Тошкент ислом институтининг ташкил этилиши Мамлакатимиздаги диний билим юртлари – мадрасалар қадим тарихга эга бўлиб, уларнинг довруғи бутун мусулмон оламига тарқалган. Масалан, “Ислом динининг қуббаси” ҳисобланган Бухоро шаҳрида XX асрнинг бошларида 130 та мадраса фаолият кўрсатган. Лекин шўро ҳукуматининг даҳрийлик сиёсати, динга қарши кураш, барча масжид ва мадрасалар ёпиб юборилиши натижасида 1928 йилга келиб Ўзбекистонда диний таълим тизими батамом тўхтатилди. Иккинчи жаҳон уруши даврида шўро тузумининг диний сиёсатида кескин ўзгариш кузатилди. 1943 йилнинг октябрида Тошкент шаҳрида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг диний бошқармаси ташкил этилди. Мазкур Диний бошқарма фаолияти Ўрта Осиёдаги бешта шўро республикаси – Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонни қамраб олган бўлиб, диний таълим билан боғлиқ асосий жараёнлар айнан Ўзбекистонда кечди. Бухородаги “Мир Араб” (1945 йилдан бошлаб бугунги кунгача) ва Тошкентдаги “Бароқхон” (1945-1961 йиллар) мадрасалари, Тошкент олий маъҳади (1971 йилдан бошлаб бугунги кунгача) собиқ иттифоқнинг мусулмон ташкилотлари учун мутахассис тайёрлаб берувчи расмий диний ўқув юртлари эди. Тошкентда 1943 йилнинг 20 октябрида йирик курултой бўлиб ўтди. Унда собиқ иттифоқнинг турли жойларидан уламолар иштирок этишди. Асосий масала Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасини ташкил қилиш масаласи бўлиб, махсус ҳайъат тузилди. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг раиси этиб Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон тайинланди ва у кишига “минтақадаги беш иттифоқдош жумҳуриятларнинг муфтийси” унвони берилди. Шу билан бирга беш жумҳуриятнинг қозилари сайланди ва Ўзбекистон қозиси этиб Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон тайинланди. Институтнинг 2007 йилга қадар бўлган ҳолати Собиқ иттифоқ даврида 1945 йили Ўзбекистонда Бухоро ва Тошкентда мадрасалар очиш тўғрисидаги қарор билан диний таълим тизимида дастлабки қадамлар қўйилди. 1945 йил 1 сентябрда Бухорода қадимий машҳур Мир Араб мадрасаси ўз фаолиятини бошлади (мазкур мадраса иморати 1503 йилда қурилган). Тошкент ислом олий маъҳади эса ўз фаолиятини 1971 йилда бошлади. Бу даврда Зиёвуддин қори ибн Эшон Бобохон Қуръони карим тафсиридан дарс бера бошлади, бир гуруҳ ислом уламолари Исмоил Махдум Соттиев ҳадис илмидан, Фозилхўжа Эшон фиқҳдан, Юсуфхон Шокиров балоғат фани ва мантиқдан, Абдуғани Абдуллаев араб тили ва адабиётидан дарс берган. Олий маъҳаднинг таълим режасига кўра талабаларга ижтимоий-гуманитар фанлар ва хорижий тилларни ҳам ўргатиш назарда тутилган эди. Дарслар ўзбек ва араб тилларида олиб борилган. Ижтимоий ва табиий фанлар Республика Олий таълим тизимидаги таълим муассасаларининг йирик ўқитувчи-профессорлари жалб қилинган. Тошкент ислом институти илк бор ташкил қилинган пайтда 20 нафар талаба қабул қилинган. Бу талабалар, асосан, Бухородаги Мир Араб мадрасасининг юқори курс талабалари, битирувчилари ва шаҳар масжидларининг имом-хатибларидан иборат бўлган. Ўша даврда мадрасани битирган талабаларни ислом олий маъҳадига қабул қилиш анъана тарзига айланган эди. Тошкент ислом институтини ташкил этишда ўз даврининг машҳур намояндаси, таниқли аллома, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг асосчиларидин бири, собиқ муфтий, марҳум Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратларининг хизматлари беқиёсдир. Ул зот ўқув юртининг очилиш маросимида: “Биз бу илмий даргоҳни очар эканмиз, ўз олдимизга диний ва замонавий илмларни пухта эгаллаган, муқаддас динимиз учун зарур бўлган билимдон ходимлар тайёрлашни асосий вазифа қилиб қўйдик”, – деган эди. Республикамиз истиқлолга эришгунга қадар Тошкент ислом институти узоқ машаққатли йўлни босиб ўтди. Мустақилликка эришгандан сўнг йилдан-йилга ҳар томонлама ривож топди. Айниқса, 2007 йил институт ҳаётига олтин саҳифалар билан ёзиладиган бўлди. Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтининг замонавий ва...
Оиша (р.а.) дан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) ни мана бундай деганларини эшитдим: Руҳлар сафарбар қилинган аскарлардир. Уларнинг ўзаро танишлари бирлашади, нотанишлари тарқалади”. (Бухорий ривояти). Жамиятда яшовчи кишилар қайсидир инсонлар билан дўстлашишга, яқин бўлишга интилади. Агар ўша икки инсонни ўрганиб чиқилса, улар ахлоқ-одоб, ёки дин-диёнатда, фикрий қараш ёки касб-ҳунарда бир-бирига ўхшар эканлар. Иёс раҳматуллоҳи алайҳ бир юртга бир жамоа кишилар билан сафар қилди. У ерлик аҳоли билан учрашадилар ва томонлар ўртасида гап-сўз ва гурунглар бўлиб ўтади. Иёс маҳаллий аҳолига қарата, биз икки кун ичида сизларнинг ораларингиздаги яхши ва ёмонларингизни ажратиб олдик, дейди. Қандай қилиб дейилганда, у зот, бизнинг ичимизда яхшилар ҳам ёмонлар ҳам бор эди. Ҳар ким ўзига ўхшаши билан, яъни яхшиларимиз яхшиларингиз билан, ёмонларимиз ёмонларингиз билан топишиб олиб, улфатлашиб қолди, дейди. Ташкил қилинган ҳар қандай мажлис ёки бошқа бир тадбирга қаралса, оз вақт ичида унинг иштирокчилари гуруҳларга бўлиниб олиб, ҳар бир гуруҳ ўз муаммолари билан овора бўлиб кетгани кузатилади. Ҳаттоки, улар орасига бегона суқилмоқчи бўлса, дарҳол барчанинг кайфияти ўзгаради. Худди шунингдек, самолёт, поезд, автобус ёки бошқа нарсага минганда ҳам инсон қалби ундагиларнинг баъзиларига интилади ва бошқалардан қочади. Қизиғи шундаки, у инсон бунга қадар на улар ва на булар билан бирор марта учрашган. Бунинг сирини Расулуллоҳ (с.а.в.) юқоридаги ҳадис орқали баён қилиб берганлар, яъни, бандаларнинг руҳлари бир-бирларини кўрганда севинадиган, ўрталарида ўзаро таниш-билишлик ва ошна-оғайнилик қалин бўлган аскарлардир. Абу Яъло ўзининг “Муснад” китобида Амра бинти Абдурраҳмондан ривоят қилади: “Маккада кўп мазаҳ қилиб юрувчи бир аёл бўлар эди. У Мадинага келиб ўзи каби аёл ҳузурига тушгани хабари Оиша (р) га етиб келганда, у зот, Ҳабибим рост айтган эканлар. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) ни руҳлар сафарбар қилинган қўшинлардир. Уларнинг ўзаро танишлари бирлашади, нотанишлари тарқалади, деганларини эшитганман, дедилар”. Юқорида айтилган тадбир сабаб йиғилган жамоатнинг яна бир томонига аҳамият берайлик. Кўпинча бу ерда ҳозир бўлган покиза, солиҳ, тақводор ва улуғ инсонлар ўзлари томонга яхши инсонларни жалб қилаётган бўладилар ёки ўзларига ўхшаш инсонлар томон интилаётганликлари кузатилади. Ҳаттоки улар орасида маълум даражада ўзаро илиқлик пайдо бўлиб, мустаҳкам дўстликка ҳам айланиб кетиши мумкин. Айни шунга ўхшаш вазиятни шу ерда ҳозир бўлган фосиқ, фожир ва золим кишилар ўртасида ҳам кўринади. Яъни, улар ҳам ўзларига ўхшаш тубан кимсалар билан яқинлашиб, ўзаро ҳамтовоқларга айланишиб қолади. Ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) мана бундай деб марҳамат қиладилар: “Агар бир мўмин юзта мунофиқ ва биргина мўмин бор бўлган мажлисга кирса, ўша мўминнинг олдига ўтирмагунга қадар, унинг томонига яқинлашиб келаверади. Агар бир мунофиқ юзта мўмин ва биргина мунофиқ иштирок этаётган мажлисга кирса, ўша мунофиқнинг ёнига ўтириб олгунга қадар, унинг томонига интилиб келаверади”. Бу эса ҳар бир жон ўзи сезиб-сезмасдан ўзига табиатан ўхашаш жон томонга қараб интилишига далолат қилади. Молик ибн Динор айтади: “Ҳеч қачон ўзида шеригининг сифатларидан бири бўлмаган жуфтлик умргузаронлик борасида бир-бири билан топишмайди. Инсонлар ўзаро мутаносиблик бўлмай туриб парвозда бирлашиши мумкин бўлмаган қушларга ўхшайди”. Шунинг учун ҳам бир кун у зот қарға билан турган каптарни кўрганларида ҳайрон бўлган экан. Бир муддат сўнгра уларнинг ҳар иккиси ҳам чўлоқ эканлигини уча бошлаганларида пайқаб қолдилар ва ана шу сабаб бирга эканлар-да, деб қўйган эканлар. Ўз руҳий оламининг мазкур хусусияти ҳақида қисман тушунчага эга бўлган ака ва укаларимизга қуйидагиларни...
Мутахассислар фикрига кўра, глобал миқёсда энг юқори туғилиш кўрсаткичи мусулмонларга тегишли бўлиб, бу ўртача ҳар бир аёл учун 3,1 болани ташкил этади. Мазкур миқдор барқарор популяцияни таъминлаш учун зарур бўлган минимал қайта тикланиш кўрсаткичи бўлган 2,1 даражасидан анча юқоридир. Иккинчи ўринда бир аёлга 2,7 бола кўрсатгичи билан Христианлар жамоаси бормоқда. Ҳиндуийларда айни кўрсаткич 2,4, яҳудий жамоасида 2,3 ни ташкил қилади. Бу минимал даражадан юқоридир. Бошқа диний гуруҳларда популяцияни таъминлашга мос бўлган туғилиш даражаси кам. Мисол учун, қабилавий динларда ҳар бир аёл киши учун 1,8 бола тўғри келса, бошқа динларда – 1,7, мустақил диний гуруҳларда – 1,7 ва буддавийларда – 1,6 кўрсаткичига тенг. 2010 йил ҳолати бўйича христианлик Ер шаридаги 6,9 миллиард аҳолисининг учдан бир қисми (31%), яъни 2,2 миллиард эргашувчилардан таркиб топган энг катта диний жамоа бўлган эди. Ислом дини вакиллари сони 1,6 миллиард, яъни дунёдаги одамларнинг 23% миқдорида бўлиб, иккинчи ўриндан турган. Аммо, агар долзарб демографик тенденция шундай давом этадиган бўлса, XXI аср ўрталарига келиб ислом дини етакчи динга етиб олади. 2010-2050 йиллар мобайнида Ер шари аҳолисининг умумий сони 9,3 миллиард, яъни 35% га ўсиши кутиляпти. Мусулмонларнинг сони прогнозларга кўра бу муддада 73%га ўсади. Христианларнинг сони ҳам ошади, аммо бу секинлик билан содир бўлади. Ер аҳолисининг кўпайиш жадаллиги эса 35% га тенг бўлади. Pew Research Center прогозларига кўра, 2050 йилга бориб мусулмонларнинг сони (2,8 миллиар ёки 30 % дунё аҳолиси) деярли христианларнинг сонига (2,9 миллиард ёки 31% аҳоли) тенг бўлади. Бундай ҳолат тарихда илк бор кузатилади. Агар прогнозлаштиришнинг асосий моделени 2050 йилдан кейинги муддатга узайтирилса, дунё аҳолиси ичидаги мусулмонларнинг улуши тахминан 2070 йилга бориб христианлар улуши билан тенглашади. Бу миқдор икки диний жамонинг дунё аҳолисининг 32% даражасида бўлади. Шундан сўнг мусулмонлар христианлардан ўзиб кета бошлайдилар. 2100 йилга келиб эса мусулмонлар (35%) дунёда христианларидан (34%) 1% га кўпайиб кетади. Манба: www.pewforum.org https://telegram.me/joinchat/B_0BLD6ubhQOtMR-8xX3pQ 551
Имом Абул Муъийн ан-Насафийнинг тўлиқ исмлари Абул Муъийн Маймун ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муътамид ибн Муҳаммад Макҳул ан-Насафийдир. Бундан бир оз фарқли шакллари ҳам учрайди. Унинг куняси барча манбаларда Абул Муъийн деб зикир қилинади. Аммо ан-Насафийнинг лақабларига келсак, ёзма манбаларда кўрсатилишича,у бир қанча лақаблар билан аталган, жумладан, имом фозил сайф ул-ҳақ, (ҳақиқат қиличи) жомиъ ал-усул, ал-имом аз-зоҳид ,ал-фақиҳ ал-ҳанафий, ал-олим ал-бориъ (юксак билимдон олим) каби лақабларни олган. Абул Муъийн ан-Насафий илму ирфонда етук, зиёли бир оилада улғайган, айниқса, унинг аждодларидан кўплари фиқиҳ илми соҳасида улкан салоҳиятлари билан эл-юрт орасида танилган эдилар. Ҳатто унинг катта бобоси ўз даврининг таниқли вакили Макҳул Абул Фазл ан-Насафийдан (ан-насафийлар сулоласининг сардори) бошлаб, унинг оиладагилар фиқиҳ илмида ҳанафийя мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифа таълимотларига таянганлар. Шунингдек у фиқиҳ илмини имом Абу Ҳанифанинг шогирди имом Муҳаммад ибн Ҳасан аш-Шайбонийнинг сафдоши Абу Сулаймон ал-Жузжонийдан ривоят қиларди. Унинг ан-Насафий нисбаси билан аталиш хусусида барча тарихнавислар якдиллик билан бир хил ёзганлар. Шу билан бирга баъзи манбаларда ан-Насафийни бир қанча муддат Самарқанда яшаганлиги, сўнгра узоқ йиллар Бухорода истиқомат қилганлиги ҳақида ҳам хабарлар келтирганлар. Абул Муъийн ан-Насафий таваллуд этган сана ҳақида ёзган тарихнавислрдан бири араб олими Хайриддин аз-Зириклий ўзининг «Ал-аълом» ва Умар Ризо Каҳҳола «Муъжам ал-Муаллифийн» номли асарларида унинг ҳижрий 418 (милодий 1027) йилда Насаф (ҳозирги Қарши) шаҳрида туғилганликлари ҳақида ёзганлар. Унинг вафоти ҳақида аксар манбаларда ҳижрий 508 (милодий 1114) сана зикр қилинади. Бинобарин, аллома Абул Муъийн ан-Насафий узоқ умр кўриб 87 ёшда вафот этган. Унинг қабри Қарши шаҳри яқинидаги Қовчин қишлоғида жойлашган. Ан-Насафийнинг илм-фаннинг турли соҳаларига оид асарларидан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: Ал-Уъмда фи усул ал-фиқҳ; Баҳр ал-калом фи иълм ал-калом; Табсират ал-адилла фи иълм ал-калом; Ат-Тавҳид ли қоваиъд ат-тавҳид фи иълм ал-калом; Ал-Оълим вал-мутааъллим; Ийзоҳ ал-маҳажатий ли-ковн ал-ақл ҳужжатан; Шарҳ ал-Жомиъ ал-Кабр лиш-Шайбоний фи фуруъ; Маноҳиж ал-аиммати фил фуруъ; Ал-Муътақидод. (Токентдаги Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик иниститутида бу асарларидан бир нусха сақланади (инв.№ 40008/2). Араб тилида ёзилган ушбу асар 52 варақдан иборат). Абул Муъийн ан-Насафийнинг устозлари ўзларининг ота-боболари ҳисобланади. Ш О Г И Р Д Л А Р И: Нажмиддин Умар ан-Насафий. Алоуддин ас-Самарқандий; Абу Бакр ал-Косоний; Абул Музаффар ат-Талақоний; Аҳмад ал-Паздавий; Абул Ҳасан ал-Балхий; Абул Фатҳ ал-Ҳилмий; Абдурашид ал-Валволижий; Маҳмуд ас-Соғаржий; Али ибн ал-Ҳусайн ас-Сакалкандий манбаа: muslim.uz 449