сабабчиси экани таъкидланди. Тадбир сўнгида ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди ва коллеж директори томонидан А.Абдуллаевнинг тадбирдаги муносиб иштироки учун институт номига ташаккурнома тақдим этилди. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси Ш.Чўлпонов 618