islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Жамият

Бўлимлар

Фитналардан паноҳ тилаш ҳақида.

Абу Ҳурайра ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Фитналар содир бўлганда тик тургандан ўтирган афзалдир, тик турган эса, юриб кетаётгандан, юриб кетаётган эса, югуриб кетаётгандан афзалдир, кимки фитнага аралашиб қолса, ҳалокатга учрайди ва кимки ундан паноҳ топса, дарҳол яширинсин!»...- Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби..Суфиев Жаъфархон

Энг қадрли амал  

Маълумки, Аллоҳ таоло қиёматда амалларимиз ичида энг биринчи намозларимиздан ҳисоб-китоб қилади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилинадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат куни банда амаллари ичидан энг биринчи ҳисоб қилинадигани унинг намозидир. Агар (намози) тўғри (адо этилган) бўлса, аниқ ютуққа эришибди, нажот топибди. Агар (намози) фосид бўлса, шубҳасиз ноумид бўлибди, ютқазибди. Агар фарз намозларидан бирон камкўсти бўлса, Парвардигор азза ва жалла: “Қаранглар, бандамнинг нафллари борми?” дейди. Шунда фарз намозларига етишмагани улар билан тўлдирилади. Кейин қолган амаллари шунга қараб бўлади”, деганларини эшитганман” (Имом Аҳмад ва Доримий ривояти)...- ТИИнинг Модуль таълим тизими талабаси Р.Акбаров

Ғийбат энг катта гуноҳлардан биридир

Ғийбат гунохи кабира эканлигини очиқ ойдин Аллоҳ таоло  ўзининг муқаддас каломи Қуръони каримда шундай амр қилган: «...Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасиз-лар. Аллоҳдан қўрқинглар! Аллоҳ тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир»...- Имом-Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Чориев Муродулло

Ернинг етти қават эканлиги

Ҳозирги замон илм –фани ривожланиб ернинг етти қаватдан иборат эканлигини аниқлади. Аслида Аллоҳ таоло эса ернинг етти қават эканлигини бундан бир минг тўрт юз илгари инсониятга хабарини берган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да шундай дейди:...- ТИИ Модул таълим тизими талабаси Руҳиддин Акбаров

Лавозим беришда илоҳий тавсия

Лавозимга тайинлашда номзодларнинг қайси сифатларига эътибор бериш керак? Агар бизда номзодлардан бирини лавозимга тайинлаш имкони бўлса, энг аввало унинг кучли ва омонатдор эканига эътибор қаратишимиз лозим бўлади. Қайси номзодда мана шу икки сифат топилса, энг муносиб номзод ўша инсондир.
1 10 11 12 13 14 24